Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Muvaffaqiyat kaliti

dilshoda_sherboboyeva
Фақат ўсишда ва ривожланишда бўлинг. Олдингизга олий мақсадларни қўйинг. Келажагингизни муваффақиятли тасаввур қилинг. Мен сизга ишонаман. Сиз буни албатта уддалайсиз. Энг муҳуми Сиз хечқачон таслим бўлманг..!!!!
Subscribers
1 095
24 hours
1
30 days
-15
Post views
139
ER
12,69%
Posts (30d)
51
Characters in post
552
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Psychology
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
October 27, 02:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

Муваффақиятга эришиш учун бир нечта тавсиялар:
1. Ҳаётингизда мақсад бўлиши шарт!
2.Ҳар куни ўз ривожингиз учун вақт ажратинг!
3.Шахсий самарадорликка халал берадиган одатлардан воз кечинг!
4.Ўзингизни омадсизлар «сафига» киритишни бас қилинг!
5.Муваффақиятли эканингизга чин дилдан ишонинг!
6.Нима бўлганда хам муваффақиятсизлик вақтинча эканлигини, улардан қолган тажриба келажакда муваффақиятга эришишда ёрдам беришини ёдда тутинг!
Муваффақиятга эришиш учун қўйидаги юкламалар ҳам сизга катта ёрдам беради:
🤩
МЕН БОШЛАГАН БАРЧА ИШЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНАДИ!
🤩
МЕНИНГ ҲАЁТИМ ФАҚАТ ОМАД, БАХТ ВА ФАРОВОНЛИКДАН ИБОРАТ!
🤩
МУВАФФАҚИЯТ МЕНИНГ ТАБИИЙ ЙЎЛИМ!
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 26, 14:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

Биринчи узр сўраган энг ботир. Биринчи бўлиб кечирган энг кучли. Биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 26, 11:53
Media unavailable
1
Show in Telegram

Вақтни тартиблаш учун энг қулай формула:
Ишлар 4 хил бўлади:
1.Муҳим ва шошилинч бўлган ишлар (тиш оғриганда докторга бориш каби).
2.Муҳим эмас ва шошилинч эмас бўлган ишлар (ижтимоий тармоқда суҳбат қуриш каби).
3.Муҳим, лекин шошилинч бўлмаган ишлар (ота-онадан хабар олиш каби).
4.Шошилинч, лекин муҳим бўлмаган ишлар (зиёфатга бориш каби).
Ақлли одам муҳим бўлмаган ишларни жуда оз миқдорда қилади ёки мутлақо ҳаётидан чиқариб ташлайди. Муҳим ишлар ичидан эса “муҳим, лекин шошилинч бўлмаганлар”ига кўпроқ эътибор қаратади. Ақлсиз одам эса муҳим бўлмаган ёки “муҳим ва шошилинч” ишлар орқасидан қувлаб юради.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 23, 12:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

Фикр кучи.
Бизнинг ўй-фикрларимиз жудаям кучли энергияга эгадир.
Биз фикрларимиз билан хохласак хаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.
Нимага дейсизми?
Хеч кузатганмисиз, доимо негатив фикрлайдиган ва хар нарсадан ёмонлик изловчи инсонларни бахт ва қувончга тўлганини?
Хамма нарсада яхшиликни ва хикматни кўрувчи инсонларда эса хаёти бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.
Ишонмайсизми?
1 хафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни қоғозга тушириб боринг ва хафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг ўзингизнинг хаётингизга қанча зарар етказар экансиз.
Энди яна 1 хафта фақат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни хам ўқиб кўринг. Ўкиган сари ўзингизда қандай хис туйгулар ўтаётганини кузатинг.
Шу 2 хафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганига гувох бўласиз!
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 23, 04:25
Media unavailable
1
Show in Telegram

Муаммолар ақлли инсонларни чора кўришга,
Нодонларни эса тушкунликка тушишга ундайди!
Муаммога дуч келганингизда ҳаёт сизга яна нимадир ўргатмоқчи эканлигини ҳис этинг
😉
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 22, 12:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

Танишларни ёдга олиш усули.
✍️
Онгимиз илк танишувда хар қандай одамдан шубхаланади. Аммо унга таниш бўлган ва синовидан ўтган танишни ёдга олсак бу шубха 50-60 фоизга қисқаради.
🔅
Шунинг учун сухбатдошингиз билан гаплашишдан аввал озроқ инфо йиғиб умумий танишларни суриштиринг. Шунда тезроқ тил топишасиз ва осонроқ ишингиз битади.
🔅
Сухбат жараёнида умуман мавзу давомийлигини таъминлаб беради.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 22, 06:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Ўғил фарзанд ақлли ва доно бўлса, Онага ўхшаган бўладими ёки Отагами?
Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади.
Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.
Агар ота даҳо бўлса қизига ярми
50% ўтади.
Қизининг ўғлига эса 100% ўтади!
Ўғлинг менга ўхшаган ақлли деган оталарга жўнатиб қўйинг)
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 22, 04:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қоғозни бир аср қуёшга қўйсангиз ҳам ёнмайди. Лекин икки дақиқа лупани фокусини қаратсангиз ловуллаб ёнади. Диққатни бир нуқтага жамланг.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 22, 01:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўтиб кетган ишларга, қилган хатоларингизга ҳадеб қайғураверманг...
Сиз "бахтиёр бўлмоқчи" эдингиз холос, бу айб эмас..
Энди келажакка жиддий боқинг.
Ўтиб кетган ишлардан афсусланмасдан сабоқ олинг, оқил бўлинг..
"Бугунги кун омадсиз келди, ёмон ўтди" дегани "ҳаёт ёмон" дегани эмас..
Ишонинг бошқача бўлиши мумкин хам эмас..
.... ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!..
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva

October 21, 16:28

​​Кичик қизалоқ онасининг балиқ пишириш жараёнини кузатиб турар эди.
Онаси балиқнинг бошини ва думини кесиб ташладида, қолган қисмини товага солиб қовура бошлади. Қизалоқ онасидан нега балиқни боши ва думини кесиб ташлаганини сўрайди. Она бироз ўйланиб турдида, нега бундай қилишини сабабини билмаслигини, у ўз онаси балиқни шу усулда тайёрлаганлигини кўрганини айтади.
Жавобдан қониқмаган қизалоқ бувисини уйига ташриф буюради ва ундан балиқ пишираётганда нега боши ва думини кесиб ташлаб тайёрлаши сабабини сўрайди. Қизалоқни бувиси ҳам бироз ўйланиб турадида, бунга жавобни билмаслигини, у ҳам ўз онаси балиқни доим шу усулда пиширганини айтади.
Бу сафар қизалоқ ва бувиси катта момосини уйига боришади. Анча кексайиб қолган момосидан бувиси нега балиқни доим шу усулда тайёрлаганини сабабини сўрайди. Момо узоқ ўйланиб турадида «чунки, менинг товам балиқни бутунича пишириш учун жуда кичиклик қилар эди», деб жавоб беради.
Юқоридаги ҳикоя сиз учун нега муҳим эканлигини биласизми?
Баъзида биз бизнесда ёки ҳаётда бирор муаммони ҳал этишни энг тўғри йўлини эмас, доим одамлар томонидан қилиб келинган ва шу туфайли онг остимизда тўғри деган алдамчи тасаввурни пайдо қилган йўл орқали амалга оширамиз.
Айниқса бугун, технология шиддат билан ривожланиб бораётган, аввал иложсиздек туйилган муаммоларни сониялар ичида ҳал қилиш имкони мавжуд бўла туриб, «доим шундай қилинган» деб аталувчи догмадан ташқарида фикрлашни ўрганишимиз керак.
Энг муҳими эса, ҳеч қачон “товангизни ҳажми“ билан ўзингизни лимитлаб қўйманг!
Ҳаммадан бошқача ўйланг, ҳаммадан бошқача
😊
😉
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva