Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

АZAN UZZ

azan_uzz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥 Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188 ✓
Подписчики
41 699
24 часа
-128
30 дней
-1 201
Просмотры
2 120
ER
5,08%
Посты (30д)
658
Символов в посте
673
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образ жизни и услуги
Краткое описание
July 28, 08:41

ҲАЛОВАТ 130
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
.
—Етиб келдик. Гулдиёр, Гулдиёоор. Ухлаб қолдингми?
Бахтбек бошини сараклатиб, машинадан тушди. Олд эшикни очиб қизни кўтариб хонасига олиб кирди.
Пардозсиз юзи кўз ёшлардан қизариб кетган. Юзига тушган сочларини авайлаб олиб, устини ўраб қўйди.
—Агар мени онам ҳаёт бўлганда эди. Юз ўгирса ҳам изидан чопиб бағриларига отилган бўлардим.
Эҳҳ Гулдиёр...
Шунча йўлни босиб ўтишга етган журъатинг, яна озроқ бўй кўрсатмабдида. Яна озроқ қадам ташламабсанда.
Бахтбек қиз йиғлагани учун, кўнгли бузилганди. Ахир илк бора уни йиғлаганини кўрди.
Уни ўзига бу гапларни айтолмасди.
Гулдиёр доимгидак "ақл бўлма, ичимдагини билмайсан!" Деб жавоб бериши тайин.
Ҳўрсинганча қизлар хонасидан чиқиб кетди.
Реаксия қолдиринг. Бу илҳом
🌹
🌹
давоми бор
🌹
🌹
T.me/AZAN_UZZ

July 28, 08:41

ҲАЛОВАТ 129
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
.
Мен дадамни доим кутиб яшадим. Келиб мени қизим дейишини кутиб яшадим.
Аммо....
Аммо бугун ўзимда куч топиб, қишлоққа боргандим. Ўн метр нарида туриб, мени олдимга келмадилар.
Мен ўзимдаги нафрат, ҳафагарчиликни четга суриб, бир неча километр йўлни босиб ўтиб боргандим.
Аммо англаганим. Дадамни ўн метр жойни қадам босиб ўтишига ҳам арзимас эканман....
🍃
🍃
🍃
—Ҳа Нозима ойи... ҳавотир олманг У мен билан.
Ўзим гаплашиб қўяман. Сиз бемалол тўйни ўтказаверинг. Ундан ҳавотир олманг.
Бахтбек телефонини ўчиргач, чуқур уҳ тортди.
—Нозима ойимга айтмай келганмиди нг?
—Ҳавотир олибдиларми?
—Йўқ, нега ҳавотир олсин. Неча йилда қишлоққа борган қизи йўқолиб қолса ҳавотир олиб ўтирадими?
Мазза қилиб ўйнаяпти экан.
—Келса узр сўрайман. Чарчадим Бахтбек. Мени уйга ташлаб қўй.
Гулдиёр бошини ойнага тираганча, кўзларини юмди.

July 28, 08:41

ҲАЛОВАТ 128
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
.
Тушунишга ҳаракат қиляпти. Аммо тўлиқ ҳис қилгани йўқ қизни кечинмаларини.
Сабаби у доим суюкли фарзанд бўлган ота-онаси учун.
Синглиси билан оралари ўн ёш бўлгани сабабидан, уни жуда эркалаб, авайлаб катта қилишган. Биттагинамиз деб.
Онасидан айрилгач, анча вақт ўтиб, Нозима келди. Ўғай она У учун эшитган эртакларда фақат салбий қаҳрамон сифатида тасурот уйғотганди.
Аммо ҳаммаси ҳам бирдек эмаслигини Нозима тимсолида кўрди.
Ўз фарзандларида айрича қарамади.
Қизни кечинмаларини ич-ичидан ҳис қила олмагани учун ҳам. Уни овутишга мос бирон сўз айтишга ожизлик қиляпти.
—Нега амакимни сингилларимдек дада деёлмаслигимни биласанми?
Сабаби мени ўзимни дадам бор. Уларни жуда яхши кўраман.
Мени фарзандидек кўрмаган бўлса ҳам яхши кўраман. Туғилишимни хоҳламаган бўлса ҳам яхши кўраман.
Агар амакимни дада десам. Бир кун ўзимни дадам мендан ҳафа бўлишларини, ўзи яхши кўрмаган дадам. Мени ёмон кўриб қолмасликларини ўйлаб амакимни дада деёлмаганман.

July 28, 08:40
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

👇
👇


https://t.me/AZAN_UZZ/114119

July 28, 03:48
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🩷
Дастурхон дуоси
Алҳамдулиллаҳил-лазий атъамана ва сақона ва
жаъалана минал муслимин.
Маъноси
:
Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан
қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
👇
👇
👇
@AZAN_UZZ

July 28, 02:00

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Хайрли тонг азизлар. Янги тонг сешанба субҳидами муборак бўлсин.
☀️
Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни
🤲
, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...
ИншАллоҳ, дуода бўлиш: тинчлик ва хотиржамлик, сабру қаноат билан ҳаёт кечиришда, руҳий саломатлик асосдир.
🕊️
Аллоҳим сендан ялиниб, ёлвориб сўраймиз, меҳрибон ота оналаримизни умрларини узоқ қилгин ўтганларини рахматингга олгин.
Аллоҳим ота-онамизни, дўстларимизни, ака-ука, опа-сингиларимизни, аҳли оиламизни фарзандлару зурриёдларимизни жамики мўмин мусулмонларни гуноҳларини кечиргин.
🤲
Аллоҳим мушкули борларни мушкулларини осон қилгин,
қарздорларга нажот бергин,
💰
дардманларга шифо бергин,
🌿
ҳаммага чин бахтни бергин,
😊
ибо, ҳаё, тавфиқ бер, офият бер.
намозда ҳушини бер,
🕌
ёмон йўлдан қайтариб,
яхши йўлга ёндаштир...

Ёмонлардан адаштир. Яхшиларга йўлдош қилгин.
Ҳар бир ишда иймонимизни мустаҳкам қилгин.
💪
Мусофир юртларда юрган барча элимизнинг азиз фарзандларини паноҳингда асраб, ишларига ривож бергин.
✈️
Элу юртнинг равнақи учун фидоий жон бўлган барча эзгу ниятли ҳамюртларимизга соғлик ва омонлик бергин.
🇺🇿
Меҳрибон Роббим. Ўзингга ҳамду санолар бўлсин.
🤲
Аллоҳим, қулинг ва расулинг набиййи уммий Муҳаммад алайҳиссаломга, саҳобаларига салоту салом етказгин.
🤲
Аҳли жумламизни оқил ва солиҳ инсонлар сафига қўшиб, уларни маънавий юксалтиргин. Расули акрам саллоллоҳи алайҳи васаллам кўрсатган Ҳақ йўлидан барчамизни бошлагин...
🌟
Хайрли тонгларимиз тинчлик ва осойишталик билан соғлик ва омонликда бардавом бўлсин.
🌄
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
@AZAN_UZZ

July 28, 01:58

АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛ
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб
(У)
сизларга
(доимо)
насиҳат қилур»
(Наҳл сураси, 90-оят)
.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»
;
«Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»
;
«Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»
;
«Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри»
, дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?», деб сўралди.
«Оз бўлса ҳам, давомлиси”
, дедилар»
(Икки шайх ва Термизий ривояти)
.
Кейинги даврларда яқинлар ўртасида рўй бераётган келишмовчиликлар кўпчиликнинг дилини оғритиб, кайфиятини бузяпти. Ҳолбуки, бизнинг нажот топишимиз ё мангу ҳалокатга учрашимиз ояту ҳадислардан ҳам маълум бўлиб турибди. Юқоридаги далиллар эса ҳар куни юз кўришадиган яқинларимиз орқали сизу бизга бира-тўла Аллоҳ учун энг маҳбуб бўладиган амални қилишга чақирмоқда, мангу азобдан огоҳлантирмоқда. Оқил кишига шунинг ўзи етарли насиҳатдир.
@AZAN_UZZ

July 28, 01:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


☀️
🌤

#хайрли_тонг
АССАЛОМ
Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...
Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...
Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...
Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...
@AZAN_UZZ

July 28, 00:32
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

@AZAN_UZZ

July 27, 23:44

@AZAN_UZZ