
ДАНҒАРА МАСЖИДИ
https://youtube.com/shorts/Vk_fm9o-aSY?si=G-8rJMkVQkCoas2N
#ТАФАККУР
Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!
ХУЛОСА:
Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
*Биз ушбу дуоларни кунлик вазифа қилиб олишни ният қилдик, сизларга ҳам тавсия қиламиз*
ДАНҒАРА МАСЖИДИ
pinned a photo
#намоз_вақтлари
🕌
Данғара тумани "Саййид Аҳмадхон ҳожи" жоме масжиди намоз вақтлари
⏰
Бомдод 06 : 05
Пешин 12 : 50
Аср 16 : 00
Шом 17 : 30
Хуфтон 19 : 15
👥
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
💚
#hafta_dayjesti
#jumadan_jumagacha
📺
“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА”
(23.10.2026
)
00:00 Хабарлар
01:20
Президент Самарқандда муборак қадамжоларни зиёрат қилди
02:01 Ўзбекистоннинг бағрикенглик тажрибаси АҚШда юқори баҳоланди
02:59
Диний идорада тил байрамига бағишланган анжуман бўлиб ўтди
03:57 Халқ дардига қулоқ тутиш – энг олий масъулият
04:56
Халқаро минбардаги эътироф ва хориждаги ёшларимиз билан самимий мулоқот
05:38 Тошкент ислом институти талабалари халқаро олимпиада ғолиби бўлди!
06:33
Юзлаб оилалар ва мурғак қалбларга меҳр улашилди
07:54 Қўшкўпирда янги масжид биносига илк ғишт қўйилди
08:49
Навоийда таълим сифати ва имом-хатиблар масъулиятига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди
09:40 Тартиб-интизом – муваффақият омили
#yangiliklar
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Dang‘ara tumani bosh imom xatibi Shovkatjon domla Botirov Furqat tumani Ingichka jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga suhbat qilib berdilar.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉
@dangara_masjidi
Internetdagi diniy axborotlarga aldanmang — ishonchli manbani tanlang!
“MEZON” platformasining
@dinuzbbot
— “Xavfsiz bot” xizmati orqali taqiqlangan kontent va shubhali profillarni tekshirish, diniy savollarga murojaat yuborish, ishonchli diniy-maʼrifiy maʼlumotlar hamda dolzarb yangiliklardan foydalanish mumkin.
Axborotni tekshiring, ishonchli manbalarga tayaning! —
@dinuzbbot
Mezon Telegram
|
Mezon Instagram
|
Mezon YouTube
|
Mezon Bot
———
Интернетдаги диний ахборотларга алданманг — ишончли манбани танланг!
“MEZON” платформасининг
@dinuzbbot
— “Xavfsiz bot” хизмати орқали тақиқланган контент ва шубҳали профилларни текшириш, диний саволларга мурожаат юбориш, ишончли диний-маърифий маълумотлар ҳамда долзарб янгиликлардан фойдаланиш мумкин.
Ахборотни текширинг, ишончли манбаларга таянинг! —
@dinuzbbot
Mezon Telegram
|
Mezon Instagram
|
Mezon YouTube
|
Mezon Bot
#diqqat
#muhim_yangilik
#Xavfsiz_bot
#dinshunoslik_ekspertizasi
🔻
Diqqat, muhim yangilik!
🤖
“Xavfsiz bot”dan foydalanish imkoniyatlari kengaydi!
💻
Endilikda siz mazkur botning
yangi tashkil etilgan APP dasturi
orqali:
🇺🇿
o‘zingizga yaqin hududda joylashgan masjidlar;
☪️
qibla yo'nalishi va namoz vaqtlari;
📖
Qur’on va tajvid kurslari;
☪️
onlayn juma ma’ruzalari;
🔺
diniy-ma’rifiy yo‘nalishdagi turli videoroliklar;
🔸
maqolalar;
🔺
savol-javoblar va shu kabilarni oson va qulay topish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.
📲
Ushbu dasturdan qanday foydalanish mumkinligini mazkur videorolik orqali ko'rishingiz mumkin.
🎥
Batafsil videorolikda
📹
HD formatda ko’rish uchun
🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
🌐
Tg
|
📷
Insta
|
✅
Fb
|
X
|
▶️
Youtube
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти
#дайжест
🗣
Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
➡️
Батафсил
🗣
Диний идорада ҳамюртлар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
➡️
Батафсил
🗣
Хушхабар: Хоразмнинг Қўшкўпир туманидаги “Хазрати Эшон бобо” жомесига илк ғишт қўйилди
...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
➡️
Батафсил
🗣
Саховат ва мурувват: Каттақўрғонда 80 та, Тахиатошда 70 та оилага кўмак кўрсатилди
...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️
Батафсил (Каттақўрғон)
|
Батафсил (Тахиатош)
🗣
Жобир домла Элов Навоийда: қироат курси фаолияти ва “Оқтош” жоме масжиди кўздан кечирилди
...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
➡️
Батафсил
🗣
Пойтахт масжидларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижро интизоми ўрганилмоқда
...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
➡️
Батафсил
🗣
Бухорода «Вақф» фонди томонидан 130 нафар болажонга кузги кийим-кечаклар ҳадя қилинди
...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
➡️
Батафсил
#yangiliklar
#dayjest
#saxovat
#masjidlar
#talim
📝
Баҳриддин Хушбоқов
🖌
Баҳром Икромов
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати