Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"Ҳазрати Ибн Аббос"

hazrati_ibn_abbos
Чортоқ туман "Ҳазрати ибн Аббос" жомеъ масжиди имом хатиби Юнусов Шарифжон @Savollar2 Qiroatlar bu yerda: https://t.me/joinchat/yrCKO9PtmXc0YTMy
Подписчики
1 142
24 часа
3
30 дней
4
Просмотры
100
ER
8,76%
Посты (30д)
208
Символов в посте
749
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 26, 05:59
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#
ИМТИҲОН
#
МАСЪУЛИЯТ
ҲАЁТ — ИНСОНГА БЕРИЛГАН ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Тонгги шамолнинг майин эсиши, гулларнинг ифори, фарзанднинг илк табассуми ёки оддийгина олинган ҳар бир нафас — буларнинг бари ҳаёт деб аталувчи бебаҳо атонинг зарраларидир. Дарҳақиқат, ҳаёт — инсонга берилган энг олий неъматдир..
➡️
Батафсил.....
✍️
Авазбек Тўраев
Норин тумани “Қурбон ота” жоме
масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

October 26, 05:56
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#
ИМТИҲОН
#
МАСЪУЛИЯТ
ИЛОҲИЙ ИМТИҲОН ВА БАНДАНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
(Бу дунё — синовли дунё рукни остида)
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Ҳаёт йўлимиз доимо бир текисда, хавотир ва ташвишлардан холи ҳолда кечмайди. Баъзан қувонч ва шодлик бизни қамраб олса, баъзан кутилмаган машаққатлар, йўқотишлар ва синовлар қаршисида қоламиз.
➡️
Батафсил.....
✍️
Қодиржон Умурзақов
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме
масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

October 26, 05:54
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#МАҚОЛА
#
ФАРЗАНД
#
ОИЛА
СОЛИҲ ФАРЗАНД — ОИЛА КЎРКИ, ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Инсон ҳаётида фарзанднинг ўрни беқиёсдир. Фарзанд — ота-онанинг қувончи, оиланинг давомчиси, келажакнинг эгаси ва жамиятнинг таянчидир.
➡️
Батафсил.....
✍️
Шуҳратилла Исроилов
Учқўрғон тумани бош имом-хатиби ва
“Саидхон Эшон” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

October 26, 04:53

Меърож
Ўзи бешта, савоби элликта бўлган ибодат
Ибн Ҳазм ва Анас ибн Молик айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шунда Аллоҳ умматимга эллик (вақт) намозни фарз қилди. Мен шу билан қайтдим. Мусонинг олдидан ўтаётганимда: «Аллоҳ умматингга нимани фарз қилди?» деди. «Эллик (вақт) намозни фарз қилди», дедим. «Роббинг ҳузурига қайтиб бор, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Шунда мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) ярмини кечди. Мусонинг олдига қайтиб келиб: «Ярмини кечди», дедим. «Роббингга мурожаат қил, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Шунда мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) ярмини кечди. Кейин унинг (Мусонинг) олдига қайтиб келдим. «Роббинг ҳузурига қайтиб бор, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Хуллас, яна мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) «Булар ўзи бешта, аммо (савобда) элликтадир! Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмас!» деди. Мусонинг олдига қайтиб келган эдим, «Роббингга мурожаат қил!» деди. «Роббимдан ҳаё қилдим», дедим.
Имом Бухорий ривояти.
Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган. Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Дўстларингизни каналга қўшинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 26, 00:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)
жума муборак кун
- 26 Октябр, 2026 й
- 15 Жумодул Аввал, 1448 ҳ
🌇
Қуёш вақти
⏰
06:40
🌆
Қиём вақти
⏰
12:02
Азон       Такбир
☪️
Бомдод
⏰
05:20 |   | 05:50
☪️
Пешин
⏰
12:40 |   | 12:50
☪️
Аср
⏰
15:40 |   | 15:50
☪️
Шом
⏰
17:20 |   | 17:20
☪️
Ҳуфтон
⏰
19:05 |   | 19:15
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 26, 00:13
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Сехр, жин, кўз тегиши ва назарга қарши руқиа
✅
Яқинларингизга ҳам улашинг
✔️
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!
☝️
✔️
Албатта дўстларингизни каналга қўшинг!!!
☝
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 25, 23:59

Қайтарилиши шарт бўлган қарзлар...
Яхшилик Одам боласи учун зое кетмайди... Гуноҳ эса, ҳатто маълум вақт ўтса ҳам, унутилмайди...
Дайён – Аллоҳ таолодир, У тирикдир ва ҳеч қачон ўлмайди...
Эй Одам боласи, хоҳлаганингча масхара қил... хоҳлаганинг устидан кул... хоҳлаганингга тажовуз қил... хоҳлаганингни дилини оғрит... ва хоҳлаганингга яхшилик қил...
Зеро, Аллоҳ зарра қадар яхшиликни ҳам зое қилмайди... зарра қадар ёмонликни ҳам зое қилмайди...
Қандай яхшилик қилган бўлсанг, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ унинг мукофотини оласан...
Ва қандай ёмонлик қилган бўлсанг, кичикми ёки каттами, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ худди шундай жазосини оласан...
Чунки Роббимиз муҳлат беради, лекин эътиборсиз қолдирмайди.
✔️
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!
☝️
✔️
Албатта дўстларингизни каналга қўшинг!!!
☝
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 25, 23:35

Замон ҳар қандай нарсани ўзгартиради.
Изоҳ. «Замон»дан мурод - вақт. Ўтаётган сония, дақиқа, соат Оллоҳдан бошқа ҳамма нарсани ўзгартиради. Хоҳ у инсон, хоҳ ҳайвон, хоҳ жонсиз нарсалар бўлсин, барчаси бу дунёда ҳалокат томон юз тутаётган бўлади. Демак у тўхтовсиз ўзгаришда, наинки, у кечасини бугун, бугунини эртага топа олмайди, балки вақтнинг ҳеч бир бўлагини такрор кўрмайди.
"Унвонул баён"
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!!!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 25, 23:33
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌸
...Ассаламу алайкум...
🌸
...ва роҳматуллоҳи...
🌸
...ва барокатуҳ!....
#Ҳайрли_тонг
⛅️
🍃
🌹
Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🍃
🌹
Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃
🌹
Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸
Аллоҳнинг саломи
🌸
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸
Қуръоннинг нури
🌸
Kун давомида сиз билан бўлсин!!!
🌸
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!!!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos

October 25, 13:05

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
Қуйидагилар намоздаги вожиб амаллар ҳисобланади:
– фарз намозларининг икки раъкатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳамма раъкатларида Фотиҳа сурасини ўқиш;
– фарз намозларининг аввалги икки раъкатида, вожиб, суннат, нафл намозларининг ҳар бир раъкатида Фотиҳа сурасидан сўнг Қуръон сураларидан бирини ёки учта оятни зам қилиш, яъни қўшиб ўқиш;
– бир намозда такрорланадиган сажда ва рукуъ каби намоз рукнларини ўз ўрнида тартиб билан бажариш;
– уч, тўрт раъкатли намозларнинг иккинчи раъкатидаги ўтиришда ва намоз охиридаги ўтиришда ташаҳҳуд, яъни «Аттаҳиййат»ни ўқиш;
– намоз охирида «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея салом лафзи билан чиқиш;
– саждада бурун ва пешонанинг баравар ерга тегиб туриши;
– витр намозининг охирги раъкатида «Қунут дуоси»ни ўқиш;
– Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларининг ҳар раъкатида учтадан қўшимча такбир айтиш;
– уч ва тўрт раъкатли фарз намозларининг аввалги икки раъкатида зам сура қироат қилиш;
– рукуъда, саждада, қовмада ва жалсада аъзоларнинг таскин топиши;
– намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, саждаи саҳв қилиш;
– имом намозга ўтганда овоз чиқариб ўқиладиган намозларни жаҳрий, овоз чиқармай ўқиладиган намозларни эса махфий ўқиши;
Изоҳ: имом жума, икки ҳайит, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки раъкатида, таровеҳ намозида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни ёлғиз ўқийдиганлар учун жаҳрий ёки махфий ўқиш ихтиёрий, яъни бомдод, шом, хуфтоннинг фарзларида жаҳрий қироат қилиши мумкин. Қазо намозини ёлғиз ўқиганда махфий ўқиш вожиб. (Намозда жаҳрий қироатнинг энг паст даражаси ёнидаги киши эшитадиган қилиб ўқишдир. Махфий намозда намозхон ўз қироатини ўзи эшитмаса қироат ҳисоб бўлмайди. Тилини қимирлатиши ёки дилидан ўтказиши қироат ҳисобланмайди. ).
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналга дўстларингизни қўшинг!!!
https://t.me/Hazrati_ibn_Abbos