Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Doniyor Qori

doniyorqori
Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz! Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.
Подписчики
28 300
24 часа
30 дней
100
Просмотры
3 954
ER
0,15%
Посты (30д)
233
Символов в посте
645
December 06, 15:10
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Иймон_калимасини_такрор_ва_такрор_айтайлик
!
"لا إله إلا الله" —
"Лаа илаҳа иллаллоҳу"
Бир оз сукут… бир оз фикр…
Бир оз қалбдан ушбу сўзни айтинг:
"Лаа илаҳа иллаллоҳ…" – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ.
Шу сўзни айтаётганда, қалбингизда нима ҳис этдингиз?
Бу сўзни қайтариш – оддий бир талаффуз эмас. Бу – иймон гувоҳлиги. Бу – қалблар давоси, ҳаёт мақсади, абадий нажот калити!
Баъзи бир биродарларимизни кўриб қоламиз – кўчада кетаётганда, машинани ҳайдаётганда, ишхонасида ёлғиз ўтирганда, бармоқлари билан тасбеҳ айтиб, қалблари билан Аллоҳни зикр қилиб туришади.
Бир қарашда жимгина, лекин аслида уларнинг қалби Аллоҳга боғланиб турибди.
Зеро, Роббимиз айтган:
«Огоҳ бўлинг! Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина ором топур».
(«Роъд» сураси, 28-оят)
🔸
Ҳақиқат шуки, дунё ишлари қийин. Фитналар, машғулотлар, оғриқлар…
Бироқ «Лаа илаҳа иллаллоҳ» деган ҳар бир нафас – қалб учун шифо, руҳ учун озуқа бўлади.
🔹
Шу иймон калимаси – сўнгги нафасимизда тилимизда бўлсин, деб, ҳар дам айта бошлайлик.
Дониёр Файз
@doniyorqori

December 06, 08:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

📌
“Воқеа” сурасини шомдан кейин ӯқиган одамга қашшоқлик етмаслиги ҳақидаги гаплар қанчалик рост?
🎤
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

December 06, 08:54

Сўраган эдингиз
👇

December 06, 04:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📌
Албатта, кӯз тегиши бордир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар биронтангиз ўзида ёки (ўз) молида ёки биродарида бирор ёқтирадиган нарсани кўриб қолса, унга барака тилаб дуо қилсин. Албатта, кӯз тегиши бордир",
дедилар.
(Насоий ривояти)
📌
Изоҳ: Барака тилаш учун: "Аллоҳим, ӯзимга ва молимга (ёки) дӯстимга барака бергин" ёки ояти каримада айтилганидек: ما شاء الله لا قوة إلا بالله
"Маа шаааллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳ"
дейилиши ҳам мумкин.
Валлоҳу аълам.
(Маъноси: "Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан (бошқада) бунга қувват йӯқ").
@doniyorqori

December 06, 04:08

#Огоҳликка_даъват
ҲАСАД ВА НАЗАР
(КЎЗ ТЕГИШ)
ДАН ҚЎРҚИБ НЕЪМАТНИ ЯШИРИШ ҲАҚИДА
Асосий қоидага кўра, мусулмон кишининг Аллоҳ таоло унга берган неъматларни эслаб, улар ҳақида сўзлашининг ўзи шукр ва Аллоҳнинг амрига итоат қилиш ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз ﷺга:
«Раббингизнинг
(Сизга ато этган барча)
неъмати ҳақида эса
(одамларга)
сўзланг!»
деб буюрган.
("Зуҳо" сураси, 11-оят).
Бу амр зоҳирда Пайғамбар ﷺга қаратилган бўлса-да, усул уламолари таъкидлаганидек, ҳукм бутун умматга умумийдир.
Яъни, Пайғамбар ﷺга қаратилган ҳар қандай хитоб — шариат қоидаларига кўра умматга ҳам умумий қилинади.
Бироқ, агар мусулмон кишида:
— кўз тегишидан,
— ҳасадчи одамларнинг ёмон ниятидан,
— ёки неъматнинг зарар кўрилишидан қўрқиш бўлса,
унда ўз неъматини яшириш жоиз, ҳатто афзал бўлади.
Чунки назар (кўз) ҳақ, ҳасад ҳам ҳақ. Саҳиҳ Муслимда ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз ﷺ:
«Кўз тегиш — ҳақдир»,
деганлар.
Ояти каримада эса:
«Ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан
(паноҳ тилайман)»
— дейилган ("Фалақ" сураси, 5-оят).
Куръони Каримда Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуф алайҳиссаломга айтган сўзлари бу масалада очиқ далилдир:
«Эй, ўғилчам! Тушингни биродарларингга сўзлаб бермагин! Акс ҳолда сенга қаттиқ макр қилишади. Зеро, шайтон инсонга аниқ душмандир».
("Юсуф" сураси, 5-оят)
📌
Изоҳ: Яъқуб (а.с.) Юсуфни ақл-заковати, ҳусну сийрати, ахлоқ-одоби юқори даражада бўлганидан жуда севар эди. Бу меҳрни пайқаган акалари Юсуфга ҳасад қилишар эди. Шунинг учун кўрган тушини билсалар, ҳасадлари янада ошиб кетмасин, деб, уни огоҳлантириб қўйди.
Бундан уламолар хулоса қилишган:
Агар инсон бирор неъматни ҳасаддан, кўз тегишдан қўрқса — уни яшириши шаръан жоиз ва дурустдир.
Чунки ҳасад ва назар оилага кирса,
— муаммолар кўпаяди,
— барака кетади,
— арзимаган нарсалардан жанжал чиқади.
Буни ақлли одам инкор қилолмайди.
Хулоса
Бугун кўпчилик одамлар ўзларидаги ёки фарзандларидаги неъмат ва ютуқларни ўзлари билмаган ҳолда барчага ошкор қиладилар:
— ижтимоий тармоқларда,
— суҳбатларда,
— тўй-маъракаларда.
Лекин бу одат ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди. Чунки инсоннинг атрофида ҳар доим ҳам холис ниятли одамлар бўлавермайди. Ҳасадчи инсонлар ҳам бор, уларнинг назаридан ва ниятидан эса эҳтиёт бўлиш лозим.
Демак, яхшиликни шукр учун эсланг, лекин фахрланиб кўз-кўз қилишга шошилманг.
Аллоҳим, бизларни кўз тегишидан ва ҳасадли инсонларнинг ёмонлигидан асрагин!
Ёрдам ҳам, нажот ҳам фақат Аллоҳдандир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

December 06, 03:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#тӯқима_ҳадис
(3)

December 06, 03:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Кундалик_эслатма

December 06, 03:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ЭЙ
БИРОДАРИМ, ФУРСАТНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!

December 06, 03:09
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

📌
Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим!
Шу бошлаган янги кунимиз билан охиратимизга нима тақдим қилмоқчимиз?
Келинг, бир зум ўйлаб кўрайлик.
Охиратга тақдим қилинадиган амаллар — катта ишлар билан эмас, балки эътиборсиз қолдириб юборган кичик яхшиликлардан бошланади:
• бир мўминни хурсанд қилиш
• бир гуноҳдан ўзингни тийиш
• бир қалбни юпатиш
• бир инсон учун холис дуо қилиш
• бир садақа
• бир қийналганга имкони борича ёрдам
• ва ҳатто — бирон зулм, бирон ёмонликдан ўзингни тийиш

Шуларнинг ҳар бири — охиратга юборилган захирадир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

December 05, 18:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
🕋
Савол: Бир киши умра зиёратида тавоф амалини бажарди. Кейин икки ракат тавоф намозини унутди. Уларни саъйдан кейин ўқиши мумкинми? Ёки эҳромдан чиққанидан кейин эсга тушса, қандай йўл тутади

📚
Жавоб: Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га салавотлар бўлсин.
Биз бу саволга жавоб берар эканмиз, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, уламоларнинг таълимотлари асосида тушунтириш берамиз.
Агар кимдир тавофдан кейин икки ракат намозни эсдан чиқариб, фақат саъй қилса, ҳеч нарса хато бўлмайди. Гарчи эҳромдан чиқиб эсига тушса ҳам...
Икки ракат тавоф намози — таъкидланган суннат амалдир.
Чунки Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган машҳур ҳадисда бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келди. У киши Пайғамбаримиздан:
«Менга қайси намозлар фарздир?» — деб сўраганида,
Расулуллоҳ ﷺ: «Бир кеча кундузда беш вақт намоз», — дедилар. Шунда аъробий яна сўради: «Шулардан бошқа менга яна бирор
(фарз)
намоз борми?»
Пайғамбар ﷺ дедилар:
«Йўқ, фақат ихтиёрий
(нафл)
қилсанггина».
(Бухорий ривояти)
Агар ушбу намоз унутилса ва саъйдан кейин ўқилса ҳам ҳеч қандай хато ҳисобланмайди.
Демак, тавоф ва саъй тўғри ва шаръан амал қилинган ҳисобланади, ҳаж ёки умра ҳам тўғри ҳисобланади.
Бу амал суннат ҳисобланади,
лекин уни қасдан тарк этиш мумкин эмас.

Хулоса:
Агар тавофнинг икки ракат намозини унутиб қолсангиз, эсга тушган вақтда ўқишингиз мумкин. Чунки бу икки ракат — тавоф қилган инсоннинг зиммасидан соқит бўлмайди. Ҳатто Ҳарам ҳудудидан чиқиб кетган бўлсангиз ҳам, унинг қазосини ўқиш жоиз ва маъқул ҳисобланади.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori