Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Bahodir Ahmedov

bahodirahmedoff
Адвокат Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @ABarizabot Телефон: (95)1044349 Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Subscribers
12 473
24 hours
60
30 days
108
Post views
1 220
ER
9,78%
Posts (30d)
105
Characters in post
1 304
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Law
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Law & Legal Services
Summary
September 10, 18:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Андижон вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстансиясида банк ва МЧЖ ўртасидаги олди-сотди шартномасидан келиб чиққан иқтисодий иш кўриб чиқилди ва тарафлар ўртасида келишув битимини тузилганлиги сабабли суд томонидан битим тасдиқланиб, иш юритишдан тугатилибди.
Мен келишув битими тузилса ёки медиация қилинса жуда хурсанд бўламан. Суднинг кимнингдир тарафига қарор чиқарса, барибир ишда кимдир норози бўлади ва икки тадбиркорлик субъекти ўртасида совуқчилик давом этади. Аммо келишилса бунда низо бартараф бўлади. Тадбиркорлар яна ҳамкорликлари давом этишигаям имконият пайдо бўлади.
МЧЖ юрисконсулти Кукиев Ҳаятиллонинг суд жараёнидан фикр-мулоҳазаларини
билдирибди
. Тарафларни табриклайман.
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 10, 13:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

Меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорларга битта яхши янгилик бор
Энди меҳмонхона қуриб, 3, 4 ёки 5 юлдуз олиш учун яна “Big Four”дан бирини чақириб, хулоса олдириш шарт эмас.
Тадбиркор пулини тикади, меҳмонхона қуради, ҳамма талабни бажаради. Кейин тоифасини тасдиқлаш учун яна хорижий аудиторлик компаниясининг хулосаси керак. Албатта, бунинг ҳам ўз харажати бор.
Энди бу талаб олиб ташланмоқда. Президентнинг
175-сонли фармонига
кўра, 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қуришга субсидия бериш муддати ҳам 2029 йил 1 январгача
узайтирилади
.
Яъни меҳмонхона бизнесига кираётган тадбиркорга икки томондан енгиллик, субсидия муддати узаяди, ортиқча харажат талаб қиладиган тартиб эса бекор қилинади.
Wyndham Garden Tashkent бош директори Санжар Мўминов ҳам бу ўзгариш ҳақида фикр билдирибди.
Айтганча, давлат бу йўналишга анчагина пул ажратмоқда. 2025 йилда меҳмонхоналарга 101,8 млрд сўм субсидия берилган. 2026 йилнинг дастлабки олти ойида эса 50,7 млрд сўм ажратилган.
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 10, 13:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Экополиция ходими браконьерларга қарши кураш натижасида вафот этибди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, Мирзо Ботиров 9 сентябрь куни тунги соат 23:00 да Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган ҳуқуқбузарларнинг қаршилигига учраган ва натижада сувга тушиб кетган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун, 10 сентябрь куни инспекторнинг жасади топилди.
“Унинг табиатни муҳофаза қилиш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари ҳамда кўрсатган жасорати муносиб баҳоланиб, у “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан вафотидан сўнг тақдирланади” дейилади Экоқўмита хабарида.
Мирзо Ботировнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Айбдорлар қонун олдида албатта жазоланиши керак.
Экополиция ваколатларига қаттиқроқ урғу бериш керак.
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 10, 07:08

БАНК СИЗНИНГ ҲИСОБ РАҚАМИНГИЗ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ТЎХТАТСА — ЖАРИМА БОР. ҚАЧОН?
Баъзан банк мижознинг картаси ёки ҳисоб рақами орқали пул ўтказиш, ечиш имкониятини қонунсиз тўхтатиб қўяди — тушунарли асоссиз, "техник носозлик" деб қўя қолишади.
Марказий банкнинг молиявий хизмат истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш низомига кўра, мижознинг ҳисобварағи бўйича операциялар қонунга хилоф равишда тўхтатиб қўйилса — банкка ҳар бир ҳолат учун 3 миллион сўм жарима солинади.
Демак: агар банк картангизни ёки ҳисобингизни асоссиз блоклаб қўйса — бу оддий носозлик эмас, аниқ асосланмаган бўлса, ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши мумкин.
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 10, 05:20

"Хизмат кўрсатиш шартномаси" номи остида яширинган меҳнат муносабати
Улуғбек (исми ўзгартирилган) ўзи тўрт йил менежер бўлиб ишлаган банкдан
штат қисқартирилди
дея бўшатилган. Орадан икки ҳафта ўтиб эса, унга
хизмат кўрсатиш шартномаси
тузиб, худди аввалги ишини давом эттиришни таклиф қилишган — фақат энди у "ижрочи" деб аталадиган бўлган. Шартномада эса соат 9:00дан 18:00гача идорада бўлиши, ҳар куни ишга келиши аниқ ёзиб қўйилган эди.
Оддий
фуқаролик-ҳуқуқий шартномада
тарафлар ходим ва иш берувчи эмас, ижрочи ва буюртмачи ҳисобланади:
шахс маълум бир натижани бажариб бериш учун шартнома тузади, қачон ва қандай ишлашини ўзи белгилайди, ҳақ эса бажарилган иш учун тўланади
. Бунга
Меҳнат кодексидаги ҳеч қандай кафолат татбиқ этилмайди — фақат Фуқаролик кодекси нормалари амал қилади.
Аммо
26-сон Олий суд Пленум қарорининг 4-банди
га кўра,
агар шундай шартномада
шахс учун
иш жойи, штат жадвалига мувофиқ лавозим, малакасига мос касб-мутахассислик бўйича иш, ишнинг бошланиш санаси, доимий ҳақ тўлаш шартлари ёки — Улуғбекнинг ҳолатидагидек — аниқ иш ва дам олиш вақти белгилаб қўйилган бўлса
,
суд бу муносабатни меҳнат муносабати деб топади
. Натижада шахсга Меҳнат кодексида назарда тутилган
барча кафолатлар
— йиллик пуллик таътил, касаллик варақаси бўйича тўлов, меҳнат дафтарчаси, ижтимоий суғурта ва ишдан бўшатишда тегишли тўловлар —
тўлиқ татбиқ этилади.
Бунда
меҳнат шартномаси
фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган кундан бошлаб тузилган
деб ҳисобланади. Шартнома тугатилган тақдирда ҳам, шахс буни меҳнат муносабати деб топиш учун
меҳнат низолари учун белгиланган тартиб ва муддатларда судга мурожаат қилишга ҳақли
(МКнинг 33-моддаси).
Демак: агар сиз билан тузилган "шартнома"да иш вақтингиз соатма-соат белгиланган, ҳар куни бир жойга бориб ишлашингиз шарт бўлса ва ойлик доимий тўлов олсангиз — номи "хизмат кўрсатиш шартномаси" бўлса ҳам, буни меҳнат муносабати деб топиш бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин.
#mehnat
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 09, 18:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

💰
Давлат ишида ёки банкда
ишламоқчимисиз?
Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.
Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.
Ўзгариш вақти келди.
МАНЗИЛ:
👇
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

September 09, 16:27

"Автомобилсиз кун"да хизмат машинасидан фойдаланган давлат хизматчиси лавозимидан четлатилиши мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сон Фармони билан 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида «Автомобилсиз кун», «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ўтказиб борилиши белгиланган. Шу кунларда давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади деб кўрсатиб ўтилган. Демак, бу тавсия эмас — Президент Фармони билан белгиланган мажбурий тартиб хисобланади.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси
га кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш мажбурияти
юклатилган. Бундан ташқари
Вазирлар Маҳкамасининг 595-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари"нинг 4-банди
да
Давлат хизматчилари ўз ваколатларини амалга ошираётганда Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Одоб-ахлоқ қоидаларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади
— деб белгиланган.
Юқоридаги Қонуннинг 46-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Мазкур 46-модда иккинчи қисмида давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан қўлланиши мумкин бўлган интизомий жазонинг беш тури санаб ўтилган:
👉
ҳайфсан;
👉
ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
👉
малака даражасини пасайтириш;
👉
давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш;
👉
эгаллаб турган лавозимдан озод қилиш.
Демак Фармон билан тўғридан-тўғри тақиқланган кунда хизмат машинасидан фойдаланиш — давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан интизомий жазо қўллашга асос бўлади дейишимиз мумкин.
Лекин бу автоматик лавозимдан озод этишга асос бўлади дея олмаймиз.
Қонуннинг 47-моддаси
га кўра,
ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат биттагина жазо чораси қўлланилади, жазо турини танлаш ҳуқуқи давлат органи раҳбарига тегишли бўлиб, бунда қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир бўлиш ҳолатлари ҳамда хизматчининг хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Айни шу 47-моддага асосан, энг
оғир уч тур жазо — малака даражасини ва лавозимни пасайтириш ҳамда лавозимдан озод қилиш — фақат расмий хизмат текшируви ўтказилиб, унинг хулосасига таяниб қўлланилиши мумкин.
Шу сабабли,
биринчи марта содир этилган
, оғир оқибат келтирмаган ҳолатда
кўпроқ ҳайфсан ёки жарима қўлланилиши эҳтимоли юқори
— аммо такрорий ва аввалги интизомий жазолар мавжуд бўлган ҳолатларда қонун лавозимдан озод қилишгача борувчи чорани ҳам тўсиб қўймайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, "Автомобилсиз кун" ёки "ҳафта"да хизмат машинасидан фойдаланган давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан интизомий жазо қўллаш нафақат мумкин, балки бевосита қонунда назарда тутилган. Ҳатто лавозимдан четлатиш ҳам истисно эмас — фақат бу қарор ўзбошимчалик билан эмас, хизмат текшируви ва қонунда белгиланган тартиб-муддатларга қатъий риоя қилинган ҳолда чиқарилиши шарт. Акс ҳолда хизматчи бундай қарор устидан юқори турувчи давлат органига, махсус ваколатли давлат органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга (Қонун, 47-модда).
Сиддиқжон Исмоилов
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 09, 14:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

НАРЦИССТ: Тоғай Мурод очиб берган образ
Ўзини ҳаммадан устун қўювчи, танқидга чидай олмайдиган, ҳар доим "мен ҳақман" деб турадиган одамни учратганмисиз?
Психологияда бунга нарциссик шахс бузилиши дейилади — ўзини реал ҳолатдан кўра юксакроқ кўриш, доимий эътибор ва мақтовга муҳтожлик, эмпатия етишмаслиги билан кечадиган ҳолат. Қаранг, бу нима учун юзага келади? Аслида у одамни ўзига ишончи баланд бўлиб кўрингани билан атрофдагиларга, аксинча бундай одамнинг ичи бўш ва ўзига ишончи пастдир. Кўпинча бундай одамлар болалигида ё ортиқча мақталган ёки қаттиқ камситилган бўлади — икки ҳолатда ҳам реал "мен" шаклланмай қолади, ўрнига сохта, шиширилган "мен" пайдо бўлади.
Тоғай Муроднинг "Момо ер қўшиғи" деган асарида ижод аҳли ичида яшайдиган, доим ўзаро ғаламислик билан сувни лойқалатадиган "қаламкаш" портрети Даҳо образида зўр очиб берилган. Давлат идоралари, жамиятнинг энг муҳим институтларида ҳам шундай "Даҳо"лар бўлса, вақтида улардан қутилиш керак. Бўлмаса ҳамма томон зарар кўради. Икки томон ўртасида мулоқот бўлса "win-win". Агар "қаламкаш" Даҳолар орани бузса ва икки томон қилдан қийиқ ахтарса "lose-lose"...
Янги даврда бекорга мулоқотга урғу қаратилмаяпти. Бу давлатнинг энг муҳим фитрати. Айнан юқоридаги каби "Даҳо"лар нималар қилиб ташлаганини ўзингиз биласиз..
#ruhiyat
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 09, 11:54

Суд хужжатларига фикр билдириш, танқид қилиш, ўз баҳосини бериш конституциявий ҳуқуқ
Ҳеч ким фуқарони Конституциядаги ҳуқуқларидан мосуво қилишга ҳаққи йўқ. Бундай орган, мансабдор шахс йўқ Ўзбекистон Республикасида.
Тошкент шаҳар судлари расмий каналининг адвокат-блогерга берган жавобини ўқидим. Асосий даъво шу: гўёки фақат юқори суд инстанцияси суд қарорига "ҳуқуқий баҳо" бериш ҳуқуқига эга, адвокат эса шунчаки ўз "важ"ларини айтиши мумкин, холос. Гап блогер томонидан постда келтирилган жумлага ёпишиб олиш бўлмоқда. Гапнинг мазмунини аслида тушуниб турибди ҳамма. Расмий муносабатдан англашиладики, адвокат суд қарорига ўз профессионал баҳосини бериши чекланаётгандек.
Суд қарорига фикр билдириш нисбатан ҳар қандай фуқаронинг ҳуқуқи. Адвокат "мен буни нотўғри деб ҳисоблайман" деганда суд ўрнига қарор чиқараётгани йўқ — у фикр билдирмоқда. Фикр қонун доирасида бўлса, яшашга ҳақли.
Агар суд қарорини таҳлил қилиш, унга нисбатан фикр билдириш "ваколатдан четга чиқиш" деб баҳоланадиган бўлса — унда ҳеч қайси юрист, блогер ёйинки фуқаро ҳеч қачон суд амалиётини очиқ муҳокама қила олмайди. Бу очиқ суд тизимими, ёки танқидга ёпиқ тизимми? Суд ҳам ҳокимиятлар бўлиниш принципидаги бир орган. Унинг хужжатини муҳокама қилиш одил судловни янада сайқаллашга хизмат қилади фақат.
Шунингдек, муносабатнинг ўзи ажабланарли: "...эслатилганди, ёдидан кўтарилган, чамаси?" деган гап — расмий давлат идорасининг фуқарога нисбатан оҳанги эмас, шахсий киноя. Агар суд ўз қарорининг тўғрилигига ишонса, унга танқидга жавобан пичинг эмас, далил билан изоҳ керак. Маломат фуқароларга хизмат кўрсатиши лозим бўлган давлат органига, юмшоқ айтганда, хос эмас.
Жамоатчиликка қарата киноя, ҳақоратомуз маломатлар бир вақтлар Судьялар олий кенгашида кузатила бошланганди. Ўшанда кўп фаол адвокатларнинг эътибор марказига тушмаганди. Бу сафар жамоатчилик билан суд тизимидаги "кўприклар"ни "ёқаётган"лар Тошкент шаҳар судларида кўзга ташланмоқда. Хурсанд қиладигани бу сафар адвокатлар бирлашди.
👉
@bahodirahmedoff
👈

September 09, 07:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар учун учта енгиллик берилмоқда
Президентнинг
175-сонли фармони
билан соҳа тадбиркорлари учун бир қатор солиқ ва рақамли маркировка талаблари
ўзгартирилди
:
🔹
Меҳмонхоналар учун мол-мулк ва ер солиғига 0,1 коэффициент қўллаш муддати 2030 йил 1 январгача узайтирилди. Аввал бу имтиёз 2027 йилда тугаши керак эди.
🔹
Меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар харид қилган сув, салқин ичимликлар, пиво ва тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари уларни якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.
🔹
ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларини олиш энди корхонанинг барқарорлик рейтингига боғлиқ бўлмайди.
👉
@bahodirahmedoff
👈