
Bankers.uz — Live
2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 25 триллион 41 миллиард сўмга
етди
.
@bankers_uz_live
27–28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро исломий молия форуми бўлиб ўтади Форум доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида исломий молиянинг долзарб масалалари, соҳадаги халқаро тажриба ва истиқболли ёндашувлар муҳокама қилинади. Форумнинг…
27–28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро исломий молия форуми бўлиб ўтади
Форум доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида исломий молиянинг долзарб масалалари, соҳадаги халқаро тажриба ва истиқболли ёндашувлар муҳокама қилинади.
Форумнинг асосий тадбирларини Марказий банкнинг расмий саҳифаларида жонли эфирда
бериб борилади
.
@bankers_uz_live
❗️
Ўзбекистонда ислом банк фаолияти учун илк лицензия берилди
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» АЖга ислом банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия
берилди
.
@bankers_uz_live
Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 28 октябрда белгиланган бошқарув йиғилишини 4 ноябрга
кўчирди
.
@bankers_uz_live
Таъзия
Bankers.uz
таҳририяти жамоаси интернет-нашр асосчиси Исмоил Туроповга волидаси Мухтабар аянинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.
@bankers_uz_live
Туронбанк инвестицион корхонаси раҳбари Азимжон Ходжакбаров Корея Республикасидаги хапкидо мусобақасида олтин медални
қўлга киритди
.
@bankers_uz_live
Tayanch mikromoliya banki 10 млрд сўмлик корпоратив облигация чиқармоқда
"Tayanch mikromoliya banki" АЖ Кузатув кенгаши йиғилишида номинал қиймати 100 000 сўм бўлган 100 минг дона корпоратив облигацияни ёпиқ обуна йўли билан жойлаштириш тўғрисида қарор
қабул қилинди
.
Облигациянинг купон тўлови йиллик 20% ни ташкил қилади. Купон тўлови ҳар 3 ойлик. Облигация 731 кун муомалада бўлади. Инвестицион воситачи сифатида Kapital Securities танланган.
@bankers_uz_live
Асакабанкда 2026 йил 22 октябрь куни Чакана бизнес департаментининг 9 ойлик натижалари ва 2026 йил якунига қадар вазифаларига бағишланган
брифинг бўлиб ўтди
.
@bankers_uz_live
Ориент Финанс банк TenPay Global билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОФБ иловаси орқали Хитойда Weixin Pay QR-кодлари билан
тўловларни жорий этди
.
@bankers_uz_live