Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Bayonot.uz

bayonotuz
Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot
Подписчики
8 208
24 часа
-18
30 дней
-809
Просмотры
1 896
ER
23,1%
Посты (30д)
102
Символов в посте
615
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
September 10, 16:41
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ҳозирда музокаралар олиб бориляпти
Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон Ўзбекистонга келаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Улар қанчалик асосли? Маданият вазири ушбу саволга жавоб берди.
@Bayonotuz

September 10, 10:31
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ОАВга ягона стандартга айланган, тасдиқланган алифбода иш юритишини қатъий қилиб қўйишни режалаштиряпмиз Биз икки алифбо орасида (кирилл ва лотин-таҳр.) аросатда юрдик. Энди шу икки алифболикка чек қўйиш арафасида турибмиз. Уч алифболик масаласи чиқмайдими…

September 10, 09:27
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Камроқ ухлаймиз, кўпроқ юрамиз.
Шуҳрат Абдураҳмонов, Андижон вилояти ҳокими
@Bayonotuz

September 10, 08:50
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Барча дарсликлар 2031 йилгача тўлиқ янги алифбога ўтказилади. Бунинг учун қўшимча маблағ талаб этилмайди
Қонунни амалга оширишга оид чора-тадбирлар дастури қабул қилиниши кутиляпти. Вазирлик дарсликлар бўйича таклиф берган. Дарсликлар ҳар йили шундоқ ҳам синфлар кесимида янгиланади. Масалан, 1-синфлар учун ҳар йили янгиланади. 2–4 синфлар учун ҳар уч йилда, 5-11 синфларга эса ҳар беш йилда янгиланиб борилади. Қонун 2027 йилдан кучга кирса, 1-синф дарсликларини янги алифбода чоп этамиз.
2031 йилгача дарсликлар тўлиқ янги алифбода нашр этилади. Бунинг учун қўшимча маблағ талаб этилмайди. Янгиланган алифбони тушунтириш мақсадида ўқитувчилар ва ўқувчиларга ўқув семинарлар ташкил этилади. Барча мослашади ва бу муаммо туғдирмайди. Имтиҳонлар ҳам янги алифбода олинади.
Азизбек Турдиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари
@Bayonotuz

September 10, 08:41
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ОАВга ягона стандартга айланган, тасдиқланган алифбода иш юритишини қатъий қилиб қўйишни режалаштиряпмиз
Биз икки алифбо орасида (кирилл ва лотин-таҳр.) аросатда юрдик. Энди шу икки алифболикка чек қўйиш арафасида турибмиз. Уч алифболик масаласи чиқмайдими, деган савол туғилади. Қонун кучга киргач, бу масалани қатъий кун тартибига қўймоқчимиз. Хусусан, барча оммавий ахборот воситалари ягона стандартга айланган, тасдиқланган ва такомиллаштирилган алифбода иш юритишини қатъий қилиб қўйишни режалаштиряпмиз.
Бошқа жараёнларда ҳам янгиланган алифбо қатъий амал қилади. Расмий иш юритишда тўлиқ бу жараёнга ўтилади. Бунинг учун барча имкониятларни ишга соламиз. Етарли технологик шароитлар яратилади.
Нодир Жонузоқ , Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари
@Bayonotuz

September 10, 07:25

Сенат алифбога ўзгартириш киритишга оид қонунни маъқуллади
Бугун, 10 сентябрь куни Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишга оид қонунни
маъқуллади
. Алифбо 26 ҳарф, учта ҳарфлар бирикмаси: Sh, Ch, Ng ўрнига 28 та ҳарф ва битта тутуқ белгисидан ташкил топади.
Сенатор Оҳунжон Маматкаримовнинг айтишича, бу бир товуш ва бир ҳарф тамойилига мос келади:
Ўзбек алифбосидаги айрим ҳарфлар билан боғлиқ мураккаблик ва ноқулайлик илмий асослаб берилди. Жумладан, биргина Ў ва Ғ ҳарфларини компьютерда ёзиш учун олтита амални бажариш талаб этилмоқда. Амалиётда бу ҳарфларнинг 10 дан зиёд шакли ишлатилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари ушбу ҳарфлар қатнашган сўзларни яхлит сўз сифатида қабул қилмаяпти. Натижада турли дастурлар ва луғатлар яратишда, умуман ўзбек тилини рақамлаштиришда жиддий муаммолар юзага келмоқда.
Хусусан, амалдаги ўзбек алифбоси компьютер клавиатуралари, смартфонлар ва қидирув тизимлари учун жуда ноқулай. Интернет қидирув тизимлари Ў ва Ғ белгиларини турли кодларда ўзбек тилидаги ҳарфларни тўлиқ индекслай олмаяпти. Шунингдек, Ш ва Ч ҳарфлари ўзбек тилида фаол товушлар ҳисобланиб, инглиз тилида она тилимизга нисбатан 3-5 баравар кўп фойдаланилади. Тинч, хушчақчақ, шошилинч, аччиқтош каби сўзларда кетма-кет келган Ш ва Ч ҳарфларини ёзишда ва ўқишда қийинчиликлар юзага келади. Бу ҳарфлар имлода айрим чалкашликларга ҳам сабаб бўлади. Исҳоқ ва Асъҳоб каби сўзларни Ишоқ ва Ашоб тарихида нотўғри ёзиш ва ўқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу аҳолини саводхонлигига ҳам таъсир қилмоқда.
@Bayonotuz

September 10, 04:44

Пора эмас, миннатдорчилик тариқасида олдим
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судяси пора билан қўлга олинган. У пул эвазига ўз кўраётган иқтисодий ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Судя суд мажлисида ўз айбига қисман иқрорлик билдирган ҳамда пулни пора тариқасида эмас, моддий рағбатлантириш деб олганини
айтган
:
Д.Т. менга МЧЖ раҳбари таниши эканини, биринчи инстанция судининг қарори ноқонуний бўлганини, таниши раҳбарлигидаги жамият томонидан бино ўзбошимчалик билан қурилмаганини айтди ва шу масалада қонуний ёрдам сўради. Шундан сўнг, кассация шикоятини иш юритувимга қабул қилиб, суд муҳокамасига тайинладим.
2026 йил 13 апрел куни Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар даъвосини рад қилиш тўғрисида янги қарор эълон қилдим. Лекин биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилишга кассация шикоятида кўрсатилган важлар асос бўлмади.
Д.Т. СМС ёзиб, суд биноси яқинида эканини айтди. У билан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича биноси орқа томонида кўришдим. Д.Т. менга жамият раҳбари раҳмат айтганини билдириб, қўли билан 4 сонини кўрсатди ва пул берди. Ўша вақтда ушбу пул 4 минг доллар эканини билмадим. Д.Т.га чой ичасан, деб ушбу пулдан 400 долларни бериб юбордим.
Пулларни пора эмас, миннатдорчилик тариқасида олгандим.
@Bayonotuz

September 09, 06:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бу нарса қасддан бўлмаган
Тошкентда тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жавобгарликка тортилиб, автомобили жарима майдончасига қўйилди. Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати ушбу ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилганини маълум қилди.
“Бу нарса қасддан бўлмаган. Шу пайтгача, бундан олдин ҳар доим йўл бериб келганман. Ўша пайт ойналар ёпиқ бўлган, кондиционер ишлаётган бўлган ва мусиқа ҳам қўйилган эди. Шунинг ҳисобига эшита олмай қолганман”, деган BYD ҳайдовчиси профилактик суҳбатда.
@Bayonotuz

September 09, 04:50

Энди 189 балл олганлар ҳам қайта имтиҳон қилиниши мумкин Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади. Қўнғиротбой Шарипов,…

September 09, 03:03
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Энди 189 балл олганлар ҳам қайта имтиҳон қилиниши мумкин
Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади.
Қўнғиротбой Шарипов, олий таълим, фан ва инновациялар
вазири
@Bayonotuz