
Farzand Kamoli
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва неъматларини зиёда қилади.
Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...
9860260101861409
М. Х.
Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.
Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...
Farzand kamoli |Telegram
📚
Араб тилини ўрганишни истайдиган муслималар учун
🩷
Bolalarni odamlar qatoriga qoʻshishni kechiktirmang!
Qoʻlidan keladigan ishni buyuring, ha deb uni "
papalab
" hali kichkina deyavermang!
Farzand kamoli |
Telegram
Ҳотим ат-Тоий ва сахий болакай
Ривоят қилишларича, бир киши Ҳотим ат-Тоийдан сўради:
«Эй Ҳотим, сахийликда сиздан ўзиб кетган бирор кимса бўлганми?»
Ҳотим деди:
«Ҳа, Тай қабиласидан бўлган бир етим болакай. Мен унинг ҳовлисига меҳмон бўлиб тушдим. Унинг бор-йўғи ўнта қўйи бор эди. У қўйлардан бирини сўйиб, гўштини пиширди ва олдимга келтирди. Тортилган таомлар орасида мия ҳам бор эди. Мен уни тотиб кўриб, жуда ёқтирдим ва: «Аллоҳга қасамки, бу жуда ширин экан!» дедим.
Болакай ҳузуримдан чиқиб кетди ва мен билмаган ҳолда қолган қўйларни ҳам бир-бир сўйиб, мияларини менга тортиқ қилаверди. Жўнаб кетиш учун ташқарига чиққанимда, уй атрофида катта қон кўлмагини кўрдим ва унинг ҳамма қўйларини сўйиб бўлганини билдим.
Унга: «Нима учун бундай қилдинг?» дедим.
Бола: «Субҳаноллоҳ! Сизга ёққан нарсага эга бўлатуриб, ундан сизга бахиллик қилишим мумкинми?! Бу араблар учун ўчириб бўлмас хунук айб бўлади-ку!» деди».
Шунда Ҳотимдан сўрашди:
«Эй Ҳотим, унга эвазига нима бердингиз?»
Ҳотим деди:
«Уч юзта қизил туя ва беш юзта қўй бердим».
Унга айтишди:
«Унда сиз ундан кўра сахийроқ экансиз-да?»
Ҳотим деди:
«Йўқ, у мендан кўра сахийроқ! Чунки у ўзи эга бўлган барча нарсасини инъом этди, мен эса ўзимдаги кўп нарсанинг озгинасини бердим, холос».
Farzand kamoli | Telegram
Хонада бўлаётган гап-сузлардан, хатто тувакдаги гуллар хам таъсирланадию,
болалар таъсирланмайдими? Уйда ёмонликлар, расвогарчиликлар хақида шу қадар куп гапирамизки, бу болага таъсир ўтказмай қолмайди. Биз боланинг ёнида кўпроқ яхшиликлар, эзгуликлар, қилган яхши ишларимиз хақида сўзлайлик. Бола хам яхшиликларни эшитади, булар унинг миясига жойлашади, хам у сиздан ўрнак олади.
Гўзал ўрнак бўлайдик
🌸
Farzand kamoli | Telegram
Кўп қаватли уйларнинг бири олдида турган бир машина портлаб кетибди ва баъзи деразаларнинг ойналари синибди. Она ичкарида уйнаб утирган боласидан хавотирланиб
қичқирибди «Каердасан?»
Қўрққани овозидан маълум бўлиб турган бола бундай деб бақирибди: «Мен қилганим йўқ ойижон. Бу мени ишим эмас…!»
Агар тушуна олган бўлсангиз хулоса ўзингиздан.
Farzand kamoli | Telegram
Агар бола хато қилса, сиз унга таъна-дашном бермай, хатосини тузатсангиз, унинг наздида улуғ бўласиз ва бола ҳам бу хатони бошқа такрорламасликка ҳаракат қилади.
Аммо ҳаддан ташқари дашном берсак, бола ҳам бизга ёмон муомала қилишга ўзини ҳақли деб билади.
Экканимизни ўрамиз!
🌱
Farzand kamoli | Telegram
Иймонлилар яшаган уйда улғайган бола, ёшлигида кўрганини, ўрганганини унутмайди. Энг қийин дамларда хаёлига аввал иймони келади, уша иймони уни оёкда тутади. Туғри йулини иймони билан топади.
Farzand kamoli | Telegram