Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

HADISLAR TOPLAMI

hadislar_toplamiii
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин! Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин» (Имом Аҳмад ривояти) Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Subscribers
14 451
24 hours
-2
30 days
-292
Post views
2 603
ER
18,01%
Posts (30d)
13
Characters in post
1 801
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
October 24, 10:19

#Ҳадис_693
📗
Инсон ўзини тергаб туришлик ҳақида.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сезгир ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни
кўзлаб амал қилган одамдир. Ожиз нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир», дедилар».
✍
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Бошқача айтганда, ўзини билган оқил одам ўзини ўзи тергаб, ҳавойи нафсини жиловлаб, Аллоҳ таоло кўрсатган чегарада юриб, охират учун амал қилади. Аҳмоқ эса ҳавои нафсига берилиб, Аллоҳ таолонинг айтганини қилмай, У Зотга тавба ҳам қилмай, «Мени авф этишини орзу қиламан», деб юради. Аллоҳ таоло эса, «Тоатимга бахиллик қилганга қандоқ қилиб раҳматимни ҳадя қиламан», дейди.
Бу ҳақда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб қилинг ва катта кўрикка зийнатланинг. Бу дунѐда ўзини ўзи тергаганларга ҳисоб енгил бўлади», дер эканлар.
Маймун раҳматуллоҳи алайҳи бўлсалар: «Киши худди шеригини таоминг қаердан, кийиминг қаердан, деб тергагандек, ўзини ўзи тергамагунича тақводор бўла олмайди», деганлар. Ҳа, ҳар бир банда ўз нафсини доимо тергайдиган бўлмагунича, тақво, зуҳд ва соликликни даъво қила олмайди.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 23, 05:27

#Ҳадис_694
📓
Аллоҳ яҳши ва ёмон кўрган инсонлар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ муҳаббат қилади. Уч тоифани Аллоҳ ѐмон кўради. Аллоҳ муҳаббат қиладиганлар қуйидагилардир: Бир киши бир қавмга келиб, улардан Аллоҳни ўртага қўйиб, ораларидаги яқинликни ўртага қўймай, бир нарса сўради. Улар унга бермадилар. Бас, бир одам улардан ажраб қолди ва унга яширинча берди. Унинг берган нарсасини Аллоҳ таолодан ва олган одамдан бошқа ҳеч ким билмади. Бир қавм кечаси билан йўл юрди. Ҳатто уйқу уларнинг алмаштириш лозим бўлган нарсаларидан ҳам яхши кўриниб кетганда бошларини қўйдилар. Бас, битталари туриб Менга зиѐда муҳаббат қилди ва оятларимни тиловат қилди. Бир киши жангчи гуруҳда эди. Душманга йўлиқди. Улар енгилдилар. У эса то қатл қилингунича ѐки фатҳ қилингунча кўкси ила олға отилди. Аллоҳ ѐмон кўрадиган уч тоифа: зинокор чол, мутакаббир камбағал ва золим бойдир», дедилар».
✍
(Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: Одамлар садақа қилишни истамай турган пайтда яширин равишда садақа қилиш. Одамлар Аллоҳ таолога ибодатга ва қурбат ҳосил қилишга урина олмай қолганларида ҳам У Зотга муҳаббат ила ибодат қилиш. Одамлар енгилиб қочганларида ҳам сабот билан туриш. Қариганда гуноҳлардан яна ҳам йироқроқ бўлиш кераклиги. Чунки қариликнинг ўзи ваъз-насиҳатдир. Ноўрин мутакаббирликдан ўта ҳушѐр бўлиш лозимлиги. Оддий ҳолда ҳам мутакаббирлик қилишга рухсат йўқ. Фақирлик эса яна ҳам мутавозе бўлишни талаб қилади. Бунинг устига, мутакаббирлик қилиш Аллоҳнинг ѐмон кўришига сабаб бўлади. Шукр қилиш ўрнига зулм қилиш ѐмон нарса эканлиги. Бойлик ва шунга ўхшаш нарсалар ўз соҳибидан Аллоҳ таолога шукр қилишни тақозо қилади. Шукр ўрнига ўзига ѐки ўзгаларга зулм қилишга ўтиш эса, Аллоҳ таолонинг ѐмон кўришига сабаб бўлади.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 19, 08:09

#Ҳадис_695
📙
Қабрдаги ҳолатлар.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз жойларига кирдилар ва одамларни тишларини тиржайтириб турган ҳолларида кўрдилар-да: «Агар сизлар лаззатларни бузувчини кўпроқ эслаганларингизда, мен сизларни кўриб турган ҳолингиздан машғул қилар эди. Бас, лаззатларни бузувчини - ўлимни кўп эслангиз. Ҳолбуки, қабр ҳар куни: «Мен - ғурбат уйиман. Мен - ѐлғизлик уйиман. Мен - тупроқ уйиман. Мен - қуртлар уйиман», деб туради. Бас, қачон мўмин банда дафн қилинса, қабр унга: «Марҳабо! Хуш келдинг! Сен мен учун устимда юрганлардан кўра маҳбубсан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима қилишимни кўрасан», дейди. Бас, у унинг кўзи етгунча масофага кенгаяди. Унинг учун жаннатга эшик очилади. Қачон фожир ѐки кофир дафн қилинса, қабр унга: «Сенга марҳабо йўқ! Хуш келмадинг! Сен мен учун устимда юрганлардан кўра ѐмон кўрилгансан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима қилишимни кўрасан», дейди. Бас, у унинг устидан қисади ва унинг қовурғалари бир-бирига киришиб кетади», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бир-бирига киритиб кўрсатдилар ва сўзларида давом этиб: «Кейин унга етмишта катта илон юборилади. Уларнинг бир донаси ерга пуфласа, дунѐ тургунча у ерда бирор нарса ўсмайди. Бас, улар уни то ҳисобга олиб борилгунча чақиб ва ютиб турадилар», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғдир ѐки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир», дедилар».
✍
(ИмомТермизий ривоят еилган).
📝
Шарҳ:
Ҳар бир банда ушбу ҳадиси шарифни яхши ўзлаштириб, ўлимни кўп ўйлаши ва унга тайѐргарлик кўриши зарур. Қабрга кириши билан бандага ѐруғ дунѐдаги эътиқоди ва қилган амалларига яраша яхши ѐки ѐмон муомала қилиш бошланишини ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги лозим. Қабр азобини ўйлаб юришнинг ўзи ақли-хуши жойида бўлган ҳар бир бандани тўғри йўлга солиб қўйиши турган гап. Шунинг учун ҳам нақшбандия тариқатида ҳар бир зикр жалсасидан олдин йўлга қўйилган уч боғланишдан бири — «Робитатул мавт», яъни, ўлим ила боғланиш бўлган. Унда зокир ўлимни ва ундан кейин бўладиган ҳолатларни бирмабир ѐдга олади ва кейин зикрга ўтади. Ҳар бир киши ўз тажрибасида бу ишни йўлга қўйиб олмоғи даркор.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 15, 04:33

#Ҳадис_696
📕
#Мол
дунёда меҳр қўйишни оқибати.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен сизлар учун кўпроқ қўрқадиган нарсам Аллоҳ сизларга ер баракотларидан чиқариб берадиган нарсадир», дедилар. «Ер баракотлари недир?» дейилди. «Дунѐнинг зийнатларидир», дедилар. Шунда У зотга бир киши: «Яхшилик ҳам ѐмонлик келтирадими?» деди. Бас, Набий алайҳиссалом жим бўлиб қолдилар. Ҳатто У зотга бирор нарса нозил қилинаѐтганмикан, деб гумон қилдик. Сўнгра У зот пешоналарини силай бошладилар ва: «Сўровчи қани?» дедилар. «Менман!» деди у. «Яхшилик фақатгина яхшилик келтиради. Албатта, бу мол дегани яшил ва шириндир. Албатта, баҳорда ўсган ҳар бир нарса қоринни шишириб ўлдиради ѐки ўлдирай дейди. Илло, яшилни егувчилардан еб, икки ѐнбоши шишганда қуѐшга ўзини тутиб ковуш қайтаргани, ичидагини чиқариб ташлаб, сийгани ва қайтиб бориб яна егани бундан мустасно. Албатта, бу мол дегани шириндир. Ким уни ҳақи билан олиб, ҳақи билан қўйса, бу қандоқ ҳам яхши ѐрдамдир. Ким уни ноҳақлик ила олса, худди еб тўймайдиганга ўхшайди», дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
📝
Шарҳ:
Мол-дунѐ гўзал ва шириншакардир. У бандани ўзига маҳлиѐ қилади. Аммо мол-дунѐнинг гўзаллиги ва ширинлиги баҳорда янги чиққан ўт-ўланга ўхшайди. У ўзига қараганларга ишва билан қарайди ва уни тановул қилганларга тотли татийди. Аммо баҳорги ўт-ўланни кўп еган ҳайвоннинг қорни шишиб, ҳалок бўлади. Ҳеч бўлмаса, ҳалокат ѐқасига бориб қолади. Мазкур ўтўланларнинг ҳалокатли зараридан фақат керакли чораларни кўрганларгина соғсаломат қолиши мумкин. Шунингдек, мол-дунѐдан ҳам эҳтиѐтлик фойдаланганларгина мақсадга етадилар. «Албатта, бу мол дегани шириндир». билан Шунинг учун уни кўпчилик яхши кўриши турган гап. Бу табиий бир ҳолдир. Фақат ўша ҳолатдан фойдаланишнинг ўзига хос услуби бор. «Ким уни ҳақи билан олиб, ҳақи билан қўйса, бу қандоқ ҳам яхши ѐрдамдир». Банда мол-дунѐни ҳалол, пок йўл билан топса, уни ҳақ билан олган бўлади. Банда мол-дунѐни Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлда сарфласа, уни ҳақ билан қўйган бўлади. Шунда мол-дунѐ бандага яхши ѐрдамчи бўлади. «Ким уни ноҳақлик ила олса, худди еб тўймайдиганга ўхшайди». Банда мол-дунѐни ҳаром йўл билан олса, худди еб тўймайдиган очкўз ҳайвонга ўхшаб қолади. Худди ўша ҳайвон қорни шишиб, ҳалок бўлганидек, ҳаром мол топадиган ҳам ўзи билмаган ҳолда ҳалок бўлади.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 10, 23:33

#Ҳадис_697
📒
#Қўшничилик_Ҳаққи
Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!» дедилар. «Ким? Эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди. «Қўшниси ѐмонлигидан эмин бўлмаган одам», дедилар».
✍
(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
Муслимнинг ривоятида: «Қўшниси ѐмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.
📝
Шарҳ:
Бунда қўшнисига ѐмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган, дейди уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда ҳам қўшнининг ҳаққи улуғ эканлиги тарғиб қилинмоқда. Қўшниларига ѐмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ѐмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан. Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермасликни ўрганиб олар эканмиз.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 09, 07:51

#Ҳадис_698
📙
#Аллоҳни_зикри
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У менга: «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер», деди», дедилар».
✍
(Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам исрода бўлган кечада жуда ҳам муҳим ишлар бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Ушбу ҳадиси шарифда мазкур муҳим ишлардан бири айтилмоқда. Исро кечасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан аввал ўтган баъзи пайғамбарларга, жумладан, Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдилар. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳим гап айтдилар: зот «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт». Иброҳим алайҳиссаломнинг салом айтишлари уммати Муҳаммадга мансуб ҳар бир мўмин учун буюк шарафдир. «Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер». Бу жумладан тупроғи пок, суви ширин, ўзи текис бўлган жаннатдан бир дарахт сотиб олиш учун тўланадиган баҳо «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни бир марта зикр қилиш эканлигини билиб оламиз. Ушбу зикрни қанча кўп айтсак, жаннатдаги дарахтларимизнинг сони ҳам шунча кўпайиб бораверади. Бу ривоятдан уммати Муҳаммадияга анбиѐларнинг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом ҳам зикрни кўпроқ қилишни тавсия қилганлари келиб чиқади. У зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида мазкур тавсияни саломга қўшиб етказиб қўйишни сўраган эканлар. «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» калимаси жаннат боғларининг кўчати экан. Уни бу дунѐда кўп айтиб юрган банда жаннатга кирар экан ва бу калимани неча марта айтган бўлса, жаннатдаги боғида шу айтган ададича кўчатлари бўлар экан. Шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни иложи борича кўпроқ айтишга ҳаракат қилайлик.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 08, 01:19

#Ҳадис_699
📘
#Аллоҳга
ширк келтирмаган инсонни гуноҳи кечирилиши ҳақида.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кечалардан бирида ташқарига чиқсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзлари юрибдилар. У зот билан бирга бирор инсон йўқ. Мен у зот ўзлари билан бирга бировнинг юришини ѐқтирмасалар керақ деб гумон қилдим. Ойнинг ѐруғуда юра бошладим. У зот ўгирилиб мени кўриб қолдилар ва: «Бу ким?» дедилар.
«Абу Зарр. Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!» дедим.
«Бу ѐққа кел!» дедилар.
У зот билан маълум вақт бирга юрганимдан кейин: «Албатта, кўпчи бўлганлар қиѐмат куни озчи бўлурлар. Илло, Аллоҳ унга яхшиликни берган одам уни ўнгидан ҳам, чапидан ҳам, олдидан ҳам, ортидан ҳам тарқатган ва у билан яхшилик қилган бўлса, мустаснодир», дедилар.
У зот билан яна маълум вақт бирга юрганимдан кейин «Бу ерга ўтир» деб мени текис ерга ўтказдилар.
У ернинг атрофида тошлар бор эди. Бас, у зот:
«Шу ерда ўтириб тур», дедилар-да, қора тошли жойда кўзимга кўринмайдиган даражада узоқлашиб кетдилар.
У зот мендан ғойиб бўлдилар. Ғойибликлари чўзилиб кетди. Сўнгра у зот қайтиб келаѐтганларида:
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» деганларини эшитдим.
У зот етиб келганларида сабр қила олмасдан:
«Эй Аллоҳнинг Набийи! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!
Қора тошли ер томонда кимга гапирилди?
Бирортанинг сизга гап қайтарганини эшитмадим?» дедим.
«У Жаброил.
Қора тошли ерда менга зоҳир бўлди ва: «Умматингга башорат бер. Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай ўлса, жаннатга киради», деди.
«Эй Жиброил!
Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!» деди.
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!» деди.
«Агар зино ва ўғрилик қилган бўлса ҳам-а?» дедим.
«Ҳа!
Агар хамр ичган бўлса ҳам», деди», дедилар».
✍
(Икки шайх ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда ҳам кишининг қалбини ларзага солувчи ҳақиқатлар зикр қилинмоқда. Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан бўлган, Аллоҳ таолога бирор нарсани ширк келтирмай, шариат аҳкомларига амал қилган ва гуноҳларига тавба қилган ҳолида ўлган киши,агар зино, ўғрилик ва хамрхўрлик каби гуноҳлари бўлса ҳам, азобсиз жаннатга киради баъзи бир қилган гуноҳлари эса, мағфират қилинади экан. Аммо гуноҳларига тавба қилмай ўтган бўлса, дўзахда жазосини тортиб, поклангандан кейин жаннатга киради экан. Албатта, бу Муҳаммад алайҳиссалом уммати учун улкан башоратдир.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 05, 04:22

#Ҳадис_700
📕
#Иблиснинг
ҳийлалари ва бугунги ҳаётимизда жуда кўп бўлиб турган ҳодисалар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Дарҳақиқат, Иблис ўз тахтини сув устида ўрнатди ва кейин ўз қўшинини юборишни бошлади. Ва унга қўшинининг энг яқини - энг катта чалкашликларни сепмоқда. Улардан бири келиб: "Мен буни қилдим ва буни қилдим", дейди. Иблис жавоб беради: "Сен ҳеч нарса қилмабсан!", кейин яна бири келади ва айтади: "Мен уни хотинидан ажратмагунимча эркакни тарк этмадим". Кейин Иблис уни ўзига яқинлаштиради ва: "Ҳа, сен яхшисан!"
✍
(Имом Муслим ривояти)
📝
Шарҳ.
Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Бу ҳадис ажралиш ва талоқнинг улкан мавқеидан далолат беради, шунингдек, бунга интилган киши учун бу жуда катта зарар ва катта гуноҳдир! Aхир, ажралишда, Aллоҳ бирлаштиришни буюрган нарсанинг ёрилиши; Aллоҳ раҳм-шафқат ва муҳаббат билан қилган ишларида бирдамликни ёқолиши, Исломда қурилган уйнинг бузилиши ва жанжаллишиш истаги.
Иқмал ал-муълим, 8/349
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

October 02, 06:37

#Ҳадис_701
📘
АЛЛОҲ ТАОЛО ХАЛҚ ҚИЛГАН НАРСАЛАРГА РАҲМ ҚИЛМОҚ ВОЖИБ
Бир катта ѐшдаги чол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилиб келди. Қавм унга йўл очишда кечикиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган - биздан эмас», дедилар».
✍
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Исломда катта ѐшдаги кишиларни ҳурмат қилиш юксак одоб намунаси ҳисобланади. Мўмин мусулмонлар қадимдан кексаларнинг ҳурматини жойига қўйганлар. Бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари асос солганлари ва бош бўлганлари ушбу ҳадиси шарифдан ҳам билинади. У зот алайҳиссалом катта ѐшдаги кишига йўл очишда кечикиб қолингани учун саҳобаларга танбеҳ бердилар ва: «Кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган - биздан эмас», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Катта ѐшдаги кишиларни кўрганда уларга ѐрдам беришга кечиктирмай ҳаракат қилиш зарурлиги.
2. Кичкина болаларга нисбатан раҳм шафқатли бўлиш мусулмонлик аломатларидан эканлиги.
3. Катта ѐшли кишиларни улуғлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш мусулмонлик аломатларидан эканлиги.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

September 30, 09:20

#Ҳадис_702
📔
Аёллар эрларини бесабаб ғазаб қилдирмаслик
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
Нима бўлишидан қатъий назар, аёл бу дунёда эрига зарар етказса, у ҳолда унинг жаннат ҳурлари орасидан аёли айтади: "Унга азоб-уқубат келтирманг, Aллоҳ сизни йўқ қилсин! Дарҳақиқат, у вақтинча сиз билан, яқинда у сиздан ажралиб, бизга келади.
✍
(Имом Aҳмад ва Имом Термизий ривояти).
📝
Шарҳ
Қози Aбу Бакр ибн Aрабий ушбу ҳадис ҳақида шундай деган:
Aгар аёл солиҳ эрига зарар етказса, бу Aллоҳнинг, фаришталарининг ва жаннат аҳлининг ғазабини уйғотади. Ҳамма уни лаънатлайди ва бунга шубҳа йўқ.
Aридатул аҳвазий, 5/99
📚
* * * * *
Имом Синдий раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
Бу ҳадис нариги дунё (охират) ҳар қандай қайғу ва умидсизликдан айролиги, ҳатто жаннат аҳлининг хотини ҳам эрининг бу дунёда безовта бўлишини истамаслигидан далолат беради. Ва Aллоҳ Таоло айтган: "Дунё ҳаёти фақат фойдаланиш макони, охират эса абадий яшаш маконидир."
(Ғофир 39)
Ҳания ас-Синди 2/498
📚
* * * * *
Имом Ибн Aллон раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
Бу шариатда ҳеч қандай сабабсиз хотин эрига зарар етказиши ҳақида. Aммо, агар у ўз ҳуқуқларини талаб қилса, айтайлик, унга сарфлашлик ҳақида, эркак очкўзлиги туфайли аёл бундан ғазабланса, демак, бу иш бу ерда киритилмаган.
Далил ал-фалиҳин 3/114
📚
* * * * *
Шайх Aлбоний раҳимаҳуллоҳ дедилар:
Ушбу ҳадис, ўзингиз билганингиздек, эрларига азоб берадиган аёллар учун огоҳлантиришни ўз ичига олади", деди.
Aс-Саҳиҳа 1/336
📚
* * * * *
Шайх Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
Aгар бу эрнинг хотинига ғазабланиши унинг ёмон хулқ-атвори, ёки унинг ёмон муносабати ёки эрига бўйсунмаслик сабабли бўлса. Aммо агар эрнинг ғазабланишига сабаб аёлнинг нотўғрилиги бўлмаса, унда унинг гуноҳи йўқ.
Туҳфатул аҳвазий 2/344
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚