Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Buxoro 24 | Расмий канал

buxoro24uzb
Бухорода ҳақиқий журналистика! Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар. Тижорат таклифи учун: @bmup88
Подписчики
108 636
24 часа
81
30 дней
-4 159
Просмотры
7 529
ER
6,93%
Посты (30д)
419
Символов в посте
560
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
October 26, 07:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Марказий банк
Openbank акциядорлик жамиятига
исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этди.
Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган
илк лицензия
ҳисобланади. Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан
2026 йил 23 октябрда
қабул қилинган.
👉
Каналга уланиш
👈

October 26, 06:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Иситиш мавсуми қачон бошланади?
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иситиш мавсумини бошлаш тартиби
эслатди
.
Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи ҳавонинг
ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлса
, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланиши керак. Бунда фақат тунги эмас, сутка давомидаги ўртача ҳарорат ҳисобга олинади.
Мавсумнинг бошланиш ва тугаш муддатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда келтирилган.
👉
Каналга уланиш
👈

October 26, 05:50
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#диққат
‼️
Уй сизники, лекин коммунал тўлов тўлаётганда бошқа одамни исми ёки манзили чиқиб қолаётганда нима қилиш керак? Бу муаммони ҳал қилишни ўрганиб олинг!
Керакли маълумот.
👉
Каналга уланиш
👈

October 26, 05:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#диққат
⚡️
Автомобиль панелидаги белгилар нимани англатишини билиб олинг!
🚘
Янги ҳайдовчиларга ҳам юбориб қўйинг!
👉
Каналга уланиш
👈

October 26, 04:30
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Har oyda aholi va tadbirkorlarning narxlar bo‘yicha fikrlari va inflyatsion kutilmalarini o'rganish uchun qisqa so‘rovnoma o‘tkaziladi
🟣
Inflyatsion kutilma degani oddiy: narxlar oshadimi, o‘zgarishsiz qoladimi yoki pasayadimi – siz nimani kutyapsiz?
🟣
Sizning javobingiz aholining inflyatsion kutilmalarini tushunishga yordam berib, to‘g‘ri qarorlar qabul qilishga xizmat qiladi.
🟣
Javoblaringiz maxfiy saqlanadi, faqat umumiy ko‘rinishda foydalaniladi.
Bir necha soniya ajrating – Sizning fikringiz biz uchun muhim.
🔜
SO‘ROVNOMADAN O‘TISH
-
@kutilma_cbu_bot
So‘rovnoma 2026-yil
31-oktabrga
qadar davom etadi.

October 25, 16:57
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

⚔️
Бухорода қатл этилган Британия элчилари: дипломатик хато ёки сиёсий ҳисоб-китоб?
XIX асрда Марказий Осиё Россия империяси ва Буюк Британия ўртасидаги геосиёсий рақобат майдонига айланди. Тарихда бу жараён
«Катта ўйин» (The Great Game)
номи билан машҳур.
Британия Россиянинг жанубга силжишидан хавотирланар, Россия эса минтақадаги сиёсий ва ҳарбий таъсирини кенгайтиришга интиларди.
Ана шундай шароитда Бухоро амирлиги ҳам икки империя манфаатлари кесишган муҳим ҳудудга айланди.
🇬🇧
Бухорога келган инглизлар
1830-йилларда Александр Бёрнс Бухорога сафар қилиб, минтақанинг сиёсий, иқтисодий ва географик ҳолати ҳақида Британия учун қимматли маълумотлар тўплади.
Аммо ундан кейин келган икки британиялик —
Чарльз Стоддарт ва Артур Конолли
нинг тақдири фожиали якунланди.
Стоддарт 1838 йилда Бухорога дипломатик топшириқ билан келди. Бироқ амир Насрулло билан муносабатлари кескинлашиб, зиндонга ташланди.
1841 йилда Конолли ҳам Бухорога етиб келди. У Стоддартни озод қилишга эриша олмади ва ўзи ҳам ҳибсга олинди.
⚖️
Нега улар қатл этилди?
Тарихчи Мирзо Олим Махдум Ҳожи «Тарихи Туркистон» асарида Стоддартнинг Бухоро саройидаги урф-одатларга етарлича риоя қилмаганини қайд этади.
Жумладан, амир қароргоҳи — Арк олдидан ўтаётганда отдан тушмаслик маҳаллий сиёсий одобга зид ҳисобланган.
Аммо воқеани фақат шу ҳолат билан тушунтириш етарли эмас. Дипломатик мақом, амирликнинг суверенитет ҳақидаги тасаввурлари, ўзаро ишончсизлик ва халқаро вазият ҳам муносабатларга таъсир кўрсатган.
1842 йил 17 июнь куни Стоддарт ва Конолли Бухорода қатл этилди.
🌍
Бухоро нимани йўқотди?
Бу ҳодиса Британия билан дипломатик муносабатларга жиддий зарба берди.
Бироқ «агар элчилар қатл этилмаганида, Британия Бухорони Россиядан ҳимоя қилган бўларди» деган фикрни тарихий ҳақиқат сифатида қабул қилиб бўлмайди. Чунки Британиянинг минтақадаги сиёсати, аввало, ўз империявий манфаатларига асосланган эди.
Шунга қарамай, ушбу воқеа муҳим саволни ўртага ташлайди:
Давлат раҳбари учун сарой маросимларига риоя этилиши муҳимроқми ёки халқаро вазиятдан оқилона фойдаланишми?
Тарих шуни кўрсатадики, дипломатияда маданий тафовутларни тушунмаслик ва ўзаро ишончсизлик баъзан қуролли тўқнашувларсиз ҳам оғир оқибатларга олиб келади.
📚
Манба:
@centerasia_library
👉
Каналга уланиш
👈

October 25, 15:43
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 145 та медаль билан якунлади
Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтказилган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, жами 145 та медални қўлга киритди.
Спортчиларимиз ҳисобида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали бор. Ушбу натижа билан Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон параспортчилари халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, яна бир бор ўз маҳорати ва матонатини намоён этди.
👉
Каналга уланиш
👈

October 25, 15:09
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#Долзарб
💊
👃
Бурундаги тукларни юлиш қанчалик хавфли эканини биласизми?
😳
Бу оддий кўринган одат жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
Видеони охиригача кўринг ва яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўйинг!
💊
Тиббиёт дунёси канали

October 25, 14:25
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#ДИҚҚАТ
#ТАРҚАТИНГ
‼️
🚨
Тезкор: ҳозирда Телеграмда оммавий равишда "ўлдирувчи ҳавола" тарқатилмоқда. Бир марта босиш – ва сиз ҳисобингизни умуман йўқотасиз!
Фирибгарлар чатларда совғалар ва танловлар кўринишида ҳаволалар тарқатмоқда. Ўтганингиздан сўнг, профилингиз ўз-ўзидан тайёрланган хабарларни тарқатишни бошлайди, кейин эса ҳисобингиз тақиқланади. Уни тиклаш имкони бўлмайди.
Бу расман мессенжер кўнгиллилари томонидан тасдиқланган. Ҳеч қачон таниш бўлмаган ҳаволаларга ўтманг, ҳатто агар уларни дўстларингиз юборган бўлса, улар эҳтимолий равишда бузилган.
Хабарни яқинларга ҳам улашиб огоҳлантириб қўйинг!
👉
Каналга уланиш
👈

October 25, 13:54
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Оқтепа тоғи
Пешку тумани..
👉
Каналга уланиш
👈