
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
🛒
Бозордан ё супермаркетдан чиройли, кўзни қувонтирадиган мева-сабзавотларни харид қиламиз-у, лекин улар қайси шароитда етиштирилгани, таркибида қанча кимёвий ўғит ё пестицид борлиги ҳақида кўп ҳам ўйлайвермаймиз.
➡️
Аслида, бугунги кунда етиштирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлиги, чегаралардан кириб келаётган карантин объектлари ва кимёвий воситалардан тўғри фойдаланиш масаласи ҳар биримизни ўйлантириши керак.
🏢
Қонунчилик палатасидаги фракция йиғилишларида
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисига расмий парламент сўрови
юбориш маъқулланди.
⁉️
Хўш, депутатолар масъуллардан айнан нималарни талаб қиляпти?
🗣
Карантин объектларининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, чегара ва транспорт объектларида фитосанитария назоратини ташкил этиш, аниқланган карантин объектлари тарқалиш ўчоқларини бартараф этиш ҳамда ушбу йўналишда замонавий диагностика усуллари ва рақамли технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида;
🗣
Пестицидлар, агрохимикатлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни сақлаш, ташиш ва қўллаш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларида пестицидлар қолдиқларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, кимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида;
🗣
Экспортга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро фитосанитария ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, экспортолди назоратини такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва интеграциялашган усулларини жорий этиш ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида аниқ ва асосли маълумотлар берилиши сўраляпти..
Чиндан, дастурхонимиздаги ҳар бир луқма оиламиз ва фарзандларимиз соғлиғига хавф солмаслиги шарт.
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
Ўзбек тили байрами, фармацевтика ходимлари куни ва пойтахт мақоми
🔨
Душанба куни сиёсий партиялар фракциялари
йиғилишларида ҳафта кун тартибидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
👥
Ялпи мажлисда
Фармацевтика ходимлари кунини белгилаш, молиявий санкцияларни қўллаш механизмларини такомиллаштириш, тадбиркорларнинг суд орқали ҳимоясини кучайтириш, ҳарбий хизмат жозибадорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги ва чиқиндилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
💬
Қўмиталардаги
асосий жараёнлар:
🔵
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасида “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этди.
🔵
Коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ишчи гуруҳларида Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс ҳамда Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
🔵
Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасида нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларига таълим ҳужжатларини бериш ва ўқув дастурларини меҳнат бозорига мослаштириш масалалари таҳлил қилинди.
🔵
Экология қўмитасида соҳа учун кадрлар тайёрловчи ОТМлар, илмий-тадқиқот институтлари ва “яшил техникумлар” вакиллари билан учрашув ўтказилди.
🌎
Халқаро ҳамкорлик ва маънавий тадбирлар:
🔵
21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан Қонунчилик палатасида кенг жамоатчилик, олимлар ва ёзувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, давлат тилининг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔵
Қонунчилик палатаси Спикери ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси бошчилигидаги делегация билан учрашди. Шунингдек, меҳнат миграцияси ва хориждаги фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
🔵
Тошкент шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг доимий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди ва унда қонунчиликда илғор тажрибаларни алмашиш масалаларига эътибор қаратилди.
📷
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтиб бораётган ҳафтадаги энг муҳим воқеалари жамланган навбатдаги “
Парламент дайжести
”.
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
🟦
🟦
🟦
🔍
Бугун, 25 октябрь —халқ вакили, депутатимиз Зохидов Зокиржон Тухтасиновичнинг таваллуд айёми
.
Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, хонадонингизга файз-у барака ва эл-юрт хизматидаги ишларингизда куч-ғайрат ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
⏫
Юртимиз қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва сайловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
🎉
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
— Депутат учун энг қўрқинчли сўз?
—
Мумкин эмас.
🙏
“Миллий тикланиш“ ДПнинг
“Сиз нима дейсиз?
“ лойиҳасида депутатимиз
Умида Раҳмонова
нима дейди, видеодан билиб олинг
😉
!
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
Ғазаб билан эмас, ақл билан
📍
Намангандаги ёш қизалоққа нисбатан жиноят воқеасидан кейин кўпчилик бир хил фикрда эди:
“Бундайларни отиш керак”.
Бу ғазабни тушуниш мумкин. Болага озор берган одамга ҳеч ким раҳм қилгиси келмайди.
Лекин қонун ғазаб устида ёзилмайди.
Қонунчилик палатаси қонунга ўлим жазосини эмас, умрбод озодликдан маҳрум қилишни киритди.
⚠️
Буни тўғри қарор дейишимизга бир неча сабаблар бор.
1⃣
Биринчидан, жиноятчини жазонинг оғирлиги эмас, ундан қутулиб бўлмаслиги тўхтатади.
Шу сабабли бу жиноятларга жавобгарликка тортиш муддати энди қўлланмайди. Бола катта бўлиб, ўн йилдан кейин гапирса ҳам, айбдор жавоб беради. “Ҳеч ким билмайди, вақт ўтиб унутилиб кетади” деган нарса йўқ.
2⃣
Иккинчидан, энг зўр суд ҳам хато қилиши мумкин.
Туҳмат, оилавий жанжал, мерос талашиш... Қамоқдаги одам оқланса, унинг ҳаққи тикланади. Ўлим жазоси ижро этилгандан кейин эса ҳеч нарсани тузатиб бўлмайди.
3⃣
Учинчидан, бу тоифадаги жиноятчиларнинг 10–25 фоизи шу жиноятни такрорлайди.
Умрбод жазо уларни жамиятдан узил-кесил ажратади.
Жазо юмшоқ эмас. Бу оғир, лекин адолатли ва қайтариб бўлмайдиган хатодан ҳимояланган қарор.
📺
Шу ва бошқа саволларга
“Parlament FM”
подкастининг янги сонида Қонунчилик палатаси депутатлари Дилмурод Исмоилов ва Дилдора Камолова жавоб беришибди.
⛓
Албатта кўринглар:
https://www.youtube.com/watch?v=zuav3JHNejs
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
🟦
🟦
🟦
🔍
Бугун, 23 октябрь — халқ вакили, депутатимиз Мамутов Равшан Аминаддиновичнинг таваллуд айёми.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, хонадонингизга файз-у барака ва эл-юрт хизматидаги шарафли вазифангизда куч-ғайрат ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
⏫
Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, қонунчилик тизимимизни янада такомиллаштириш ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
🎉
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
❗️
”Терпилламисан?” Қонун бузилишини айтган одам чақимчи эмас
🤷
Бизда бир ғалати одат бор. Кимдир ариққа ахлат тўкаётган қўшнини, пул сўраган амалдорни ё ишчининг маошини бермай юрган раҳбарни очиқ айтса, унга дарров “чақимчи” деган ном ёпишади.
😊
Кўриб кўрмаганга олган одам эса “ақлли” ҳисобланади. Натижада қоидани бузган эмас, уни айтган одам ноқулай аҳволга тушиб қолади.
❗️
Лекин жим турганимизнинг ҳисобини охир-оқибат ўзимиз тўлаймиз. Сифатсиз қурилган йўл, ўғирланган бюджет, адолатсиз қарор ҳаммамизга бирдай тегади.
🗣
Ғийбат қилиш ва қонун бузилганини айтиш бошқа-бошқа нарса. Биринчиси одамнинг шахсий ҳаётига аралашиш, иккинчиси фуқаролик масъулияти.
🛡
Давлатнинг вазифаси хабар берган одамни ҳимоя қилиш, исмини сир сақлаш ва мурожаатни охирига етказиш. Жамиятники эса уни айбламаслик.
❓
Сиз қонунбузарликни кўрсангиз, айтасизми ёки жим турасизми?
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
✅
Янгиланган ўзбек алифбоси расман тасдиқланди
➡️
Кўпчиликни ўйлантириб келаётган, узоқ кутилган масала — лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун расман имзоланди.
⌛️
Бу ўзгаришлар аҳоли ва давлат учун энг минимал харажатлар…
📨
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директорига парламент сўрови юборилди
♻️
Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаб, улардан электр энергияси олиш бўйича катта лойиҳалар амалга ошириляпти.
Қатор ҳудудларда қиймати 933 миллион доллардан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани, техник база янгиланаётгани бор ҳақиқат.
🔴
Шу билан бирга, жойлардаги реал аҳвол ва оддий фуқароларнинг мурожаатлари соҳада ҳали ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар талайгина эканини кўрсатяпти.
Кечаги ялпи мажлисда бу масалалар жиддий муҳокама қилиниб,
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
директори
Ш.Ҳасановга парламент сўрови
юборилди.
❗️
Депутатларнинг қайд этишича, айрим чиқинди полигонларини экологик нормативлар, санитария қоидалари ва ёғингарчилик ҳамда ёғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштириш ишлари кечикиб кетмоқда. Шунингдек, рекультивация қилиш жараёнларидаги муаммолар ўз ечимини кутяпти.
🗣
Аҳоли томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари сифати юзасидан ҳалиям эътирозлар ва мурожаатлар кўп.
🗣
Кўрсатилаётган хизматлар учун тўлов тизимини янада такомиллаштириш, ҳисоб-китобларда шаффофликни таъминлаш зарур.
🗣
Табиий муҳит тозалиги ва одамларнинг кундалик ҳаётидаги қулайлик ҳар нарсадан устун.
✅
Парламент сўрови орқали масъуллардан мазкур муаммолар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар ва амалий чоралар талаб қилинди.
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг
✅
Янгиланган ўзбек алифбоси расман тасдиқланди
➡️
Кўпчиликни ўйлантириб келаётган, узоқ кутилган масала — лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун расман имзоланди.
⌛️
Бу ўзгаришлар аҳоли ва давлат учун
энг минимал харажатлар билан
босқичма-босқич амалга оширилади.
⚙️
Паспорт, гувоҳнома, диплом, уй-жой ва бошқа барча амалдаги расмий ҳужжатлар, шунингдек, миллий валютамиз ва қимматли қоғозлар ўз кучини асло йўқотмайди. Эски ҳужжатларни зудлик билан алмаштириш мажбурияти йўқ.
📌
Мактаб дарсликлари, кўчадаги пешлавҳалар ва йўл кўрсаткичлари бир кунда ўзгариб кетмайди. Улар ўз муддатини ўтаб бўлгач (яроқлилик муддати тугагач), босқичма-босқич янги алифбодаги кўринишга алмаштириб борилади.
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
➡️
✅
Yangilangan özbek alifbosi rasman tasdiqlandi
➡️
Köpçilikni öylantirib kelayotgan, uzoq kutilgan masala — lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosiga özgartirişlar kiritiş boʻyiça qonun rasman imzolandi.
⌛️
Bu özgartirişlar aholi va davlat uçun
eng minimal xarajatlar bilan
bosqiçma-bosqiç amalga oşiriladi.
⚙️
Pasport, guvohnoma, diplom, uy-joy va boşqa barça amaldagi rasmiy hujjatlar, şuningdek, milliy valyutamiz va qimmatli qoğozlar öz kuçini aslo yöqotmaydi. Eski hujjatlarni zudlik bilan almaştiriş majburiyati yöq.
📌
Maktab darsliklari, köçadagi peşlavhalar va yöl körsatkiçlari bir kunda özgarib ketmaydi. Ular öz muddatini ötab boʻlgaç (yaroqlilik muddati tugagaç), bosqiçma-bosqiç yangi alifbodagi körinişga almaştirib boriladi.
🧑🦲
@deputatlar_nima_deydi
саҳифасини кузатиб боринг