
"Ҳазрати Ибн Аббос"
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1️⃣
. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2️⃣
. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3️⃣
. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4️⃣
. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5️⃣
. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6️⃣
. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7️⃣
. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8️⃣
. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9️⃣
. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
1️⃣
0️⃣
. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
1️⃣
1️⃣
. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
1️⃣
2️⃣
. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
1️⃣
3️⃣
. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
1️⃣
4️⃣
. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
1️⃣
5️⃣
. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
1️⃣
6️⃣
. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
1️⃣
7️⃣
. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
1️⃣
8️⃣
. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
1️⃣
9️⃣
. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
2️⃣
0️⃣
. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
2️⃣
1️⃣
. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
2️⃣
2️⃣
. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
2️⃣
3️⃣
. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
2️⃣
4️⃣
. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
2️⃣
5️⃣
. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
2️⃣
6️⃣
. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
2️⃣
7️⃣
. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.
2️⃣
8️⃣
. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
📚
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
Гуноҳларга каффорат амал
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Термизий ривоят килган.
Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
Биз касал бўлмаймиз...
Субҳаноллоҳ, агар биз суннатга тўла амал қилганимизда эди, танимиз дард кўрмас эди. Авваллари боболаримиз қариликда ҳам ҳозирги йигитлардан бақувват бўлишган. Ҳозир эса суннатдан узоқлашганимиз сабаб йигитларнинг ҳам қуввати йўқ.
Тинглар ва фикр қилинг!
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, Азизлар!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг ва дўстларингизни каналга қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
#BOSH_IMOM_MINBARI
🎬
ULARNI ARSHNING SOYASIDA SOYALANTIRADI
🎤
ABDULLOH DOMLA SAMATOV
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Ulamolar kengashi a'zosi,
Namangan viloyati bosh imom xatibi
📹
➡️
FULL HD:
https://youtu.be/QIkWXylfDgI?si=20c2Mxbl_XMjSqiu
🌐
➡️
Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
🚀
Telegram
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
|
🎬
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#Тарбия
📱
🗣
НЕЪМАТНИ
ҚАДРИГА ЕТИШ
✅
Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
Давлатобод тумани "Юсуфхон ўғли Қосимхон жоме масжиди имом-ноиби
🎞
👉
FULL HD:
https://youtube.com/shorts/RK2hmJoD9A4?si=vI62MLVFZtTQPRx2
🌐
Сайтдан кўриш
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#Видео
📹
Намоздан кейин шошилманг!
🎙
МУРОДИЛЛА АХМЕДОВ,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом-хатиби
🎞
👉
FULL HD:
https://youtube.com/shorts/TJ3xRehNT1Y?si=-HXn0Pe7YzdYFzIi
🌐
👉
Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Қиёмат куни ҳамма бир-биридан қочади. Фақат Қуръон ҳофизлари ўз ота-оналарини ахтарадилар ТОЖ кийдирилиши учун...
Қуръонга дарс, вазифа ёки ўқиб қўйилиши шарт бўлган мажбурият сифатида қараманг! Балки Уни муҳаббат, солиҳ амал ва ЖАННАТ калити ҳисобида муносабатда бўлинг!
Бир ўйлаб кўринг!
Муккасидан кетган телефонингиз, ўлишингиз биланоқ, сиздан ажралади. Бошқаларники бўлади. Қуръон эса, биздан олдин қабримизга бориб туради.
Энди айтингчи, қанча вақтингизни бу иккиси учун сарфлайсиз?
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
#биласизми
Бармоқ учлари бетакрордир
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:
"Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас деб ўйлардим? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз" (1-4-оятлар).
Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари - кўзи, бурними ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.
Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқ ларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолда келтира олишини таъкидламоқда.
"Илмий мўъжизалар" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ўз аҳли хусусидаги қасамида туриб олса, бу янада каттароқ гуноҳдир. Яхшилик қилсин», яъни (қасамини бузиб,) каффорат берсин».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Маъмар айтади: «Ҳаммам ибн Мунаббиҳ: «Бу – Абу Ҳурайранинг бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўзлаб берганларидир», деб ҳадислар айтди, жумладан, шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, бирингизнинг ўз аҳли ҳақида ичган қасамида туриб олиши унинг учун (қасамни бузиб) Аллоҳнинг ҳузурида Аллоҳ унга фарз қилган каффоратни беришидан ҳам ортиқ гуноҳдир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
Масалан, бир киши аҳлига зарар етадиган бир ишни қилишга қасам ичди. Қасамини бузмаса, аҳли-оиласига зиён етади. Шунда қасамнинг каффоратини бериб, қасамни бузиши керак. Бўлмаса, аҳлига зулм қилиб, қасамхўрликдан ҳам катта гуноҳга қолади.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos