Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

fayzboguz
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Subscribers
17 291
24 hours
-19
30 days
140
Post views
14 102
ER
81,56%
Posts (30d)
46
Characters in post
1 233
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
September 11, 15:02
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ёзган постларимни анимацион стэндап қилиб чиқаришни ўргандим, энди кўпроқ шунақа постлардан ҳам кўриб турасизлар. Бундан бир неча кун аввал айрим фамилияларнинг генетик феноменидан ҳайратга тушиб
ёзган постимни
анимацияга туширдим.
Янги лойиҳани
Инстаграмда
ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Сунъий интеллектни умри узоқ бўлсин)
🔥
@fayzboguz

September 11, 13:45

Транспорт харажатлари ва йўловчи ҳақ-ҳуқуқлари: Янги лойиҳа нима беради?
Тошкентда йўл ҳақини электрон тўловда 2 500 сўм қилиш таклиф этилаётган лойиҳа замиридаги рақамларга қарасак, тизимнинг иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволда қолганини кўриш мумкин.
Йўналишларда 1 900 та автобус кунига 2,5 миллион одамни ташиётган бир пайтда, соҳа учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1 100 сўмга (22,2% га), заправкалардаги газ эса 1 800 сўмдан 2 750 сўмга (52,7% га) қимматлади. 2023 йилдан бери ўзгармаган 1 700 сўмлик эски тариф билан бундай катта харажатларни ёпиш имконсиз бўлиб қолди ва асосий юклама бюджет зиммасига тушди.
Қўшни давлатларда, масалан Бокуда йўлкира ~4 200 сўм, Олмаотада эса ~3 100 сўм экани мавжуд тариф тизимини ислоҳ қилиш вақти келганини кўрсатади. Аммо бу иқтисодий чора фуқароларга фақат ортиқча харажат олиб келмаслиги учун Транспорт вазирлиги ташувчилар олдига жуда қатъий талаблар билан чиқди.
Вазирлик изоҳига кўра, янги тарифнинг тасдиқланиши компаниялардан автобусларнинг вақтида келишини таъминлаш, салонлар тозалиги ва ҳайдовчилар маданиятини тубдан яхшилашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Йўловчиларга қўшимча қулайлик сифатида янги абонементлар ва алмашиш тарифлари жорий этилиши ҳам харажатларни мувозанатлашга қаратилган бўлиб, қарорнинг якуний шакли 19 сентябргача фуқаролар томонидан бериладиган таклиф ва мулоҳазалар асосида аниқлаштирилади.
@fayzboguz

September 11, 11:25
Media unavailable
3
Show in Telegram

Собиқ АОКА раҳбари Асаджон Хўжаев рақамли технологиялар вазирига ўринбосар бўлди
Асаджон Хўжаев рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
У муқаддам президент матбуот котиби ва АОКА раҳбари лавозимларида ишлаганди. 2025 йилда президент фармони билан АОКА фаолияти тугатилган ва Хўжаев ҳам раҳбарлик лавозимидан озод этилганди.
🔥
@fayzboguz

September 11, 10:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Вакцина ва аутизм: ота-оналарни қўрқувга солган “аср ёлғони” қандай пайдо бўлган?
Кундалик амалиётимизда ота-оналардан “Вакцина қилсак, боламиз аутизм бўлиб қолмайдими?” деган саволни кўп эшитамиз. Бу қўрқув шунчалик кенг тарқалганки, баъзан ҳатто билимли ва маълумотли ота-оналар ҳам иккиланиб қолишади. Хўш, аслида ишончли илмий далилларга эга бўлмаган бу ваҳима қаердан бошланган?
1998 йилда Британиялик шифокор Эндрю Уайкфилд ҳамкасблари билан бирга нуфузли The Lancet журналида кичик бир тадқиқот эълон қилади. Унда қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши вакцина (ҚПҚ, рус. КПК, инг. ММР) дан кейин айрим болаларда ривожланишдаги регрессия (регрессив аутизм) кузатилгани ҳақида фикр илгари сурилади. Оммавий ахборот воситалари бу хабарни яшин тезлигида тарқатади. Натижада бутун дунё бўйлаб “ММР вакцинаси аутизмга сабаб бўлиши мумкин” деган қўрқув пайдо бўлади.
Кейинчалик журналистик суриштирувлар ва расмий текширувлар давомида бу тадқиқот билан боғлиқ жуда жиддий муаммолар аниқланади. Биринчидан, тадқиқот бор-йўғи 12 нафар бола ҳақидаги кузатувга асосланган эди. Бундай кичик гуруҳ асосида “вакцина аутизмга сабаб бўлади” деган глобал хулоса чиқариб бўлмайди. Иккинчидан, кейинги текширувларда айрим болаларнинг клиник тарихи мақолада ҳақиқатдагидан бошқача кўрсатилгани аниқланди. Жумладан, айрим болаларда ривожланиш билан боғлиқ муаммолар вакцина билан боғланган вақтга мос келмаган. Учинчидан, Уайкфилд вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарши суд жараёнини тайёрлаётган адвокатлар томонидан молиялаштирилгани маълум бўлди. Бундан ташқари, унинг ММР вакцинасига муқобил маҳсулотлар билан боғлиқ тижорий манфаатлари ҳам бўлгани ҳақида маълумотлар юзага чиқди.
Ҳақиқат ойдинлашгач The Lancet журналидаги мақола расман илмий адабиётдан қайтариб олинди. Уайкфилд эса жиддий профессионал қоидабузарликлар сабабли Буюк Британия тиббий реестридан чиқарилди ва шифокорлик фаолиятини давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Шундай бўлсада, одамлар орасида қўрқув қолиб кетди.
Ушбу воқеадан кейин вакцина ва аутизм ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик жуда катта тадқиқотларда қайта-қайта текширилди. Кейинги йилларда дунёнинг турли нуқталарида (Дания, АҚШ, Буюк Британия, Финландия) миллионлаб болалар устида ўтказилган кенг кўламли эпидемиологик тадқиқотларнинг ҳеч бирида ваксина ва аутизм ўртасида бирон бир боғлиқлик топилмади. Масалан, Данияда 657 мингдан ортиқ болаларни қамраб олган бир неча йиллик кузатувлар ММР вакцинаси аутизм хавфини оширмаслигини кўрсатди. Демак, вакциналар, жумладан ММР вакцинаси, аутизмга сабаб бўлишини тасдиқловчи ишончли илмий далил йўқ.
Замонавий генетика ва нейробиология тадқиқотлари аутизм ривожланишида аслида генетик омиллар катта рол ўйнашини кўрсатади. Шунингдек, ҳомила мияси ривожланишига таъсир қилувчи пренатал биологик омиллар ҳам муҳимлиги аниқланган. Аутизмга хос айрим белгилар кўпинча боланинг 1–2 ёшида яққолроқ сезила бошлайди. Бу эса айнан кўплаб вакциналар қилинадиган даврга тўғри келади. Шунинг учун ота-она “Вакцина олди, кейин ўзгариб қолди” деган хулосага келиши мумкин. Аммо тиббиётда икки ҳодисанинг бир вақтда содир бўлиши, улардан бири иккинчисига сабаб бўлганини англатмайди.
Хулоса қилиб айтганда, битта нотўғри тадқиқотдан бошланган миш-мишнинг оқибатлари бугунги кунгача давом этмоқда. Вакцинадан асоссиз қўрқиш сабабли айрим болалар қизамиқ каби олдини олиш мумкин бўлган оғир инфекцияларга қарши ҳимоясиз қолмоқда. Фарзандларимизни қўрқув ва миш-мишлар асосида эмас, ишончли илмий далиллар асосида ҳимоя қилайлик. Илм-фанга, сифатли тадқиқотларга ва ишончли тиббий манбаларга таянайлик.
Сардор Анорбоев, болалар неврологи
🔥
@fayzboguz

September 11, 09:13
Media unavailable
4
Show in Telegram

Арендада ишлайдиган тадбиркорлар яна бир бош оғриқдан қутуляпти
Ўзи бизда бизнес қилишдан кўра, унинг атрофидаги ғалати қоидаларга дош бериш қийинроқ. Битта жойни ижарага олиб, ишни энди юритаман десангиз, қандайдир қоғозбозлик йўлингиздан чиқиб қолаверарди. Шулардан бири текширувларда товар-моддий бойликлар камомадининг аниқланиши эди.
Тасаввур қилинг, қаердадир ижара асосида ёки танишингизнинг бўш жойида текинга фаолият юритяпсиз. Лекин қанақадир сабаб билан ижара шартномангиз расмий ҳисобга қўйилмай қолган. Тамом! Текширувчилар келиб, “Ие, шартноманг базада йўқ-ку”, деб туриб, складингдаги барча товарларни санаб хам ўтирмасдан, хаммасини камомад деб ҳисоблаб, қўшимча солиқ ва жарималар ёзиб кетарди.
Хуллас, Президентнинг янги (
175-сонли
) фармони билан айнан шу ғалати ва ортиқча талаб бекор қилиняпти. Агар ижарангиз солиқда ҳисобга қўйилмаган бўлса ҳам, энди ҳеч ким келиб омборингиздаги ёки дўконингиздаги товар-моддий бойликларингизни мажбурий камомад деб ёзиб, жарима қилиб ўтирмайди. Қонунчиликка шундай ўзгартириш
киритилмоқда
.
Шундоқ ҳам арендасини, солиғини тўлаб, қийинчилик билан аравасини тортаётган тадбиркорларга ортиқча асаббузарликнинг нима кераги бор ўзи? Ўз товарини ўзи қандай ҳисоб-китоб қилишни бизнесмен ҳаммадан яхши билади.
Мантиқсиз ва “припка” қилиш учун қулай бўлган қоидалар қанча кўп бекор қилинса, иқтисодиёт шунча эркин нафас олади. Давомий бўлсин!
🔥
@fayzboguz

September 10, 12:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳозирда АҚШда ҳам қизамиқ ҳоллари кўпайган. Давлат тепасига тиббиётни тушунмайдиган, ҳар хил фитна назариялари, интернетдаги жинниларнинг гапини факт деб тарқатадиган одамлар келиши бунга тўғридан-тўғри сабаб бўлди. Трамп Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлаган Роберт Ф. Кеннеди, ҳеч қандай тиббий маълумоти бўлмаса-да, вакциналарга қарши чиқиб келган одам. Унинг туришига ва гапиришига қараб туриб, илтимос шу киши рад қилган вакцинанинг учта дозасини ҳозироқ менга уринг дегим келади. У қизамиқнинг MMR вакцинаси аутизмни келтириб чиқаради, деган ёлғон гапидан кейин АҚШда вакциналаш яна камайганди ва бу йил эпидемия юз берди. Кеннеди ўтган ой фикрини 180га ўзгартириб, энди болаларни вакциналашга чақириб чиқди.
Ўзбекистонда ҳам, тиббиётни ҳақиқий авторитет билан тушунтириб бера оладиган, ўз ишига ҳақиқий масъулият билан ёндошадиган, халқнинг дардини тинглайдиган ва фикр берадиган тиббиёт мутахассиси бордир? Молия мутахассиси шу соҳани бошқараётган бир пайтда, унинг қўли остидагилар гапирмаётган бир пайтда, кечагига ўхшаш норозиликлар келиб чиқяпти. Вазирларни тайинлаганда фақат тепага "садоқат" иш бермаслиги мана шундай вазиятларда билинади. Аввало улар айтиши керак - қизамиқнинг вакцинаси, ҳатто у ёмон бўлганда ҳам, қизамиқни ё SSPE (субакут склерозловчи панэнцефалит)ни келтириб чиқармайди. Аксинча, ундан эмланмаслик қизамиқни келтириб чиқаради ва бир неча йилдан кейин SSPE га етаклаши мумкин. Қизамиқдан эмланмаслик пневмония, энцефалит, кўрликка етаклаши мумкин.
Бу асосан 2019 йилда туғилган бечора болаларнинг касалланиши ҳолати уч йилдан бери маълум экан. Уларнинг эмланиш даври пандемияга тўғри келган. Охирги уч йил ичида касалликнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилганми? Олиб борилган бўлса, тезда очиқлансин ва мишмишларга барҳам берилсин.
Ибрат Сафо
🔥
@fayzboguz

September 10, 10:47
Media unavailable
3
Show in Telegram

Сенат лотин алифбосидаги тўртта ҳарфни ўзгартиришни маъқуллади
Олий Мажлис Сенати лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Унга кўра, алифбодаги тўртта ҳарф қуйидагича ўзгартирилиши кўзда тутилган:
G‘ g‘ → Ğ ğ
O‘ o‘ → Ö ö
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç
Қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар муомалада қолади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ҳамда кўрсаткичларидан эса улар яроқсиз ҳолга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.
🔥
@fayzboguz

September 09, 15:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

💰
Давлат ишида ёки банкда
ишламоқчимисиз?
Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.
Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.
Ўзгариш вақти келди.
МАНЗИЛ:
👇
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

September 08, 14:12
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ўзбекистонда йил давомида бензин ўртача 20,2 фоизга, пропан 41,4 фоизга ошди
Август ойида Ўзбекистонда нархлар ўртача 0,2 фоизга ошди. Йиллик инфляция ўтган ойдаги 6,4 фоиздан 6,2 фоизгача секинлашди,
деб хабар бермоқда
Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Мева-сабзавот маҳсулотларини ҳисобга олмаганда, ойлик инфляция 0,2 фоизни, йил бошидан бери 4,9 фоизни, йиллик ҳисобда эса 6,6 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат товарлари бир ойда 0,4 фоизга, бир йилда эса 6,2 фоизга қимматлашди. Ноозиқ-овқат товарлари нархи бир ойда 0,2 фоизга ва бир йилда 5,9 фоизга ошди. Хизматлар бир ойда 0,1 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,4 фоизга қимматлашди.
Бензин август ойида ўртача бир ойда 1,9 фоизга, бир йилда эса 20,2 фоизга қимматлашди (аммо ўтган йили ўртача нархда АИ-80 қиймати ҳам ҳисобга олинган эди, шунинг учун усиз ўсиш сезиларлироқ бўлиши мумкин). АИ-92 нархи 1,1 фоизга, АИ-95 — 4,9 фоизга, АИ-98 ва АИ-100 — 6,7 фоизга ошди.
Пропан бир ойда 5,8 фоизга ва бир йилда 41,4 фоизга қимматлашди. Метан нархи бир ойда ўзгармади, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга ошди.
Йиллик ҳисобда энг сезиларли ўсиш суғурта ва молиявий хизматларда — 43%, уй-жой коммунал хизматлари ва ёнилғида — 11,9%, ресторан ва меҳмонхона хизматларида — 7,2%, транспортда — 7,1% даражасида сақланиб қолди.
🔥
@fayzboguz

September 08, 06:16
Media unavailable
2
Show in Telegram

Солиқдан қарзингиз бўлса, ҳозирча ваҳима қилмай туринг.
Тадбиркорларга ҳам “иккинчи имконият” бериляпти.
Президентнинг
ПФ–175-сонли фармони
билан кичик ва ўрта бизнес учун иқтисодий амнистия
эълон қилинди
.
Гап шундаки, ҳозир 315 мингдан ортиқ тадбиркорнинг жами 9,5 трлн сўм солиқ қарзи бор. Бунинг 1,5 трлн сўми — қарзнинг ўзи эмас, унга қўшилган пеня.
Энг муҳим жойи: тадбиркор солиқ қарзини 2026 йил 31 декабргача тўлиқ ёпса, 1 сўм ҳам пеня тўламайди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Тўлов топшириқномасини банкка ўз вақтида бермаган тадбиркорлар ҳам маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
2019–2025 йилларда солиқ ҳисоботини кечиктирганлик учун йиғилган 1,6 трлн сўмлик, айланма солиғи бўйича эса
39,8 млрд сўмлик жарималар ҳисобдан чиқарилади
.
Қизиғи, фақат 2026 йилнинг дастлабки олти ойида 172 минг тадбиркор солиқ ҳисоботларини қайта топширган. Натижада уларга қўшимча 3 трлн сўм солиқ ва 140 млрд сўм пеня ҳисобланган.
Хуллас, “иккинчи имконият”дан фойдаланиш учун йил охиригача вақт бор.
🔥
@fayzboguz