
hadis.islom.uz
КИШИ
ИСЛОМИНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ АЛОМАТЛАРИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мусулмон инсон ўзига берилган умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш ўзининг муқаддас бурчи эканини, охиратда унинг ҳар бир лаҳзасидан сўралиш борлигини бир зум ҳам унутмаслиги даркор.
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир
», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлаётганини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ўзимизни ҳамиша четда тутишимиз керак бўлади. Мусулмон инсондан вақти, кучи, ақли ва зеҳн-заковатини фақат фойдали нарсаларга сарфлаши талаб этилади.
Ушбу ҳадис қисқа бўлса-да, маъноси терандир. Ҳадисга риоя қилган мўмин нафсига таълим-тарбия беради. Разиллик ва иллатлардан сақланади. Дунё ишларида ўзи учун манфаатсиз, фойдасиз сўз ва амалларни тарк этиб, имонини комиллаштиради.
Киши ўзи учун муҳим ва керакли ишлар билан машғул бўлсагина, исломи гўзаллашади. Аксинча, кераксиз нарсалар билан банд бўлса, умри, ризқи ва вақтидан барака кетади. Қолаверса, соғлигига ҳам путур етади. Дарҳақиқат, баъзи инсонлар ўзларига алоқаси йўқ сўзларни гапириб юришлари ёки ўзлари учун муҳим бўлмаган саволларни кўп сўрашларига гувоҳ бўламиз. Бу уларнинг динлари сустлигидан далолат.
Шайх Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ: «Ўзига кераксиз нарсаларни тарк этмаган киши динида заифдир», деган.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «Уч нарса ақлни чархлайди: олимларнинг мажлислари, солиҳларнинг суҳбатлари ва кераксиз гапларни тарк этиш», дея таъкидлаган.
Давоми
:
🔗
ушбу ҳаволада
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
“Ижтимоий одоблар” китобидан
📚
@hadisislomuz
🕋
@islomuz
«
ФАҚИҲ БЎЛСА, ҲУСНИ ХУЛҚЛИ БЎЛУР
»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"
Одоблар хазинаси
" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚
@hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи.
14 - боб
Тоат-ибодатда ўрта ҳол бўлиш баёни
155
-ҳадис
.
وَعَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: آخَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ سَلْمَانَ وَأَبِي الدَّرْدَاءِ، فَزَارَ سَلْمَانُ أَبَا الدَّرْدَاءِ، فَرَأَى أُمَّ الدَّرْدَاء مُتَبَذِّلَةً فَقَالَ لَهَا: مَا شَأْنُكِ؟ قَالَتْ: أَخُوكَ أَبُو الدَّرْدَاءِ لَيْسَ لَهُ حَاجَةٌ فِي الدُّنْيَا، فَجَاءَ أَبُو الدَّرْدَاءِ فَصَنَعَ لَهُ طَعَامًا، فَقَالَ لَهُ: كُلْ فَإِنِّي صَائِمٌ، قَالَ: مَا أَنَا بِآكِلٍ حَتَّى تَأْكُلَ، فَأَكَلَ، فَلَّمَا كَانَ اللَّيْلُ ذَهَبَ أَبُو الدَّرْدَاءِ يَقُومُ فَقَالَ لَهُ: نَمْ، فَنَامَ، ثُمَّ ذَهَبَ يَقُومُ فَقَالَ لَهُ: نَمْ، فَلَمَّا كَانَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ قَالَ سَلْمَانُ : قُمِ الآنَ، فَصَلَّيَا جَمِيعاً، فَقَالَ لَهُ سَلْمَانُ: إِنَّ لِرَبِّكَ عَلَيْكَ حَقّاً، وَإِنَّ لِنَفْسِكَ عَلَيْكَ حَقّاً، وَلأَهْلِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، فَأَعْطِ كُلَّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ، فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
«صَدَقَ سَلْمَانُ».
رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [1968].
Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
«Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сaлмoн билaн Aбу Дaрдoни бир‑бирига бирoдaр қилиб қўйдилар. Сaлмoн Aбу Дaрдoнинг зиёрaтига келди ва Умму Дaрдoни одми кийимдa кўриб, унгa: «Сенга нима бўлди?» дeди. У: «Бирoдaринг Aбу Дaрдoнинг дунё билан иши йўқ», дeди.
Aбу Дaрдo кeлиб, унгa таом тайёрлади. (Сaлмoн) «Е», дeди. У: «Мeн рўзaдoрмaн», дeди. (Сaлмoн) «Сeн емaгунингчa мeн ҳам емaймaн», дeди. Шундa у ҳaм еди. Кeчаси Aбу Дaрдo туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У ухлaди. Кейин янa туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У янa ухлaди. Кeчa oхирлaб қoлгaч, Сaлмoн: «Энди тур», дeди вa иккoвлaри нaмoз ўқишди. Шундa Сaлмoн унгa: «Aлбaттa, Рoббингнинг сeндa ҳaққи бoр, нaфсингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр, aҳлингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр. Шундaй экaн, ҳaр бир ҳaқ эгaсига ҳaққини бeр!» дeди.
Кейин у Нaбий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кeлиб, буни у зотга айтгaн эди, Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сaлмoн рoст aйтибди»
, дeдилaр».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ
:
Исломда инсон ўзини-ўзи толиқтириши ман қилинган. Агар бу толиқтириш ибодат орқали бўлса ҳам мумкин эмас. Мисол учун биров нафл намозни ҳаддан ташқари кўп ўқиб ўзини толиқтиришига шариат қарши бўлади. Чунки бу нарса соғлиқка зарар келтириши мумкин. Шунингдек, ҳаддан ташқари кўп нафл рўза тутиб ўзини чарчатиш ҳам мумкин эмас.
«Албатта, сенда нафсингнинг ҳаққи бор».
Яъни, сенда нафсингни ҳам ҳақи бор. Уни ҳалол йўл билан меъёрида қондиришинг керак. Бўлмаса, Аллоҳ таоло сенга қўшиб халқ қилган табиатга хилоф қилган бўласан.
«Аҳлингнинг ҳам ҳаққи бор».
Яъни, оила аъзоларингнинг ҳам сенда ҳақи бор. Уни ҳам адо этишинг керак. Бу ҳам шаръий бурчинг.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу мисолида унинг хотини ҳақида гап кетмоқда. Хотиннинг эрда ҳақи бор. Бир оила эру хотин бўлиб яшагандан кейин эр эрлик бурчини адо этиши керак. Намоз билан рўзага берилиб, хотинни тарк қилиб қўйишлик мусулмон кишига тўғри келмайди.
Кечалари бедор бўлиб, намоз ўқишга иштиёқинг бор экан, бу яхши, буни ҳам меъёрида қил. Аммо вақтида ухла ҳам. Бу ҳам керак.
Кези келганда айтиб ўтиш лозимки, ушбу бобдаги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда нафл ибодат ҳақида сўз кетади. Чунки фарз ва вожиб ибодатларда тежамкор бўлиш, оз амал қилиш, деган гап бўлмайди. Беш вақт намознинг тўрт вақтини ўқий, рўзанинг ярмисини тутай, деб бўлмайди.
Батафсил
:
🔗
ушбу ҳаволада
Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
📚
@hadisislomuz
Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.»,
дедилар.
Имом Aҳмад ривоят қилган .
🕋
@hadisislomuz