Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Банкирлар учун

bankirlaruchun
Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи! Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. 🔞 Жиддий қабул қилманглар, юмор учун. Рози бўлғайсиз:) Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @Bankxabarbot
Subscribers
28 382
24 hours
-5
30 days
1 120
Post views
6 169
ER
21,74%
Posts (30d)
416
Characters in post
984
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Economy and Finance
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
September 10, 17:29

Ҳеч ким менинг тонгги соат 4 да уйғонганимни кўрмади, ҳеч ким тунга қадар жон куйдириб меҳнат қилганимни кўрмади, ҳеч ким 3 та жойда ишлаётганимни кўрмади...
чунки мен буларнинг бирортасини ҳам қилганим йўқ
😂
😂
@bankirlaruchun

September 10, 13:09
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
АлоқаБанк Пешкуда аҳоли ҳамда тадбиркорлар масалаларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда
аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ишлаш тизими
йўлга қўйилган. Шу тизим доирасида туманларда штаблар фаолият олиб бориб, банклар ҳам аҳоли ва бизнес вакилларининг масалаларини бевосита жойига чиққан ҳолда ҳал қилишга эътибор қаратмоқда.
АлоқаБанк Бошқаруви раиси ўринбосари ҳам
Бухоро вилояти Пешку туманида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар дастурлари доирасида имтиёзли кредитлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот фақат ҳокимлик биносида қолиб кетмади.
Айрим мурожаатлар ва лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, мавжуд имкониятлар ҳамда ҳал қилиниши керак бўлган масалаларга бевосита баҳо берилди.
Мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Бу жараёнда
туман штаби ҳамда маҳалла банкирларининг ўрни ҳам муҳим.
Улар маҳаллаларда аҳолининг бандлиги ва даромадини ошириш, истиқболли бизнес ташаббусларини аниқлаш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тадбиркорлар билан манзилли ишламоқда.
Яъни янги тизимда асосий ёндашув
муаммони кабинетда кутиб ўтириш эмас, жойига чиқиб ўрганиш ва имкони борича амалий ечим беришга қаратилган.
@bankirlaruchun

September 10, 11:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

🏦
Халқ банки
кучайиб кеттиееее
😎
Маладес ома

@bankirlaruchun

September 10, 10:39
Media unavailable
10
Show in Telegram

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан белгиланган вазифалар Асакабанк раҳбарияти томонидан ҳудудларда манзилли амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг
3 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш
доирасида Асакабанк раҳбарияти ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар ва аҳоли билан бевосита иш олиб бормоқда. Мулоқотларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунда банк раҳбарлари фақат тадбиркорлар билан учрашиб қолмасдан,
туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳудуддаги вазиятни ўрганиб
, ҳар бир маҳалладаги имкониятлар, янги лойиҳалар ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалий вазифаларни белгилаб олмоқда.
☑️
Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б С. Закиров
Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманларида иш олиб борди. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларда янги бизнес лойиҳалари, мавжуд корхоналарни кенгайтириш, молиялаштириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга,
туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан маҳаллалар кесимидаги лойиҳалар ўрганилиб
, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги даромад манбаларини яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
☑️
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари С. Талибджанов
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан учрашиб,
«Узункўл» ва «Ойдинжўл» МФЙларида
жойига чиққан ҳолда манзилли ўрганишлар олиб борди. Туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва масъуллар иштирокида тадбиркорларнинг мавжуд лойиҳалари, молиялаштиришга эҳтиёжи, бизнесни кенгайтириш имкониятлари ҳамда
янги иш ўринлари яратишга қаратилган ташаббуслар
кўриб чиқилди.
☑️
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Ш. Хайруллаев
Бухоро вилояти Олот туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди. Кредитлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, бандлик ва янги бизнес ташаббуслари билан боғлиқ мурожаатлар жойида ўрганилди. Шунингдек,
туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан биргаликда маҳаллалардаги лойиҳалар ва аҳоли бандлиги ҳолати таҳлил қилиниб
, мурожаатларни тезкор ҳал этиш ҳамда истиқболли ташаббусларни молиялаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
☑️
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Н. Пулатов
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида тадбиркорлар ва аҳоли билан манзилли иш олиб борди. У ерда ҳам туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва масъуллар билан биргаликда
аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш, тадбиркорлик лойиҳаларини шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари
ўрганилди.
☑️
Асакабанк Бошқаруви раиси маслаҳатчиси Алишер Боймуродов
Навоий вилояти Учқудуқ туманида туман штаби ва масъуллар билан ҳудудда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Ташриф давомида
«Sifatli kaolin» корхонаси ҳамда «K-tungsten» хорижий корхонасининг 75 млн долларлик вольфрам лойиҳаси
жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шу билан бирга, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлиги ва оилаларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.
☑️
Шунингдек,
Жиззах вилояти Ғаллаорол ва Фарғона вилояти Тошлоқ туманларида
ҳам Асакабанк масъуллари туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан биргаликда аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан манзилли иш олиб борди. Бухоро вилоятининг
Когон, Вобкент ва Қоракўл туманларида
эса Марказий банк раиси ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар ҳамда аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилди.
Ҳудудлардаги ишларда асосий эътибор
мурожаатларни шунчаки қайд этишга эмас, ҳар бир маҳалланинг имкониятини ўрганиш, истиқболли ташаббусларни аниқлаш, уларни молиялаштириш ва янги иш ўринларига айлантиришга
қаратилмоқда.Бунда банк раҳбарияти, туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа мутасаддиларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутмоқда.
@bankirlaruchun

September 10, 09:59
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
Туронбанк Нукус филиали
@bankirlaruchun

September 10, 09:52

Марказий банк қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
Марказий банк томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида
22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Бунга молия ташкилотларининг
пруденциал норматив талабларига риоя этмагани, қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмагани
, шунингдек, инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган.
Эътиборлиси, камчиликларнинг бир қисми Марказий банк томонидан ўтказилган
«сирли мижоз» назорат тадбирлари
давомида ҳам аниқланган.
@bankirlaruchun

September 10, 09:44
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Айтишларича, банкларда маҳалла лойиҳалари учун 21 фоиздан ошмайдиган янги кредитлар жорий этилади
Икки кун аввал банк тизимида
оилавий тадбиркорлик кредитларини барча 9 та давлат банки ажратиши
, шунингдек, тижорий кредитлар бўйича фоиз ставкаларини
24 фоиздан 21 фоизга тушириш мумкинлиги
ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Энди эса айтишларича, банкларга
маҳалла лойиҳаси доирасида жисмоний ва юридик шахслар учун кредит маҳсулотларини қайта кўриб чиқиш ёки янги маҳсулотлар яратиш
бўйича топшириқ берилган. Бунда кредитнинг
фоиз ставкаси 21 фоиздан юқори бўлмаслиги, муддати эса камида 5 йил бўлиши
кўзда тутилмоқда.
Эътиборлиси,
ушбу шартлардаги кредит маҳсулотлари банкларда яқин бир ҳафта ичида жорий этилиши мумкин.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar

September 10, 09:11
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
Асакабанк Нукус БХМ
@bankirlaruchun

September 10, 08:45
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси
@bankirlaruchun

September 09, 14:15
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

⚡️
ПРЕЗИДЕНТ БАНКЛАР, МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЯНГИ ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда
банклар, туман штаблари, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бевосита дахлдор қатор вазифалар
белгилаб берилди.
☑️
Янги тизимга кўра,
ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар иш бошлади.
Энди бандлик идоралари, иқтисодий комплекс ташкилотлари ва банклар аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳал қилиши керак.
☑️
Бу жараёнда
маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари
ҳар бир маҳалладаги ишсиз аҳоли, даромад манбаига муҳтож оилалар, бўш турган объектлар ва ишга тушириш мумкин бўлган бизнес лойиҳаларини аниқлаб, уларни туман штаби ва банк имкониятларига боғлаши лозим.
☑️
Йиғилишда банкларга ҳам алоҳида вазифа юкланди. Қўшкўпир туманида
43 миллион еврога қурилган ва 1 минг 300 та иш ўрнига мўлжалланган корхона
ишламаётгани кўрсатилиб, уни банк томонидан кризис менежер жалб қилиш орқали қайта ишга тушириш мумкинлиги айтилди.
☑️
Шу каби
124 та корхонанинг 6 триллион сўмлик активлари
бўйича мавжуд чекловларни қайта кўриб чиқиб, уларни банк бошқарувига бериш орқали
10 мингта иш ўрнини тиклаш имкони борлиги
қайд этилди.
☑️
Бугун давлат банклари балансида
10 триллион сўмлик қарийб 2,5 мингта мол-мулк мавжуд.
Уларни самарали ишга солиш орқали
40 мингтагача иш ўрнини тиклаш мумкин.
☑️
Мутасаддиларга
бир ҳафта ичида қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш
, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб фаолиятини тиклаш вазифаси қўйилди.
☑️
Туман ва маҳаллаларда
бўш турган бино-иншоотлар ҳамда ер майдонларини аниқлаб, уларни янги тадбиркорлик лойиҳаларига боғлаш
топширилди. Бу жараёнда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг иштироки муҳим бўлади.
☑️
Яна бир муҳим янгилик,
маҳалла тизими билан ишлаш бўйича Бош вазир ўринбосари
ҳокимлар, туман идоралари, “маҳалла еттилиги” ва банклар фаолиятини ягона тизимда мувофиқлаштиради.
☑️
Энди маҳаллага оид масалалар бўйича алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилмайди.
Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳокимлар, банклар ва “маҳалла еттилиги” иштирокида муҳокама қилинади.
Қисқаси, янги тизимда банклар фақат кредит ажратувчи ташкилот эмас, балки
маҳаллада янги иш ўрни яратиш, ишламаётган корхонани қайта тиклаш, янги лойиҳани ишга тушириш ва аҳолини барқарор даромад манбаига боғлаш жараёнининг бевосита иштирокчиси
бўлади.
👍
Каналга уланиш
👉🏻
@Bankxabar