
Доктор Гулбаҳор
Қизлар топинглар мен қаердаман?
🩸
ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ТОП-7 ТАҲЛИЛ
«Гемоглобиним нормал, лекин доим чарчайман. Темир ичсам ҳам ўзгариш бўлмаяпти. Нима қилиш керак?»
Бу саволни амалиётда жуда кўп эшитаман.
Энг аввало, шуни билиш керак: ҳолсизликнинг ўзи темир танқислиги борлигини англатмайди. Шунингдек, фақат гемоглобин нормал экан деб, организмда темир захираси етарли, деган хулосага ҳам шошилмаслик керак.
Темир танқислиги камқонлик ривожланишидан олдин бошланиши мумкин.
Шунинг учун темир алмашинувини комплекс баҳолаш муҳим
👇
🥇
1. УМУМИЙ ҚОН ТАҲЛИЛИ (ОАК)
Гемоглобин, эритроцитлар, гематокрит, MCV, MCH, MCHC ва RDW каби кўрсаткичлар баҳоланади.
📌
Темир танқислигида MCV ва MCH пасайиши мумкин, аммо эрта босқичда улар ҳали нормал бўлиши ҳам мумкин.
🥈
2. ФЕРРИТИН
Ферритин — организмдаги темир захирасини баҳолашда энг муҳим кўрсаткичлардан бири.
📌
Аммо ферритин яллиғланиш ва инфекция вақтида кўтарилиши мумкин. Шунинг учун уни ҳар доим клиник ҳолат ва зарур бўлса CRP билан биргаликда талқин қилиш керак.
🥉
3. ТРАНСФЕРРИН
Трансферрин — темирни қон орқали ташувчи асосий оқсиллардан бири.
Унинг миқдори организмдаги темир алмашинувини баҳолашда ёрдам беради.
4️⃣
ТРАНСФЕРРИННИНГ ТЎЙИНИШ ДАРАЖАСИ — TSAT
Бу кўрсаткич қондаги трансферриннинг темир билан қанчалик тўйинганини кўрсатади.
📌
TSAT паст бўлиши организмда темир танқислиги эҳтимолини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
5️⃣
УМУМИЙ ТЕМИР БОҒЛАШ ҚОБИЛИЯТИ — TIBC
Бу кўрсаткич қоннинг темирни боғлаш қобилиятини баҳолашга ёрдам беради.
Темир танқислигида TIBC кўпинча ошиши мумкин.
6️⃣
ҚОН ЗАРДОБИДАГИ ТЕМИР — SERUM IRON
Бу таҳлилни якка ҳолда талқин қилиш тўғри эмас.
Чунки қондаги темир миқдори кун давомида ўзгариши ва турли омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунинг учун уни ферритин, трансферрин ва TSAT каби кўрсаткичлар билан биргаликда баҳолаш мақсадга мувофиқ.
7️⃣
CRP — С-РЕАКТИВ ОҚСИЛ
Агар организмда яллиғланиш бўлса, ферритин ҳақиқий темир захирасини тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин.
Шунинг учун айрим ҳолатларда ферритин + CRP натижаларини биргаликда баҳолаш муҳим.
---
⚠️
АГАР ТЕМИР ИЧЯПСИЗ, ЛЕКИН НАТИЖА БЎЛМАЯПТИ — САБАБИНИ ИЗЛАШ КЕРАК!
Темир қабул қилинса ҳам ҳолат яхшиланмаса, шифокор қуйидаги сабабларни ҳам кўриб чиқиши керак:
🔸
темир танқислиги аслида мавжуд эмас;
🔸
темирнинг сўрилиши бузилган;
🔸
меъда-ичак тизимида муаммо бор;
🔸
давомий қон йўқотиш мавжуд;
🔸
кўп ҳайз кўриш;
🔸
овқатланишда темир етишмаслиги;
🔸
препарат дозаси ёки қабул қилиш усули мос эмас;
🔸
ҳолсизликнинг сабаби умуман темир билан боғлиқ эмас.
❤️
Шунинг учун «ҳолсизман → демак темир ичишим керак» деган ёндашув нотўғри.
Темир — организм учун жуда зарур микроэлемент. Аммо ортиқча темир ҳам зарарли бўлиши мумкин.
Назоратсиз қабул қилинган темир организмда ортиқча тўпланиши ва оксидловчи стрессни кучайтириши мумкин.
🩺
Шунинг учун темир препаратларини таҳлилларсиз ва шифокор тавсиясисиз узоқ вақт қабул қилманг.
Энг тўғри ёндашув: аввал сабабни аниқлаш, кейин даволаш.
🌿
Соғлиқ — битта таҳлил ёки битта дори билан эмас, организмга комплекс ёндашув билан баҳоланади.
Доктор Гулбаҳор
❤️
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
Онлайн қабул учун
🌐
https://t.me/tabobatdarslar
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube
🌟
Семинардаги махсус меҳмонларимиз билан танишинг!
Тадбиримиз янада мазмунли, фойдали ва амалий билимлар билан бой ўтиши учун соҳа мутахассисларини таклиф этдик:
✨
Ҳилола Содиқ қизи — 20 йиллик тажрибага эга шифокор, нейробика ҳамда нейрогимнастика мутахассиси.
✨
Гулбаҳор Камолиддин — 20 йилдан ортиқ тажрибага эга шифокор педиатр, превентив ва интегратив шифокор.
📌
Семинарда сизни нималар кутмоқда?
💡
Ота-оналар кўп йўл қўядиган яширин хатолар таҳлили.
🗣
Мутахассислардан тўғридан-тўғри мулоқот ва савол-жавоблар.
🤝
Фарзандингиз билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун амалий машқлар.
⏳
Ўринлар сони чегараланган!
Фарзандингизнинг келажаги ва психологик саломатлигига бугундан эътибор беринг.
📅
Сана: 25 июль | 10:00–13:00 (Coffee-break бор
☕
)
📍
Манзил: Edu Master, Бунёдкор 7Г
💰
Нарх: 250 000 сум
💳
Карта рақам: 5614688704105708 (Т. Диёрбек)
⚡
Чекни тасдиқлаш:
@fonus_kids
24 июль жума.
Барокатли жума бепул эхсон ва чегирмали консультацияси.
Доктор Гулбаҳор Сатторова бепул ва 20% чегирмали тиббий консултация ўтказади.
Ушбу бепул тиббий консултация кимлар учун:
1.Бева аёллар.
2.Ўта ночор оилалар.
3.Етим ва боқувчиси йўқлар.
4.Талабалар.
5.Кўп болалилар.
6.Иқтисодий қийналган оилалар
учун.
Қабул олдиндан белгиланган вақт ва навбат асосида.
✅️
4 та бемор учун бепул
✅️
4 та бемор учун 20%чегирмали
жой ажратилган.
Бир оиладан 2 тадан ортиқ инсон кўрувга олинмайди.
Дуо қилиб қўясизлар.
Эслатма :Келмайдиганлар илтимос жой банд қилманглар.
Ўрниларга келишни хохлаган 100 лаб беморларим бор.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.
Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403
@Zaytun_med
Манзилимиз Гугл харитада:
https://maps.app.goo.gl/NZC1vdgCr2wK2fbe6
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:
Офлайн қабул учун
🌐
https://t.me/zaytun_med
✅
Яқинларизга ҳам улашинг!!!
🛡
Doktor Gulbahor
🔗
Telegram |
Instagram |
Youtube