Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

HADISLAR TOPLAMI

hadislar_toplamiii
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин! Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин» (Имом Аҳмад ривояти) Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Подписчики
16 000
24 часа
30 дней
-300
Просмотры
3 199
ER
19,99%
Посты (30д)
19
Символов в посте
561
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
June 10, 04:26

#Ҳадис_1057
📘
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй  Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва қиѐмат куни мискинлар жамоаси ила
тирилтиргин», дедилар. Шунда Оиша:
«Нима учун, эй Аллоҳнинг расули?» деди. «Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил олдин
кирадилар. Эй Оиша! Мискинни ҳеч бўлмаса яримта  хурмосиз қайтармагин. Эй Оиша! Мискинларга
муҳаббат қилгин ва уларга яқин бўлгин. Ана шунда  Аллоҳ қиѐмат куни сени Ўзига яқинлаштиради»,
дедилар».

(Термизий ривоят қилган)
Шарҳ: Бу ривоятларда Аллоҳнинг розилигини топган тақводор мискинлар кўзда тутилган. Уларнинг кўнгиллари синиқ бўлади. Улар Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилган  бўладилар. Бу ва шунга ўхша ҳадиси
шарифларда фақир фуқаро ва.  мискинларга таскин ва уларни сабр-қаноат қилишга даъват бор.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

June 08, 09:51

#Ҳадис_1056
📔
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «кимни бирор иш ташвишга солса: «Йаа залжалали вал икром»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».

(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бунда ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини зикр қилиб, улуғлаш бор. Зул Жалол вал Икром — Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

June 06, 23:34

#Ҳадис_1053
📘
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан
тутиб туриб:
«Бу дунѐда худди ғарибдек ѐки ўткинчи йўловчидек
бўл. Ўзингни аҳли қабрлардан сана», дедилар».
Ибн Умар: «Қачон кеч киритсанг, сабоҳга интизор
бўлмагин. Қачон тонг отдирсанг, кечқурунга интизор
бўлмагин. Сиҳҳатингдан беморлигингга олгин.
Ҳаѐтингдан ўлимингга олгин», дер эди».

(Бухорий ривояти)
Шарҳ: Зухд ва рақоиқ бобида келган барча оят ва
ҳадиси шарифлардаги «дунѐ ҳаѐти»дан мурод, Аллоҳ
таоло ва охиратни эсдан чиқарадиган ҳой-ҳавас ва мол-
дунѐлардир.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу ҳадиси шарифдаги
«Бу дунѐда худди ғарибдек ѐки ўткинчи йўловчидек бўл.
Ўзингни аҳли қабрлардан сана» деганлари ҳар бир киши
учун доимий керакли эслатмадир. Чунки одам боласи бу
дунѐда боқий қолмаслигини унутган заҳоти унда ҳаром-
харишга, зулмга ва бошқа барча ѐмонликларга қарши
туйғу йўқолади. Оқибатда у киприк қоқмай гуноҳ қилишга
ўтади.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

June 05, 06:18

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинган умматлари учун у зотни қисқача машойиҳлари.
Ҳадисда келган инсон яҳши кўргани билан бирга бўлади ва яна бошқа ҳадисда эса жаннатга кирган инсонлар бу дунёда қилган ишлари ҳақида жаннатга топланиб иймонлашиб ўтиришади дейилган.
Сизлар ва биз ҳам жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотни ҳадислари ва машойиҳлари ҳақида бу дунёда гаплашиб ўрганганимиз сингари у дунёда ҳам у зотни ёнларида шу мавзуларда суҳбатлашиб ўтириш ҳаммамизга насиб қилсин.
Аллоҳумма амийн.
.

June 03, 14:05

#Ҳадис_1051
📘
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ѐмон дардлардан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида олдин ѐмон дардлардан учтасини номи билан алоҳида зикр қилиб туриб, кейин умумлаштирувчи сўз ила паноҳ сўраган эканлар. Албатта, сиҳатсаломатлик катта неъмат, ундан маҳрум бўлишдан паноҳ сўраб туриш керак.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

June 01, 03:24

#Ҳадис_1045
📔
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариянинг қалби икки нарсани - умрнинг узунлиги ва молнинг кўплигини орзу қилишда ёшдир», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Одам қаригандан кейин кўп нарсадан кўнгли қолади. У нарсаларга ёшлигидаги каби орзу-ҳавас қилмай қўяди. Аммо инсон қариган чоғида ҳам кўп яшашни ва кўп мол-дунёли бўлишни орзу қилишини қўймайди.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

May 30, 06:26

#Ҳадис_1048
📖
📚
Усмон розияллоҳу анҳу қачон қабр устида турса, соқолини хўл қилгунча йиғлар эди. Бир куни унга: «
Жаннат ва дўзахни зикр қилганда йиғламайсан-у, аммо бундан йиғлайсанми
?» дейилди. Шунда у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «
Қабр охират манзилларининг биринчисидир. Агар ундан нажот топса, кейингилари ундан кўра енгилдир. Агар ундан нажот топмаса, кейингилари ундан кўра қийиндир. Қабрдан кўра қўрқинчлироқ манзарани кўрмаганман
», деганлар», деди».

Имом Термизий ривояти.(Ҳонеъ розияллоҳу анҳудан)
📝
Шарҳ:
Пайғамбар алайҳиссаломга барча манзаралар, жумладан, қабрдаги манзаралар ҳам кўринар эди. Шунинг учун у зот мазкур манзараларни солиштириш имконига эга эдилар. Мўмин киши қабр азобидан қўрқиш малакасини ҳосил қилмоғи лозим. Ана шунда у зоҳидлик мақомига эришишда муҳим қадам босган бўлади.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

May 29, 00:42

#Ҳадис_1047
📖
📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган калималар ила паноҳ сўранглар:
«
Аллоҳим! Мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан дунѐнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман
»
🤲🏻

Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилишган (Саъд розияллоҳу анҳудан)
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

May 26, 23:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ДУО
Жубайр ибн Нафирдан келади: “Байрам кунлари Аллоҳниг Росули саллаллоҳу алайҳи ва саламниг Асҳоблари учрашиб қолишса
تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ
(Тақоббаля ллаҳу минна ва минкум
маъноси: Аллоҳ Биздан ва Сиздан (ибодатларимизи) қабул қилсин) дейишар эди" дедилар.
ат Табарони 22/52 келтирганлар
Хофиз Ибн Хожар ва имом ас Суютий роҳимаҳуллоҳлар исноди Ҳасан дейишган
“Фатҳул Борий” 2/517.
Хайит байрамингиз муборак бўлсин
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

May 26, 21:18

Қурбон ҳайит байрами барчангизга муборак .
Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин
Байрамингиз муборак бўлсин.