
Bankers.uz — Live
Асакабанкда мижозларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича банк ходимлари учун ишлаб чиқилган қўлланма асосида мумкин ва мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳақида видеолавҳа
тайёрлади
.
@bankers_uz_live
UZCARD, Halyk Bank ва Tenge Bank ўртасида Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар имкониятларини кенгайтириш бўйича уч томонлама ҳамкорлик меморандуми
имзоланди.
@bankers_uz_live
InfinBANK акциядорлари умумий йиғилиши қарорига
кўра
, банкнинг 2026 йил I чоракда олган 175,2 млрд сўм
соф фойдаси
қуйидаги тартибда
тақсимланади
:
➖
134,0 млрд сўм
: акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилади (ҳар бир оддий акция учун 132,74 сўмдан ёки акция номинал қийматининг
13,27%)
;
➖
41,2 млрд сўм
: тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилади.
Дивидендлар 2026 йил 28 апрелдан 26 июнга қадар тўлаб берилади.
@bankers_uz_live
TBC Uzbekistan «Lola» номли сунъий интеллект ёрдамчисини
ишга туширмоқда
. У банк иловасида ўзбек ва рус тилларида 24/7 режимида мижозлар саволларига жавоб беради, банк хизматлари бўйича маслаҳат беради ва зарурат туғилганда мутахассис билан боғлайди.
@bankers_uz_live
Айни дамда Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки: нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими амалда” мавзусида матбуот анжумани бўлиб
ўтмоқда.
Анжуманни тўғридан тўғри эфирда Узрепорт телеканали орқали кузатиш мумкин.
@bankers_uz_live
2026 йил 27 апрель ҳолатига банклар кесимида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари.
Манба
@bankers_uz_live
«Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ ва "InfinBANK" АЖ ўртасида тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга бағишланган ҳамкорлик учрашуви
бўлиб ўтди.
@bankers_uz_live
Ипотека банк 11 майдан бошлаб иш ҳақи лойиҳаларидаги Uzcard VIP-карталаридан нақд пул ечишга ойлик 50 млн сўмлик лимит ўрнатилишини
маълум қилди
.
@bankers_uz_live
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) ва Янги Ўзбекистон университети ҳамкорлигида «SQB AI Hackathon» лойиҳаси
ташкил этилди.
@bankers_uz_live
Айни дамда Марказий банк раиси Тимур Ишметов иштирокида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманни жонли эфирда кузатиш:
https://youtube.com/live/re1nzgrfZ74
@bankers_uz_live