Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Doniyor Qori

doniyorqori
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz! Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Subscribers
28 700
24 hours
30 days
500
Post views
3 250
ER
11,32%
Posts (30d)
298
Characters in post
691
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Language Teaching
Summary
June 12, 09:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

📢
Азизлар, хушхабар!
Энди Дониёр қори томонидан тиловат қилинган
30 пора Қуръони Карим
ни тўлиқ аудио форматда, юқори сифатда
Quranify
иловасида тинглашингиз мумкин.
📱
Илова iOS ва Android қурилмалари учун мўлжалланган бўлиб, Қуръон тинглашни ҳар қачонгидан ҳам осон ва қулай қилади.
📱
👉
юклаб олиш
Quranify — замонавий Қуръон иловаси бўлиб, юқори сифатли тиловат аудиолари, қулай интерфейс ва офлайн режим орқали Қуръонни исталган жойда тинглаш имконини беради.
✍️
Бу янгилик — Роббимизнинг бизларга берган неъмат ва фазлининг яна бир кўринишидир.
Шу неъмат учун Аллоҳга беҳад ҳамдлар бўлсин.
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн!
Яқинларингизга ҳам улашинг
👉
http://myurls.co/doniyorqori

June 12, 07:05
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Тирик_эканмиз
♻️
Саловот айтишдан малолланманг
!
Бир лаҳза тўхтаб, ўйлаб кўрайлик...
Кеча биз билан бирга юрган инсон бугун йўқ. Унинг амал дафтари ёпилди. Энди у фақат қилган амалларининг натижасини кутиб ётибди.
Биз эса ҳали тирикмиз.
🌱
Демак, имконият бор.
Жонимиз танамизда экан — тавба қилишга, истиғфор айтишга, садақа беришга, масжидга қадам қўйишга, Қуръон тиловат қилишга йўл очиқ.
Бу — биз учун катта неъмат ва айни пайтда улкан масъулиятдир.
👉
Азиз биродарим, мўмина синглим!
Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади:
«
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй мўминлар! Сизлар ҳам унга саловот ва салом айтинглар
».
("Аҳзоб" сураси, 56-оят)
Эй азиз инсон...
Роббимиз Ўзи саловот айтиб турган, фаришталар ҳам узлуксиз саловот айтаётган зотга наҳотки биз саловот айтишдан малоллансак?..
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади».
(Муслим ривояти)
Уламолар таъкидлаганларки,
Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши — унга раҳмат, мағфират ва барака ато қилишидир.

Шу боис, кунларимизни зикр ва саловот билан безайлик.
Чунки саловот — қалбни поклайди, бандани Роббига яқинлаштиради.
Қани, ҳозироқ биргаликда саловот айтайлик....
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

June 12, 03:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Савол: ҚУРЪОНИ КАРИМ ЕР ЮЗИДАН БИР КУНДА КЎТАРИЛИБ ОЛИНАДИМИ?
📖
📖
📖
📙
📚
🎤
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

June 12, 03:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

🎙
Азиз обуначиларимиз!
Қуйидаги мавзу ҳам жуда қизиқ, ҳам жиддий мавзулардан бири ҳисобланади. Шу боис уни имкон қадар батафсил ва далиллар асосида ёритишга ҳаракат қилдик.
Шунинг учун аудиони охиригача диққат билан эшитишингизни тавсия қиламиз.
Айрим ўринлари диққат ва тафаккур талаб қилгани учун, зарур деб билсангиз, уни яна бир бор қайта эшитиб чиқинг.
Иншааллоҳ, бу мавзу орқали Қуръоннинг қадри, унинг ер юзидаги ўрни ва охир замон воқеалари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз.
👇

June 12, 03:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

June 11, 11:17
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

📿
Саловот айтайлик!
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга (бизлардан) дуо ва саломлар юборгин!
😀
Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим!
Салавот айтишни фақат жума кунигагина чеклаб қўймайлик.
Балким уни ҳар куни, ҳатто ҳар соатда ҳам айтиб юрайлик. ﷺ
@doniyorqori

June 11, 09:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Огоҳликка_даъват
http://myurls.co/doniyorqori

June 11, 04:09
Media unavailable
1
Show in Telegram

#ДОЛЗАРБ_ЭСЛАТМА

June 11, 03:25
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

💻
ТАРАҚҚИЁТ, ТАФАККУР ВА ЭЪТИҚОД
(5-қисм)
🌙
ВАҚТ — ЭНГ ҚИММАТ САРМОЯ
Эй, азиз дўстим!
Инсон ҳаётида шундай бир неъмат борки, унинг ўрнини ҳеч қандай бойлик, лавозим ёки имконият босолмайди. У ҳам бўлса — вақт.
Қизиғи шундаки, одамлар кўпинча пул йўқотишдан қўрқадилар, мол-мулкига зарар етса қаттиқ қайғурадилар. Аммо ҳар куни ҳаётларидан узилиб тушаётган соатлар, кунлар ва йиллар ҳақида деярли ўйлаб кўрмайдилар.
Ҳолбуки, бойликни қайта топиш мумкин. Йўқотилган мулкнинг ўрнини тўлдириш мумкин. Лекин кеча ўтиб кетган бир соатни, ҳатто бир дақиқани ҳам ортга қайтариб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам вақт инсоннинг энг қиммат сармоясидир.
Бу дунёда адолатли тақсимланган неъматлардан бири айнан вақтдир. Кимдир бой, кимдир камбағал. Кимдир раҳбар, кимдир ходим. Кимдир катта имкониятларга эга, кимдир эса барча нарсани меҳнат билан қўлга киритади. Аммо вақт масаласида ҳамма тенгдир.
Ҳар бир инсонга ҳар куни бир хил — йигирма тўрт соат берилади.
Фарқ эса ана шу соатларни ким қандай сарфлаётганида намоён бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда вақтнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиб, бир неча сураларда вақт билан қасам ичган. Бу эса вақтнинг оддий неъмат эмас, балки инсон зиммасидаги улкан омонат эканини англатади.
Бугунги даврда вақтни ўғирлайдиган нарсалар ҳар қачонгидан ҳам кўпайган. Чўнтагимиздаги телефон баъзан бутун диққатимизни ўғирлаб қўяди. Бир неча дақиқага кирган ижтимоий тармоқларда соатлаб қолиб кетамиз. Фойдасиз баҳслар, беҳуда томошалар ва мақсадсиз интернет сайрлари эса умримизнинг энг қиммат лаҳзаларини сезилмасдан ютиб юборади.
Энг ачинарлиси, инсон баъзан ишларининг кўплигидан эмас, диққатининг тарқоқлигидан чарчайди.
Кўпчилик вақт йўқлигидан шикоят қилади. Аслида эса муаммо вақтнинг камлигида эмас, уни бошқаришни билмасликдадир.
Унутманг, ҳар бир бой берилган соат — ўрганилмаган илм, қилинмаган яхши амал, айтилмаган яхши сўз ёки қўлдан чиқарилган имконият демакдир.
Муффақақиятга эришган инсонларнинг ҳаётига назар ташласангиз, уларнинг барчасида бир умумий хусусиятни кўрасиз: улар вақтнинг қадрини яхши билганлар.
Улар ҳар кунини мақсад билан бошлаганлар. Вақтни қандай ўтказиш ҳақида эмас, ундан қандай фойдаланиш ҳақида ўйлаганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг йиллари бошқаларнинг ўн йилларига тенг келган.
Бизнинг улуғ аждодларимиз ҳам вақтни беҳуда сарфлашни катта мусибат деб билганлар. Улар илм ўрганишга, китоб мутолаасига, ибодатга, тадқиқотга ва инсонларга манфаат келтирадиган ишларга умрларини бағишлаганлар. Шу боис улардан буюк олимлар, муҳаддислар, муфассирлар, муҳандислар ва кашфиётчилар етишиб чиққан.
Бугун ўзингизга бир савол бериб кўринг:
«Кеча ўтган куним менинг дунёим ва охиратим учун нима берди?»
Агар инсон ҳар куни шу саволга жавоб изласа, унинг ҳаёти аста-секин ўзгара бошлайди. Чунки тараққиёт бир кунда эмас, балки ҳар куни қилинган кичик, лекин мунтазам ҳаракатлар натижасида юзага келади.
Вақтингизни илмга сарфланг.
Оилангизга вақт ажратинг.
Фарзандларингизни тарбиялашга вақт топинг.
Касбингизда ўсиш учун ҳаракат қилинг.
Роббингиз билан боғлиқлигингизни мустаҳкамланг.
Ана шунда ҳаётингизда нафақат натижа, балки барака ҳам пайдо бўлади.

Хулоса:
Вақт — инсоннинг энг қиммат сармояси ва Аллоҳ берган энг буюк омонатлардан биридир. Пулни қайта топиш мумкин, имконият яна қайтиши мумкин, аммо ўтган вақт ҳеч қачон қайтмайди.
Шунинг учун ҳар бир кунимизни илмга, меҳнатга, яхши амалларга ва Аллоҳнинг ризолигини топишга сарфлашга ҳаракат қилайлик. Чунки бугун қандай яшасак, эртага шундай натижа кўрамиз.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Роббингиздан мағфират ва кенглиги осмонлару ерга тенг бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинглар».
("Оли Имрон" сураси, 133-оят)
"...Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайди..."
("Бақара" сураси, 148-оят)
Бу оятлар бизга нафақат яхшилик қилишга, балки уни кечиктирмасдан қилишга чақирмоқда. Зеро, вақт ўтиб бормоқда. Ақлли инсон эса ҳар бир кунини абадий ҳаёти учун сармояга айлантиради.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

June 11, 03:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

@doniyorqori