
Buxoro 24 | Расмий канал
#тезкор
❗️
Бугундан ипотека субсидияси учун аризалар қабули бошланади
(видеоқўлланма)
Бугун, 27 июль соат 15:00дан бошлаб, фуқаролар ипотека кредити бўйича давлат субсидиясини олиш учун ариза топшириши мумкин. Аризалар
my.gov.uz
портали, myGov Mobile иловаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
Субсидия олиш учун оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши талаб этилади.
👉
Каналга уланиш
👈
🚗
Бухоро вилоятида ЙТҲлар энг кам қайд этилган ҳудуд бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон бўйича
2 286 та
йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган.
Шундан
Бухоро вилояти ҳиссасига 48 та ЙТҲ
тўғри келиб, бу республика ҳудудлари орасида
энг паст кўрсаткич
ҳисобланади.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси эса
Тошкент шаҳрида — 420 та
қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу статистикага фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва бошқа ваколатли органлар томонидан
расман рўйхатга олинган
ҳодисалар киритилади. Ҳайдовчиларнинг ўзаро келишуви билан ҳал этилган ва расмий идораларга хабар берилмаган ҳолатлар мазкур ҳисоботда акс этмайди.
👉
Каналга уланиш
👈
🎓
BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL BOSHLANDI!
📚
Yo‘nalish: 50910203 — Hamshiralik ishi (3 yil)
;
⚡️
Ta’lim afzalliklari:
✅
Bemorlarga kasbiy xizmat ko‘rsatish va birinchi yordam berish ko‘nikmalari;
✅
Surunkali va o‘tkir kasalliklarni aniqlash hamda yordam ko‘rsatish;
✅
Tibbiy deontologiya va axloqiy me’yorlarga amal qilish;
✅
Kompyuter savodxonligi va xorijiy tillarni chuqur o‘qitish.
🎯
Maqsad: xorijiy tajriba asosida malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash va ularni ish bilan ta’minlash.
💻
Online hujjat topshirish:
bxtt.uz
sayti orqali;
☎️
Murojaat uchun telefon raqamlari: +998553037777, +998505877171, +998914102866, +998911706666.
📍
Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi binosi.
📖
Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi — sifatli ta’lim kafolati!
🔴
Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам миқдори қанча бўлди?
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигиинг эслатишича, 2026 йил 1 июлдан Ўзбекистонда болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ва ногиронлик нафақаларининг янги миқдорлари амал қилмоқда.
Болалар нафақаси:
- 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун — 386 минг сўм;
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун — 295 минг сўм;
- оиладаги иккинчи фарзанд учун қўшимча — 177 минг сўм;
- учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.
Бошқа нафақа ва тўловлар:
- моддий ёрдам — 450 минг сўм;
- ёшга доир нафақа — 878 минг сўм;
- ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа — 878 минг сўм;
- I гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 млн 209 минг сўм;
- II гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 млн 83 минг сўм.
👉
Каналга уланиш
👈
💵
Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси
Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 160-12 040 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 11 960 -12 020 сўм атрофида бўлмоқда.
👉
Каналга уланиш
👈
❗️
Болалар нафақаси учун янги талаблар жорий этилмоқда
Ўзбекистонда
2026 йилнинг август ойидан
бошлаб айрим оилаларга тайинланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин.
Бу Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан жорий этилаётган янги тартиб билан боғлиқ. Унга кўра,
“Камбағал оила”
тоифасидаги оилаларда меҳнатга лаёқатли аъзолар кетма-кет 6 ой давомида расмий ишламаса ёки бандлигини тасдиқламаса, нафақа ва моддий ёрдам тўловлари кейинги ойдан тўхтатилади.
Тўловларнинг узлуксиз давом этиши учун меҳнатга лаёқатли оила аъзолари расмий ишга жойлашиши, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, белгиланган солиқларни тўлаши лозим.
Мазкур тартиб аҳолини расмий бандликка жалб қилиш ҳамда ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
👉
Каналга уланиш
👈
15 йиллик меҳнат стажига эга тиббиёт ходимларининг фарзандлари учун субсидияга аризалар қабул қилинмоқда
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун йиллик тўлов-контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия тизими ишга туширилди.
Субсидиядан фойдаланиш истагида бўлганлар аризаларини қуйидаги портал орқали электрон шаклда юборишлари мумкин:
subsidiya.imv.uz
.
👉
Каналга уланиш
👈
ISHONCHda navbatdagi katta chegirmalar vaqti!
Uyingiz uchun zarur bo‘lgan barcha maishiy texnikalarni
30% ARZON narxda
xarid qiling!
🗓
Qachon?
Faqat 27-28-29 iyul kunlari!
📍
Qayerda?
Barcha ISHONCH do‘konlarida!
🚨
Chegirma muddati va mahsulotlar soni cheklangan, ulgurib qoling!
📢
Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling
va
kuzatib boring
!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt
|
Instagram
|
Telegram
Batafsil:
📞
+998735152222
Энди мол-мулки йўқ экан деб ундириб бермаслик учун баҳона йўқ!
Мажбуриятлар Реестри: Қарздорликни четлаб ўтишга имкон бермайди. 10 йил реестрга тиқилган ҳолда турасиз.
👉
Каналга уланиш
👈
Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Амир Сайид Олимхон (1881–1944) Афғонистон пойтахти Кобулда дафн этилган.
Аниқроғи, унинг қабри Шоҳадойи Солиҳин (баъзи манбаларда Шаҳидони Ислом ёки Шуҳадойи Солиҳин деб ҳам ёзилади) қабристонида жойлашган. Бу Кобулдаги энг қадимий ва машҳур қабристонлардан бири бўлиб, кўплаб тарихий шахслар шу ерга дафн этилган.
Амир Олимхон 1920-йилда Бухоро амирлиги қулагач Афғонистонга ҳижрат қилган, умрининг қолган 23 йилини Кобулда ўтказган ва 1944-йил 28-апрелда шу ерда вафот этган.
Васиятига кўра, у Кобулда дафн этилган.
👉
Каналга уланиш
👈