
Farzand Kamoli
Илмга ташна қалблар учун
❤️
Ғарбий университетлардан бирида, ҳижобли бир мусулмон аёл нутқ сўзлаган жуда яхши маърузадан сўнг, унга: «Қандай қилиб сиз бундай билимга эгасиз, лекин шу билан бирга ҳижоб киясиз
❓
Агар сизни кўчада кўриб қолишса, сизни интеллектуал-ақлли эканлигингиз хеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди-ку
⁉️
»
Бунга у шундай жавоб берди: «Инсон илгари яланғоч эди ва ақл-идрокининг ўсиши билан у ўзини яширишга уринди.
Менинг ташқи қиёфам у эриша оладиган энг юқори инсоний интеллект-ақл ва маданиятни акс эттиради.
Яланғочлик ҳамроҳлик қиладиган нарса қолоқлик ва саводсизлик каби, бошқа нарса эмас.
⚜
Агар яланғочлик тараққиёт деб номланса, унда биз ҳайвонларни энг илғор деб айта оламизми
⁉️
»
#kochirilgan
Farzand kamoli
|
Telegram
Жаннатга олиб кирувчи сура
🫀
Фарзанднинг отадаги хақлари:
1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Аллохни танитиш.
5. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
6. Болани қарғамаслик.
7. Фарзандга яхшилик қилиш.
8. Ҳалол йўл билан боқиш.
9. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
10. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
11. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
12. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
13. Назорат қилиш.
14. Яхши ишларини тақдирлаш.
15. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
16. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
17. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
18. Ибодат қилишга одатлантириш.
19. Мардлик ва сахийликка ўргатиш.
Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота бўлинг!
Farzand kamoli
|
Telegram
Истихора номозини биласизми?
🌸
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадир" демаганлар.
Farzand kamoli
|
Telegram
Фойдали насиҳат:
Фарзандларингизга:
«Ухланглар эрталаб бомдод намозига уйғонайлик», деб айтинг!
Шунда, уларнинг ғами доим охират бўлади. «Ухланглар, эртага Ишга», деб айтманг!
Токи уларнинг ғами дунё бўлиб қолмаслиги учун.
Farzand kamoli | Telegram
Ота-онани қаритадиган ҳам кўкларга кўтарадиган ҳам фарзанддир
.
Farzand kamoli | Telegram
🍂
Инсоннинг манфаатсизлиги зерикишлари миқдоричадир. Яъни кишида зерикишга мойиллиги қанчалар кучли бўлса у ўзини шунча кўп бефойда нарсалар билан чалғитишга уринади.
🍂
Зерикканда албатта меҳмондорчилик ёки саёҳатга чиқиб айланиб келиш шартми, бошқа йўли йўқми зерикишдан қутулишнинг...
🍂
Аёл кишига уй юмушларидан ортганда зерикишдан қочиш учун бадиий ёки, диний китоб ўқиши 10та фильм кўришдан, Қуръон ўқиши 100та меҳмондорчилик, оз-оздан бўлса-да Қуръон ёдлашга одатланиш 1000 та саёҳатдан кўра афзалроқ ва манфаатлироқдир.
🍂
Баракали инсон ҳар қандай ишнинг бошида ўзига савол беради. Бу ишимнинг қайси дунёйим учун фойдаси кўпроқ, дея. Ва албатта охиратга тоши оғирроқ келадиганини танлайди.
🍂
Дунё қисқа, амаллар оз, шундоқ ҳам боқий дунёйимиз манфаати учун кўп вақт йўқотдик. Қолган умримиз, вақтимизни охиратимиз учун фойдали қилиб, икки дунёйимиз учун умримизнинг баракали бўлишида барчамизга ҳафсала ва куч - қувват ато этсин.
©️
Muzdalifa
Farzand kamoli | Telegram