HEMIS_University
Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!!
Тизимнинг янги версиясида (1.9.69 07.10.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1) Таълим буйруқлари функционалига "Қўшма таълимга юбориш" буйруқ тури қўшилди. Эндиликда қўшма таълимга юборилаётган талабаларнинг буйруғи шу билан расмийлаштирилади.
2) Хемис тизими StrikePlagiarism антиплагиат тизими билан ҳам интеграция қилинди. Эндиликда тизимда 3 та плагиат тизимларидан (
Antiplag.uz
,
Plagiat.uz
,
StrikePlagiarism.com
) фойдаланиш мумкин.
3) Диплом анкетасини шакллантириш функционали такомиллаштирилди. Бундан буён диплом тоифасини (Оддий/Имтиёзли) қарор талабларига биноан тизимнинг ўзи автоматик белгилаб беради.
4) Ординатура фаолиятини ўзига хослигини ҳисобга олиб ушбу таълим турида ўқиётган талабаларни GPA балига қарамасдан курсга ўтказиш ҳамда диплом анкетасини шакллантирмасдан туриб битириш буйруғига қўшиш имкониятлари яратилди.
5) Хорижий ОТМларнинг кеч диплом беришларини ҳисобга олган ҳолда талабаларни диплом анкетасини шакллантирмасдан туриб битириш буйруғига қўшиш имконияти яратилди
#ХЕМИС
#Версия
Талабаларни қўшма таълимга юборишни расмийлаштириш
✅
Хемис тизимининг 1.9.66 версиясида Таълим буйруқлари функционалига
"Қўшма таълимга юбориш"
буйруқ тури қўшилди. Эндиликда қўшма таълимга юборилаётган талабаларнинг буйруғини ушбу функционал билан расмийлаштириш мақсадга мувофиқ.
❗️
Бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади:
👉
1)
Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари
менюсига кириб буйруқлар саҳифасида янги буйруқ яратилади.
👉
2) Буйруқнинг
ҳужжат тури
майдонида
Қўшма таълимга юбориш
тоифаси танланади.
Ҳужжат параметри
майдонида эса қўшма таълимнинг турига қараб
Хорижий қўшма таълимга юбориш
ёки
Маҳаллий қўшма таълимга юбориш
танланади.
👉
3)
Талаба қўшиш
саҳифасида қўшма таълимга юбориладиган талабалар буйруққа қўшилади. Бунда ҳар бир талаба учун борадиган
давлати
,
университети
ва
семестри
кўрсатилади.
👉
4) Буйруқни имзолаш ва бажариш амаллари одатдагидек амалга оширилади.
‼️
Муҳим!
Буйруқ бажариш қилингандан сўнг талабанинг статуси
Қўшма таълимда
ҳолатига ўзгаради.
#ХЕМИС
#Буйруқ
📢
DIQQAT, E’LON!
Xorijdan
nodavlat OTMga o‘qishini ko‘chirgan talabalar
uchun
HEMIS tizimiga kirishga ruxsat berildi.
HEMIS tizimiga kiritilishi uchun talabalar quyidagi shartlarni bajargan bo‘lishlari kerak:
1️⃣
my.uzbmb.uz
tizimidan ro‘yxatdan o‘tib, o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha ariza yuborgan bo‘lishi;
2️⃣
O‘qishni ko‘chirish bo‘yicha
test sinovlarida ishtirok etgan
bo‘lishi;
3️⃣
Test sinovlarida
56,7 ball va undan yuqori
natija qayd etgan bo‘lishi.
✅
Yuqoridagi talablarni bajargan talabalarni
HEMIS tizimiga kiritishga ruxsat etiladi.
📢
Diqqat, nodavlat oliy ta’lim muassasalari!
my-admin.edu.uz
tizimida
ikkinchi oliy ta’limga qabul qilingan talabalarni verifikatsiya qilish imkoniyati ochildi.
Mas’ul xodimlar quyidagi tartibda ishlarni amalga oshirishlari lozim:
Arizalar
menyusidagi
Excel
tugmasi orqali shablonni yuklab olib, ma’lumotlarni to‘ldirish.
Har bir talabani
“Tekshirish”
orqali verifikatsiyadan o‘tkazish:
pasport bazasidan
PINFL
ma’lumotlarini tekshirish;
diplom.edu.uz
orqali talabaning birinchi oliy ta’lim diplomi mavjudligini tekshirish.
Tekshiruv muvaffaqiyatli yakunlangach, talaba ma’lumotlari
verifikatsiya bazasiga avtomatik yuboriladi
.
✅
Ushbu jarayonlar to‘liq yakunlangandan so‘ng talabani
HEMIS tizimiga “Ikkinchi oliy ta’lim” turi
bilan qo‘shish mumkin.
Буйруқларни имзолаш функционали такомиллаштирилди
✅
Хемис тизимидаги
Таълим буйруқлари
функционалининг имзолаш модули такомиллаштирилди.
Имзоларни қайтариш
(бекор қилиш) кнопкаси қўшилди.
❗️
Эндиликда буйруқлар тўлиқ имзоланиб бўлгандан кейин қуйидаги иккита кнопка фаоллашади ва пайдо бўлади:
👉
1)
Бажариш
кнопкаси - бу кнопка одатдагидек буйруқни кучга киритиш учун ишлатилади
👉
2)
Имзоларни қайтариш
кнопкаси - бу кнопкани босиш орқали буйруқнинг барча имзолари биттада бекор қилинади
‼️
Имзолар бекор бўлгандан сўнг буйруқ таҳрирлаш режимига қайтади. Шунда буйруқдаги зарурий тузатишлар амалга оширилади ва қайтадан имзоланади.
❓
Муҳим!
Буйруқларни бажариш вақтида хатоликлар кузатилган ҳолларда уларни тузатиш учунгина ушбу
Имзоларни қайтариш
кнопкасидан фойдаланиш мумкин.
#Версия
#Буйруқ
Талабани ўз хоҳишига кўра HEMIS тизимидан чиқариш хизмати
✅
my.edu.uz
ва Хемис тизимлари ўртасида талабаларни ўз хоҳишига кўра
Хемис тизимидан чиқариш
хизмати яратилди.
Хизматдан фойдаланиш тартиби:
👉
1) Талаба
my.edu.uz
сайти орқали ушбу хизматга уланади ва хемис тизимидан чиқариш бўйича сўров юборади.
👉
2) Агар талаба Хемис тизимида
"Бошқа"
статусида бўлса ва унинг фармойиши ҳали имзоланмаган бўлса у ҳолда тизим сўров асосида талабанинг анкетасини автоматик ўчиради ҳамда натижасини талабага маълум қилади
👉
3) Агар талабанинг фармойиши имзоланган ва у гуруҳга бириктирилган бўлса у ҳолда Хемис тизими талаба сўровини қайд қилади ва ижро учун масъулга тақдим этади. Бу тўғрисида талабани хабардор қилади
👉
4) ОТМ масъули
Талабалар базаси / Мурожаатлар
кнопкаси ичидаги
Ўчириш аризалари
менюси орқали келган сўровларни кўради ва ижро қилади
❗️
Муҳим!
Агар масъуллар талабанинг мурожаатини ўз вақтида ижро қилмаса тизим ҳар дақиқада барча фойдаланувчилар учун огоҳлантириш беришни бошлайди.
#ХЕМИС#Талаба
Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!!
Тизимнинг янги версиясида (1.9.57 09.09.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1) Буйруқ ва фармойишларга талабаларни қўшишда назорат қилиш механизми қўшилди. Агар талаба олдинроқ мос турдаги буйруққа қўшилган ва бу ҳужжат ҳали имзоланмаган бўлса талабани бошқа шунақа турдаги буйруққа қўшиб бўлмайди.
2) Тизимга янги киритилган "Бошқа" статусидаги талабалар анкеталарини ўчириш функционали такомиллаштирилди. Агар талаба бирор буйруқ ва фармойишга қўшилган бўлса ва бу ҳужжат ҳали тўлиқ имзоланмаган бўлса талаба анкетасини ўчириш мумкин. Бунда у қўшилган буйруқ ёки фармойишнинг шу вақтгача бўлган имзолари бекор бўлиб тахрирлаш ҳолатига ўтади.
3)
my.edu.uz
ва Хемис тизимлари ўртасида талабаларни кераксиз ОТМ тизимидан чиқариш хизмати яратилди. Талабанинг мурожаатига қараб талаба анкетаси ОТМ базасидан автоматик ўчирилади ёки ўчириш учун мурожат юборилади.
#ХЕМИС
#Версия
📢
DIQQAT!
🎓
O‘qishga tavsiya etilgan texnikum bitiruvchilarini HEMIS tizimiga kiritishga ruxsat ochildi.
Hurmatli OTM HEMIS administratorlari!
O‘qishga
tavsiya etilgan texnikum bitiruvchilarini
HEMIS axborot tizimiga kiritish imkoniyati ochildi.
✅
Endilikda tegishli talabalarni belgilangan tartibda HEMIS tizimiga kiritishingiz mumkin.
📌
Talabalarni tizimga kiritishda ma’lumotlarning to‘g‘ri va tegishli hujjatlar asosida shakllantirilishiga e’tibor qaratishingiz so‘raladi.
📢
OLIY TA’LIM MUASSASALARI DIQQATIGA!
OTMlarga
o‘qishni ko‘chirish, o‘qishni ko‘chirib tiklash hamda o‘qishni tiklash
bo‘yicha
transfer.edu.uz
tizimi orqali ariza yuborgan va arizasi
ijobiy natija bilan yakunlangan (tavsiya etilgan)
talabalarni HEMIS axborot tizimiga kiritish uchun
ruxsat ochildi
.
📌
Shu munosabat bilan, tavsiya etilgan talabalarni belgilangan tartibda
HEMIS axborot tizimiga kiritishingiz mumkin
.
⚠️
Faqat
transfer.edu.uz
tizimida
tavsiya etilgan
talabalarni kiritishga ruxsat berilganligini inobatga olishingiz so‘raladi.
📢
DIQQAT!
Birinchi kursga o‘qishga qabul qilingan
xorijiy davlat fuqarolarini HEMIS axborot tizimiga kiritishga ruxsat ochildi.
⚠️
E’tibor bering!
Xorijiy talabani HEMIS tizimiga kiritish uchun talaba:
✅
studyin-uzbekistan.uz
tizimidan
ro‘yxatdan o‘tgan
bo‘lishi;
✅
ushbu tizimda arizasi
ijobiy natija bilan yakunlangan (tavsiya etilgan)
bo‘lishi shart.
❗️
studyin-uzbekistan.uz
tizimidan ro‘yxatdan o‘tmagan yoki ushbu tizimda
tavsiya etilmagan
xorijiy fuqarolarni HEMIS axborot tizimiga kiritish
imkoni bo‘lmaydi
.
📌
Shu sababli xorijiy talabalarni HEMIS tizimiga kiritishdan avval
studyin-uzbekistan.uz
tizimidagi holatini tekshirib olishingizni so‘raymiz.