Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Банкирлар учун

bankirlaruchun
Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи! Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. Рози бўлғайсиз:) Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @Bankxabarbot
Подписчики
27 332
24 часа
16
30 дней
-268
Просмотры
5 790
ER
21,18%
Посты (30д)
349
Символов в посте
619
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Экономика и финансы
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
July 27, 16:33
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Мана бу ҳолат шу расмни кўриб турган 10 кишидан биттасининг бошидан ўтган бўлса керак-а?
P/S: Кафилликни ҳатто ўз яқинларингизга ҳам ўйлаб қилинг, акс ҳолда яқинлардан ҳам айрилиб қолишингиз ҳечгап эмас.
👍
Каналга уланиш:
@Bankxabar

July 27, 15:56
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Олдинги тўйларнинг видеоларини кўрганда эътибор берганмисиз?
Нега деярли ҳеч кимнинг қорни йўқ бўлган
🤣
@bankirlaruchun

July 27, 13:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🏠
Ипотека субсидияси учун аризалар бошланди. Агар ҳали мурожаат қилмаган бўлсангиз, бу видеони албатта кўринг.
Асакабанк Ахборот хизмати ипотека субсидияси бўйича энг кўп берилаётган саволларга
битта видеода
жавоб берибди
.
Унда
кимлар ариза топшириши мумкинлиги, 30 балл қандай тўпланиши, субсидия миқдори, мақсадли ипотека омонати ва ариза қайси ҳолатларда рад этилиши
содда тилда тушунтирилган. Бугун соат
15:00 дан
ипотека субсидияси учун аризалар қабули қайта бошлангани сабабли бу видео кўпчилик учун фойдали бўлади.
Менимча, ипотека субсидияси олишни режалаштираётганлар ушбу видеони охиригача кўриб чиқишса, ариза топширишдаги кўплаб саволларига жавоб топишади.
@bankirlaruchun

July 27, 13:48
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🏦
ANORBANK Тошкент вилоятининг 8 та ҳудуди учун мониторинг ва ундирув мутахассисларини ишга қабул қилмоқда
ANORBANK
мониторинг ва ундирув бўлимига янги ходимларни ишга қабул қилиш бошланганини эълон қилди. Вакансиялар
Тошкент вилоятининг Паркент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Пискент, Бўка, Бекобод, Оққўрғон туманлари ҳамда Нурафшон шаҳри
учун очилган.
Номзодлар
бириктирилган ҳудуддаги мижозлар билан қарздорликни сўндириш, қарзларни ундириш ишларини ташкил этиш, жойларга чиқиб мижозлар билан ишлаш ва белгиланган кўрсаткичларни бажариш
вазифаларини амалга оширади.
Банк томонидан
барқарор иш ўрни, ойлик иш ҳақи ва KPI асосида қўшимча рағбатлантириш, ёқилғи харажатлари учун компенсация, қулай меҳнат шароитлари ҳамда касбий ва карьера ўсиши учун имкониятлар
таклиф этилмоқда.
Мазкур вакансияга
шахсий автомобили мавжуд ва хизмат сафарига чиқишга тайёр
бўлган номзодлар ариза топширишлари мумкин. Баттафсил маълумот ва мурожаат учун
@Anorbankmonitoring1
билан боғланиш мумкин.
👍
Каналга уланиш:
@Bankxabar

July 27, 13:32

⚡️
Apex Moliya микромолия ташкилоти ўз фаолиятини исломий микромолия банки шаклига ўтказишни
режалаштирмоқда
.
@bankirlaruchun

July 27, 13:19
Файлы недоступны
3
2
Открыть в Telegram

🏦
МКБанк ходимлари 4 083 метр баландликдаги Ҳазрати Султон чўққисини забт этди
МКБанк жамоаси бу гал хизмат фаолиятида эмас, балки спортда ҳам юқори марраларни кўзлаётганини намоён қилди.
Банк ходимлари денгиз сатҳидан
4 083 метр баландликда жойлашган Ҳазрати Султон чўққисини муваффақиятли забт этди.
Бу ташаббус нафақат жисмоний тайёргарлик, балки
матонат, жамоавий ҳамжиҳатлик ва қатъиятнинг
ҳам ёрқин намунаси бўлди. Чўққи сари қилинган ҳар бир қадам
янги марралар сари интилиш, ўз устида ишлаш ва синовларни енгиб ўтиш
рамзи сифатида эътироф этилди.
МКБанкда таъкидланишича, жамоа руҳи ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бундай ташаббуслар ходимларни янги ютуқлар сари руҳлантиришга хизмат қилади.
@bankirlaruchun

July 27, 12:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

July 27, 12:14
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

July 27, 11:57

⚡️
⚡️
Энергетикадаги муаммоларни жойида ҳал қилиш учун банк раҳбарлари ҳам ҳудудларга чиқади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда
банклар ва банк раҳбарларига тегишли қатор вазифалар
белгилаб берилди.
Янгийўл тумани мисолида аҳоли ва тадбиркорларни электр ҳамда газ билан барқарор таъминлаш бўйича янги иш тизими йўлга қўйилади. Тумандаги 51 та маҳалланинг энергияга бўлган ойлик, чораклик ва йиллик талаби ўрганилиб, шу асосда
энергия истеъмоли баланси
шакллантирилади.
Қайси маҳаллада трансформатор ёки газ тақсимлаш қурилмасини янгилаш, қаерда янги тармоқ тортиш зарурлиги аниқ белгиланади. Электр ва газ йўқотишларини икки карра камайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, уни молиялаштириш манбалари ҳам кўрсатилади.
☑️
Йиғилишда
йирик энергия истеъмол қилувчи корхоналарни энергия аудитидан ўтказиш
вазифаси қўйилди. Аудит натижалари асосида ушбу корхоналарни энергия тежамкор технологияларга ўтказиш учун
банклар томонидан молиявий ресурслар ажратилади.
Янгийўл туманида жорий этиладиган мазкур иш тизими кейинчалик республикадаги барча туман ва шаҳарларга татбиқ этилади. Энергетика тизими раҳбарлари ҳар бир вилоятдаги энг оғир биттадан туманга бириктирилади.
☑️
Шунингдек,
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ ва
банк раҳбарлари ҳам ҳудудларга чиқиб
, аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг электр ва газ билан боғлиқ муаммоларини жойида ўрганади. Масъулларга йил якунигача ва келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда уларнинг маблағ манбалари аниқ белгилаб берилади.
☝️
Демак, банклар бу жараёнда икки йўналишда иштирок этади. Биринчидан,
банк раҳбарлари ҳудудларга чиқиб, муаммоларни жойида ўрганади
, иккинчидан,
корхоналарни энергия тежамкор технологияларга ўтказиш учун молиявий ресурс ажратади.
Барча ишлар Янгийўл туманида
1 октябрга қадар
якунланиб, туман электр ва газ таъминоти бўйича намунавий ҳудудга айлантирилиши белгиланди.
@bankirlaruchun

July 27, 11:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Агробанк ва Асакабанкда «Золотая корона» хизмати иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. @bankirlaruchun