
Boxing Uzbekistan
🤩
Тадбирдан видео лавҳалар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
📸
Бугунги кундан фотолар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
📸
Бугунги кундан фотолар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Ўзбекистон бокс федерацияси ва Болалар онкологияси, гематологияси ҳамда иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашувда Ўзбекистон Бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев, таниқли мураббий Раҳматжон Рўзиохунов, Ёшлар ва Катталар ўртасида Олимпиада чемпиони, 3 карра Жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков ҳамда икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов иштирок этди.
Меморандум болалар ва ўсмир спортчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, профилактик тиббий кўрикларни ташкил этиш, илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни назарда тутади. Шунингдек, 18 ёшгача бўлган спортчилар учун ихтисослаштирилган тиббий хизматни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Ташриф доирасида федерациямиз вакиллари марказда даволанаётган болалар билан самимий суҳбатлашиб, уларни тезроқ соғайиши ва ҳаётда ўз мақсадларига эришиши учун руҳлантирди. Учрашувнинг энг қизиқарли қисмида эса болалар икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов билан савол-жавоб уюштириб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Мазкур мулоқот бемор болаларга катта мотивация ва кўтаринки кайфият бағишлади!
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Арманистондаги турнир якунланди.
20-25 июль кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳри катталар ўртасида “Yerevan Mayor Cup” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Унда 4 нафар боксчимиз ҳам иштирок этиб, уларнинг барчаси ғолиб ва совриндор бўлишди.
🥇
Олтин медал:
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
🥈
Кумуш медал:
-55 кг: Шахзод Музаффаров
🥉
Бронза медал:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Иқболжон Холдоров
Мураббий: Нодир Ғуломов
Ҳакам: Аслиддин Абдуалимов
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Тўрабек Ҳабибуллаев чемпион!
Арманистоннинг Ереван шаҳрида ташкил этилган, “Yerevan Mayor Cup” турнири финалида -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Тўрабек Ҳабибуллаев мезбонлар вакили Давит Симонянга қарши баҳс юритди.
Жанг 1 раунддаёқ якунланди. Тўрабекнинг жигарга йўллаган кучли зарбаси жанг тақдирини ҳал қилди. Ушбу зарбадан сўнг рақиби ўзига кела олмади ва Тўрабек чемпионга айланди.
Мазкур турнирда 4 нафар вакилимиз иштирок этиб, 1 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишди.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
🥈
Кумуш медал!
-55 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Шахзод Музаффаров мезбон Вагҳаршак Кеянга ҳакамларнинг қарорларига кўра, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Бугун финал! Арманистондаги “Yerevan Mayor Cup” турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 2 нафар боксчимиз етиб келди. Жуфтликлар билан танишинг: -55 кг: Шахзод Музаффаров -
🇦🇲
Вагҳаршак Кеян (Арманистон) 16:15 -90 кг: Тўрабек Хабибуллаев…
Очилиш маросимидан видео лавҳалар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Қашқадарёда Ўзбекистон кубоги старт олди.
Бугун Қарши шаҳридаги Кураш маҳорат мактабида бокс бўйича U17 ёш тоифасидаги боксчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қарши шаҳар ҳокими, Ўзбекистон бокс федерацияси Қашқадарё бўлими раиси Нормўмин Холбоев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Воҳоб Рўзиев, федерациямиз Спорт бўлими бошлиғи Қобулбек Завқиев ва ўсмирлар терма жамоамиз катта мураббийи Бахтиёр Тўрабоевлар ҳам иштирок этдилар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan