
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
ҒАЗАБНИНГ ЗАРАРЛАРИ:
1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм - Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.
2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.
3. Ғазаб одамлар орасини бузади.
4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.
5. Ғазаб ақл ва диндаги нуқсоннинг аломатидир.
6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.
7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.
8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.
Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради", дедилар".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
"Руҳий тарбия" китобидан.
@fariduddin_attor
🌼
Барокатли кунлар бўлсин....
#Авлиё_зотлар
АБУ УСМОН ХАЙРИЙ
У ҳозири асрори тариқат, нозири анвори ҳақиқат, пири қутби вақт, бу тоифа сараларидан ҳамда сўфийларнинг мўътабарларидан, улуғ ҳиммати бор, ҳамма асҳобнинг мақбули, хилма-хил каромат ва ҳар хил риёзатга мансуб эди. Унинг қилган ваъзлари жуда таъсирли ва сўзлари мўътабар, ҳаёти ва яшашида ҳеч ким айб тополмас эди.
Ҳамма улуғлар бир фикрга келиб айтар эдилар, хослардан уч киши бор. Бири Нишопур ичида Абу Усмон Хайрий, иккинчиси Бағдод ичида Жунайд, учинчиси Шом ичида Абу Абдуллоҳ.
* * *
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Раззоқ айтади, Жунайд Бағдодий, Юсуф Ҳусайн, Муҳаммад Фазлий, Абу Али Журжоний ва булардан бошқа кўп шайхларни кўрдим. Аммо, Абу Усмон Хайрийдан бошқа ҳақ йўлини яхшироқ сақлайдиган кишини кўрмадим.
Абу Усмон Хайрий болалик пайтида айтар эди:
— Менинг кўнглим ҳақиқат талаб қилишни истайди ва бир қарорда турмас.
📚
Тазкират ул авлиё
@Fariduddin_Attor
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Саломатмисизлар азизларим, рамазон ойининг мағфират кунларида омонликда кўришиб турганимизга шукр дейман.♡
Бугунги шукуҳли кун экани яна бир сабаби Онажонлар ва опа-сингилу қизалоқларимизнинг ҳам байрами нишонланаётганида.♡
🌷
Унақа-бунақа деб негатив фикрлар билдирётманг))
Аввало, аёлни азиз ва мукаррам қилиб яратганига шукр дейман) кейин совғалар олиш ҳам ёмон эмас)) ♡
Хуллас, кунингиз фараҳли ўтсин. Ифторлик учун бугун уй беклари ёрдам беришсин)
деб Гулжахон
@fariduddin_attor
🎊
💗
#дуо
“Аллоҳим, ўтган гўзал кунларим учун шукр, бугунги неъматларимни барокатли қил, қалбимга хотиржамлик бер.”
@fariduddin_attor
🌷
Эй одам боласи!
Баъзан йиғлайсан, кўзёши тўкасан. Баъзан эса олтин савдосига кўмилиб кетиб, тупроқлар элаб, олтин зарраларини қидирасан!
Фақат бир нарсани тушуниб етмаяпсан ки, сен ўзинг олтин маъданисан, бебаҳо кимёсан!
Биз тил ва сўзга боқмаймиз. Балки кўнгил ва ҳолга боқамиз. Одобни билганлар бошқача. Жони, руҳи (ишқ оташида) ёнган ошиқлар бошқача...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@fariduddin_attor
🌷
«Румийни ўқидингизми?»
«Манга Румийдан гапирма» дейсан...
Балки Румийни билмассан, лекин ул ҳазрат иккимиз ҳақимизда бир қисса битган. Токи сени учратмагунимча на Румийни тушундим, токи у қиссани ўқимагунимча на ўзимни тушундим...
Вужудинг талпингани ишқ эмас!
Қалбинг истамас экан, руҳинг топинмас экан узоқларга кет.
Излаб изинг тополмай...
bintu Ismoil
@fariduddin_attor
🌙
✨
«Гул билан суҳбат»
Муаллиф: Ҳусайнжон қори Абдулмажид қори
Матнни oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.
#Кўнгилларга_хуш_келгувчи
@Fariduddin_Attor
🌸
* * *
-Кўнгил тўртдир, бири шуки, у Аллоҳдандир, бандани бандаликка даъват этади. Иккинчиси шуки, фаришталардандир, бандани тоатга даъват этади. Учинчиси шуки, нафсдандир, бандани дунёга даъват этади. Тўртинчиси шуки, шайтондандир, бандани бахллик, ҳасад ва адоватга даъват этади.
Жунайди Бағдодий қуддиса сирруҳу
"Тазкират ул-авлиё" дан
@Fariduddin_Attor
🌙
✨
ҲОРИСА ИБН НУЪМОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирдим ва у ерда бир қироат эшитдим ва: "Бу ким?" дедим. Улар: "Ҳориса ибн Нуъмон", дедилар. Шунда у зот: "Яхшилик шундай…
#муножот
Эй қалблар ва руҳлар измида бўлган Зот!
Қалбимни, руҳимни Ўзингга буриб қўйгин, дунё неъматларига алданиб қолгувчилардан қилмагин, тавбалари мақбул бандаларинг қаторида қилгил...
Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил аълийюл аъзийм