
Доктор Гулбаҳор
ҚУВВАТ ЙЎҚМИ? ЭНЕРГИЯНИ ҚАНДАЙ ТИКЛАШ МУМКИН?
«Чарчаган буйрак усти безлари синдроми» ҳақида нималарни билиш керак?
😴
Ҳар тонг будильник билан курашасизми? Уйғонишни қайта-қайта кечиктириб, ўзингизни ўрнингиздан туришга мажбурлайсизми? Кун бўйи уйқучанлик, ҳолсизлик ва мадорсизлик безовта қиладими? Аммо кечга бориб, кутилмаганда қувват пайдо бўлиб, ухлагингиз келмай қоладими?
Бу ҳолат сизга танишми?
Бундай белгиларни баъзан «буйрак усти безлари чарчаши» билан боғлашади. Аммо
«чарчаган буйрак усти безлари синдроми» расмий тиббиётда тан олинган ташхис эмас.
Шунинг учун ҳолсизликнинг асл сабабини аниқлаш муҳим.
### Организмда нима содир бўлади?
Буйрак усти безлари кортизол гормонини ишлаб чиқаради. Кортизол артериал қон босимини тартибга солиш, қондаги глюкоза миқдорини меъёрда ушлаб туриш ва организмнинг жисмоний ҳамда руҳий зўриқишларга мослашишида муҳим роль ўйнайди.
Одатда кортизол миқдори эрталаб юқорироқ бўлади, бу уйғонишга ёрдам беради. Кечқурун эса пасайиб, организмнинг уйқуга тайёрланишини қўллаб-қувватлайди.
❗️
Сурункали стресс, уйқу режими бузилиши ва айрим метаболик муаммолар уйқу-уйғониш ритмига таъсир қилиши мумкин. Натижада эрталаб уйғониш қийинлашиб, кечқурун эса уйқу қочиши кузатилади.
Бироқ бу белгилар буйрак усти безлари «чарчаганини» англатмайди. Уларнинг сабаби уйқусизлик, камқонлик, қалқонсимон без фаолияти бузилиши, қандли диабет, депрессия ёки бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин.
### Қувватни тиклаш учун нима қилиш керак?
✅
1. Кун тартибига амал қилинг.
Ҳар куни бир хил вақтда ухлашга ва уйғонишга ҳаракат қилинг. Катталар учун одатда 7–9 соат сифатли уйқу зарур. Ухлаш вақтини ўз эҳтиёжингиз ва кун тартибингизга мослаштиринг.
✅
2. Кечқурун гаджетлардан фойдаланишни камайтиринг.
Айниқса, ухлашдан олдин экраннинг ёрқин нури ва ҳаяжонли контент уйқуга кетишни қийинлаштириши мумкин. Ухлашдан олдинги вақтни тинчланишга ажратинг.
✅
3. Дам олишни унутманг.
Иш ва дам олиш ўртасида мувозанат сақланг. Кун давомида қисқа танаффуслар қилинг, имконият бўлса, сайр қилинг ва ўзингизга тикланиш учун вақт ажратинг.
✅
4. Организмни зарур озиқ моддалар билан таъминланг.
С витамини, В5 витамини, D витамини, магний, омега-3 ва бошқа В гуруҳи витаминлари организмнинг меъёрий фаолияти учун муҳим. Аммо уларни ҳаммага бирдек қўшимча тарзида қабул қилиш шарт эмас. Қўшимчаларни эҳтиёж, овқатланиш ҳолати ва аниқланган танқисликка қараб танлаш керак.
✅
5. Тўғри ва мувозанатли овқатланинг.
Рационда етарли миқдорда оқсил, фойдали ёғлар, сабзавотлар, мевалар ва мураккаб углеводлар бўлсин. Овқатни кескин чеклаш ва узоқ вақт оч юриш ҳолсизликни кучайтириши мумкин.
📌
Муҳим:
агар ҳолсизлик узоқ давом этса ёки кундалик ҳаётингизга халақит берса, шифокорга мурожаат қилинг. Зарур ҳолларда умумий қон таҳлили, ферритин, глюкоза ва қалқонсимон без фаолиятини баҳолаш каби текширувлар тавсия этилиши мумкин. Кортизол таҳлили эса клиник кўрсатмаларга асосан ўтказилади.
💬
Сизда ҳам эрталаб уйғониш қийин, кечқурун эса уйқу қочадиган ҳолат кузатиладими?
Изоҳларда ёзинг: эрталаб ўзингизни тетик ҳис қилиш ва кун давомида қувватни сақлаш учун нималар ёрдам беради?
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
27 октябрь сешанба
Бепул эхсон консультацияси.
Доктор Гулбаҳор Сатторова бепул тиббий консултация ўтказади.
Ушбу бепул тиббий консултация кимлар учун:
1.Бева аёллар.
2.Ўта ночор оилалар.
3.Етим ва боқувчиси йўқлар.
4.Талабалар.
5.Кўп болалилар.
6.Иқтисодий қийналган оилалар
учун.
Қабул олдиндан белгиланган вақт ва навбат асосида.
4 та бемор учун жой ажратилган. Бир оиладан 2 тадан ортиқ инсон кўрувга олинмайди.
Дуо қилиб қўясизлар.
Эслатма :Келмайдиганлар илтимос жой банд қилманглар.
Ўрниларга келишни хохлаган 100 лаб беморларим бор.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403
Манзилимиз Гугл харитада:
https://maps.app.goo.gl/NZC1vdgCr2wK2fbe6
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
Ҳозир кўпчилик таҳлил топширишга шу қадар берилиб кетганки, натижалардаги ҳар қандай оғишни касаллик деб қабул қила бошлади.
Аслида, организм — лаборатория бланкидаги рақамлар жадвали эмас. Ҳар бир кўрсаткични ҳам зудлик билан «даволаш» шарт эмас. Чунки таҳлил натижалари доимо инсоннинг умумий ҳолати билан биргаликда баҳоланиши керак.
Агар сизда:
🔘
Ҳеч қандай шикоят бўлмаса;
🔘
Касаллик аломатлари кузатилмаса;
🔘
Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз;
🔘
Уйқунгиз, қувватингиз ва ҳаёт сифатингиз яхши бўлса,
таҳлиллардаги кичик оғишлар ҳар доим ҳам организмга зудлик билан даволаниш, бир ҳовуч қўшимчалар қабул қилиш ёки қатъий чекловларга амал қилиш кераклигини англатмайди.
Аммо бугун кўпчилик доимий хавотир билан яшайди: таҳлилда бирорта кўрсаткич меъёрдан ташқари чиқдими — тамом, организмни «тузатиш» учун чексиз уринишлар бошланади.
Ваҳоланки, референс оралиқлари — «соғлом» ва «касал» ўртасидаги аниқ чегара эмас. Улар статистик маълумотлар асосида белгиланади ва ҳар доим ҳам инсон саломатлигининг тўлиқ манзарасини акс эттирмайди.
Бундан ташқари, айрим кўрсаткичлар вақтинчалик ўзгариши мумкин. Масалан, стресс, уйқусизлик, яқинда ўтказилган инфекция, жисмоний зўриқиш, овқатланиш, ҳайз циклининг босқичи ва бошқа кўплаб омиллар таъсирида.
Баъзан таҳлилларни идеал кўрсаткичларга етказишга уриниш инсонга фойдадан кўра кўпроқ руҳий зўриқиш олиб келади.
Айниқса, таҳлилларни қайта-қайта топшириш, ҳар бир рақамдан қўрқиш, ўзини турли чекловларга солиш ва ўзини қандай ҳис қилаётганига эмас, фақат референс кўрсаткичларига эътибор қаратиш бошланса.
Албатта, бу таҳлиллар аҳамиятсиз дегани эмас. Улар жуда муҳим. Лекин уларни тўғри талқин қилиш керак.
Энг муҳими — таҳлил бланкини эмас, инсонни даволаш!
Организмда ҳеч қандай яққол муаммо белгилари кузатилмаса, меъёрдан фарқ қилувчи ҳар бир кўрсаткич ҳам дарҳол даволашни талаб қилавермайди. Муҳими, бундай оғишнинг сабабини инсоннинг умумий ҳолати, шикоятлари ва бошқа зарур маълумотлар билан биргаликда баҳолашдир.
Сиз қайси тоифага кирасиз?
Ҳар бир кўрсаткич меъёрдан оғишини кўриб хавотирга тушасизми ёки таҳлил натижаларини ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиз билан биргаликда баҳолайсизми?
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram | Instagram | Youtube
SINK Pikolinat 30 мг - Иммунитет, тери ва гормонлар учун табиий таянч!
Осон сўриладиган цинк шакли - цитрат орқали организм барча тизимларини қўллаб-қувватланг!
Таркиби:
- Цинк пиколинат – юқори биокираолишликка эга минерал шакл.
Асосий фойдалари:
✔
Иммунитетни кучайтиради – вирус ва бактерияларга қарши табиий ҳимояни фаоллаштиради.
✔
Акне, экзема ва тери муаммоларида самарали.
✔
Соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.
✔
Гормон мувозанатини сақлайди, тестостерон ва тиреоид фаолиятни қўллаб-қувватлайди.
✔
Қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди.
✔
Қондаги глюкоза даражасини назорат қилишга ёрдам беради.
✔
Фертилликни оширади, сперма ва тухум ҳужайраларини муҳофаза қилади.
✔
Бош мия ва асаб тизими учун муҳим. Диққат ва хотирани яхшилайди.
✔
Антиоксидант ҳимояни таъминлайди, қариш жараёнини секинлаштиради.
✔
Яраларни тез битказади, ҳужайра тикланишини тезлаштиради.
🩺
Қўлланилиши:
🔹
Иммунитет пастлиги, тез-тез шамоллашларда.
🔹
Хусунбузар, тери ёки соч муаммоларида.
🔹
Репродуктив саломатликда (эркак ва аёллар).
🔹
Қалқонсимон без фаолиятида қийинчиликларда.
🔹
Қабзият, диабет ёки гормонал бузилишларда.
🔹
Хотира, диққат ва асаб тизими заифлигида.
🔹
Бош оғриғи ва чарчоқ ҳолатларида.
🔹
Ҳомиладорлик ва лактация даврида профилактика учун.
Ҳажми: 60 дона.
Нархи: 90.000 сўм.
Манзилимиз:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403
@zmtxk
🌿
РУХ — БОЛАНИНГ ХУЛҚИ, ИММУНИТЕТ .
Бола тез жаҳл қиладими, асабийлашадими, тез-тез касал бўладими? Ёки яралари секин битадими?
Бу белгиларнинг сабабларидан бири рух (цинк) етишмовчилиги бўлиши мумкин. Аммо уларнинг ўзи рух камлигини тасдиқламайди.
🧬
Рух организмда нима вазифани бажаради?
✅
Иммун тизими ҳужайраларининг меъёрда ишлашига ёрдам беради.
✅
Ҳужайраларнинг ўсиши, бўлиниши ва тўқималарнинг тикланишида қатнашади.
✅
Таъм ва ҳид билиш сезгиларини қўллаб-қувватлайди.
✅
Оқсил ва ДНК синтези учун зарур.
✅
Репродуктив тизим ва гормонлар фаолиятида муҳим роль ўйнайди.
🧒
Болаларда рух етишмаса, қандай белгилар кузатилиши мумкин?
— Иштаҳа пасайиши ва ўсишнинг секинлашиши.
— Тез-тез инфекцияларга чалиниш.
— Яраларнинг секин битиши.
— Таъм ва ҳид билиш сезгиларининг ўзгариши.
— Айрим ҳолларда терида ўзгаришлар ва соч тўкилиши.
Боладаги жаҳлдорлик ёки асабийликни фақат рух етишмовчилиги билан боғлаш тўғри эмас. Бундай хулқнинг уйқу, стресс, овқатланиш ва бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин.
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
Камқонлик қалқонсимон без фаолиятини қандай сусайтиради? Кўпчилик билмайдиган яширин боғлиқлик
🦋
🩸
Азиз аёллар! Шифокор, акушер-гинеколог ва интегратив тиббиёт мутахассиси сифатида ҳар куни организмимиздаги жараёнлар бир-бири билан қанчалик узвий боғлиқ эканини кўраман.
Кўпинча беморларим қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилишади:
«Қалқонсимон без гормонларини қабул қиламан, лекин барибир қувватим йўқ. Сочларим тўкиляпти, эрталаб туриш қийин, вазним камаймаяпти, ТТГ кўрсаткичи ҳам меъёрга келмаяпти…»
Бу ҳолат сизга танишми?
Бундай белгиларнинг сабаби ҳар доим ҳам гормон дозасининг нотўғри танланганида эмас. Темир танқислиги ҳам муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин.
Келинг, бу жараён қандай кечишини содда қилиб тушунтирамиз.
1️⃣
Темир — қалқонсимон без гормонлари ишлаб чиқарилишида муҳим омил
Қалқонсимон без Т3 ва Т4 гормонларини ишлаб чиқариши учун тиреопероксидаза (ТПО) деб аталадиган махсус фермент керак. Бу фермент ўз фаолияти учун темирга муҳтож.
Темир етишмовчилиги тиреопероксидаза фаолиятига таъсир қилиши ва қалқонсимон без гормонлари синтезини қийинлаштириши мумкин.
2️⃣
Темир танқислиги Т4 гормонининг Т3 га айланишига ҳам таъсир қилиши мумкин
Қалқонсимон без асосан Т4 гормонини ишлаб чиқаради. Т4 нинг бир қисми организмда фаолроқ Т3 гормонига айланади.
Т3 модда алмашинуви ва кўплаб физиологик жараёнларни бошқаришда иштирок этади. Бу жараёнда дейодиназа ферментлари қатнашади. Уларнинг фаолияти селенга боғлиқ, темир танқислиги эса қалқонсимон без фаолияти ва гормонлар алмашинувига билвосита таъсир қилиши мумкин.
3️⃣
Камқонлик — тўқималарга кислород етказиб берилишининг камайиши
Темир гемоглобин таркибига киради. Гемоглобин эса кислородни ўпкадан тўқималарга ташийди.
Камқонликда тўқималарга кислород етказиб берилиши камайиши мумкин. Бу ҳолат чарчоқ, ҳолсизлик, жисмоний фаолликка тоқатнинг пасайиши каби белгиларни келтириб чиқаради.
Демак, темир танқислиги ва қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар бир вақтда кузатилиши мумкин. Аммо ҳар бир ҳолатда уларнинг ўзаро таъсирини алоҳида баҳолаш керак.
### Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлса, нималарни текшириш керак?
❌
Фақат гемоглобин натижасига қараб хулоса қилманг!
Гемоглобин пасайишидан олдин ҳам организмдаги темир захиралари камайиши мумкин. Бу ҳолат темир танқислиги анемиясиз кечиши деб аталади.
✅
Темир захирасини баҳолаш учун:
* Ферритин — организмдаги темир захирасини баҳолашга ёрдам беради. Уни фақат вазнга қараб баҳолаш тўғри эмас; натижа лаборатория меъёрлари ва клиник ҳолат билан бирга талқин қилинади.
* Трансферрин ва трансферриннинг темир билан тўйиниш фоизи — темирнинг қонда ташилиши ва унинг мавжудлигини баҳолаш учун.
* Қон зардобидаги темир — бошқа кўрсаткичлар билан биргаликда баҳоланади.
* Умумий қон таҳлили (УҚТ) — гемоглобин билан бирга эритроцит индекслари, жумладан MCV ва MCH кўрсаткичларига ҳам эътибор берилади.
✅
Қалқонсимон без фаолиятини баҳолаш учун:
* ТТГ;
* эркин Т4;
* эркин Т3 — клиник ҳолатга қараб.
Текширувлар беморнинг шикоятлари, касаллик тарихи ва қабул қилаётган дориларига қараб шифокор томонидан танланади.
###
💡
Асосий хулоса
Темир танқислиги ёки камқонликни эътиборсиз қолдириб, қалқонсимон без фаолиятини тўлиқ баҳолаш қийин бўлиши мумкин.
Бу худди ёқилғиси етишмаётган автомобилни ишга туширишга уринишга ўхшайди.
Агар сизда доимий чарчоқ, совуққа сезгирлик, соч тўкилиши ёки эрталаб уйғониш қийинлиги кузатилса, бу белгиларни фақат қалқонсимон без билан боғлаб қўйманг. Темир танқислиги ва бошқа эҳтимолий сабабларни ҳам текшириш муҳим.
Соғлиққа комплекс ёндашув — белгиларни вақтинча бартараф этиш эмас, балки уларнинг сабабини аниқлашдан бошланади!
Ўзингизни асранг ва соғлом бўлинг!
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
Ошқозон кислоталилигини нима билан ошириш мумкин?
Кўплаб изоҳларда кислоталиликни ошириш кераклиги ҳақидаги фикрларга дуч келяпман. Гўёки бу оқсилларнинг ҳазм бўлишига, паразитлардан халос бўлишга ва ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам берар экан.
1️⃣
Бетаин гидрохлорид
2️⃣
Зубтурум ёки дастарбош экстракти
3️⃣
Лимон шарбати
4️⃣
Олма сиркаси
Буларнинг барчасидан муайян ҳолатларда фойдаланиш мумкин. Аммо...
Айрим ҳолатларда бу воситаларни қўллаш мумкин эмас ёки уларни камроқ дозада қабул қилиш талаб этилади. Масалан, агар:
✅
Организм кислоталилик ошишига кескин реакция билдирса (оғриқ, ўт йўллари ҳаракатчанлигининг ортиши, ичак перистальтикасининг фаоллашиши).
✅
Ошқозон-ичак шиллиқ қаватида эрозиялар ёки яралар бўлса.
✅
Воситаларнинг бирортасига нисбатан индивидуал тоқатсизлик мавжуд бўлса.
Булар асло эътиборсиз қолдириладиган ҳолатлар эмас!
❗️
Нотўғри танланган даволаш усулини бир ҳафта қўллашнинг ўзи ҳам шиллиқ қават ҳолатининг жиддий ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Уни қайта тиклаш учун эса анча вақт талаб этилади.
Ошқозон кислоталилиги — бу шунчаки «ёқиш» ёки «ўчириш» тугмаси эмас. Бу нозик мувозанатга эга тизим бўлиб, уни фақат қандай ва қай тарзда тартибга солишни тушунган ҳолда яхшилаш мумкин.
P.S. Шуни ҳам эслатиб ўтаман: ошқозонда кислоталиликнинг ошиши деган ҳолат мавжуд эмас!
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
ЎСМИРЛАРДА ИНСУЛИНРЕЗИСТЕНТЛИК — ЖУДА КЎП УЧРАЙДИГАН ҲОЛАТ
Болаларда тирсак ва тиззаларнинг қорайиши, бўйин терисининг худди кирдек қорайиб қолиши, қориннинг катталашиб боришини қанча марта кузатгансиз?
Буларнинг барчаси инсулинрезистентлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Инсулинрезистентлик ортиқча вазни бўлмаган одамларда ҳам учраши мумкин. Бунда тана бўшашган, мушаклар эса заиф бўлади. Биоимпеданс текширувида (тана таркибини аниқлаш усули) ёғ массасининг ортиши ва мушак массасининг камайиши кузатилиши мумкин.
Яна барчаси овқатланишга бориб тақалади.
Ўсмирлар нима еяпти?
* Кока-кола
* Булочка ва ширин кулчалар
* Круассан билан қаҳва
* Фастфуд
Углеводлар ҳамма жойда. Аммо кун давомида бирорта ҳам тўғри мувозанатлаштирилган овқатланиш бўлмаслиги мумкин.
Табиийки, бола углеводларни кўп истеъмол қилса, гўшт ва бошқа оқсилли маҳсулотларни камроқ ейди. Натижада, камида, оқсил ва темир танқислиги юзага келиши мумкин.
Бундай болалар тез-тез касал бўлиши, организмда сурункали яллиғланиш жараёнлари кузатилиши мумкин. Стриялар (теридаги чўзилиш излари) пайдо бўлиши, сколиоз билан боғлиқ муаммолар эса кучайиши мумкин.
Ахир болани балоғат даврининг ўзида ҳам кўплаб ўзгаришлар кутмоқда.
Кейин эса ўсмирдан тернинг ўткир ва ёқимсиз ҳиди келаётганидан ҳайрон бўламиз. Ўзимизни бу балоғат даври учун одатий ҳолат, деб ишонтиришга уринамиз.
Аммо бу ҳар доим ҳам меъёр эмас.
Бу ўсмирнинг углеводларга бой овқатланиши ва организмдаги зарарли моддаларни қайта ишлаш ҳамда чиқариш жараёнлари билан боғлиқ муаммолардан дарак бериши мумкин. Организмдаги барча жараёнлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Азиз ота-оналар!
Илтимос, фарзандларингиз камида 18 ёшгача соғлом овқатланиши учун қўлингиздан келган барча чораларни кўринг.
Энг аввало, ўзингиз уларга намуна бўлинг!
Болага брокколи таклиф қилиб, ўзингиз чипси еб ўтиришингиз тўғри эмас.
Албатта, боланинг мактабда нима еяётганини тўлиқ назорат қилиш имконсиз. Аммо ҳеч бўлмаганда, уйда унга соғлом ва мувозанатлаштирилган таомлар таклиф қилишингиз мумкин.
Бунинг ўзи ҳам фарзандингиз саломатлигига қўшилган катта ҳиссадир.
Агар бола углеводли маҳсулотлардан бошқа ҳеч нарса ейишни истамаса, ҳатто бунинг учун қаттиқ қаршилик кўрсатиб, жазавага тушса, бу эса алоҳида эътибор талаб қиладиган бошқа масала.Бундай холатларда албатта шифокор кўрув керак
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
Ма шаа Аллоҳ.
Беморларидан дил изҳорлари
❤️
.
Шунақанги сўзлар эшитсам танлаган касбимдан фахрланиб кетаман Субҳаналлоҳ