Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq

deputatlar_nima_deydi
Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari. Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun: @deputies_commerce_bot
Subscribers
6 210
24 hours
30 days
-360
Post views
1 177
ER
18,95%
Posts (30d)
97
Characters in post
994
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
June 12, 07:00
Media unavailable
2
Show in Telegram

🏢
Депутатларимиз “Оқ бўрилар” билан бирга
⚡️
Футболчиларимиз жахон чемпионатга чиқиб, катта натижа кўрсатишди. Яшил майдондаги ҳар бир матонатли ўйин — биз учун улкан ғалаба ва тарихий ютуқдир!
🐺
“Оқ бўрилар” майдонга тушадиган кун яқинлашгани сари миллионлаб мухлислар қатори халқ вакиллари ҳам ҳаяжонда.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 11, 11:12
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Тадбиркорлик — иқтисодиётимизнинг локомотиви. Аммо, бугунги кунда тадбиркорлар дуч келаётган энг катта муаммо нима? Ноаниқ қоидалар, ўринсиз босим ва кутилмаган молиявий юкламалар. Куни кеча Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси айнан мана шу “оғриқли нуқта”ларни бартараф этишга қаратилган.
🏢
Қонунчилик палатаси депутати
Бобур Бекмуродов
ушбу
лойиҳа
нинг энг муҳим ютуқларини қуйидагича изоҳлайди:
🗣
Эндиликда тадбиркор тўсатдан тушган молиявий санкцияларни қонуний тартибда
бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш
имкониятига эга бўлади. Бу бизнесни шунчаки жарима учун ёпиб қўймасдан, балки уни сақлаб қолиш ва фаолиятини давом эттиришга берилган имконият.
🟢
Ҳозир фақат якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин эди. Энди бу имконият барча бизнес эгаларига бериляпти. Аризангизга кўра, бизнесингизни “пауза” қилиб туришингиз мумкин.
🟢
Тадбиркорга қўйиладиган барча талаблар энди битта “ягона реестр”да жамланади. Бу дегани — энди ҳар хил идора ҳар хил ”ақлдан озган” талаблар билан чиқиб, тадбиркорни сарсон қилолмайди.
🟢
Лойиҳада ижтимоий тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратилган. Фақат фойда кетидан қувмай, жамиятдаги муаммоларни (масалан, ишсизлик ёки инклюзивлик) ҳал қиладиган бизнес эгалари алоҳида қўллаб-қувватланади.
🟢
Қонунчиликда илк бор “масъулиятли бизнес” тушунчаси киритиляпти. Бу давлат, тадбиркор ва фуқаро ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаб, бозорда шаффофликни оширади.

Депутатимиз таъкидлаганидек, бу қонун шунчаки қоғоздаги ўзгариш эмас, бу — тадбиркорлик муҳитига ишончни қайтариш ва бизнесни давлат томонидан тазйиқлардан ҳимоя қилишнинг янги механизми. Бизнесни ривожлантириш учун аввало унинг “ўсиши” ва “яшаши”га шароит яратиш керак.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 11, 04:42
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🟦
🟦
🟦
🔍
11 июнь — халқ вакили, депутатимиз Отажонов Жуманазар Озодовичнинг таваллуд айёми.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файз-у барака ва масъулиятли фаолиятингизда доимо омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Юртимиз тараққиёти ва аҳолимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатингизда улкан зафарлар тилаймиз.
🎉
50 ёшлик юбилейингиз муборак бўлсин!
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 11, 04:13
Media unavailable
4
Show in Telegram

⚽️
Жаҳон чемпионатида қозоғистонлик депутатлар қайси жамоага мухлислик қилишади?
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 10, 04:52
Media unavailable
4
Show in Telegram

💙
Бугун экранларда намойиш этилаётган кино ва сериалларнинг аксарияти золим қайнона, масъулиятсиз ўғил, енгилтабиат қиз, хиёнаткор эр/хотин каби энсақотар мавзулар атрофида тез-тез айланяпти.
Бир қарасанг мерос талашиб, жиққа-мушт бўлган жигарлар, бир қарасанг ўз ота-онасини қариялар уйига жойлаштиришни оддий ҳол деб қараган фарзандлар
😶
...
💰
Одатда, бундай сериаллар тижорат ва рейтинг учун олинади. Лекин, азалий қадриятларимиз бўлган ота-онага ҳурмат, ўзаро аҳиллик ва оила муқаддаслиги каби тушунчалар ҳар қандай моддий манфаатдан устун туриши керак.
🟣
Халқ демократик партиясининг
“Мунозара”
клубида айнан шу оғриқли масала атрофида жуда қизғин баҳслар бўлиб ўтибди. Яхши нарсани илинган яхшида!
📼
Клуб сессиясини партиянинг
YouTube
каналида тўлиқ кўришингиз мумкин.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг.

June 09, 14:24
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🔴
Яқинда, Жиззах шаҳрида ўқувчилар, инглиз тили ўқитувчилари ва ота-оналар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда Миллий сертификат (“Multi-level”) имтиҳонлари тизимидаги бир қатор жиддий камчиликлар ўртага ташланди. Унда тестларнинг сифати, шаффофлиги ва холислиги бўйича ҳақли эътирозлар билдирилган.
🏢
Вазиятни ўрганган Қонунчилик палатаси депутати
Отабек Мусурмонов
масалани парламентда муҳокама қилиб,
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М. Каримовга
расмий сўров юборибди.
📄
Депутат тизимдаги қуйидаги оғриқли нуқталар бўйича очиқ изоҳ беришни сўраган:

“Multi-level” тестлари IELTS ёки TOEFL каби халқаро стандартларга қанчалик жавоб беради?

Бу тизим нуфузли хорижий ташкилотлар экспертизасидан ўтганми?

Саволлар базаси торлиги сабабли тестлар қисқа муддатда такрорланяпти ва ижтимоий тармоқларда осон тарқалиб кетяпти. Бу муаммонинг олди қачон олинади?

Тестларни тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланилса, унинг хатоларини лингвист ва методист мутахассислар назорат қиляптими?

“Listening” қисмидаги овоз тезлигининг меъёрдан юқорилиги ва “Speaking” қисмидаги реал ҳаётдан узилган, мавҳум саволлар қайси мезонга асосан киритилган?
🔒
Апелляциядаги ёпиқлик
ҳам депутатнинг эътиборидан четта қолмаган:

Номзодлар ўз ёзма ёки оғзаки ишларида айнан қаерда хато қилганини кўра олмайди. Нима учун баҳо пасайтирилганини асослаб берадиган шаффоф тизим қачон яратилади?
Чиндан, депутатимизнинг саволлари ўринли, хатосини кўрсатмайдиган ёпиқ апелляция тизимга бўлган ишончни ўлдиради. Тестларнинг олдиндан тарқалиб кетиши эса, қоракўзларнинг кечаю кундуз қилган меҳнатини бир пул қилиб, адолатга бўлган умидини сўндиради.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 09, 11:08
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

📖
Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида инсон қадри устувор бўлиши, ҳеч ким асоссиз камситилмаслиги жуда қатъий белгилаб қўйилган. Лекин, тан олайлик, ҳаётда баъзан бутунлай тескари ҳолатларга — ишга киришда касбга алоқаси бўлмаган сўроқларга ёки ишхонадаги ноўрин ҳаракатларга чидаб юришга мажбур бўлаётганлар ҳам йўқ эмас.
🔊
Мана шундай ҳолатларга бутунлай чек қўйиш ва Бош қомусимиздаги талабларни кундалик ҳаётимизга олиб кириш мақсадида Сенат томонидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодексига оид катта қонунчилик таклифи бугун Қонунчилик палатасида кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
📄
Халқаро меҳнат ташкилотининг 111-сонли Конвенциясига асосланган ушбу ўзгаришларга кўра: камситишнинг ҳар қандай кўриниши тақиқланади
Меҳнат кодексидаги камситиш белгилари қаторига расман “терисининг ранги” ва “сиёсий қарашлари” деган тушунчалар қўшилмоқда. Энди раҳбарнинг сизга ўз шахсий дунёқараши ёки ташқи кўринишингиз туфайли ноҳақлик қилишга қонунан ҳаққи йўқ. Фақат билим ва маҳорат баҳоланади.
💼
Ишхонадаги “шаҳвоний шилқимлик”ка қарши
Янги норма билан иш жойида ҳар қандай шаҳвоний шилқимлик (харассмент) қатъиян ман этилади. Иш берувчи (бошлиқ) ўз ходимлари учун бундай иллатлардан холи, хавфсиз ва тоза муҳит яратиб беришга шахсан мажбур бўлади.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 09, 10:58
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

👍
Ижарага берилган бинони рўйхатдан ўтказиш кимнинг бўйнида?
⚙️
Уй ёки бинони узоқ муддатга ижарага берган ёки олган бўлсангиз, яхши биласиз — қонун бўйича 1 йилдан ортиқ муддатга тузилган шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш шарт. Агар вақтида рўйхатдан ўтказилмаса, жаримаси ҳам бор.
Аммо шу пайтгача қонунчиликда катта бир чалкашлик мавжуд эди: ҳужжатларни ижарага берувчи олиб бориши керакми ёки ижарага олувчи? Жарима солинадиган бўлса, ким айбдор ҳисобланади? Мана шу ҳуқуқий бўшлиқ туфайли кўпчилик сарсон бўларди.
Янги қонун лойиҳаси билан, энди:
🔵
Бино ва иншоотларнинг ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш —
бинонинг ҳақиқий эгаси (мулкдор)
ёки унинг ишончли вакили зиммасига юкланмоқда.
🔵
Агар ижара шартномаси тузилаётганда икки томон «ҳужжатларни ижарага олувчи рўйхатдан ўтказади» деб ўзаро келишиб олишса ва буни шартномага ёзишса, унда масъулият ўша томонга ўтади. Аммо шартномада бу ҳақда ҳеч гап бўлмаса, автоматик тарзда бино эгаси жавобгар бўлади.
🔘
Энг муҳими — эртага муаммо чиққанда «сенинг айбинг, йўқ сенинг айбинг» деб бир-бирига ағдаришлар тўхтайди ва мулкдорларнинг ҳам, ижарачиларнинг ҳам ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 09, 10:45
Media unavailable
3
1
Show in Telegram

✈️
Дунё бўйлаб самолётлар қандай қилиб хавфсиз ва ягона қоидалар асосида учади?
Авиация олами кенгайиб, парвозлар сони ортаётгани сабабли, осмон остидаги тартибни бошқарадиган халқаро ташкилотларда ҳам ўриндиқларни кўпайтириш зарурати туғилди.
🏢
Мажлисда якуний — учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган янги қонун айнан мана шундай глобал авиация қоидаларини янгилашни мақсад қилган.
📄
Тарихий Чикаго конвенциясида ўзгаришлар бўлган:
🤩
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Кенгаши аъзолари сони
36 тадан 40 тагача
кўпайтириляпти. Энди унда кўпроқ давлатларнинг овози ва манфаатлари инобатга олинади.
🤩
Парвозлар хавфсизлигига тўғридан-тўғри масъул бўлган Аэронавигация комиссияси аъзолари сони ҳам
19 тадан 21 тага
ошириляпти.
❗️
Ушбу ҳужжатни ратификация қилиш орқали Ўзбекистон жаҳон авиация ҳамжамияти олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажараётган ишончли ҳамкор эканини кўрсатди.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг

June 09, 10:40
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

📈
Инвестор учун энг муҳими — барқарорлик ва кафолат. Агар, узоқ муддатли лойиҳа тақдири қил устида турса, ҳеч ким таваккал қилиб пул тикмайди.
🏢
Мажлисда хорижлик инвесторларга ер бўйича мустаҳкам ҳуқуқий кафолат бериш ва уларнинг хавотирларини йўқотишни мақсад қилган янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
🌐
Шу пайтгача хорижликлар ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг ерга бўлган ҳуқуқлари турли хил қонуности ҳужжатларида тарқоқ эди.
➡️
Энди буларнинг барчаси жамланиб, Ер кодексида
алоҳида битта боб
сифатида муҳрланяпти. Бу қоидаларни шаффоф ва тушунарли қилади.
💡
Энг катта янгилик шуки, хорижлик инвесторларга ер участкаларини ижарага беришнинг энг узоқ муддати
25 йилдан 49 йилgaча
узайтириляпти. Чунки, йиллар давомида ўзини оқлайдиган йирик заводлар учун 25 йил кам эди. 49 йиллик кафолат — инвесторнинг қўрқмай пул тикиши ва юртимизда минглаб янги иш ўринлари яратилиши дегани.
📌
Нафақаат чет элликлар, балки маҳаллий ер эгалари ва ижарачилари учун ҳам қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олиш муддати амалдаги
30 йилдан 49 йилга
кўпайтириляпти.

Бу деҳқон ва фермерларга ерга ўз мулкидек қараб, қўрқмасдан узоқ йиллик режалар билан инвестиция киритиш имконини беради.
🧑‍🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг