
ДАНҒАРА МАСЖИДИ
#xabar
#muftiy
#gazeta
🤩
МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат
Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон
қилинди.
🗣
Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.
🕋
“Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида
ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.
✅
Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз
“Президент ҳожиси”
сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋
Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган.
Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.
ℹ️
Маълумот ўрнида:
“Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг
ёритади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#foydali
#piyoda
#yurish
🚶🏻♂️
ҲАР КУНИ 30 ДАҚИҚА ПИЁДА ЮРИШНИНГ 10 ТА ФОЙДАСИ
🖋
Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.
❤️
Ҳар куни ярим соат пиёда юриш жисмоний ва руҳий саломатликка сезиларли ижобий таъсир қилади. Бунда:
📈
1.
Юрак ва қон томирлар
фаолияти яхшиланади.
⚖️
2.
Қон босими
меъёрлашади.
🏃♂️
3.
Вазн ортиб кетиши
нинг олди олинади.
🛡
4.
Қандли диабет
ривожланиши хавфини камайтиради.
😊
5.
Кайфиятни кўтаради,
сиқилиш ва хавотирни камайтиради.
🔋
6.
Кун давомида қувват
ва фаоллик даражасини оширади.
😴
7.
Уйқу сифати
яхшиланади.
💪
8.
Мушак, суяк ва бўғим
лар мустаҳкамланади.
🧠
9.
Хотира ва мия
фаолияти мўътадиллашади.
🦠
10
. Иммунитет
ошиб, турли касалликларга чалиниш эҳтимоли камаяди.
📿
Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, Оиша розияллоҳу анҳо билан сайр қилиб, гаплашиб юрардилар
(Имом Бухорий ривояти)
.
💬
Демак, қайсидир маънода сиз бу билан суннатга ҳам амал қилган бўласиз. Соғлигингизга бефарқ бўлманг, азизлар!
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🤲
Раҳмон Зотни таниш ғам-ташвишларни кетказади
📖
Қуръон ўқувчининг вазифалари
📃
Кечинма
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Ризқ бу – бомдод намозига ўз вақтида улгуришингиз,
мол-мулкингизда камбағалларнинг насибаси бўлиши,
бирор кунингиз Қуръондан ўз вирдингизни ўқимасдан ўтмаслиги,
бирор соатингиз Аллоҳни зикр қилмасдан ўтмаслиги, гарчи бир марта бўлсада зикр қилишингиз ризқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш шарафига ноил бўлишингиз ҳам ризқдир
ва яна қалб хушуси, кўнгил юмшоқлиги ва мискинларга бўлган муҳаббат ҳам ризқдандир.
Кимнинг куни юқоридагилардан бирор насибасиз ўтса, у ер юзидаги барча хазиналарга эга бўлса ҳам, аслида фақирдир!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
Ҳаромдан бир қадам узоқлашадиган бўлсанг, ҳалол сенга ўзининг кўплиги, баракаси билан келади.
Аллоҳуммакфинаа биҳалаалика ъан ҳароомик!
“Аллоҳим, бизни Ўз ҳалолинг ила ҳаромингдан беҳожат қил!”
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
ДАНҒАРА МАСЖИДИ
pinned a photo
#намоз_вақтлари
🕌
Данғара тумани "Саййид Аҳмадхон ҳожи" жоме масжиди намоз вақтлари
⏰
Бомдод 04 : 10
Пешин 12 : 50
Аср 17 : 45
Шом 20 : 00
Хуфтон 21 : 50
👥
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
💚
🎓
Тошкент ислом институтида илк магистрантлар ҳимояси бошланди!
🗓
Бугун,
11 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тарихида биринчи марта магистрантларнинг диссертация ҳимояси старт олди!
🎉
📖
Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида
Қуръони карим тиловати
билан бошланди.
🤲
🤝
Ушбу муҳим воқеада Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳаммедов, институт ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
🗣
Институт ректори Уйғун Ғофуров ва бошқалар бу тарихий қадам
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббусларининг амалий натижаси эканини, мамлакатимизда диний-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқиш ва юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш тизимининг самараси эканини алоҳида таъкидлашди.
📚
Ҳозирда Тошкент ислом институтида «Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва мотуридийлик таълимоти» ҳамда «Ҳадис илмлари» мутахассисликлари бўйича жами 20 нафар магистрант таҳсил олмоқда.
🎓
Илк 10 нафар магистрант ўқиш давомида 52 та илмий мақола ва тезис нашр эттиргани, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ислом цивилизацияси марказида илмий амалиёт ўтаб, ноёб қўлёзмалар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлагани эътироф этилди.
👏
📚
Бу ҳимоялар юртимиз диний таълим тизими ривожидаги муҳим босқич бўлиб, келажакда бой илмий-педагог кадрлар салоҳиятини оширишга ва аждодларимизнинг бебаҳо меросини чуқур ўрганишга хизмат қилади.
🕌
✅
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣
Диний соҳа вакиллари Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кенг жалб этилади
...Шу йил 10 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти натижалари ва уни янада ривожлантириш бўйича келгуси режалар тақдимоти билан танишди. Мазкур тақдимотда диний-маърифий соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, келгуси босқичда
20 минг нафар ёшлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари, жумладан, имом-хатиблар ва отинойиларни
марказ фаолиятига фаол жалб этиш кўзда тутилмоқда...
➡️
Батафсил
🗣
110 оила, шунча муаммо, шунча ёрдам
...Шу йил 9 июнь куни Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш қатнашчилари Бекобод туманининг 19 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борди...
➡️
Батафсил
🗣
Масжидда сурдо таржимали маърифий суҳбат
...Бухоро шаҳридаги "Абу Бакр ас-Сиддиқ" жоме масжидида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Бу галги суҳбат мўмин-мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутган "Бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш" мавзусига бағишланди. Маърузада ислом динида ўзгалар мулкига тажовуз қилмаслик, ҳалоллик ва покликнинг фазилатлари оят ва ҳадислар асосида кенг ёритилди...
➡️
Батафсил
🗣
Отинойилар учун навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди
...Бухоро шаҳридаги муҳташам Мир Араб олий мадрасаси биносида вилоятдаги диний соҳа ходимлари ва отинойилар учун «Илмий мақола ёзиш, тадқиқот методологияси ва манбашунослик» мавзусида амалий семинар ташкил этилди...
➡️
Батафсил
#yangiliklar
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Eng yomon aql bu – oʻz ustida ishlamaslik uchun faqatgina bahonalar o‘ylab topadigan aqldir.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
Shavkatjon domla boshchiliklaridagi O'zbekiston tumani hojilari sog' salomat yurtimizga qaytib keldilar
Alloh taolo qilgan ibodatlarini qabul qilsin