Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Live Quds | Breaking

falastin
Live Quds rasmiy kanali @Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring! Creator: @Ghazo Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Подписчики
17 635
24 часа
-4
30 дней
-588
Просмотры
415
ER
2,35%
Посты (30д)
404
Символов в посте
651
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
October 26, 21:04
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Исроил ҳарбий машинаси фаластинлик болани атайлаб босиб кетишга урингани видеога олинди.
Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шарқида жойлашган
Силвод
шаҳарчасида Исроил босқинчи кучларига тегишли ҳарбий машина йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишидан кириб келиб, велосипед миниб кетаётган фаластинлик болани қасддан уриб юборишга урингани акс этган лавҳалар тарқалди.
Кутилмаганда ҳарбий машинага дуч келган бола сўнгги лаҳзаларда велосипедини ташлаб, қочишга улгурган ва шу тариқа ўзини хавфдан сақлаб қолган.
https://t.me/FaIastin

October 26, 20:52
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилдаги қишлоқ дарвозасига портловчи қурилма ўрнатгани видеога олинди.
Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри шимоли-ғарбида жойлашган
Дайр Шараф
қишлоғида Исроил босқинчи кучлари ёпиб қўйилган ён дарвозалардан бирига портловчи қурилма ўрнатган.
Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, қишлоқ аҳолиси ўзига қўйилган қамални енгиллаштириш ва йўлни қайта очиш мақсадида дарвоза қулфини
беш мартадан ортиқ кесиб ташлаган
.
Шундан сўнг Исроил босқинчи кучлари дарвозага портловчи қурилма ўрнатгани билдирилмоқда.
https://t.me/FaIastin

October 26, 19:29
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинлик деҳқонларни ўз зайтунзорларидан ҳайдаб чиқарди.
Бугун Ғарбий Соҳилдаги Мусофир Ятто ҳудудининг Ар-Ракийз қишлоғи яқинида Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинликларни ўзларига тегишли зайтунзорлардан ҳайдаб чиқарди.
Ҳодиса икки нафар қуролланган яҳудий кўчманчи фаластинликларга тегишли ерларга бостириб кириб, деҳқонларни мажбуран қувиб чиқаришга киришганидан сўнг содир бўлди.
Эътиборлиси, фаластинлик деҳқонлар зайтун ҳосилини йиғиб олиш учун Исроил босқинчи кучлари билан олдиндан келишиб олган эди.
Босқинчи кучлари аввалроқ ўзлари билан келишилмаган ҳолда зайтун теришга рухсат берилмаслигини эълон қилган.
Бироқ амалда улар ҳатто олдиндан келишувга эришилган ҳудудларда ҳам фаластинлик деҳқонларнинг ўз зайтун ҳосилини йиғиб олишига тўсқинлик қилди.
https://t.me/FaIastin

October 26, 18:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🦶
🇮🇱
Исроил эртага сайловга боради... Нетаньяҳу ва унинг сиёсий рақиблари фақат айрим ички масалалардагина бир-бирига қарши чиқмоқда. Фаластин ва Ғазо масаласида эса уларнинг позициялари деярли бир хил. Ҳатто рақибларидан бири Нетаньяҳуни «Ғазога нисбатан…

October 26, 18:19
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🦶
🇮🇱
Исроил эртага сайловга боради...
Нетаньяҳу ва унинг сиёсий рақиблари фақат айрим ички масалалардагина бир-бирига қарши чиқмоқда.
Фаластин ва Ғазо масаласида эса уларнинг позициялари деярли бир хил.
Ҳатто рақибларидан бири Нетаньяҳуни «Ғазога нисбатан ҳаддан ташқари юмшоқ муносабатда бўлгани» учун танқид қилмоқда.
Сўровномаларда олдинда бораётган
Гади Айзенкот
ҳужумларнинг дастлабки ойларида Нетаньяҳунинг ҳарбий кабинетида фаолият юритган. У фуқаролик инфратузилмасини нишонга олишни назарда тутувчи
«Даҳия доктринаси»
меъморларидан бири ҳам ҳисобланади.
Нафтали Беннет ва Авигдор Либерман
эса мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига очиқдан-очиқ қарши. Ҳар иккиси ҳам яҳудий кўчманчилар манфаатларини қўллаб-қувватловчи сиёсий йўналиш вакилларидир.
Мухолифат сафида икки давлатли ечимни қўллаб-қувватловчи ягона етакчи —
«Демократлар» партияси раҳбари Яир Голан
.
Голан Ғазодаги урушнинг олиб борилишини кескин танқид қилгани учун ўнг қанот сиёсий кучларнинг ҳужумларига учради.
Бироқ унинг партияси сўровномаларда тахминан
10 та депутатлик ўрни
билан чекланмоқда. Бу эса мухолифат блокининг умумий сиёсий йўналишини белгилаш учун етарли таъсир кучига эга эмаслигини кўрсатади.
https://t.me/FaIastin

October 26, 18:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Яҳудий кўчманчилар Ғарбий Соҳилда зайтун тераётган фаластинлик деҳқонга ҳужум қилди.
Ғарбий Соҳилдаги Марж Сиа йўли яқинида яҳудий кўчманчилар зайтун ҳосилини йиғиб олаётган фаластинлик деҳқон
Ҳозим Жабора
га ҳужум қилди.
Кўчманчилар деҳқон ва унга ҳамроҳлик қилаётган хорижлик фаолларни икки томондан ўраб олишга уринган. Оқибатда улар ўз хавфсизлигини сақлаш учун ҳудуддан қочишга мажбур бўлган.
Ҳужум бошлангунга қадар Ҳозим Жабора бор-йўғи
10 дақиқа давомида ярим қоп зайтун
теришга улгурган, холос.
«Биз, фаластинликлар, мана шу ерлар учун ҳатто жонимизни беришга ҳам тайёрмиз»,
— деди у.
Зайтун йиғим-терими мавсумида фаластинлик деҳқонлар тобора кучайиб бораётган хавф-хатарларга дуч келмоқда.
Яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари уларнинг ҳаётига таҳдид солиш билан бирга, ўз ерларига бориб, ҳосилини йиғиб олишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.
https://t.me/FaIastin

October 26, 17:25
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

Исроил босқинчи кучлари йўлларни тўсиб қўйгани сабабли Ғарбий Соҳилда фаластинлик ўқувчилар мактабга бориб-келишда ҳар куни қийинчиликларга дуч келмоқда.
Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳри шарқида жойлашган
Аба
шаҳарчасида мактаб ўқувчиларининг кундалик машаққатларини акс эттирувчи лавҳалар тарқалди.
Исроил босқинчи кучлари шаҳарчанинг шарқий кириш йўлларини темир дарвозалар ва тупроқ уюмлари билан тўсиб қўйгани сабабли ўқувчилар мактабга бориш ва уйларига қайтишда жиддий тўсиқларга дуч келмоқда.
https://t.me/FaIastin

October 26, 16:04
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Ғазодаги очарчиликни сукут сақлаб кузатаётганлар!
Эй, Ғазо аҳолисининг очликдан азоб чекаётганини жим кузатиб турганлар!
Мазлумларга ёрдам беришга қодир бўла туриб, уларни ёлғиз ташлаб қўйганингиз учун бир кун келиб сўроққа тутилишдан қўрқмайсизми?!
Шундай кун келадики, унда сукутингизни оқлаш учун келтирган ҳеч бир баҳонангиз наф бермайди.
Унутиш ҳам аччиқ ҳақиқатни ўчира олмайди:
Ғазо аҳли оч қолди. Бутун дунё буни кўриб турди. Аммо кўпчилик уларни ёрдамсиз қолдирди!
https://t.me/FaIastin

October 26, 15:47
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилда фаластинлик йигитни қўлга олиб, унга нисбатан зўравонлик ишлатди.
Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шимолида жойлашган
Синжил
шаҳарчасида Исроил босқинчи кучлари фаластинлик йигитни ушлаб, унга нисбатан қўпол муомала ва зўравонлик қилгани тасвирга олинди.
Ҳудуддан келаётган хабарларда Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилнинг турли қишлоқ ва шаҳарчаларида фаластинлик аҳолига нисбатан ҳар куни ҳужумлар, тазйиқлар ва чекловларни давом эттираётгани қайд этилмоқда.
https://t.me/FaIastin

October 26, 13:21
Файлы недоступны
6
Открыть в Telegram

Ғазода 15 ёшли фаластинлик қизалоқ Исроил ҳужуми оқибатида ўнг кўзидан айрилди ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.
15 ёшли фаластинлик Алъа Убайд Ғазо шаҳри шарқидаги Шужоъия маҳалласида, оиласининг уйи яқинида амалга оширилган Исрил бомбардимони оқибатида ўнг кўзидан айрилган.
Қизалоқнинг азоб-уқубатлари шу билан тугамади. У оиласи билан бирга уйини тарк этишга мажбур бўлиб, ҳозирда Ғазо шаҳри ғарбидаги бошпана марказида оғир турмуш шароитида яшамоқда.
Алъа жароҳат оқибатида оғир жисмоний ва руҳий азобларни бошдан кечирмоқда. У ихтисослаштирилган тиббий муолажа ва шошилинч психологик ёрдамга муҳтож.
📞
Оиласи билан боғланиш ва тиббий ёки инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун:
Телефон / WhatsApp: +970 599 617 805
https://t.me/FaIastin