
Dori-Darmon AK
❓
Уй шароитида кўзингиз ҳолатига қараб, танангизда қандай ўзгаришлар бўлаётганини билиш мумкинлигини билармидингиз?
❓
Турли гиёҳ ва маҳсулотлар билан билан организм фаолиятини тиклаш мумкинлигиничи?
Эндокринолог Азиза Юнусова маълумот ва тавсиялари шу
ҳақда
👆
Telegram
|
Facebook
|
vebsahifa
|
Instagram
|
You Tube
Prezident Shavkat Mirziyoyev tibbiyot xodimlari bilan uchrashuv o‘tkazdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с медицинскими работниками.
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Президентимиз тиббиётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшларга ишонч билдирди.
– Орангиздан келажакнинг буюк шифокорлари, олимлари ва кашфиётчилари чиқишига ишонаман! Бизнинг вазифамиз ана шу иқтидорларни кашф этиш, уларга ишониш ва орзуларини рўёбга чиқариш учун имконият яратишдан иборат,
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Шу мақсадда
“Тиббиёт новаторлари” миллий ҳамжамияти
ташкил этилди. Мазкур платформа талабалар, ёш шифокорлар, олимлар, тажрибали устозлар ва хориждаги ватандошларни бирлаштиради.
Учрашувда давлатимиз раҳбари сўзни тиббиёт ходимларига бериб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Мутасаддиларга билдирилган таклифларни биргаликда рўёбга чиқаришга топшириқ берди.
– Мен бир нарсани сўрайман: ҳар бир тиббиёт ходими ўзига савол берсин: “Бугун инсон саломатлиги учун кечагидан кўра кўпроқ нима қила олдим?”. Aгар ҳар биримиз шу саволга жавоб қидириб ишласак, тиббиётимизда ҳам, халқимизнинг саломатлигида ҳам катта ўзгаришлар бўлади,
– деди Президентимиз учрашув якунида.
doridarmon_ak
Тиббиёт ассоциациялари раҳбарлари аъзолар томонидан икки–уч йилга сайланади
Президент Шавкат Мирзиёев
тиббиёт ассоциациялари раҳбарларини аъзолар томонидан кўпи билан икки–уч йилга сайлаш тизимига ўтилишини
маълум қилди
.
Давлатимиз раҳбари
айрим ассоциацияларда янгиланишга интилиш етишмаётганини танқид қилди
. Баъзиларига узоқ йиллар давомида бир киши раҳбарлик қилиб, бошқаларга йўл очилмаётгани қайд этилди.
Ассоциациялар
аъзоларнинг хорижда малака ошириши ва илғор даволаш усулларини жорий этишида фаолроқ бўлиши кераклиги
таъкидланди. Яқинда қабул қилинган фармон билан уларга катта ваколатлар берилди.
Президентимиз ассоциациялар ўз қурултойларини ўтказиб,
тизимга янги муҳит олиб кирадиган, соҳада ўзгариш қила оладиган раҳбарларни сайлаши
мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
Президентимиз
республика, вилоят ва тумандаги ҳар бир шифохона ҳамда поликлиника фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмларни келаси йилдан жорий этиш
вазифасини қўйди.
Ҳар бир
шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPI га
боғланиши, бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлиши қайд
этилди
.
Президентимиз келгуси йилдан
кардиология, гепатология, офталмология ва гематология каби йўналишларда ўнта сунъий интеллект тизими
ишга туширилишини
маълум
қилди.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
Дунё тиббиётида геномика, ҳужайра ва биотехнологиялар орқали илгари даволаш имконсиз бўлган кўплаб касалликларга ечим топилаётганини
қайд этилди. Бироқ илмий тараққиёт инсон олдидаги масъулиятни ҳам оширади.
– Инсон ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқ тадқиқотларда унинг ҳуқуқи, розилиги ва қадр-қиммати биринчи ўринда туриши шарт,
– деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, биоэтика ва биотехнология соҳалари учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилади.
Гарвард тиббиёт мактаби билан
ҳамкорликда
ирсий касалликлар бўйича мутахассислар ўқитилади ва генетик текширув жорий
этилади
.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
Aҳоли сони ортиб, янги шаҳар ва массивлар қурилаётгани тиббиёт инфратузилмасини пухта режалаштиришни талаб этмоқда. Бу иш қилинмаса, бир жойда шифохона етишмайди, бошқа жойда мавжуд қувват тўлиқ ишлатилмайди.
– Шу боис, энди янги муассасалар аҳоли сони ва ҳудудлар жойлашувидан келиб чиқиб, мастер-режа асосида ташкил этилади,
– деди Президентимиз.
Тиббий хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан харид қилишга ўтилади
. Янги
аутсорсинг механизмлари
жорий қилинади.
Тадбиркорларга замонавий ускуналарни ўрнатиш учун
давлат шифохоналаридан жой ажратилиб, кўрсатилган хизматларга суғурта тизими орқали ҳақ тўланади
. Гемодиализ, лаборатория, стерилизация, реабилитация ва физиотерапия хизматлари ҳам тадбиркорлардан харид қилинади. Ҳар бир ҳудудда тиббий хизматлар бозори ва молиялаштириш механизмлари тадбиркор учун фойдали шартларда эълон қилиб
борилади
.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
– Aҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қатъий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак,
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш
тизимига узоқ тайёргарлик кўрилди, илғор тажрибалар ўрганилди. Тизим
келаси йил 1-июлдан
йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади.
2030-йилдан эса бу тартиб мажбурий
тус олади.
Рўйхатдан ўтган
шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама
тўланади.
Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш
топширилди
.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
Кун сайин тиббиётга янги технологиялар, замонавий диагностика ва даволаш усуллари кириб келмоқда.
– Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак!
– деди Президентимиз.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Т
иббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди
.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур
харажатларни давлат ўз
зиммасига
олади.
Натижада туманларда ишлайдиган
130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади
.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak
Президентимиз
2027-йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш
– резидентура
бепул бўлишини
маълум қилди. Талабаларга
3 миллион сўм стипендия
тўланади.
Йўналишга қараб
резидентура
икки йилдан беш йилгача
давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.
Олийгоҳларга клиникалар боғланиб,
“университет клиникаси”
тизими жорий этилган. Энди тиббиётдаги
илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олийгоҳлар клиникасида
бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тадқиқотларда ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарасини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга эътибор
қаратилади
.
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak