
Boxing Uzbekistan
Арманистондаги турнир якунланди.
20-25 июль кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳри катталар ўртасида “Yerevan Mayor Cup” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Унда 4 нафар боксчимиз ҳам иштирок этиб, уларнинг барчаси ғолиб ва совриндор бўлишди.
🥇
Олтин медал:
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
🥈
Кумуш медал:
-55 кг: Шахзод Музаффаров
🥉
Бронза медал:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Иқболжон Холдоров
Мураббий: Нодир Ғуломов
Ҳакам: Аслиддин Абдуалимов
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Тўрабек Ҳабибуллаев чемпион!
Арманистоннинг Ереван шаҳрида ташкил этилган, “Yerevan Mayor Cup” турнири финалида -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Тўрабек Ҳабибуллаев мезбонлар вакили Давит Симонянга қарши баҳс юритди.
Жанг 1 раунддаёқ якунланди. Тўрабекнинг жигарга йўллаган кучли зарбаси жанг тақдирини ҳал қилди. Ушбу зарбадан сўнг рақиби ўзига кела олмади ва Тўрабек чемпионга айланди.
Мазкур турнирда 4 нафар вакилимиз иштирок этиб, 1 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишди.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
🥈
Кумуш медал!
-55 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Шахзод Музаффаров мезбон Вагҳаршак Кеянга ҳакамларнинг қарорларига кўра, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Бугун финал! Арманистондаги “Yerevan Mayor Cup” турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 2 нафар боксчимиз етиб келди. Жуфтликлар билан танишинг: -55 кг: Шахзод Музаффаров -
🇦🇲
Вагҳаршак Кеян (Арманистон) 16:15 -90 кг: Тўрабек Хабибуллаев…
Очилиш маросимидан видео лавҳалар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Қашқадарёда Ўзбекистон кубоги старт олди.
Бугун Қарши шаҳридаги Кураш маҳорат мактабида бокс бўйича U17 ёш тоифасидаги боксчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қарши шаҳар ҳокими, Ўзбекистон бокс федерацияси Қашқадарё бўлими раиси Нормўмин Холбоев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Воҳоб Рўзиев, федерациямиз Спорт бўлими бошлиғи Қобулбек Завқиев ва ўсмирлар терма жамоамиз катта мураббийи Бахтиёр Тўрабоевлар ҳам иштирок этдилар.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Бугун финал!
Арманистондаги “Yerevan Mayor Cup” турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 2 нафар боксчимиз етиб келди.
Жуфтликлар билан танишинг:
-55 кг: Шахзод Музаффаров -
🇦🇲
Вагҳаршак Кеян (Арманистон) 16:15
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев -
🇦🇲
Давит Симонян (Арманистон) 18:00
Жанглар Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Тўрабек Ҳабибуллаев финалда!
“Erevan Mayor Cup” турнирининг -90 кг вазн тоифаси ярим финалида Тўрабек Ҳабибуллаев эронлик Ҳади Моҳаммаднежадга қарши баҳс юритди.
Жанг мобайнида жуда катта устунликка эришган, Ҳабибуллаев 5:0 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўл олди!
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Тўрабек Хабибуллаев бир неча дақиқадан сўнг ўз баҳсини ўтказади.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan
Самандар Олимов ҳам бронза билан чекланди!
“Erevan Mayor Cup” турнирининг -60 кг вазн тоифаси ярим финал баҳсида Самандар Олимов мезбонлар вакили, арманистонлик Артур Базеянга қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли жанг, муросасиз тўқнашув ва афсуски Олимов кутилмаганда 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
ОБУНА БЎЛИНГ
👉
BoxingUzbekistan