Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

GRAND TA'LIM

grandtalim
Admin: @grandtalimadmin_bot Qabul: @grandtalim_bot Ishga: @grandtalim_vacancy_bot Filiallar: www.grandtalim.uz/manzillar ☎️ 71 200 2992
Подписчики
4 496
24 часа
6
30 дней
-184
Просмотры
649
ER
14,44%
Посты (30д)
42
Символов в посте
2 109
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
EDОбщее образование и новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 08, 06:45
Файлы недоступны
4
1
Открыть в Telegram

🎉
«Араб адабий тили»
(қоида ва машқлар)
китоблари қайта нашр қилинди
📖
«Grand Taʼlim»
ўқув марказида кўп йиллардан буён таълим бериб келаётган малакали устозларнинг тажрибалари асосида тузилган ушбу дарсликлар қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
🟠
Тўртинчи китоб
— 42 000 сўм
🟠
Олтинчи китоб
— 57 000 сўм
🟠
Еттинчи китоб
— 59 000 сўм
🟠
Саккизинчи китоб
— 58 000 сўм
📍
Манзилларимиз
Сотиб олиш учун:
✍️
@hilol_reception
📞
+998712175999

«Hilol» иловаси
орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз.
@hilolnashr

September 07, 01:07

#xalqarotadbir
🌐
8 - сентябр - Халқаро саводхонлик куни
International Literacy Day
Ушбу кун БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 1966 йил, 8 сентябр куни Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳалқ таълими вазирларининг саводсизликнинг тугатиш бўйича халқаро конференцияси”нинг тавсиясига кўра эълон қилинган эди.
Саводхонлик- киши томонидан ўз она тили қоидаларига асосланган ўқиш ва ёзишни муайян ўзлаштирганлик даражасидир. Шу билан бирга, у аҳолининг ижтимоий-маданий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир.
2026 йилда
"Халқаро саводхонлик куни"нинг 60 йиллиги
нишонланмоқда.
«Инсонлар, сайёра ва фаровонлик учун саводхонлик»
шиори остида ўтказиладиган Халқаро саводхонлик куни — 2026 йил саводхонлик соҳасида эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, ҳали ҳам сақланиб қолаётган ва янги пайдо бўлаётган муаммоларни чуқурроқ англаш ҳамда тез ўзгариб бораётган дунё шароитида саводхонликни ривожлантиришнинг келгуси йўналишларини белгилаш учун муҳим имконият яратади.
2026 йил 8–9 сентябрь кунлари
Мексикада Халқаро саводхонлик кунига бағишланган глобал тадбир ЮНЕСКО томонидан Мексика ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилади. Тадбир доирасида дунёнинг турли мамлакатларида амалга оширилган энг самарали саводхонлик дастурларини эътироф этишга қаратилган
ЮНЕСКОнинг Халқаро саводхонлик мукофотларини топшириш маросими
ҳам бўлиб ўтади. Халқаро саводхонлик куни 2026 йилда дунё миқёсида маҳаллий, миллий ва минтақавий даражаларда ҳам нишонланади. Мексикадаги глобал тадбирни интернет орқали
инглиз, француз ва испан тилларида
кузатиш мумкин бўлади.
Сўнгги олти ўн йиллик давомида дунё мамлакатлари ва турли ҳамкорлар саводхонликни
инсоннинг асосий ҳуқуқи
ҳамда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминловчи муҳим омил сифатида илгари суриш борасида салмоқли натижаларга эришдилар. Ана шу ютуқларга таянган ҳолда,
Халқаро саводхонлик куни — 2026
айниқса 2015 йилдан кейин эришилган натижаларни нишонлаш билан бир қаторда, ҳали ҳал этилиши лозим бўлган ва янги пайдо бўлаётган муаммоларни аниқлашга ҳам эътибор қаратади.
Шунингдек, мазкур тадбир
барча учун саводхонликни таъминлаш
, тинч ва барқарор жамиятларни қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали сиёсат, илғор амалиётлар ва ҳамкорлик ташаббусларини кенг ёритиш учун муҳим майдон вазифасини ўтайди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Веб сайт

September 03, 10:49
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

September 03, 10:48
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

#SALOM_MAKTAB
🔔
Bugun Grand ta’lim maktabida yangi o‘quv yilining ilk qo‘ng‘iroq sadolari yangradi. Bu jarang o‘quvchilarimizni ilm va ma’rifat sari chorlab, qalblarida yangi orzular, ezgu maqsadlar va ulkan intilishlarni uyg‘otdi.
🔰
“SALOM MAKTAB” bayram tadbiri o‘quvchilarimiz uchun unutilmas taassurotlarga boy bo‘ldi. Quvonchli lahzalarga boy ushbu kun yurtimizning taniqli ziyolilari ishtirokida yanada fayzli va mazmunli o‘tdi.
💐
Grand ta’lim maktabi jamoasi esa yangi o‘quv yilini katta maqsad va ezgu niyatlar bilan qarshi olib, farzandlarimizni bilimli, tafakkuri keng, odob-axloqi va amaliy faoliyatida sobit, barkamol insonlar etib tarbiyalash yo‘lida izchil mehnat qilishda davom etadi.
🏆
Yangi o‘quv yili barchamiz uchun ulkan marralar, yorqin natijalar va unutilmas muvaffaqiyatlar yili bo‘lsin!
☎️
Aloqa:
99-905-29-92
✍️
Telegram:
@grandmaktabi

September 01, 05:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Vatanimizning oltin davrini, yangi buyuk tarixini albatta barchamiz birgalikda yaratamiz!
Bizga mustaqillik ne’matini bergan Parvardigorimizga cheksiz shukronalar bo‘lsin!
Istiqlolimiz ijodkori va haqiqiy bunyodkori bo‘lgan xalqimizga shon-sharaflar bo‘lsin!
Butun xalqimizni bugungi ulug‘ bayram – O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o‘ttiz besh yilligi bilan tabriklayman.
Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz obod va farovon bo‘lsin!
Yashasin O‘zbekiston Respublikasi!
Yashasin O‘zbekiston xalqi!
Shavkat Mirziyoyev,
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti

Все вместе мы обязательно создадим золотую эпоху, новую великую историю нашей Родины!
Мы благодарны Всевышнему за поистине бесценное богатство – нашу независимость!
Слава нашему народу – созидателю независимости!
С 35-летием государственной независимости Республики Узбекистан.
Пусть в нашей стране всегда царит мир, в наших домах будут благополучие и достаток!
Да здравствует Республика Узбекистан!
Да здравствует народ Узбекистана!
Шавкат Мирзиёев,
Президент Республики Узбекистан
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X

August 31, 04:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Табрик
🇺🇿
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ҳурматли профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар!
Сизларни
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
шиори остида ўтаётган
Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами
билан чин қалбдан самимий табриклайман.
Таълим муассасамизга
асос солинганига 18 йил тўлаётган
ушбу кунларда муассасанинг устозлар, ходимлар ва тингловчиларини,
GRAND TA’LIM мактабига
қадам қўйган ўқувчиларни ҳамда
YANGI ASR UNIVERSITET
Iга ўқишга қабул қилиниб, талабалик шарафига эришган йигит ва қизларимизга ҳамда уларнинг ота-оналарига ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор қиламан.
Янги 2026/2027-ўқув йилида барчангизга улкан ютуқлар ва муваффақиятлар ёр бўлсин!
Юртимиз мустақиллигининг улуғ байрами барчангизга муборак бўлсин!
Музаффар Саттиев,
GRAND TA’LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITET
I таъсисчиси
.
@grandtalim
/
@grandmaktabi
/
@yangiasruniversiteti

August 30, 08:14

2017 йил
Халқаро “World Happiness Report” ҳисоботида юртимиз “МДҲда энг бахтли мамлакат” дея эътироф этилди.
2018 йил
26 январь – Ўзбекистон Непал Федерал Демократик Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
15 март – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида илгари сурилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Биринчи маслаҳат учрашуви Остона шаҳрида ўтказилди.
2019 йил
15 октябрь – Ўзбекистон Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ)нинг тўлақонли аъзосига айланди.
11 октябрь – Ўзбекистон Гренада билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2020 йил
Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро ва Навоий халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар учун “Очиқ осмон” режими жорий қилинди.
“Lonely Planet” халқаро нашри юртимизни Марказий Осиёда йилнинг 1-рақамли туристик йўналиши деб эълон қилди.
2021 йил
3 февраль – Ўзбекистон Сан-Марино Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 май – Ўзбекистон Доминика Ҳамдўстлиги ўлкаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
29 ноябрь – Ўзбекистон Панама Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2022 йил
9 март – Ўзбекистон Авлиё Кристофер Федерацияси (Цент-Киц ва Невис) билан дипломатик муносабат ўрнатди.
10 май – Ўзбекистон Цент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
13 июнь – Ўзбекистон Антигуа ва Барбуда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
10 октябрь – Ўзбекистон Гаяна Кооператив Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси 11 тур якунига кўра, 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, мағлубиятга учрамаган ягона жамоа мақомини сақлаб қолди.
2023 йил
28 апрель – Ўзбекистон Сьерра-Леоне Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
15 июнь – Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
19 сентябрь – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.
16-20 октябрь – Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Унда 140 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
2024 йил
18 январь – Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
5 март – Ўзбекистон Лихтенштейн Князлиги ва Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 март – Ўзбекистон Гамбия билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2 май – Ўзбекистон Жибути Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
23 сентябрь – Ўзбекистон Кабо-Верде Республикаси ва Сейшел ороллари Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
24 сентябрь – Ўзбекистон Бурунди Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
26 сентябрь – Ўзбекистон Ботсвана Республикаси, Либерия Республикаси, Того Республикаси ва Багама ороллари ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.

August 30, 08:14

2025 йил
31 март – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Хўжанддаги уч томонлама учрашув якунида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартномани имзоладилар. Уч мамлакат чегаралари туташган ҳудудда “Дўстлик” стелласи тантанали равишда очилди.
5-9 апрель – Тошкент шаҳрида Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси ўтказилди. Анжуманда дунёнинг 180 та мамлакатидан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этди.
19 май – Термиз шаҳрида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича “Термиз мулоқоти”нинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Америка, Яқин Шарқдан 200 га яқин иштирокчиларни жамлади.
30 октябрь - 13 ноябрь – Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилди. Мазкур тадбир 40 йилдан сўнг биринчи марта Париждаги анъанавий штаб-квартирасидан ташқарида ўтказилиши билан аҳамиятли бўлди. Сессиянинг Самарқандда ўтказилиши ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига тўғри келди. Анжуманда ЮНEСКО котибиятидан 400 киши ва ташкилотга аъзо барча 194 та давлатдан 6 мингга яқин делегатлар иштирок этди.
2026 йил
22 январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этди ва юртимиз расман мазкур кенгашга қўшилди.
27 март – Ўзбекистон Лесото Қироллиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.
19 апрель – Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
24 апрель – Ўзбекистон Гвинея-Бисау Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
23 август – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида “Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар” миллий номинацияси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Шу билан Тошкентнинг ХХ аср иккинчи ярмига оид 10 та ноёб меъморий иншооти халқаро миқёсда эътироф этилди.
Ўткир АЛИМОВ, ЎзА
Манба:
uza.uz
(Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайти)
@grandtalim

August 30, 08:14

1999 йил
6 январь – Мамлакатимизда “Ибн Сино” жамоат фонди ташкил этилди.
1-2 май кунлари Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда дунёнинг 48 та мамлакатидан спортчилар қатнашди. Бухоролик Акобир Қурбонов, Камол Муродов ва бошка ўзбек курашчилари дастлабки жаҳон чемпионлари бўлишди.
2000 йил
Спортчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев Сиднейдаги ёзги Олимпиада ўйинларида мустақил Ўзбекистон тарихида бокс бўйича биринчи олтин медални қўлга киритди.
2001 йил
15 июнь – Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тузилиши ҳақида Декларация имзоланди.
Финляндияда ўтказилган ЮНЕСКОнинг 25-сессиясида Самарқанд “Маданиятлар кесишган шаҳар” сифатида меъморий-тарихий ёдгорликларнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
2002 йил
12 март – Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги декларация имзоланди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди.
2003 йил
Мамлакатимизда буюк аллома Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги нишонланди.
2004 йил
Триполи шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони унвонини олишга сазовор бўлди.
2005 йил
21 май – Ўзбекистон Комор ороллари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 ноябрь – Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.
2006 йил
Юртимизда илк бор “Олтин қалам” халқаро танлови ўтказилди. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 136 нафар журналист 1669 та ижодий иш билан иштирок этди.
2007 йил
Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти – ICESCO Тошкентни Ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилди.
25 август – Юртимизда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги кенг нишонланди.
2008 йил
“Шашмақом мусиқаси” ЮНЕСКО томонидан “Инсониятининг номоддий маданий мероси дурдонаси” деб тан олинди.
2009 йил
Буюк олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Астрономия институти ҳузурида Астрономия музейи очилди.
2010 йил
27 май – Гарварддаги халқаро Кичик сайёралар маркази ўзбекистонлик олимлар томонидан кашф қилинган кичик сайёра – “Самарқанд”ни 70135-сонли циркулярида қайд этди.
2011 йил
26 август – Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг илк қатнови амалга оширилди.
2012 йил
15 февраль – Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси институти очилди.
12 август – Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар: эркин кураш бўйича Артур Таймазов олтин, Сослан Тигиев – бронза, бокс бўйича Аббос Атоев бронза, дзюдо бўйича Ришод Собиров бронза медалларини қўлга киритишди.
7 октябрь – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) мамлакатимиз тарихида илк бора Осиё чемпиони деган шарафли унвонни қўлга киритди.
2013 йил
30 апрель – Пойтахтимизда кимё фани бўйича ўтказилган 47-халқаро Менделеев олимпиадасида Ўзбекистон ёшлари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди.
21 июнь – Бухоро халқаро аэропорти Москвадаги “Аэропорт” фуқаро авиацияси Халқаро ассоциацияси томонидан “МДҲ мамлакатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти” деб топилди.
2014 йил
Июль ойида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз жамоаси билан Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014да тўртта ўйинда ҳакамлик қилди.
2015 йил
29 январь – Халқимизнинг миллий спорт тури – кураш 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.
2016 йил
5–21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этди. Шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

August 30, 08:14

Мустақилликка 35 йил
🇺🇿
Ўзбекистон ташқи сиёсати: 35 йиллик тараққиёт солномаси
Бугун Ўзбекистон нафақат ўзининг бой тарихи ва маданий мероси, балки тинчликсевар ва очиқ ташқи сиёсати, фаол дипломатик ташаббуслари билан ҳам жаҳон ҳамжамияти эътиборида. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб, дунёнинг турли давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Кейинги йилларда эса Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда очиқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган ёндашуви унинг халқаро майдондаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Қуйида диёримизнинг халқаро майдондаги энг муҳим ютуқ ва натижаларини йиллар кесимида
кўришингиз мумкин.
1991 йил
28 сентябрь – юртимизда шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Шунингдек, пойтахтимизда Алишер Навоий номидаги миллий боғ ташкил этилди ва шоирга салобатли ҳайкал ўрнатилди.
21 декабрь – Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкилотини тузиш тўғрисидаги битимнинг Баённомасига имзо чекишди ҳамда ушбу давлатлар тузилмага таъсисчи мақомида аъзо бўлишди.
1992 йил
30 январь – Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши (EХҲК) бўйича Прагада бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг мажлисида Ўзбекистон ушбу халқаро ташкилотга қабул қилинди.
2 март – Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Шу куни диёримизнинг давлат байроғи Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида илк бор кўтарилди.
10 март – Брюсселда Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Кенгаши (ШАҲК)нинг фавқулодда мажлисида ўлкамиз ушбу ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
30 апрель – Ўзбекистон Республикаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки аъзоси бўлди.
13 июль – Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди.
1 сентябрь – Ўзбекистон Халқаро Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо бўлди.
1993 йил
Сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 101-сессиясида расман тан олинди ва ХОҚ аъзолигига қабул қилинди.
Ўзбекистон Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) аъзолигига қабул қилинди.
26 октябрь – Мамлакатимиз ЮНЕСКО ташкилотига аъзо бўлди.
1994 йил
1 сентябрь – Бонн шаҳрида (ГФР) Ўзбекистон Республикасининг Европа минтақасидаги биринчи элчихонаси очилди.
Норвегиянинг Лиллихаммер стадионида 17-қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича Олимпиада чемпиони бўлди.
19 декабрь – Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг БМТ Халқаро болалар жамғармаси – ЮНИСEФга аъзо бўлиб киришини назарда тутувчи Битим имзоланди.
1995 йил
16 январь – Ўзбекистон Словения Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
18 январь – Ўзбекистон Сербия Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
6 февраль – Ўзбекистон Хорватия Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
7 сентябрь – Ўзбекистон Камбоджа Қироллиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2 октябрь – Ўзбекистон Озарбайжон Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
6 октябрь – Ўзбекистон Руминия ва Сенегал давлатлари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
27 октябрь – Ўзбекистон Арманистон Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
1996 йил
16 апрель – Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор юртимиз вакили – тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.
15 июль – Ўзбекистон Эфиопия Федератив Демократик Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
1997 йил
25 август – 2 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” I халқаро мусиқа фестивали ўтказилди. Унда 31 давлатдан мусиқий жамоалар ва ижодкорлар иштирок этди.
19 октябрь – Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
20 октябрь – Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
1998 йил
22 май – Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражабов Эверест чўққисини забт этиб, у ерда ўлкамиз байроғини ўрнатди.
31 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.