
Muvaffaqiyat kaliti
Фикр кучи.
Бизнинг ўй-фикрларимиз жудаям кучли энергияга эгадир.
Биз фикрларимиз билан хохласак хаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.
Нимага дейсизми?
Хеч кузатганмисиз, доимо негатив фикрлайдиган ва хар нарсадан ёмонлик изловчи инсонларни бахт ва қувончга тўлганини?
Хамма нарсада яхшиликни ва хикматни кўрувчи инсонларда эса хаёти бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.
Ишонмайсизми?
1 хафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни қоғозга тушириб боринг ва хафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг ўзингизнинг хаётингизга қанча зарар етказар экансиз.
Энди яна 1 хафта фақат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни хам ўқиб кўринг. Ўкиган сари ўзингизда қандай хис туйгулар ўтаётганини кузатинг.
Шу 2 хафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганига гувох бўласиз!
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Муаммолар ақлли инсонларни чора кўришга,
Нодонларни эса тушкунликка тушишга ундайди!
Муаммога дуч келганингизда ҳаёт сизга яна нимадир ўргатмоқчи эканлигини ҳис этинг
😉
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Танишларни ёдга олиш усули.
✍️
Онгимиз илк танишувда хар қандай одамдан шубхаланади. Аммо унга таниш бўлган ва синовидан ўтган танишни ёдга олсак бу шубха 50-60 фоизга қисқаради.
🔅
Шунинг учун сухбатдошингиз билан гаплашишдан аввал озроқ инфо йиғиб умумий танишларни суриштиринг. Шунда тезроқ тил топишасиз ва осонроқ ишингиз битади.
🔅
Сухбат жараёнида умуман мавзу давомийлигини таъминлаб беради.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
❗️
Ўғил фарзанд ақлли ва доно бўлса, Онага ўхшаган бўладими ёки Отагами?
Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади.
Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.
Агар ота даҳо бўлса қизига ярми
50% ўтади.
Қизининг ўғлига эса 100% ўтади!
Ўғлинг менга ўхшаган ақлли деган оталарга жўнатиб қўйинг)
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Қоғозни бир аср қуёшга қўйсангиз ҳам ёнмайди. Лекин икки дақиқа лупани фокусини қаратсангиз ловуллаб ёнади. Диққатни бир нуқтага жамланг.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Ўтиб кетган ишларга, қилган хатоларингизга ҳадеб қайғураверманг...
Сиз "бахтиёр бўлмоқчи" эдингиз холос, бу айб эмас..
Энди келажакка жиддий боқинг.
Ўтиб кетган ишлардан афсусланмасдан сабоқ олинг, оқил бўлинг..
"Бугунги кун омадсиз келди, ёмон ўтди" дегани "ҳаёт ёмон" дегани эмас..
Ишонинг бошқача бўлиши мумкин хам эмас..
.... ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!..
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Кичик қизалоқ онасининг балиқ пишириш жараёнини кузатиб турар эди.
Онаси балиқнинг бошини ва думини кесиб ташладида, қолган қисмини товага солиб қовура бошлади. Қизалоқ онасидан нега балиқни боши ва думини кесиб ташлаганини сўрайди. Она бироз ўйланиб турдида, нега бундай қилишини сабабини билмаслигини, у ўз онаси балиқни шу усулда тайёрлаганлигини кўрганини айтади.
Жавобдан қониқмаган қизалоқ бувисини уйига ташриф буюради ва ундан балиқ пишираётганда нега боши ва думини кесиб ташлаб тайёрлаши сабабини сўрайди. Қизалоқни бувиси ҳам бироз ўйланиб турадида, бунга жавобни билмаслигини, у ҳам ўз онаси балиқни доим шу усулда пиширганини айтади.
Бу сафар қизалоқ ва бувиси катта момосини уйига боришади. Анча кексайиб қолган момосидан бувиси нега балиқни доим шу усулда тайёрлаганини сабабини сўрайди. Момо узоқ ўйланиб турадида «чунки, менинг товам балиқни бутунича пишириш учун жуда кичиклик қилар эди», деб жавоб беради.
Юқоридаги ҳикоя сиз учун нега муҳим эканлигини биласизми?
Баъзида биз бизнесда ёки ҳаётда бирор муаммони ҳал этишни энг тўғри йўлини эмас, доим одамлар томонидан қилиб келинган ва шу туфайли онг остимизда тўғри деган алдамчи тасаввурни пайдо қилган йўл орқали амалга оширамиз.
Айниқса бугун, технология шиддат билан ривожланиб бораётган, аввал иложсиздек туйилган муаммоларни сониялар ичида ҳал қилиш имкони мавжуд бўла туриб, «доим шундай қилинган» деб аталувчи догмадан ташқарида фикрлашни ўрганишимиз керак.
Энг муҳими эса, ҳеч қачон “товангизни ҳажми“ билан ўзингизни лимитлаб қўйманг!
Ҳаммадан бошқача ўйланг, ҳаммадан бошқача
😊
😉
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи хукмдор бўлган эди.
У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
- Сен олимлар ичра машхур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг хукмдорлигим ва давлатим хақида нима дея оласан?
Олим хукмдорга шундай деди:
- Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, нихоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
- Албатта.
- Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга хам рози бўлармидингиз?
Хукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
- Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини хам беришга мажбурман, - деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
- Демак, ғурурланишга хожат йўқ, хукмдор. Сиздаги бойликнинг бахоси бор йўғи икки пиёла сув экан, - деди.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
Атрофдаги хамкасбингиз билан муносабатни яхшилай олмаяпсизми?
🐳
Оддий Нарвон усулидан фойдаланинг. Нарвон усулида сизнинг хамкасбингиз гўёки бинонинг томи сиз эса унга Нарвон қўясиз.
✍
Бунинг учун аввал ўзимизни ундан пастроқ уни эса баландроқ қилиб кўрсатамиз. Масалан
- Кечирасиз сизнинг доно маслахатингиз менга зарур
- Сизга мана бу сохада специалист деб қараб маслахат олсам бўладими?
- Мени унча ақлим етмайди. Сиз эса биласиз..
🧯
Муносабат шакллангач аста нарвондан юқорилайсиз ва сухбатда бошқарувни қўлга оласиз.
Ишлатиб кўринг.
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva
ЎЗГАРИШЛАР!!!
❗️
Ўзгартиринг!
Бу жуда осон. Бунинг учун хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя. Ҳаётингизни бошқа томонга ўзгартириш - Сизни бутунлай бошқа бир инсонга айлантиради!
⭕️
Ўз қобиғингиздан чиқинг, ўзингиз ўйлаб топган " Қоидалар" ни ва ўзингиз қуриб олган "Чегаралар" ни бузинг. Ҳаёт Сиз ўйлаганчалик мураккаб эмас...
⭕️
Ўзингизни ва нуқтаи назарингизни ўзгартириш орқали тасаввур қилмаган натижарни қўлга киритасиз!
👉
Шунчаки қадам ташланг...
👉
Шунчаки хоҳланг...
👉
Шунчаки ишонинг..
"Бугун сизни буюк ишлар кутмокда", олға АЗИЗЛАР!
https://t.me/Dilshoda_Sherboboyeva