Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

fayzboguz
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Подписчики
17 007
24 часа
-25
30 дней
-393
Просмотры
14 342
ER
84,33%
Посты (30д)
48
Символов в посте
1 352
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
July 28, 13:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Охирги кунларда блогер Сирожиддин Одиловнинг суд маҳкамаларида қатнашиб, жабрланувчиларнинг кўрсатма ва даъволарини эшитиб келяпман. Шу жараёнда уларнинг блогерга қандай етиб келгани ва ўртада пайдо бўлган муаммоларни эшитиб, бир оддий хулосага келдим. Агар давлат идоралари ва ҳуқуқ органлари ўз ишини тўғри қилганида, бизда блогерларга умуман эҳтиёж қолмасди. Улар судланиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларини ҳам олмаган бўларди.
Мана, ўйлаб кўринг.
Биринчи жабрланувчи билан боғлиқ ҳолат: фуқаро уй учун тўлов қилган, аммо у айтилган муддатда уйини ололмаган. Ҳуқуқ органларига қилган мурожаатлари жавобсиз қолган ёки пайсалга солинган. У нима қилди? Дугонасининг маслаҳати билан, охирги чора дея блогерга боради. Блогер эса ўз харажатлари учун ундан пул сўрайди ва Ўзбекистондаги деярли барча блогерлар тушаётган “қопқон”га дуч келади.
Иккинчи ҳолат: маҳалла раисидан норози бўлган бир гуруҳ одам. Ёрдам пуллари ҳақиқий муҳтожаларга берилмаган, қишлоқни чиқинди босган, маҳаллада ҳеч қандай ўзгариш, ўсиш бўлмаган. Маҳалла раиси фаолияти юзасидан ўнлаб идораларга хат ёзилган, лекин натижа бўлмаган. Нима қилишади? Яна блогерга чиқишади. Муаммомиз ёритилса, ҳал бўлади деб ўйлашган.
Учинчи ҳолат: йўл эгалиги масаласида қўшниси билан келиша олмаган фуқаро. У ҳам турли идораларга ўнлаб марта мурожаат қилган, лекин масала ҳеч бир ёқли бўлавермаган. Ҳатто ҳозир, блогер устидан суд кетаётган бир пайтда ҳам ўша йўл масаласи ечимини топгани йўқ.
Хўш, бу беъэтиборлик ва масъулиятсизликнинг қурбони ким бўляпти? Албатта, блогерлар.
Тушуниш керак, одамларнинг блогерларга чопиши, уларни сўнгги умид сифатида кўриши ҳар доим ҳам блогернинг кучли эканидан эмас, аксинча, мурожаатига давлат идораларидан етарли жавоб олмаганидан кейин бўляпти. Маҳалла раиси фаолиятини тегишли идоралар назорат қилмаса, ноҳақ қурувчини органлар, қонунлар тартибга солмаса, оддий одамнинг дарди судгача етиб бормаса, блогер албатта мажбуран “муқобил адолат қуроли”га айланади.
Афсуски, бизда ҳозир ҳам муаммонинг туб илдизи бўлган масъулиятсиз идора ёки шахслар, ишламаётган қонунлар билан эмас, аксинча, оқибат билан курашиляпти. Блогерларни узоқ муддатга қамайвериш билан масала ҳал бўлиб қолмайди, ўртоқлар. Тизим ўз хатосини тузатиб, адолатни ўз жойида қарор топтирмас экан, бир блогернинг қамалиши ўрнига бошқа ўнтаси пайдо бўлаверади. Чунки бу талабни блогерлар эмас, ишламаётган идораларнинг ўзи яратяпти. Ўзингизга савол беринг, нега қонунлар ишлайдиган давлатда блогерлар, журналистлар қамалмайди? Чунки уларда мавжуд уч ҳокимият нормал ишлайди. Уларда одамларнинг биздаги каби ўз муаммосини ёритиб берадиган блогерга эҳтиёжи йўқ.
Вазият шу тарзда давом этаркан, билинг, яқин йилларда сиз билган блогер ва журналистлардан ҳали жуда кўпи қамалади. Чунки бизда оқибат билан курашиляпти, сабаблар билан эмас.
Илёс Сафаров
🔥
@fayzboguz

July 28, 12:01
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

❤️
Бир устознинг меҳнати юзлаб тақдирларни ўзгартира олади
Биз кўпинча натижани кўрамиз, аммо унинг ортида турган меҳнатни унутишга мойилмиз. Ҳилола Худоймуродова ҳақидаги ҳикоя эса шу меҳнатнинг ҳақиқий қадрини эслатади.
Унинг энг катта мақсади — ўқувчиларга фақат дарс ўтиш эмас, балки уларнинг қалбида яхши инсон бўлиб қолиш. Балки шунинг учун ҳам бу ҳикоя оддий биография эмас, балки инсоннинг ўз касбига садоқати ҳақидаги самимий суҳбатдек қабул қилинади. Айтганча, опа 2020 йилда "Халқ таълими аълочиси" мукофотини олган экан.
Қувонарлиси, Агробанк "Қаҳрамонлар" лойиҳаси орқали айнан шундай инсонларнинг ҳаёт йўлини кўрсатяпти. Назаримда, бу каби лойиҳалар жамиятда кўп гапирилмайдиган, аммо катта ҳурматга лойиқ касб эгаларини янада яқиндан таниш имконини беради.
Вақт топиб,
видеони
албатта томоша қилинг. Айрим ҳикоялар инсонни узоқ ўйлантириб қўяди.
🔥
@fayzboguz

July 27, 17:24
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Россия Давлат Думаси тарқатилди, навбатдаги сайловлар сентябрда ўтказилади
Давлат Думасининг (парламент) 27 июл куни бўлиб ўтган якуний ялпи мажлисида парламент спикери Вячеслав Володин барча автократ мамлакатлар учун том маънода мастер-класс ўтаб берди: у парламентарийларнинг устувор вазифаси
президент топшириқларини бажариш
ва Махсус ҳарбий амалиёт самарали боришини таъминлаш бўлганини маълум қилди.
Шунингдек, Володин "партиялар кўп, аммо ватан битта" эканлигини таъкидлади ва шундан сўнг “Битта халқ, битта Рейх ва битта Фюрер” шиорига муқобил тарзда беш маротаба: "Россия! Путин! Ғалаба!" деб хитоб қилди. Айни шу паллада залдаги барча иштирокчилар ўринларидан туриб, қарсак чалдилар.
Россия Давлат Думасига навбатдаги сайловлар жорий йилнинг 20 сентябрида ўтказилиши белгиланган.
Айрим хориж нашрлари ўз манбаларига таяниб, ушбу сайловлардан кейин Путин Россияда навбатдаги умуммиллий сафарбарлик эълон қилиши ҳақида ёзишмоқда. Тахминларга кўра, бу сафар 300 мингдан 500 минггача одам сафарбар этилиши мумкин. Урушни ва ўлимларни тугатиш учун россияликларга ажойиб имконият тақдим этилмоқда: шу кунларда Путинни ағдариб, сентябргача урушни тугатиш ва кейинчалик ҳақиқий демократик парламент сайловларини ўтказиш мумкин.
🔥
@fayzboguz

July 27, 11:50
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимидан озод этилди
У 2022 йил сентябридан бери мазкур лавозимда ишлаб келаётганди.
Унинг ишдан олиб ташланиши сўнгги кунларда мамлакатимизда кузатилаётган электр энергияси билан боғлиқ муаммолар билан боғланмоқда.
Шунингдек, 2024 йил декабридан бери “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Асроржон Аскаров ҳам ишдан олиб ташланган.
Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошлангани айтилмоқда.
“Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида!” – деди президент.
Энергетиканинг собиқ вазири ўз фаолияти давомида асосан Ўзбекистонда АЭС қурилиш ишларида Росатом билан ҳамкорликни фаол тарзда қўллаб-қувватлаб келгани ҳамда ўзига нисбатан танқидий чиқишлар қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини судга бергани билан эсда қолди.
🔥
@fayzboguz

July 26, 06:43
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Тўқаев Путинга Украинадаги урушни тўхтатишни таклиф қилди
Қозоғистон президенти бу ҳақда Омск шаҳрида Россия раҳбари Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
"Урушда ёшларнинг ҳалок бўлаётгани ачинарли. Бу қардош халқлар — Россия ва Украинанинг генофондидир. Буларнинг барига чек қўйилиши керак. Чунки содир бўлаётган воқеалар ҳар икки давлатнинг душманлари фойдасига хизмат қилмоқда ва уларни қувонтирмоқда", — деди у.
Тўқаев Россия ва Украина можароси бўйича унга Европа ва АҚШдан “кўплаб сигналлар” келиб тушаётганини таъкидлади.
"Биз украин халқига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз. Ушбу можаронинг табиати кўпчилик учун, жумладан биз учун ҳам унчалик тушунарли эмас. Биламан, сиз Аляскада максимал даражада дипломатик мослашувчанлик намойиш этдингиз. Менинг ожизона фикрим: эҳтимол, можарони энди музлатиб қўйиш ва “Истанбул келишувлари 2.0” га қайтиш вақти келгандир. Албатта, АҚШ каби буюк давлатлар кафолати остида. Мен воситачи бўлишдан қатъиян бош тортаман", — дея қўшимча қилди Қозоғистон етакчиси.
Бироқ Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига рад жавобини берган. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. “Ҳарбий ҳаракатлар фақат Москва томонидан қўйилган мақсадларга эришилганидан кейингина тўхтатилади”, деди у.
🔥
@fayzboguz

July 25, 17:24
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

Биз дунёга ўз тарихимизни ўзимиз ҳикоя қилмасак, уни бошқалар ҳикоя қилади
Ҳар бир халқнинг бой тарихи бор. Аммо бугунги ахборот асрида тарихнинг ўзи етарли эмас. Уни дунёга қандай етказиш ҳам шунчалик муҳим. Ислом цивилизацияси маркази ҳақида бир вақтнинг ўзида учта халқаро телеканалда ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бу Ўзбекистон ҳақидаги ҳикоя халқаро ахборот маконига чиқди, дегани.
Эътибор беринг, фильмларда фақат Марказнинг муҳташам биноси кўрсатилмайди. Уларда 2017 йилда БМТ минбаридан илгари сурилган ташаббус, унинг амалий натижалари, экспозицияларнинг яратилиши, маданий меросни жамлаш, халқаро илмий ҳамкорлик ва форумлар ҳақида сўз боради.
Яъни томошабинга тайёр бинодан кўра, унинг ортидаги ғоя тушунтирилади.
Менимча, бугунги дунёда мамлакатлар фақат иқтисодиёти ёки технологияси билан эмас, ўз ҳикояси билан ҳам рақобат қилади. Ким ўз тарихини ишончли, замонавий ва таъсирчан тарзда етказа олса, ўша халқаро жамоатчиликнинг эътиборини қозонади. Учта ҳужжатли фильмнинг бир кунда эфирга чиққанини шунчаки телевизион премьера сифатида эмас, балки Ўзбекистоннинг ўз цивилизацион меросини жаҳон аудиториясига замонавий медиа тилида тақдим этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоласа арзийди.
🔥
@fayzboguz

July 24, 05:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#мурожаат
Биз,
Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул Дарвоза кўчаси
аҳолиси, Сизга қуйидаги масала юзасидан мурожаат қилмоқдамиз.
Йил бошидан буён деярли ҳар ҳафта электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айниқса, ёз ойларида бу ҳолат янада кўпайиб, жиддий муаммога айланди.
Биз IT соҳасида фаолият юритамиз. Электр энергиясининг тез-тез узилиши иш жараёнларимизга салбий таъсир кўрсатиб, моддий зарар кўришимизга сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан, соҳа мутахассисларидан мазкур муаммони ўрганиб чиқиб, электр таъминотини барқарорлаштириш бўйича амалий ёрдам беришларини сўраймиз.
Олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
🔥
@fayzboguz

July 23, 15:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“20.07.2026 куни Олматада ҳам Lali ресторанининг (Novikov лойиҳаси) филиали очилди. Олмата ва Тошкент филиалларида бўлиб фарқни кўрмасдан илож йўқ. Концепция бир хил, лекин ходимлар - ер билан осмонча фарқ қилади.
Тошкентда сизни Россиядан келган жамоа (официантлар, хостес, менежерлар) кутиб олади. Олмаотада эса фақат маҳаллий, қозоғистонлик йигит-қизлар ишлайди.
Олмаота: Қозоғистон ўз меҳнат бозорини жуда қаттиқ ҳимоя қилади. Қозоғистон аҳолиси сони 20 575 979 нафар киши. Чет элликни ишга олиш учун ресторан эгаси ҳақиқий "синовлар"дан ўтиши керак:
* Бўш иш ўрнини давлат меҳнат биржасига қўйиб, 15 кун давомида қозоғистонликларни кутиши шарт.
* 1 та чет эллик ходим учун 9 та маҳаллий ходимни ишга олиши керак (квота қоидаси).
* Экспат учун давлатга жуда катта миқдорда бож тўлаши лозим.
* Оддий ходимларни (официантларни) ташқаридан олиб келиш деярли имконсиз - фақат топ-менежерларга рухсат бор.
Натижа: Бизнес маҳаллий кадрларни ўқитишга ва уларга сармоя киритишга мажбур.
Тошкент: Ўзбекистонда чет давлатларидан ходим келиши учун рухсатнома олиш анча осон. 2022 йилдан кейин Москва ва Сочидан тайёр жамоалар шу ерга кўчиб ўтишди. Ўзбекистон — 37 миллионлик давлат.
Тошкент тайёр хизмат кўрсатишни танлаётган бир пайтда, Олмаота жаҳон брендларини ўз қоидалари билан ўйнашга ва ўз одамларини иш билан таъминлашга мажбур қилмоқда”. (с)
Бу мавзу мамлакат ривожи учун ўта муҳим нуқта. Агар, айниқса Ўзбекистон каби энди ривожланаётган давлатларда, маҳаллий ишчи кучи ҳимоя қилинмаса, унинг малакасиз фуқаролари бошқа давлатларга чиқиб қора ишчи бўлишда давом этаверади. Ҳатто Беларусдек қолоқ давлатларда уларни алдашлари мумкин. Нега депутатларимиз шу халқаро тажрибаларни ўрганиб, қонунчиликка шундай ўзгартиришларни киритишмайди?
Икки ҳафта аввал BlackRock ҳақидаги мақоламда Индонезия ўз ишчиларини қандай ҳимоя қилиши ҳақида қисман ёзгандим:
“Индонезияда ҳукумат хорижий инвесторлар учун қатъий маҳаллий шартларни жорий қилди. Инфратузилма ва энергетика лойиҳаларида ишлатиладиган хом ашё ва жиҳозларнинг маълум бир катта қисми (масалан, 40-60% гача) фақат Индонезия ичида ишлаб чиқарилган бўлиши шарт қилиб қўйилди. Шунингдек, ишчиларнинг аксарияти маҳаллий фуқаролар бўлиши ва хорижлик мутахассислар маҳаллий кадрларни ўқитиши (технология трансфери) мажбурий этиб белгиланди. Бу эса маблағлар хорижга чиқиб кетмасдан, мамлакат ички бизнесини ривожлантиришга хизмат қилади.”
Ибрат Сафо
🔥
@fayzboguz

July 23, 11:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Чиновник зоти борки, ижтимоий тармоқдаги негатив материалларни ёмон кўради. Ундан инстаграмда рилс томоша қилиб ўтиради. Яқин ўтмишда бир чиновник ташаббуси билан фейсбук ва ютуб анча вақт блокланиб турганди. Ҳозир у одам хоинликда ва йирик коррупцияларда айбланиб қамоқда ётибди. Яқинда ютуб ва фейсбукда унинг оила аъзоларини мурожаатига кўзим тушиб қолди. Туҳмат билан қамалди, ичкарида роса қийнашди, дейишяпти. Ёзма мурожаатларини бирортаси керакли жойга етиб бормаётгани учун ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилишга мажбур бўлишибди.
Ҳа, ноилож қолгандан кейин мажбур бўлишади-да. Отни устида ўтиришганда интернетни негатив босиб кетди, деб таг-туги билан блоклашга ҳаракат қилишганди. Яратганни чеварлигини қаранг! Энди мурожаати керакли жойига етиб бориши учун ўзларига шу интернет, шу ёқимсиз жамоатчиликни қўллови керак бўлиб қолди.
Тепада ўтирган ҳар бир чиновник ижтимоий тармоқлардаги ёки қабулига келган мурожаатларга кўзи тушганда, бир кун ўзи ҳам мурожаатчига айланиши мумкинлигини, ўзи ўтирган кабинетга бир оғиз ноласи етиб келмай қолишини ўйлаб, ўзини ўша одамлар ўрнига қўйиб кўриши лозим.
Фейсбукдан
🔥
@fayzboguz

July 23, 10:41
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

«Хитойликлар Ўзбекистон ерларини сотиб оляпти» деган гап қанчалик тўғри?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «хорижий компанияларга, айниқса хитойлик инвесторларга катта ҳудудлар бериб юбориляпти», «ерлар сотиляпти» деган фикрлар кўп учрамоқда.
Аслида эса Ўзбекистон қонунчилигида бу масала аниқ тартибга солинган. Ер кодексининг 17-моддасига кўра, чет эллик фуқаролар, хорижий компаниялар ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин.
Яъни хорижий инвестор Ўзбекистонда завод қуриши ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ер унинг мулкига ўтганини
англатмайди
. У ер фақат шартномада белгиланган муддат давомида фойдаланиш учун ажратилади.
Қолаверса, қонунчиликка кўра, ижарага олинган ер участкаси сотилиши, ҳадя қилиниши ёки айирбошланиши ҳам мумкин эмас. Ижара муддати тугагач, ер белгиланган тартибда қайтарилади.
🔥
@fayzboguz