
Bahodir Ahmedov
Суд бошқарувчисидан жамият раҳбари норози
Қўрғонтепа туманидаги
«Khantex cotton» МЧЖ раҳбари А. Арабжонов
суд бошқарувчиси ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Андижон вилояти прокурорига
мурожаат қилибди.
Корхона юристи прокуратурадан миннатдор экан.
Ҳолатнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ
👉
@bahodirahmedoff
👈
Пара Осиё ўйинларида велоспортчиларимиздан 14 та медаль
Японияда бўлиб ўтаётган «Aichi–Nagoya 2026» V ёзги Пара Осиё ўйинларида ўзбекистонлик велоспортчилар муносиб натижаларни қайд этиб, жами 14 та медални қўлга киритишди. Спортчиларимиз 4 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медалига
сазовор бўлишди
.
Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак натижаларга эришган спортчиларимизни ғалаба билан табриклаймиз!
👉
@bahodirahmedoff
👈
1 ЙИЛГА КРЕДИТ УЧУН УЙИНГИЗНИ БАНК
ГАРОВГА ҚЎЙСА
Бир неча ойга майда кредит олмоқчисиз, банк ходими эса "уйингизни гаровга қўйинг" деб қолди. Кўпчилик пул зарур бўлгани учун рози бўлиб қўяверади ва қисқа муддатли қарз учун бошпанасини хавф остига қўяди.
Аслида жисмоний шахсга 1 йилгача муддатга бериладиган кредит учун уй-жойни гаровга олиш мумкин эмас. Марказий банкнинг жарималар тизимига кўра, бундай қилган банкка ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм жарима қўлланади. Бундай ҳолатлар 100 тадан ошса — банк капиталининг 0,01 фоизи, лекин камида 1,5 млрд сўм. Бу банклар учун белгиланган энг қаттиқ жарималардан бири. Микромолия ташкилотлари учун ҳам жарима 10 млн сўм.
Демак: қисқа муддатли кредит учун уйингизни гаровга сўрашса — рад этинг ва бу ҳақда Марказий банкка хабар беринг.
Саволингизни:
@ABarizabot
гa қолдиринг
#bank
👉
@bahodirahmedoff
👈
Zamon TV’да болаларга нисбатан жинсий зўравонликлар учун кучайтирилган жазолар ҳақида фикр билдирдик.
👉
@bahodirahmedoff
👈
Тошкентда «InnoWeek 2026» халқаро инновациялар ҳафталиги бошланмоқда
27 октябрь куни Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
29 октябрга қадар давом этадиган ҳафталикда замонавий технологиялар, олимларнинг янги ишланмалари ва истиқболли стартап лойиҳалар тақдим этилади. Тадбир маҳаллий ва хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун майдон вазифасини ўтайди.
Ҳафталик давомида иштирокчилар инновацион ғоялар, илмий кашфиётлар ва келажак технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Реклама
👉
@bahodirahmedoff
👈
⚖️
Адолат қарор топди: шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтмагани тадбиркор ҳақини тўламасликка асос бўлмайди
❗️
Жиззах вилоятидаги иқтисодий суд давлат муассасаси билан хусусий корхона ўртасидаги низода тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя қилиб, муҳим ҳуқуқий позицияни қўллади: ҳақиқатда кўрсатилган хизмат учун пул шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмагани баҳонасида тўланмай қолиши мумкин эмас.
📌
Иш ҳолатига кўра, МЧЖ ва давлат муассасаси ўртасида 2026 йил 30 мартда давлат харидлари тартибида шартнома имзоланган. Корхона хизматларни тўлиқ кўрсатган, бироқ давлат органи томонидан шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмагани сабабли ҳақи тўланмаган.
📖
Суд хулосаси:
• Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, рўйхатдан ўтмаган шартнома ҳақиқий эмас эмас, балки «тузилмаган» ҳисобланади (Олий хўжалик суди Пленумининг 269-сонли қарори);
• бундай ҳолатда хизмат кўрсатган тараф Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан асоссиз орттирилган бойликни қайтаришни талаб қилишга ҳақли;
• тадбиркор ўз ҳақидан
давлат органи айби, яъни учинчи шахснинг ҳаракатсизлиги туфайли маҳрум бўлган;
• Конституциянинг 55-моддасига кўра, давлат органлари ва мансабдорларнинг
қонунга хилоф ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарар давлат томонидан қопланади.
☑
Натижада даъво тўлиқ қаноатлантирилди:
• давлат муассасасидан корхона фойдасига
2 960 918 175 сўм
ва 44 000 сўм почта харажати;
• Республика бюджетига
59 218 363,5 сўм
давлат божи ундирилди.
👨⚖️
Ишни кўриб чиққан судья
Н.Р. Турсункулов
расмиятчиликка эмас, иш моҳиятига эътибор қаратиб, қонун ва Пленум тушунтиришларини пухта қўллаган ҳолда асосли ва адолатли қарор чиқарди. Давлат муассасасига қарши низода ҳам тадбиркор ҳуқуқини холис ҳимоя қилгани суд мустақиллиги ва одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Бундай
принципиал судьялар тадбиркорлар учун ҳақиқий таянчдир. Ҳурматли судьяга самимий миннатдорлик билдирамиз
👏
!
💡
Расмийлаштиришдаги камчилик учун масъулият давлат буюртмачисида — бажарилган ишнинг ҳақи эса тадбиркорга тўланиши шарт.
Generalissimus
👉
@bahodirahmedoff
👈
Бола дўконда телевизорни синдирди — ота-онаси 22,8 млн сўм тўлайди
Зангиота туманлараро фуқаролик суди “TEXNOMART” дўконининг Келес филиалидаги 22,8 млн сўмлик телевизорни синдирган кичик ёшдаги қизнинг ота-онасидан зарарни солидар тартибда ундиришга қарор қилибди.
Ота-она 2025 йил 22 июлда муддати келган тўловни қилиш учун фарзанди билан филиалга келган. Қизи назоратсиз қолиб, соат 09:00 атрофида қўлига нарх кўрсатувчи қурилмани олган ва витринадаги телевизорни уриб шикастлантирган. Ота буни кўриб, қизини ҳодиса жойидан олиб кетган. Дўкон ходимлари ота-оналарни чақириб, зарар етказилгани ҳақида хабар берган. Телевизор сервис марказига юборилган, сервис хулосасига кўра уни таъмирлаш имкони бўлмаган. Дўкон зарарни судгача ихтиёрий тўлашни таклиф қилган, огоҳлантириш хати ҳам юборган, лекин натижа бўлмаган.
ФК 993-моддасига кўра, 14 ёшгача боланинг етказган зарари учун ота-она, зарар уларнинг айби билан бўлмаганини исботламаса, жавобгар. Қарор сиртдан чиқарилган — жавобгарлар суд мажлисига келмаган.
Ҳолат суд қарорига асосан ёзилди
#sudishi
👉
@bahodirahmedoff
👈
Юридик бўлим. Бирор одам 22:00дан эрта кетмайди. Бир куни бир киши 18:00да кетиб қолибди. Эртаси куни яна айнан ўша ходим 18:00лар атрофида кетибди. Бошқа ходимлар дарров эътироз қилиб бошлиқни олдига киришибди.
Бошлиқ эътирозларни тинглаб бўлиб:
хабаринглар йўқми у ахир таътилда-ку
деган экан.
👉
@bahodirahmedoff
👈
СЎРАМАГАН КРЕДИТИНГИЗНИ ТИҚИШТИРИШСА — БУ ҚОНУНБУЗАРЛИК
10 млн сўм кредит сўраб бордингиз. Ходим эса “20 млн олақолинг, фарқи кам, кейин керак бўлади” деб кўндирмоқчи. Яхшилаб ўйлаб кўринг. Сизга қанча сумма керак ўзи ва сиз қанчасини қайтаришга қурбингиз етади. Тўловларни тўлолмай, пеня ва жарималар ичида қолиб кетмайсизми?
2026 йилдан бундай ҳаракат низомда тўғридан-тўғри
инсофсиз амалиёт
деб белгиланди. Низомнинг 33-бандига кўра: "Банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан: ... истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш".
Шу банднинг ўзида банк ходимларини мижоз қарзини оширгани учун мукофотлаш тизими жорий қилиши ҳам тақиқланган ҳаракат. Яъни ходимнинг "кўпроқ олинг" дейишига режа ва бонус сабаб бўлмаслиги керак. Инсофсиз амалиёт учун банкка ҳар бир ҳолат бўйича 7,5 млн сўм жарима бор.
Демак: аризада ёзганингиздан ортиқ пул олишга мажбур эмассиз. Ходим қистаса — рад этинг, такрорланса — банкка ёзма шикоят, кейин Марказий банкка мурожаат. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлдими?
Саволингизни:
@ABarizabot
гa қолдиринг
#bank
👉
@bahodirahmedoff
👈
Суд жараёнларидан шундай
лавҳалар
аҳолининг ҳуқуқий онгини ошишига катта ёрдам беради. Ҳуқуқий тарғибот шундай форматда янада таъсирлироқ бўлади. Instagram’га қилингани янада халққа яқинлашиш.
👉
@bahodirahmedoff
👈