
ХАМД жоме масжиди
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Шарҳ:
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир. Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир. Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.
«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.
https://t.me/hamd_masjidi
🌙
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ДИНДОШИМ ЯНГИ КУН , ЯНГИ ОЙ ВА ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ХАЙРЛИ , ФАЙЗЛИ , ҲИДОЯТЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!!!
https://t.me/hamd_masjidi
🌙
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
📢
Муҳаррам ойининг
1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба
кунига тўғри келмоқда.
🗣
Муҳаррам
— ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
🟢
Ўқилиши:
«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».
💬
Маъноси:
«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
🤲
Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!
⏺
1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!
#ҳижрий_1448_йил
#янги_ой_эълони
#янги_ҳижрий_йил
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Муҳаррам
ойининг илк кечасида ўқиладиган дуо
Қуйидаги дуо баъзи уламолар томонидан Муҳаррам ойининг биринчи кечасида ўқиш тавсия қилинган дуолардан саналади:
اَللّٰهُمَّ أَنْتَ الْأَبَدِيُّ الْقَدِيمُ الْأَوَّلُ، وَعَلَىٰ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ وَجُودِكَ الْمُعَوَّلُ، وَهٰذِهِ سَنَةٌ جَدِيدَةٌ، فَأَسْأَلُكَ فِيهَا الْعِصْمَةَ مِنَ الشَّيْطَانِ وَأَوْلِيَائِهِ، وَالْعَوْنَ عَلَىٰ هٰذِهِ النَّفْسِ الْأَمَّارَةِ بِالسُّوءِ، وَالِاشْتِغَالَ بِمَا يُقَرِّبُنِي إِلَيْكَ يَا كَرِيمُ.
Ўқилиши:
Аллоҳумма антал-абадийюл-қадимул-аввал, ва ъала фазликал-ъазими ва жудикал-муъаввал, ва ҳазиҳи санатун жадидатун, фа асъалука фиҳа ал-ъисмата минаш-шайтони ва авлияиҳи, вал-ъавна ъала ҳазиҳин-нафсил-аммарати бис-суъ, вал-иштиғола бима юқаррибунӣ илайка я Карим.
Маъноси:
«Эй Аллоҳ! Сен Азалий, Қадим ва Аввал Зотсан. Биз Сенинг буюк фазлинг ва чексиз карамингга суянамиз. Мана бу янги йил кириб келди. Унда мени шайтон ва унинг ёрдамчиларидан асрашингни, ёмонликка буюрувчи нафсимга қарши курашишим учун мадад беришингни ва мени Сенга яқинлаштирадиган амаллар билан машғул қилишингни сўрайман, эй Карами кенг Зот!».
Қачон ўқилади?
Муҳаррам ойининг биринчи кечаси — Зулҳижжа ойининг охирги куни қуёш ботиши билан бошланади. Демак, бу дуони бугун шом намозидан кейин ўқиш мумкин.
Уламолар камида бир марта, имкони бўлса уч марта ўқишни яхши амал деб айтганлар. Дуодан олдин ва кейин истиғфор айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаш ҳам нур устига аъло нур бўлади.
✨
Янги ҳижрий йил — 1448 йил барчамизга муборак бўлсин!
https://t.me/hamd_masjidi
ТОБУТНИ ҚАБРИСТОНГА ОЛИБ БОРИШДА БАЛАНД ОВОЗДА ЗИКР ҚИЛИБ БОРИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
#қабристон
❓
2122-САВОЛ: Биз томонларда жанозадан кейин тобутни қабристонга олиб кетишда одамлар жўр бўлиб, ла илаҳа иллаллоҳни айтиб кетишади. Бу иш тўғрими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри эмас. Фиқҳий манбаларда маййитни қабристонга олиб борувчиларнинг мажбуриятлари бирма-бир баён этилган. Ана шу мажбуриятлардан бири бораётган одам сокин-жим ҳолатда бориши, баланд овозда гапирмаслик ҳатто, зикр ва қироат ҳам қилмаслик, агар зикр қилмоқчи бўлса, ичида қилиши айтилган ва бунга далил ўлароқ Қайс ибн Саъд ибн Убодадан келган ушбу ривоятни келтирганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун овозни баландлатишни макруҳ кўришар эди. Ҳолбуки,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир”
, деб айтганлар”. Лекин ичида зикр қилиб кетаман деган одамга монелик йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
🌙
✨
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
✨
🌙
#ҳижрий_1448_йил
#янги_ой_эълони
#янги_ҳижрий_йил
🌙
Муҳаррам ойининг
1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба
кунига тўғри келмоқда.
📖
Муҳаррам
— ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
🤲
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
🕊
Ўқилиши:
«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».
🌿
Маъноси:
«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
🕌
Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!
🌙
1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅
Улашинг |
@MuslimShosh
Одамларнинг табассум ва очиқ чеҳралик билан мулоқот қилишлари пайғамбарларнинг ахлоқларидандир. У кибрдан узоқлаштиради ва самимиятни пайдо қилади.
✍
Имом ибн Баттол Моликий
https://t.me/hamd_masjidi
#mutolaa
#Alloh
🤲
АЛЛОҲ УНИ БОЙ ҚИЛАДИ
📿
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
اليد العليا خيرٌ من اليد السفلى وابدأ بمن تعول وخير الصدقة عن ظهر غنى ومن يستعفف يعفه الله ومن يستغن يغنه الله
"Тепадаги қўл пастдаги қўлдан яхшидир.
(Садақани)
оилангдан бошла. Садақанинг яхшиси бойликнинг ортганидан қилинганидир. Ким
(тиланчиликдан)
иффатини сақласа, Аллоҳ унинг иффатини сақлайди, ким ўзини
(бошқалардан)
беҳожат қилса, Аллоҳ уни бой қилади"
(Имом Бухорий ривояти).
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
☪️
Ислом аёлларни зулмдан қандай озод қилди?
🖼
Бугунги кун билан яшанг
✅
Нима учун Ҳанафий мазҳабини танлашимиз керак?
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#duo
🌙
Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ
🤲
Ўқилиши:
Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).
🌺
Маъноси:
Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali
ҚУРЪОНДА КЕЛГАН ПАЙҒАМБАРЛАР ДУОСИ
Ҳар соҳада йўлимизга чироқ тутган, дунё ва охират ҳаётимиз учун йўлбошчи бўлган пайғамбарлар дуони ҳам қандай қилиш кераклигини бизларга кўрсатиб беришган экан. Қуйида коинотнинг ёрқин юлдузлари Роббиларига қандай дуо қилганликларини сиз азизлар билан кўриб чиқамиз.
🤲
Одам Атова Момо Ҳавонинг дуоси:
قَالَا رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Таржима
:
«Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр қилдик. Агар Ўзинг бизларни мағфират қилмасанг ва раҳм-шафқат кўрсатмасанг шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз».
(Аъроф,23)
🤲
Нух алайҳиссаломнинг дуоси:
رَّبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا
Таржима
:
«Роббим, мени мағфират қилгин, ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин»
. (Нух,28)
🤲
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Таржимаси
:
«Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб куни мағфират айлагин».
(Иброҳим,41)
رَبِّ هَبْ لِي حُكْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ وَاجْعَل لِّي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآخِرِينَ
Таржимаси
:
«Парвардигорим, менга илм ҳадя этгин ва мени солиҳлар қаторига қўшгин. Яна мен учун кейинги келганлар ўртасида рост мақтовлар қилгин».
(Шуаро,83-84)
🤲
Лут алайҳиссаломнинг дуоси:
قَالَ رَبِّ ٱنصُرْنِى عَلَى ٱلْقَوْمِ ٱلْمُفْسِدِينَ
Таржимаси
: «
Роббим, бузғунчи инсонларга қарши менга ёрдам бер
»(Анкабут,30)
🤲
Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломнинг дуолари:
رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
Таржимаси
: «
Парвардигорим, Ўзинг қилган ишимизни қабул айла. Шубҳасиз, Сен Эшитгувчи, Билгувчисан!»
(Бақара,127)
https://t.me/hamd_masjidi