
ХАМД жоме масжиди
#hafta_dayjesti
#jumadan_jumagacha
📺
“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА”
(11.09.2026
)
00:00 Хабарлар
01:00
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди
01:45
Халқаро анжуманда аёллар ҳуқуқи муҳофазаси масалалари муҳокама қилинди
02:41 Ўзбекистон дунёдаги энг тинч мамлакатлар рейтингида 37-ўринни эгаллади
03:27
“Al Jazeera”: Ўзбекистон ислом цивилизацияси шаклланиши ва тараққиётида юксак ўрин эгаллайди
04:17 Индонезиянинг Ҳаж ва умра ишлари вазири билан учрашув ўтказилди
05:06
Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
05:42 Имом Бухорий мажмуаси яқинида беш юлдузли биринчи меҳмонхона очилди
06:11
Тошкентда Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлигида нуфузли илмий конференция бўлиб ўтди
07:02
Башакшеҳирда имомлар юртдошларимизнинг ислом динига оид саволларига жавоб беришди
07:32
АҚШдаги ўзбек жамияти вакиллари билан учрашув ўтказилди
08:12 Мурожаатлар тезкор ва манзилли ҳал этилмоқда
#yangiliklar
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🎙
Бошловчи:
Неъмат Мусаев
📝
Муҳаррир:
Абдулатиф Абдуллаев
📹
Оператор:
Дилшод Маҳкамов
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Хатми_Қуръон
Шўро
сураси 16-23-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
https://t.me/hamd_masjidi
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ, ЯХШИЛАР! АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇
👇
👇
https://t.me/hamd_masjidi
#Muslim_podcast
📱
🗣
IJTIMOIY TARMOQLARDAGI FATVOLAR QANCHALIK XAVFLI?
🎙
Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev
–
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti
oʼqituvchisi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da koʼring!
📝
Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
https://t.me/hamd_masjidi
#duo_zikr
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ
📖
Ўқилиши
: Аллоҳумма иннии ас'алука ҳуббака, ва ҳубба ман йуҳиббука, вал 'амалаллазии йубаллиғуни ҳуббака.
✨
Маъноси
: «Аллоҳим! Мен сендан муҳаббатингни сўрайман, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман».
https://t.me/hamd_masjidi
#mutolaa
📖
“Қуръон — инсоннинг энг кучли шифоси”
🤔
Баъзан инсон шундай ҳолатга тушадики — қалби безовта, фикри тартибсиз, ички оғриқ уни тинч қўймайди.
Бироқ у шифокорга боришдан олдин, бир нарсани эслаши керак: инсоннинг қалби учун ҳақиқий шифо — Аллоҳнинг каломидадир.
📖
Қуръон — фақат ибодат учун тушган китоб эмас. У — инсоннинг бутун ҳаётини соғломлаштирадиган нурдир.
Уни ўқиш нафақат гуноҳларни ювиб юбориш, балки руҳни оромга солиш, танни кучайтириш ва мияни фаоллаштиришдир.
✅
Олимлар исботлаган:
Қуръонни мунтазам ўқиган одамда стресс гормонлари камаяди, юрак уриши барқарорлашади, асаб тизими тинчланади.
Мусҳафга қараб ўқилган ҳар бир ҳарф — кўз учун машқ, хотира учун витамин, мия учун енгил нафасдир.
Шунинг учун ҳам Қуръон ўқувчи инсон:
• тинч бўлади,
• хотиржам яшайди,
• ҳасад, ғийбат ва тамадан узоқлашади,
• Аллоҳнинг сўзи билан қалбини қувватлантиради.
✍️
Бунинг сири шундаки — Қуръон инсонни ўз эгаси билан боғлайди.
Қалб Аллоҳни ҳис этганида, унинг ичидаги ҳар қандай безовталик йўқолади.
📖
Шундай экан, азиз диндошим, ҳар куни Қуръонни ўқинг.
Бир саҳифа, бир оят, ҳатто бир ҳарф бўлса ҳам — бу руҳингиз учун доридир.
Ҳар бир талаффуз, ҳар бир нафас — сизни тинчликка яқинлаштиради.
Уни тўғри ўқишни ўрганиш, тажвид билан ўқиш — бу шунчаки техника эмас, балки Аллоҳнинг каломини эҳтиром билан ифода этиш маданиятидир.
“Қуръонни ўқиб, уни ҳаётингизга жорий этсангиз — Аллоҳ сизни нафақат қалбан, балки жисман ҳам соғлом қилади.”
📖
Қуръон — бу нур. У ҳар куни ўқилганида қалбингни равшанлаштиради, ҳаётингни баракали қилади ва жисмингни шифолайди.
✨
Шунинг учун, Қуръонни фақат ёдлаш учун эмас, тиришиб ҳис қилиш учун ўқинг.
Унда ҳар бир ҳарф — шифо, ҳар бир сўз — раҳмат, ҳар бир оят — нурдир.
🤲
Аллоҳ бизларни Қуръон билан яшайдиган, унинг ҳар бир оятида шифо ва тинчлик топадиган бандаларидан қилсин.
🚀
@muminauz
🌺
📱
muminauzportali
#xabar
#muftiy
#juma
📖
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚАЛБНИ ПОКЛАБ, ХУЛҚНИ ГЎЗАЛ ҚИЛАДИ
🕌
Бугун,
11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Имом Бухорий" жоме масжидида бўлиб, намозхонлар билан бирга жума намозини адо этдилар.
🌙
Муфтий ҳазратлари жамоат намозидан олдин йиғилганларга
«Қуръони каримнинг маърифати ва шафоатидан насибадор бўлайлик»
мавзусида самимий ва ибратли мавъиза қилиб бердилар.
💬
Суҳбат асносида Муфтий ҳазратлари Қуръони карим инсоният учун Қиёматга қадар тўғри йўлни кўрсатувчи илоҳий ҳидоят манбаи эканини алоҳида қайд этдилар.
Каломуллоҳ инсоннинг имонини мустаҳкамлаб, қалбини поклашини, тафаккурини кенгайтириб, хулқини чиройли қилишини ва жамиятга нафи тегадиган шахс қилиб тарбиялашини таъкидладилар. Шу боис, ҳар бир мўмин киши Қуръонни фақатгина тиловат қилиб қўймасдан, балки унинг маъноларини англаб, ҳар бир кўрсатмасини кундалик ҳаётига татбиқ этиши зарурлигини билдирдилар.
⏺
Шунингдек,
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда муқаддас китобимизга кўрсатилаётган эҳтиром ҳақида гапирар эканлар, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази ва унинг энг файзли маскани — Қуръон зали эканини айтиб ўтдилар. Бу ерда дунёдаги энг ноёб маънавий меросимиз бўлган Ҳазрати Усмон Мусҳафи юксак эъзоз билан сақланаётгани бизга ғурур бағишлашини сўзладилар.
✅
Бундан ташқари, ҳозирда Диний идора тизимидаги олий ва ўрта махсус билим юртларида Қуръон ва тажвид курслари узлуксиз ишлаётгани,
мустақил ўрганувчилар учун онлайн сабоқлар ҳамда зарур аудио-видео қўлланмалар тақдим этилаётгани юртдошларимиз учун катта қулайлик бўлаётгани айтилди.
🤲
Жума суҳбати якунида Муфтий ҳазратлари жамоат билан биргаликда юртимизга тинчлик-омонлик, хонадонларимизга қут-барака сўраб хайрли дуолар қилдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook