
Bayonot.uz
“Самолётдан тушганимдан айтдимки, самолётни кўпайтириш керак. Одамлар “перевалдан” эмас, кўпроқ самолётда учиши керак.”
Шавкат Мирзиёев Қўқонда аҳоли билан мулоқотда авиақатновларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
@Bayonotuz
Метрода бир карта билан уч кишидан ортиқ кишига тўлаб бўлмас экан
Қизиқ а?! Метрода карта билан уч кишидан ортиқ кишига тўлаб бўлмас экан. Дейлик, биз беш кишилик оиламиз. Уч кишига тўладим, бу тизимга кўра қолган икки киши қолиб кетаркан-да.
Бугун метрода сайёҳларни кўрдим. Тахминан 20-25 киши ҳайрон бўлиб туришибди. Ўзлари тўлай олишмади, гид нақд билан тўлаш учун банкоматга кетди. Одатда сайёҳ/меҳмонларга ёрдам бергим келади. Кичик кўмагим тегсин, деб ҳаммасини чақирдим ва бирин-кетин картамда тўлаб, турникетдан ўтказа бошладим.
Уч кишидан кейин яшил ўрнида қизил ранг кўринди. «Балки турникет ишламагандир» деб бошқасига тўладим. Уям ишламади. Ходим опадан сўрадим. «Уч кишига тўлов қилган бўлсангиз картангиз энди блокланади. Ярим соатгача ишламайди», деди. Ҳайратландим. Сайёҳлар ҳам қолаверишди. Индамай кетдим…
Бу қанақа тизим бўлди? «Рақамлаштириш» дейилди, тўлаяпмиз. «Шаффофлик» дейилди, ойнадан баттар шаффоф бўлиб кетдик. «Карта ишлатинг» дейилди, ишлатяпмиз. Лекин бу нима аҳмоқгарчилик? Карта меники, пул меники. Истаганимга тўла олмасам, ҳуқуқларим чекланмайдими?!
Аброр Зоҳидов,
журналист
@Bayonotuz
Хивада 3 минг кўчат ва болалар қувончи: Биринчи хоним иштирокидаги хайрли тадбирлар
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлидаги фаол саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Навбатдаги ташриф доирасида у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги инклюзив марказда бўлиб, алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг орзу-интилишлари ва иқтидорларини қўллаб-қувватлади.
Шу билан бирга, табиатни асраш борасидаги эзгу ташаббусга бош-қош бўлиб, Хивадаги «Arda Xiva» туризм мажмуасида экофаоллар билан биргаликда 3 мингдан зиёд дарахт кўчатларини экиш жараёнида иштирок этди. Бу каби тадбирлар мамлакатимизда ҳам ижтимоий меҳр-оқибат, ҳам яшил тараққиёт ғояларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
@Bayonotuz
Зироат Мирзиёева мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрди.
@Bayonotuz
Ўзбекистонни Шимолий Кореяга ўхшатиб қўйяпсизлар
Туркиялик тадбиркор Тошкентда пешлавҳаларни олиб ташлаш амалиётига танқидий фикр билдирди:
“Кечирасиз, бу орқали мамлакатни Шимолий Кореяга ўхшатиб қўйиш хавфи бор. Мен Ўзбекистонни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Европа ва АҚШда Ўзбекистон устидан кулишларини истамайман”.
@Bayonotuz
Ёзда “тонировка” рухсатномаси 412 минг сўм бўладими?
Сўнги кунларда автомобил ойналарининг қорайтириш учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили бунга аниқлик киритди.
@Bayonotuz
Дадахон Хасановнинг ўзбеклар ҳақидаги ноёб фикри.
@Bayonotuz
Ургутда реконструкция қилинган тиббиёт марказида биринчи чақалоқ туғилди, унга Шавкатжон деб исм қўйилди
Саида Мирзиёева Самарқандга ташрифи чоғида илгари хароба ҳолда бўлган поликлиника қисқа вақтда замонавий марказга айлантирилгани билан
танишди
. Марказда 16 та қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатадиган туғруқ бўлимида илк чақалоқ дунёга келди.
“Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ – Шавкатжон дунёга келди. Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим”, - деди Мирзиёева.
@Bayonotuz
“Битта нарсани билинглар: бир минут ҳам вақтларинг бекор ўтмаслиги керак”
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Боғимайдон маҳалласи болалари билан суҳбати
@Bayonotuz
Шавкат Мирзиёев ишламай қуруқ ойлик олиб ўтирганларни танқид қилди
Шавкат Мирзиёев 24 апрелдаги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олганини
айтди
.
“Бунинг учун қандай қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтганимизни билганлар билади. Умуман, йил бошидан эришилган натижалар, кўрсаткичлар меҳнатимизга яраша бўлди. Лекин ишламай қуруқ ойлик олиб ўтирганлар ҳам ишлаганлар билан ‘битта поездда кетяпти’. Замон, иқтисодиёт ва одамлар талаби кун сайин ортмоқда. Йилнинг учдан бири ўтиб бўлди. Афсуски,
айримлар ҳали ҳам ‘уйғонгани йўқ’
”, деди президент.
@Bayonotuz