
GRAND TA'LIM
тақдимот
📑
YANGI ASR UNIVERSITETI ўқитувчи ва талабаларга қулайлик мақсадида ишлаб чиқилган матн ва файлларни автоматик янги лотин ёки кирил ёзувига ўгирувчи янги
@kirill_lotin_uzbot
ботни тақдим қилади.
✏️
Ушбу ботни ўзига хос жиҳати унда лотин алифбосига киритилган янги
O‘ o‘ → Ö ö
,
G‘ g‘ → Ğ ğ
,
Sh sh → Ş ş
,
Ch ch → Ç ç
ўзгаришларни ўз ичига олади ва матнларни ушбу тартибда ўгиради.
🔖
Марҳамат фойдаланинг, билимларингизни оширишда давом этинг.
@yangiasruniversiteti
🎉
«Араб адабий тили»
(қоида ва машқлар)
биринчи китоби 16-марта қайта нашр қилинди
📖
«Grand Taʼlim»
ўқув марказида узоқ йиллардан бери таълим бериб келаётган малакали
устозларнинг
18 йиллик тажрибалари
асосида тузилган
китоб
қайта нашр қилинди.
✅
Мазкур ўқув қўлланма араб тилини ўрганувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
👉
Нархи:
35 000 сўм
📍
Манзилларимиз
✅
Сайт орқали буюртма бериш
Сотиб олиш учун:
✍️
@hilol_reception
📞
+998712175999
✅
«Hilol» иловаси
орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз.
@hilolnashr
#TADBIR
⚡️
Grand taʼlim maktabida Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilganligining 37 yilligi munosabati bilan “Ona tilim - millatim faxri” shiori ostida bayram tadbiri boʻlib oʻtdi.
🔰
Til — millatning ruhi, xalqning gʻururi. Tadbir davomida oʻquvchilar ona tilimizga boʻlgan mehr va ehtiromlarini sheʼr, sahna koʻrinishlari hamda kuy-qoʻshiqlar orqali ifoda etdilar.
📚
Har bir chiqishda soʻzning qudrati, tilimizning betakror goʻzalligi va maʼnaviy boyligi aks etdi. Ona tili bayrami o‘quvchilar qalbida faxr va iftixor tuyg‘usini uyg‘otdi, ularda milliy qadriyatlarni qadrlash, so‘zga hurmat bilan yondashish tuyg‘usini yanada mustahkamladi.
📎
Bu tadbir yosh avlodni ona tilini sevishga, uni asrab-avaylashga undagan, maʼnaviy tarbiya va gʻururga yo‘g‘rilgan unutilmas bayram bo‘ldi.
🏫
GRAND TAʼLIM MAKTABI ilmli, axloq va amalda sobit, tafakkuri keng yoshlarni tarbiyalash va tayyorlashni o‘z oldiga maqsad qilib qo‘ygan maʼrifat va ziyo maskanidir!
📞
Aloqa:
99-905-29-92
✍️
Telegram:
@GrandMaktabi
🔰
Ўзбекистон халқига байрам табриги
Қадрли юртдошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни, хориждаги ватандошларимиз ва ўзбек тилининг барча дўстларини
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
билан самимий
муборакбод этаман.
Дунёдаги энг қадимий ва бой тиллардан бири бўлган она тилимиз олис аждодларимиздан бизга буюк мерос бўлиб келаётган ўз тилимиздир.
Биз “Ўз” деган эзгу ғояни тилга муносабатимизда ҳам ана шундай тушунамиз ва жорий этамиз. Айни шу ғоя ўзак томирларимиздан озиқланиб келган она тилимизга дунё билан эркин мулоқот қилиш, замонавий билимларни ўзлаштириш, халқимиз маънавиятини юксалтиришда янги куч-қувват беради, деб ишонамиз.
Албатта, инсон айнан тил орқали ўзини англайди, оиласи ва эл-юртига меҳр туйғусини ифода этади. Халқнинг хотираси, билим ва тажрибаси, орзу-умидлари ҳам тилда мужассам бўлади. Давлат тилининг қадри ва аҳамияти ҳақида гапирганда, биз, аввало, ана шу жиҳатларни етакчи ўринга қўямиз.
Бизнинг буюк аждодларимиз айнан она тилимиз бойликларидан илҳом олиб, илм ва адабиёт оламида дурдона асарлар яратганлар, инсон қалби ва жамият ҳаёти ҳақида теран фикрлар ёзиб қолдирганлар. Ана шу анъаналарни давом эттирган ҳолда, ўз тилимизнинг имкониятларини янги илм, технология ва ижод намуналари билан бойитиш – бизнинг масъулиятли вазифамиздир.
Ўзбекистон – турли миллат ва элат вакиллари ягона оила бўлиб, биргаликда янги ҳаёт ва келажак барпо этаётган умумий Ватанимиздир.
Ўз тилимиз давлат тили сифатида фуқароларимизнинг мулоқот тилига айланиб, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишларига хизмат қилаётгани барчамизни албатта қувонтиради.
Айни пайтда ҳар бир инсоннинг она тили ва маданий қадриятларига ҳурмат ва эътибор – жамиятдаги дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг муҳим асоси эканини ҳам биз яхши тушунамиз. Шу боис юртимизда қорақалпоқ тили ва бошқа тилларнинг ривожини қўллаб-қувватлаш, ўзбек тилини ўрганиш учун қулай шароитлар яратиш борасидаги ишлар ўзаро уйғун ва бир-бирини тўлдирадиган ҳолда олиб борилмоқда.
Давлат тилини билиш, ҳеч шубҳасиз, инсонга янги билим ва имкониятлар эшигини очади, уларда умумий ҳаётимиз, истиқболимиз учун дахлдорлик ҳиссини кучайтиради. Бу борада ўзбек тилини эндигина ўргана бошлаган инсонга самимий муносабатда бўлиш, унинг интилишини қўллаб-қувватлаш айниқса муҳимдир.
Биз ёшларимизнинг ўзбек тилида теран фикрлаши, чет тилларини пухта эгаллаши ва жаҳондаги ижобий ўзгаришларга ҳамнафас бўлиши учун янада қулай шароитлар яратишимиз зарур. Бу борада таржима санъати ҳам алоҳида ўрин тутади. Биз таржима орқали инсониятнинг тафаккур хазинасидан энг яхши асарларни ўз тилимизга олиб кирамиз, давлат тилидаги ғоя ва асарларни эса бошқа халқларга етказамиз.
Айниқса, Оксфорд университетидаги “Ўзбекшунослик дастури” каби ҳамкорлик йўналишлари таржима асосидаги ана шундай мулоқотнинг намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Чет эллардаги ўзбек тили ўқитувчилари, тадқиқотчи ва талабаларнинг қизиқишини рағбатлантириш, уларни сифатли адабиётлар, таълим ресурслари билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Муҳтарам ватандошлар!
Тилнинг ҳаётимиздаги ўрни, аввало, ундан қанчалик самарали фойдаланиш даражаси билан боғлиқ. Бола ўз фикрини равон баён эта олса, талаба мураккаб мавзуни тушунган ҳолда ўрганса, фуқаро расмий ҳужжат мазмунини осонгина англаса – тил тараққиётининг натижаси айнан шунда кўринади.
Шунинг учун таълим соҳасида асосий эътиборни ўқувчининг ўқиш, тушуниш, гапириш ва саводли ёзиш кўникмаларига қаратишимиз керак. Ўзбек тилини она тили сифатида ўрганаётган бола билан уни давлат тили сифатида эгаллаётган ўқувчининг эҳтиёжлари ўртасида албатта фарқ бор. Дарслик ва ўқитиш усулларини янгилашда бу албатта ҳисобга олиниши лозим.
Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, муаллимларнинг малакаси, болалар адабиёти, кутубхоналар ва замонавий таълим воситалари тилга бўлган меҳрни мустаҳкамлайди. Оиладаги самимий суҳбат, биргаликда китоб ўқиш ва боланинг саволларига эътибор ҳам шу жараённинг муҳим қисми. Шу маънода мамлакатимизда китобхонликни умуммиллий ҳаракатга айлантириб, бу жараёнга катта эътибор бераётганимиз замирида ҳам тилимиз ривожи ҳақидаги эътибор мавжуд, десак, тўғри бўлади.
Давлат идоралари бу борада намуна бўлиши шарт. Қонун, қарор, йўриқнома ва мурожаатларга жавоблар равон, аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши керак. Фуқаро ўзининг ҳақ-ҳуқуқи ёки мажбуриятини англаш учун ортиқча қийинчиликка дуч келмаслиги лозим. Давлат тилига ҳурмат давлат хизматининг сифатида ҳам кўриниши керак.
Олдимиздаги муҳим вазифалардан яна бири – ўзбек тилида замонавий илмий манбалардан фойдаланиш ва янги тадқиқот натижаларини баён этиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Тиббиёт, муҳандислик, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ишончли адабиётлар, сифатли таржима матнлари ҳамда электрон ресурсларга эҳтиёж катта.
Бу борада ҳурматли олимларимиз, тилшунос, таржимон ва мутахассисларнинг ҳамкорлиги зарур. Атамаларни танлашда маъно аниқлиги, уларнинг тушунарли ва халқаро илмий мулоқот билан боғлиқ бўлишига эътибор қаратишимиз керак. Луғатларимиз ҳам тилнинг жонли тараққиёти ва янги билимларни изчил акс эттириб бориши лозим.
Яна бир долзарб вазифа – ўзбек тилидан бугунги рақамли муҳитда ҳам тўлақонли фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришимиз зарур. Бунинг учун сифатли матнлар ва нутқ намуналарини жамлаш, электрон луғатлар, таржима ва таҳрир воситаларини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.
Нутқни матнга, матнни овозга айлантирадиган технологиялар таълимда, меҳнат жараёнида ва кундалик ҳаётда одамларга қулайлик яратиши керак. Бундай ресурсларни тайёрлашда муаллифлик ҳуқуқи ва шахсий маълумотлар ҳимоясига оид қоидаларга амал қилиниши лозим.
Биз барпо этаётган инклюзив жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда, улардан ногиронлиги бўлган инсонлар ҳам фойдалана олишига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.
Сунъий интеллект воситаларининг давлат тилидаги сифати уларнинг инсонга қанчалик аниқ ва фойдали ёрдам бераётгани билан баҳоланади.
Ёзув ва имло масалаларида ҳам асосий мезон одамларнинг ўқиши, ёзиши ва ахборотдан фойдаланиши учун қулайлик бўлиши керак. Бу борадаги ечимлар илмий асос, жамоатчилик билан мулоқот ва амалий тайёргарликка таяниши лозим. Таълим, нашриётлар ва рақамли тизимларнинг ўзаро мувофиқлиги, турли авлодларнинг эҳтиёжлари пухта ҳисобга олиниши зарур.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз тилимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган олим ва тадқиқотчиларга, муаллим ва таржимонларга, адиб ва журналистларга, ноширлар ва ахборот технологиялари мутахассисларига самимий миннатдорлик билдираман. Ўзбек тилини меҳр билан ўрганаётган юртдошларимиз ва хорижлик дўстларимизга ҳам алоҳида ташаккур айтаман.
Она тилимизни севиб, ардоқлаб, унинг шуҳратини оширишга, дунё билан мулоқотини кенгайтиришга ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшайлик!
Сиз, азиз ватандошларимни яна бир бор табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик, ютуқ ва омадлар тилайман.
Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
.
Манба:
president.uz
t.me/grandtalim
#tadbir
📚
Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 37 йил тўлди
🔖
Бугун
21 октябр - Ўзбек тили байрами куни
.
Миллатнинг нуфузи ана шу миллат, халқ тилининг қанчалик кенг тарқалганлиги, мукаммаллиги, оммалашганлиги, бой ва софлиги билан белгиланади.
Шу маънода айтиш жоизки,
она тилимиз – ўзбек тили
ҳам асрлар оша ўз софлигини, ўзига хос жиҳатларини сақлаб, сайқалланиб, яшаб келаётган дунёдаги ўнлаб тиллардан бири ҳисобланади.
1989 йилнинг 21 октябр куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича
“Давлат тили тўғрисида”
ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига — Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги
ЎРҚ-615-сон
Қонунига асосан эса
21 октябр мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб
белгиланди.
Ҳозир жуда гўзалдирсан,
Ҳамма тилдан ўзинг зўрсан.
Зулматдаги нуримдирсан,
Она тилим-жону дилим.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
Youtube
|
Веб сайт
Тил миллат кўзгуси
🔰
21 октябр - Ўзбек тили байрами куни
"...Неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган
она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – миллатнинг ўзлигини англаши,
унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир.
Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони
қарийб 50 миллион кишини
ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради".
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
.
Facebook
|
Instagram
|
Telegram
|
Youtube
|
Веб сайт
Таъзия
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун
GRAND TA’LIM жамоаси ҳамкасбимиз, малакали педагог, Қоратош филиали
"Билағон болажон" рус тили устози Шаҳноза Исламовага турмуш ўртоқлари Баҳодир аканинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумни мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, ортларидан қолган зурриётларига, мусибатда турган аҳли байтларига сабр берсин.
@grandtalim
Илм
🌐
Илм сизга тайёр жавобларни бермайди, у сизга тўғри савол беришни ўргатади.
Веб сайт
|
Instagram
|
Facebook
|
Telegram
|
Youtube
Илм
🌐
Агар таълим олишни қиммат деб ҳисобласангиз, жоҳилликни синаб кўринг — унинг тўлови анча оғирроқ тушади
.
Веб сайт
|
Instagram
|
Facebook
|
Telegram
|
Youtube
🎓
YUNUSOBODLIKlLAR UCHUN YANGILIK!
“Yoshim katta, endi bilim olishga kech”, deb o‘ylaysizmi?
❌
Yo‘q! Ilm olishning erta-kechi yo‘q!
Har qanday yoshda yangi bilim va ko‘nikmalarni egallash mumkin.
🌱
✨
Siz ham sifatli va zamonaviy ta’lim olishni xohlaysizmi?
Unda Grand Ta’lim Yunusobod filialiga tashrif buyuring!
📚
🎯
O‘zingiz uchun yangi imkoniyatlarni bugundan boshlang!
📍
Grand Ta’lim — Yunusobod filiali
📞
55-517-13-23
Bilim olish uchun eng yaxshi vaqt — hozir!
Telegram kanalimizga qoʻshiling!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/grandtalimyunusobod
Веб сайт
|
Instagram
|
Facebook
|
Telegram
|
Youtube