
Live Quds | Breaking
Босқинчи Исроил кучлари Ғарбий Соҳилнинг бир қатор шаҳар ва аҳоли пунктларида кенг кўламли рейдлар ўтказиб, уйларга бостириб кирди ва мол-мулкка зарар етказди.
Рейдлар
Ал-Халил, Женин, Байт Лаҳм, Рамаллоҳ, Наблус, Тубас ва Тулкарм
шаҳарларини қамраб олди.
Бу амалиётлар ёритувчи ракеталар отилиши ва назорат-ўтказиш пунктларининг ёпилиши билан бир вақтда амалга оширилди.
https://t.me/FaIastin
Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапиднинг Ғазога қарши тажовуз ҳақидаги баёноти:
«Ғазода геноцид бўлмади. Бу уруш эди.»
https://t.me/FaIastin
Босқинчи Исроил армиясидаги аёл аскарлар Instagram орқали кўзи боғланган ва қўллари боғлаб қўйилган фаластинлик йигитни ҳақоратлаш ва таҳқирлаш устидан кулиб, уни нишонлаётган ҳолатлари акс этган суратни эълон қилди.
https://t.me/FaIastin
Босқинчи Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашувини «аъло даражада ўтди» деб баҳолади.
«“Аъло” деганим шунчаки хушмуомалалик учун айтилган гап эмас», — деди Нетаньяҳу.
Унинг сўзларига кўра, учрашувда Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинган.
Нетаньяҳунинг таъкидлашича, томонлар бу борада «тўлиқ шериклик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва умумий мақсад бўйича ягона тушунча»га эга эканликларини тасдиқлаган.
https://t.me/FaIastin
Испаниялик машҳур мураббий Пеп Гвардиола инсонийлик намунасини кўрсатиб, ўзининг «Pep Summer Camp» ёзги оромгоҳида 28 нафар фаластинлик болани меҳмон қилди.
Гвардиола Испаниянинг Риалп ҳудудида жойлашган оромгоҳда болалар билан самимий мулоқот қилди, улар билан қувончли ва қўллаб-қувватлашга тўла дамларни баҳам кўрди.
Бу ташаббус футбол майдонидан ташқари ҳам инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат каби қадриятларни намоён этувчи рамзий қадамдир.
https://t.me/FaIastin
Ҳамма нарсани ортида қолдиришга мажбур бўлган бўлса-да, у мушугини ташлаб кета олмади. Ғазодаги бомбардимон даҳшатидан қочаётган қизалоқ ўзининг ягона ҳамроҳини бағрига босганча хавфсиз жой изламоқда.
https://t.me/FaIastin
Босқинчи Исроил марказий Ғазодаги Дайр ал-Балаҳ шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди.
https://t.me/FaIastin
Ғазо шаҳри маркази шом намозидан бирор аввал.
https://t.me/FaIastin
Ғазо шаҳри марказидаги Ярмук стадиони ёнида жойлашган «Дор ал-Муттақин» масжиди босқинчи Исроил томонидан нишонга олинган лаҳза.
https://t.me/FaIastin