Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Dori-Darmon AK

doridarmon_ak
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali. 🪩 : https://www.doridarmon.uz/uz/ Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/ 📞 : 78-120-16-61 Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21. Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot 📩 office@doridarmon.uz
Подписчики
2 660
24 часа
30 дней
-20
Просмотры
566
ER
21,28%
Посты (30д)
108
Символов в посте
947
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Медицина
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
June 16, 09:21

​​
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқарганлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш бўйича жазо ҳам кучайтирилади.
Қонун (
ЎРҚ–1151-сон
, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш:
-
5 йилдан 10 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланиши белгиланди.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш,
-
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш,
- 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш:
-
3 йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари;
-
2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
;
-
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланиши белгиланди.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 16, 05:36

​​
#Тадқиқот
Жигар саратони хавфини оширувчи ичимликлар гуруҳи аниқланди
Шакар қўшилган газланган ичимликлар ва бошқа ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш жигар саратони ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Бундай хулосага олимлар 11 та йирик узоқ муддатли тадқиқотда иштирок этган 1,5 миллиондан ортиқ катта ёшли инсонлар маълумотларини таҳлил қилиш орқали келишди. Тадқиқот натижалари
JAMA Network Open
журналида
эълон
қилинди.
Олимлар иштирокчиларнинг овқатланиш одатларини махсус сўровномалар орқали баҳолаб, уларнинг соғлиғини ўртача 18 йил давомида кузатиб боришди. Тадқиқотда шакар қўшилган ва сунъий равишда ширинлаштирилган ичимликлар истеъмоли ва жигар саратонининг турли шакллари ривожланишига қай даражада боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлил натижаларига кўра, шакарли ичимликларни тез-тез истеъмол қилидиган одамларда жигар саратонининг энг кенг тарқалган икки тури —
жигар ҳужайрали карцинома ва жигар ичидаги холангиокарцинома
хавфи юқори бўлган. Шу билан бирга сунъий ширинлаштирувчи моддалар қўшилган ичимликлар истеъмоли билан мазкур касалликлар ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, шакарни суюқлик кўринишида мунтазам истеъмол қилиш жигар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ва узоқ муддат ичиб юрганда оғир касалликлар ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 16, 03:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Саида Мирзиёева: Гиёҳвандликка қарши курашда четда туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Президент администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева Президент томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш ва жамиятни ушбу таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзоланганини
маълум
қилди.
Унинг таъкидлашича, янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш, бундай жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш ҳамда вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
"Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим. Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга – ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ", – деди Саида Мирзиёева.
Қайд этилганидек, гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади ҳамда мамлакат генофонди ва келажагига тўғридан-тўғри таҳдид солади.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 15, 09:08


#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Тиббиёт ходимлари иш ташлашда қатнашиши мумкин эмас
Қонун
(ЎРҚ–1150-сон, 11.06.2026 й.)
билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰
Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, агар яраштириш таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, меҳнат жамоаси
иш ташлаш тўғрисида қарор
қабул қилиши мумкин.
🚫
Қонун билан
киритилган ўзгартиришларга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар пайтида, уруш ҳолатида, умумий сафарбарлик эълон қилинган даврда
иш ташлаш
тақиқланади.
▶️
Иш ташлашда қуйидагиларнинг қатнашиши мумкин эмас ҳамда улар иштирокидаги иш ташлаш
тақиқланган
ҳисобланади:
🔸
тиббиёт ходимлари;
🔸
давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг
давлат реестрига
киритилган шахслар;
🔸
ҳарбий хизматчилар,
судьялар,
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус (ҳарбий) унвонларга ёки мартаба (малака, мансаб) даражаларига эга ходимлари;
🔸
энергия
ва сув таъминоти тизими ташкилотлари ходимлари;
🔸
алоқа тизими ходимлари.
☑️
Агар Меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда иш ташлаш амалга оширилган ёки иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу
ноқонуний иш ташлаш
деб топилади.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 15, 06:01

​​
⚡️
15 йил ишлаган фармацевт ва тиббиёт ходимларига янги имтиёзлар берилмоқда
Давлат тиббиёт муассасаларида узоқ йиллар меҳнат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги имтиёзлар жорий этилиши
режалаштирилмоқда.
Таклиф этилаётган тартибга кўра, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичидаги таълими учун тўланадиган контракт маблағининг маълум қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Мазкур ташаббус соҳа вакилларининг фарзандлари учун олий таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олганда ҳам давлат кўмагига эга бўлиши мумкин.
Режага кўра, уларнинг ипотека кредити бўйича тўланиши лозим бўлган дастлабки бадалининг бир қисми қоплаб берилади.
Бу каби имтиёзлар тиббиёт соҳасида узоқ йиллар фаолият юритаётган мутахассисларни моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳанинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 15, 04:13
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар дайжести
👇
👉
2027 йилдан 69 турдаги дори воситалари беморларга бепул берилади
👉
СИ ёрдамида яратилган дунёдаги илк вакцина келажакда пандемияларнинг олдини олиши мумкин
👉
Мия учун энг хавфли бўлган семириш тури маълум қилинди
👉
Эълон
👉
Қонунчиликдаги янгиликлар
👉
Кариес хавфини оширадиган  омиллар
👉
Электрон рецепт қалбаки дорилардан асрайди
👉
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади
👉
Болаларга антибиотиклар ва тўртинчи авлод дори воситаларини буюриш — фалокат
👉
"Сирли мижоз" тадбирларига старт берилди
👉
Ибупрофенни бўғим оғриқларида узоқ муддат қўллаш хавфли бўлиши мумкин
👉
Велосипед ҳайдаш саломатликка қандай таъсир қилади?
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram
|
Facebook
|
vebsahifa

June 15, 03:00

​​
Овозингизни эмас, сўзларингизнинг даражасини кўтаринг. Гулни момақалдироқ эмас, ёмғир ўстиради

Жалолиддин Румий
🍃
Хайрли кун!
Каналга уланиш
👇
doridarmon_ak

June 14, 09:46
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🇺🇿
🇺🇸
Donald Tramp O‘zbekistonga ilk tarixiy tashrif bilan taklif etildi
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Amerika Qo‘shma Shtatlari Prezidenti Donald Trampni
tavallud kuni munosabati bilan tabriklab
,
ikki davlat o‘rtasidagi munosabatlarning bugungi holati va istiqbollariga alohida to‘xtaldi.
Davlatimiz rahbari o‘z tabrigida AQSH bilan o‘zaro hurmat, ishonch va mushtarak manfaatlarga asoslangan aloqalar so‘nggi yillarda izchil rivojlanib, sifat va mazmun jihatidan yangi bosqichga ko‘tarilganini ta’kidladi.
“Bugun O‘zbekiston – AQSH aloqalari har qachongidan ham mustahkam va amaliy ruh kasb etayotgani ayni haqiqatdir”, – deyiladi maktubda.
Prezidentimiz O‘zbekiston ochiq va konstruktiv hamkorlikka intilayotgan mamlakat sifatida AQSH bilan ko‘p qirrali va strategik sheriklikka asoslangan munosabatlarni yanada chuqurlashtirishdan manfaatdor ekanini qayd etdi. Jumladan, savdo-iqtisodiy va investitsiyaviy hamkorlikni yangi bosqichga olib chiqish ustuvor vazifalardan biri ekani ta’kidlandi.
Shuningdek, davlatimiz rahbari Donald Trampning tinchlik va barqarorlikni ta’minlashga qaratilgan xalqaro sa’y-harakatlarini yuksak baholab, xalqaro va mintaqaviy platformalar doirasidagi ko‘p tomonlama hamkorlik bundan buyon ham yangi amaliy natijalar bilan boyib borishiga ishonch bildirdi.

Strategik sheriklikning istiqbolli yo‘nalishlarini batafsil muhokama qilish maqsadida Prezidentimiz amerikalik hamkasbini O‘zbekistonga ilk tarixiy tashrif bilan kelishga taklif etdi.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official

June 12, 13:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Саломатлик
Велосипед ҳайдаш саломатликка қандай таъсир қилади?
Кундалик ёки мунтазам велосипед ҳайдаш нафақат ёқимли машғулот, балки соғлиқ учун ҳам катта фойда келтиради.
Батафсил инфографикада
👆
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube

June 12, 10:00
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Дори воситаларини олишда ортиқча қоғозбозлик ва вақт йўқотишдан чарчадингизми?
Электрон рецепт — бу замонавий, тезкор ва қулай ечим. Тиббиёт муассасасига мурожаат қилишдан бошлаб, дори воситасини қўлга киритгунингизга қадар бўлган барча жараёнлар энди рақамли тизим назоратида.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати томонидан яратилган видеода электрон рецепт қандай расмийлаштирилиши ва ундан фойдаланиш тартиби маълумот берилади.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
You Tube