
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🍂
🔶
ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ЗИКРЛАР:
ҲАР КУНИ ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУН ЕТТИ МАРТА:
"ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВА ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ ЪАЗИЙМ"
ЎҚИГАН ОДАМ, ДУНЁ ВА ОХИРАТ ҒАМ-ҚАЙҒУСИДАН ХАЛОС БЎЛАДИ.
(ибни сунний)
Янги алифбо — янги клавиатура
Янги алифбодаги ş, ç, ö, ğ ҳарфларини тез ёзиш учун ҳозир кўпчилик телефон ёки компьютерига турк тили клавиатурасини ўрнатиб оляпти. Лекин туркча тахламда бизга керак бўлмаган бошқа белгилар ҳам бор, тез ёзишда халақит беради.
Ҳар сафар керакли ҳарфни интернетдан топиб
copy-paste
қилиб ўтириш эса вақт ва асабни ейди. Кун бўйи матн билан ишлайдиганлар буни яхши тушунади.
Шу техник ноқулайликка ечим сифатида бир обуначимиз холис ният билан янги лотин алифбосига асосланган ўзбекча клавиатура ишлаб чиқибди ва
kiritish.uz
сайтига жойлабди.
Бу сайт орқали қурилмага айнан ўзимизнинг янги алифбога мослаштирилган, ортиқча ҳарфларсиз тоза клавиатурани ўрнатиб олиш мумкин. Лойиҳа коди тўлиқ очиқ (open-source) ва шаффоф бўлгани учун хавфсизликдан хавотир олмаса ҳам бўлади.
Бир ўрнатиб, амалда ишлатиб кўринг. Фикр ва хулосаларингизни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз, лойиҳа ривожи учун фойдали бўлади.
@xatoliklar
#ғазал_шарҳи
Байт 1:
این خرقه که من دارم در رهن شراب اولی
وین دفتر بیمعنی غرق می ناب اولی
Ин хирқа ки ман дорам дар раҳн-и шароб авло
В-ин дафтар-и бе-маъно ғарқ-и май-и ноб авло
Маъноси:
Бу хирқаки мен ушлаб турибман(-у) — шароб гаровида бўлгани яхшироқ, чунки ундан риё ҳиди келади. Ва бу маъносиз дафтар — ўқиган фойдасиз китоб — майи нобга ғарқ бўлгани яхшироқ, чунки ишқ дарсига ундан фойда йўқ.
---
Байт 2:
چون عمر تبه کردم چندان که نگه کردم
در کنج خراباتی افتاده خراب اولی
Чун умр табаҳ кардам чандон ки нигаҳ кардам
Дар кунҷ-и хароботӣ уфтода хароб авло
Маъноси:
Умримни беҳуда сарфлаганим сабабли, қанча назар солсам ҳам — майхона бурчагида маст-хароб ётганим яхшироқ. Яъни ишқ дарсини ўрганмасдан умрни зое қилганим учун, қолган умрни майхона гўшасида мастона ўтказиш яхшироқ.
---
Байт 3:
چون مصلحتاندیشی دور است ز درویشی
هم سینه پرآتش به هم دیده پر آب اولی
Чун маслаҳат-андеши дур аст зи дарвеши
Ҳам сина пур-оташ беҳ ҳам дида пур-об авло
Маъноси:
Дунё ишларини ўйлаш дарвешлик мартабасидан узоқ бўлгани учун — синаси олов билан тўла, кўзи эса ёш билан тўла бўлгани яхшироқ. Яъни ошиқ бўлиб, куйиш ва йиғлаш аҳлидан бўлиш яхшироқ.
---
Байт 4:
من حالت زاهد را با خلق نخواهم گفت
کاین قصه اگر گویم با چنگ و رباب اولی
Ман ҳолат-и зоҳидро бо халқ нахоҳам гуфт
К-ин қисса агар гуям бо чанг-у рубоб авло
Маъноси:
Зоҳиднинг ҳолини халққа айтмайман — бу қиссани айтсам, чанг ва рубоб билан айтишим яхшироқ (яъни бода ичиб, соз чалиб айтиш яхшироқ), токи ҳар кимнинг ақли ва фикрида ўрнашсин.
---
Байт 5:
تا بیسر و پا باشد اوضاع فلک زین دست
در سر هوس ساقی در دست شراب اولی
То бе-сар-у по бошад авзоъ-и фалак зин даст
Дар сар ҳавас-и соқи дар даст шароб авло
Маъноси:
Модомики фалак аҳволи ҳозиргидек бетартиб бўлар экан — бошда соқий ҳаваси, қўлда шароб қадаҳи бўлгани яхшироқ. Чунки маст бўлган киши фалак аҳволидан бехабар бўлади.
---
Байт 6:
ز همچو تو دلداری دل برنکنم آری
گر تاب کشم باری زان زلف بتاب اولی
Зи ҳамчу ту дилдоре дил бар-накунам, ори
Гар тоб кашам бори з-он зулф-и бе-тоб авло
Маъноси:
Сендек бир дилдордан кўнглимни узмайман, ҳа; агар ишқ ҳарорати-изтиробини чексам ҳам, ўша жингалак сочдан чекканим яхшироқ — жаҳонда тенгсиз бўлган ёрнинг тобдор зулфидан чекиш яхшироқ.
---
Байт 7:
چون پیر شدی حافظ از میکده بیرون آی
رندی و هوسناکی در عهد شباب اولی
Чун пир шудӣ, Ҳофиз, аз майкада берун ой
Риндӣ-ю ҳавасноки дар аҳд-и шабоб авло
Маъноси:
Эй Ҳофиз, чол бўлганинг учун майхонадан чиқ, ташқарига кел — риндлик ва ҳавасга берилиш ёшлик замонида бўлгани яхшироқ, қарилик замонига мос эмас.
👤
Ҳофиз Шерозий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Девони Ҳофиз шарҳи»
✍️
Шарҳ ва муаллиф:
Судийи Босневий
(раҳматуллоҳи алайҳи)
@Fariduddin_Attor
🌙
#ғазал
ШОДМОНЛИК ИЗЛАМА
Шодмонлик излама, охир бошинга ғам келур,
Одамининг бошига андишайи мотам келур.
Осмонга этса бошинг мисли Мусо хомуш ўл,
Сар дарахт нурмева болган сўнгра боши хам келур.
Одамийнинг асли бирдур, бир-биридин фарқи бор,
Неча қари ўтган сўғун дунёга бир одам келур.
Ваҳми маҳшардин гапурманг норасони олдида,
Гўши карға ҳақ сози албатта нофорам келур.
Йиғламоқ осон эмасдур, эй жигарбандим, эшит,
Мулки дил садпора бўлган сўнг кўзингдан нам келур.
Олими илмига мағрур, жоҳили исёнга ғарқ,
Кас не билсун, рози маҳшар кимни тоши кам келур.
Ёшлигингда ёлга кирғил, токи топқайсан камол,
Гар жароҳат кўҳна бўлган сўнгра бемалҳам келур.
Машрабо, сийнамдаги дардимни айтсам, арш куяр,
Ёл ҳатадур, қўрқаман, мажлисга номаҳрам келур.
Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу
@fariduddin_attor
🕊
Муҳаббат
дардининг дармони қайда,
Табиблар не қилар ишқ қийнаганда?
Робиа дардларини шеърга солиб овунмоқчи бўлар, ўтли ғазаллар кўнглидан қуйилиб келарди. Бироқ бу унга таскин беролмади. Қийналиш, изтироб бағрини ловуллатарди. Робианинг ёшликдан тарбиялаган меҳрибон, зукко ва доно бир дояси бор эди. Қизнинг ишқ дардига мубтало бўлганлигини сезган зийрак доя уни суҳбатга чорлади ва қиз ўз юзидан ҳаё пардасини олиб, доясига бор ҳисларини тўкиб солди, кўнглини ёзди.
Унинг ишқи мени бехуд қилибдур,
Вужудим хонасин нобуд қилибдур.
Бу дарди бедавонинг боиси ул,
Кўнгилнинг ёниши, ғам мояси ул.
Ахир ул дилрабодан сўз дегин сен,
Қиларсан не учун бегона зикрин?
👤
Шайх Фаридуддин Аттор
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Илоҳийнома» асаридан.
@
Fariduddin_Attor
✨
Oisha onamiz roziyallohu anho 6 yoshlarida nikoh aqdlari tuzilib, 9 yoshlarida Rasululloh ﷺ bilan birga yashay boshlaganlari haqidagi rivoyatlar. Ushbu tarixiy masala haqida batafsil ma’lumot videoda.
📌
To‘liq ma’lumot uchun videoni oxirigacha tomosha qiling va kanalga obuna bo‘ling!
#OishaOnamiz
#IslomTarixi
#Hadis
#Islom
#Tarix
©️
Moziydan Sado
@Moziydansado_1331
🌙
✨
Жума оқшомида Сиз учун чин дилдан дуо
Ё Аллоҳим! Қалбимдаги эзгу ниятларимни хайрли қилгин. Йўлимдаги тўсиқларни енгиллатгин. Юришмаётган ишларимга ривож, хонадонимга барака, ризқимга кенглик ато этгин. Мени умидсизликдан асрагин. Қайси эшик мен учун хайрли бўлса, ўша эшикни очгин. Мени ёмонликдан сақлаб, яхши инсонлар билан учраштиргин. Қилган меҳнатимга барака, дуоларимга ижобат, қалбимга хотиржамлик бергин. Дунё ва охиратимни обод қилгин. Омин, ё Роббал оламийн!
🤲🏻
❤️
Эсингизда бўлсин: омад фақат бахтли тасодиф эмас. Дуо, сабр, ҳаракат ва Аллоҳга таваккал қилиш ҳам инсонни яхшилик сари етаклайди.
Аллоҳ сизга хайрли эшикларни очсин, кўнглингиздаги эзгу ниятларингизни рўёбга чиқарсин. Омин!
🤲🏻
🌷
#ҲИКМАТ
Маснавий:
Бир оқшом гўзал ёрнинг чеҳрасидан бахтиёр бўлиш учун Авҳадий олтмиш йил машаққат чекди. Сўзимиз сири мажозий эмас, кўзингни оч, бу ўйин билан бўлар иш эмас! Йилларни фалакдек саранжом кездим ва фалакдек соҳибназар бўлдим. Оёқда чилла ўтирдим, аммо озиқ-овқат тўплаш учун ўтирганим йўқ! Ташқаридан бозор ўртасидаман, ичкаридан ёрим билан хилватдаман. Ҳеч ким хурсандчилигим жамолини кўрмайди ва хилватимга йўл топа олмайди. Токи қалбим дўстимга боғлиқ экан, бошимдан шодликлар сочади.
👤
Шайх Авҳадуддин (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍
Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ