
hadis.islom.uz
«
ҚУЛ ХОЖАСИГА СИДҚИДИЛДАН ХИЗМАТ ҚИЛСА
»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"
Одоблар хазинаси
" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚
@hadisislomuz
Sharh:
Bu hadisi sharifda imom namozni yengil o‘qishi zarur ekanligi haqida so‘z bormoqda. Bunda namoz o‘qiyotgan onalarning bolalari yig‘lab qolib, ularning namoziga putur yetishi, bolalari qiynalishini e’tiborga olish kerakligi ta’kidlangan. Ushbu hadisdan Islomning onalar va bolalar haqqini naqadar ulug‘lashi ma’lum bo‘lmoqda.
Umuman olganda, namozni puxta va yengil o‘qish muhim ekanligi ma’lum. Bu haqda biz o‘rgangan hadislardan boshqa hadislar ham ko‘p. Ulardan bitta misol keltiraylik:
«Muoz ibn Jabal roziyallohu anhu Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam bilan namozni o‘qib bo‘lib, so‘ngra o‘z qavmi – Bani Salamaga borib, imomlik qilar edi. Bir kecha ularga Xuftonga imomlikka o‘tib, «Baqara» surasini o‘qidi. Hazm ibn Ubay ibn Ka’b namozdan chiqib ketdi. Buni Muoz roziyallohu anhuga aytganlarida, uni munofiq deb atadi.
Bu xabar Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamga yetdi. U zot Muozga «Sen fitnachimisan?!» deb uch marta aytdilar va unga «Vas-samaai vat-toriqi», «Vash-shamsi», «Vaz-zuha» yoki «Sabbihisma Robbika» va «Hal ataka»ni o‘qishni buyurdilar».
«Hadis va Hayot» silsilasining 6-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚
@hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи.
13 - боб
Яхшиликнинг
йўллари кўп эканлиги баёни
138
-ҳадис
.
عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «
مَنْ صَلَّى الْبَرْدَيْنِ دَخَلَ الْجنَّةَ
». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 574، م 635].
«البَرْدَانِ»: الصُّبْحُ وَالْعَصْرُ.
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради
», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ
:
Икки «салқин» намоз – бомдод ва аср намозидир. Баъзи уламолар, уни бомдод ва хуфтон, деб атадилар ҳам. Лекин бу ҳадисларда бомдод ва аср намозларига алоҳида эътибор берилишининг боиси бор. Аввало, бу икки намоз ер юзига муҳофаза учун тушиб чиқиб турадиган фаришталар алмашинадиган вақтда ўқилади. Ўша алмашинишдан кейин чиққан фаришталардан Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло: бандаларимни қай ҳолда тарк этиб келдингиз? деб сўрайди.
Шунинг учун ўша вақтларнинг намозини ўқиб турган бандалар катта фазлга эга бўладилар. Шунингдек, бомдод намози ширин уйқу ва дам олиш пайтида, аср намози одамлар маишат учун роса уриниб турган пайтда ўқилади. Ким бу икки намозни ширин уйқуси ва маишатидан кечиб ўз вақтида адо этса, жаннатга киради.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини ўтказиб юборса, гўёки аҳлини ва молини йўқотибди», дедилар».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Бу ҳадисда аср намози инсон учун аҳли аёли ва молу дунёси каби қимматли экани ҳақида сўз бормоқда. Бир вақт асрни ўқимаган одам аҳли аёлини ва молу дунёсини йўқотган одамдек қайғуриши лозимлиги таъкидланмоқда.
Шундоқ экан, умр бўйи аср намозини ўқимаганлар нима йўқотган бўладилар?
Минглаб, юзлаб, ўнлаб аср намозини ўтказиб юборганлар-чи? Уларни аср намозини доимо ўқиб юрганлар билан тенглаштириб бўладимикан?
Батафсил
:
🔗
ушбу ҳаволада
Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
📚
@hadisislomuz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп айтадиган дуолари: «
Аллоҳумма, Роббанаа, аатина фид дунйа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан наар
»,* эди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
* «
Аллоҳим! Роббимиз! Бизга дунёда ҳам, оxиратда ҳам яxшилик бер ва бизни дўзаx азобидан сақла
!».
📚
@hadisislomuz
СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ.
58-суннат: Пок тупроқ ила таяммум қилиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканлигимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Улар сув ёқасида эмас эдилар, ўзлари билан бирга сувлари ҳам йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб:
«Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дедилар. Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, уларнинг сувлари ҳам йўқ», деди.
Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга ниқтай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан ман қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, уйғонсалар, сув йўқ экан. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. «
Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар»,
деди. Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди:
«Эй Оли Абу Бакр, бу сизнинг биринчи баракангиз эмас», деди.
Оиша айтади:
«Сўнг мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик».
Келинг, ушбу ўзимиз ўрганаётган ҳадисдаги келтирилган мисолдан ўша улкан ва соф ҳаётнинг бир парчасидан қанчалар фойда олишимизни биргалашиб кўриб чиқайлик:
1. Эр сафарга ўзи билан хотинини олиб бориши мумкинлиги.
Агар бу ҳодиса ғазот учун чиқилганда бўлганини эътиборга оладиган бўлсак, ҳатто урушга ҳам олиб бориш мумкинлиги.
2. Аёл кишининг эри учун ўзини безаб кўрсатиш мақсадида мунчоқ ва шунга ўхшаш тақинчоқлар тақиши жоизлиги.
3. Ўзида йўқ тақинчоқни бировдан қарзга олиб тақиш мумкинлиги.
4. Бировдан қарзга олинган нарса билан сафарга чиқиш мумкинлиги.
5. Йўқолган нарсани излаш кераклиги.
Чунки Исломда молни беҳуда зое қилиш ман қилинган.
6. Аёл кишининг кўнгли учун унинг нарсасини топишда ёрдам бериш зарурлиги.
7. Аёл кишининг баъзи хархаша ва ноқулайлик келтириб чиқаришларига нисбатан сабрли бўлиш лозимлиги.
Ушбу мисолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга бир оғиз сўз айтмаганлар.
8. Оилали аёл устидан эри туриб, отасига шикоят қилиш мумкинлиги.
9. Бирор кўнгилсиз ишни унга сабабчи бўлган одамдан кўриш саҳобалар ичида ҳам бўлганлиги.
10. Таҳорат суви йўқ жойда тўхтаб туриш мумкинлиги.
11. Ота эри билан ўтирган қизининг олдига рухсатсиз кириб бориши мумкинлиги (албатта, олдиндан розилик бўлса).
12. Ота оилали, уйли-жойли қизига ҳам одоб беришга ҳаққи борлиги.
13. Хотинининг сонига бош қўйиб ухлаш мумкинлиги.
14. Ухлаётган одамга озор етмасин, деб, машаққатга сабр қилиш лозимлиги.
15. Сув йўқ бўлганда таяммум қилиш жоизлиги.
16. Таяммумга ният лозимлиги.
17. Таяммум барчага баробар эканлиги.
18. Оиша онамизнинг фазллари.
19. Оли Абу Бакрнинг баракали эканлиги.
Бошқа бир ривоятда ушбу ҳодисадан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга:
«Мунчоғингнинг баракаси қанча ҳам кўп экан», деганлари ва яна бошқа бир сафар Усайд ибн Ҳузайр у кишига:
«Сенга қачон ўзинг ёқтирмайдиган бир иш бўлса, албатта, ундан Аллоҳ мусулмонларга яхшилик келтиради», деганлари зикр қилинган.
20. Ислом енгиллик, кишиларни машаққатга қўймайдиган дийн эканлиги. Сув топа олмай, қийналиб турган кишиларга тупроқ ила таяммум қилишга рухсат берилганлиги шундандир.
Батафсил
:
🔗
ушбу ҳаволада
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
📚
@hadisislomuz
🕋
@islomuz
«
ТАОМ ЕСА, ХОДИМИНИ БИРГА ЎТИРҒИЗАДИМИ?
»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"
Одоблар хазинаси
" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚
@hadisislomuz