HEMIS_University
Талабалар ижтимоий фаоллик индекси
✅
Хемис тизимига грант тақсимоти бўйича талаба тегишли балларни жамғариши учун ижтимоий фаолликни ҳисоблаш модули қўшилди.
1️⃣
Талаба профилида:
👉
1) Ижтимоий фаоллик бўйича балл олиш учун талаба томонидан ариза
яратилади
👉
2) Аризага баҳолаш мезонларига мос равишда қилинган ишларнинг асослари
юкланади
👉
3) Аризадаги барча ишлар қилиб бўлингандан сўнг ариза кўриб чиқишга
юборилади
2️⃣
Тьютор профилида:
👉
1) Талабалар юборган аризалар кўриб чиқилади, заруратга қараб баллар
киритилади
ёки
таҳрирланади
.
👉
2) Ижтимоий фаоллик мезонларига мос равишда аризадаги асослар ўрганилиб баллари
тасдиқланади
👉
3) Барча мезонлар бўйича баллар тасдиқланиб чиқилгандан сўнг
аризани тасдиқлаш
амалга оширилади.
❗️
Муҳим!!!
1) Талаба бир ўқув йилида бир марта ариза яратиши мумкин
2) Аризага нотўғри маълумотлар киритилганда тьютор уни рад этиши мумкин
3) Талаба рад этилган аризани тузатиб қайта юбориши мумкин
4) Ҳозирча бу функционал хемиснинг ўзидаги профилларда ишлайди
#ХЕМИС
#Индекс
Хемисда QR-давомат қилиш имконияти
✅
Хемис тизимига анъанавий давомат қилиш функциясига қўшимча равишда
QR-код орқали талабалар давоматини ўтказиш
имконияти ҳам қўшилди.
Бунда:
👉
1)
Машғулотлар / Дарс ўтиш
саҳифасининг
QR давомат
устунидаги белги устига босилади.
👉
2) QR давомат саҳифаси талабаларга кўринарли ҳолатда
экранга катта қилиб
очилади
👉
3) Талабалар ўзларининг
мобил телефонлари ёрдамида
хемиснинг мобил дастуридан фойдаланиб QR-код ўқитилади
👉
4) QR-кодни ўқитган талабалар автоматик рўйхатдан чиқарилиб келган талабалар сонига қўшилади. Рўйхатда фақат келмаган талабалар қолади.
👉
5) Аудиториядаги барча талабалар
QR-кодни ўқишни
якунлаганларидан сўнг, ўқитувчи мавзуни танлайди ва келмаган талабалар давоматини сақлайди.
❗️
Муҳим!
1) Хавфсизлик нуқтаи назаридан QR-код ҳар 8 сонияда янгиланади
2) Маъруза машғулотида рўйхатда потокдаги барча талабалар кўрсатилади
3) QR-давомат билан биргаликда анъанавий давомат қилиш функцияси ҳам амалда ишлатилади.
#ХЕМИС
#Давомат
Миллий консультант
Ўқув режага тегишли бўлмаган фанларни давомат қилиш
✅
Хемис тизимига
Ахборот соати
каби
ўқув режадан ташқари бўлган фанлар
машғулотларини давомат қилиш имконияти қўшилди.
Бунда:
👉
1) Ўқув режа фани бўлмаган фан машғулотини
дарс жадвалига киритилади
. Бунда
тьютор
ёки
ўқитувчи
кўрсатилиши мумкин.
👉
2) Тьютор ролида
Машғулотлар / Дарс ўтиш
саҳифасида зарурий машғулот санаси танланади
👉
3) Талабаларни
давомат қилиш саҳифасида
келмаган талабаларга давомат қўйилади ва сақланади.
❗️
Муҳим!!!
1) Ушбу давомат қилиш функционали ҳозирча хемиснинг ўзидаги тьютор ролида ишламоқда.
2) Шу турдаги фанлар давомати талабанинг тизимдаги умумий давоматига таъсир қилмайди.
#ХЕМИС
#Давомат
Миллий консультант
Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!!
Тизимнинг янги версиясида (1.7.7 12.03.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1) Ахборот соати каби ўқув режадан ташқари фанларнинг дарсларини давомат қилиш имконияти қўшилди ҳамда барча давомат функционаллари мослаштирилди
2) Дарс вақти реал вақт режимида QR-кодни ўқитиш орқали талабалар давоматини ўтказиш функционали ишлаб чиқилди
3) Таълим буйруқлари функционали орқали талабаларни курсдан курсга ўтказиш буйруғи қўшилди
4) Таълим буйруқлари функционали орқали талабалар ўқишини кўчириш буйруғи қўшилди
5) Таълим буйруқлари функционали орқали талабалар ўқишини битириш буйруғи қўшилди
6) Талабаларни бир ўқув йили ичидаги семестрга ўтказиш функционали ишлаб чиқилди
7) Талабаларнинг ижтимоий фаоллик индексини ҳисоблаш функционали қўшилди
8) ОТМларнинг бошқа тизимларидан интеграция орқали академик ёзувларни импорт қилиш функционали қўшилди
9) Ўқув режалар рўйхати саҳифасининг фильтрлари такомиллаштирилди, унга таълим тури ва таълим шакли фильтрлари қўшилди
10) Фанга бириктириш функционали такомиллаштирилди, унда фанларнинг имтиҳон ва зачет якуний баҳолаш турларини кўрсатиш имконияти қўшилди
11) Фан ресурслари функционалининг ресурслар каталоги саҳифасининг фильтрлари кенгайтирилди ва янгилари қўшилди
12) Курс иши ва амалиёт қайдномаларидаги сўров орқали баҳоларни тузатиш функциясида ўзгартирилган баҳоларини академик ёзувда кўринмаётган камчиллиги тузатилди
#ХЕМИС
#Версия
Миллий консультант
Тизимда расмийлаштириш якунланмаган буйруқларнинг ҳолати
✅
Хемис тизими янгилангандан кейин
Таълим буйруқлари
функционалидаги ўзгаришларни тўғри жорий этиш учун шу вақтгача яратилган ва расмийлаштириш жараёнида бўлган (якунланмаган) буйруқлар ва фармойишларни тизим автоматик
Қоралама
статусига ўтказган.
❗️
Қоралама
статусига ўтказилган барча буйруқларда шу вақтгача амалга оширилган имзолашлар автоматик бекор қилинади ва қайтадан имзолаш талаб этилади.
❓
Якунланмаган буйруқларни
қоралама
статусга ўтказишнинг асосий сабаби, буйруқларга
тайёрловчи
туридаги имзоловчини қўшиб дастлаб тайёрловчининг ўзи имзолаши керак.
⚠️
Шу вақтгача
тўлиқ имзоланган
, яъни тасдиқловчи томонидан имзолаб бўлинган буйруқларга ўзгаришлар таъсир қилмайди ва бу буйруқлар тизимда ўзгаришсиз қолади.
#ХЕМИС
#Буйруқ
Миллий консультант
Таълим буйруқлари функционали такомиллаштирилди!
✅
Хемис тизимининг
Таълим буйруқлари
функционалида буйруқларни имзолаш ва бошқариш механизми такомиллаштирилди.
Бунда:
👉
1)
Таълим буйруқлари
функционалидаги ихтиёрий турдаги буйруқ ва фармойишларга унинг
асос ҳужжатларини
илова қилиш имконияти қўшилди.
👉
2) Буйруқларга
Тайёрловчи
туридаги имзоловчи қўшилди. Эндиликда буйруқларнинг имзоловчиларда кўриниш ва имзолаш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
1️⃣
Тайёрловчи
: буйруқни тайёрлайди ва дастлаб ўзи имзолайди, шундан кейин келишувчиларда кўринади;
2️⃣
Келишувчи
: барча келишувчилар буйруқни кўздан кечириб уни имзолайдилар, шундан кейин тасдиқловчида рухсат очилади;
3️⃣
Тасдиқловчи
: буйруқ тасдиқловчи томонидан имзоланади ва жараён якунланади.
3) Буйруқларга имзолаш жараёнини бошқариш учун қуйидагича
статуслар
жорий этилди:
1️⃣
-
Қоралама
: буйруқни тайёрлаш босқичининг статуси;
2️⃣
-
Имзолашда
: тайёрловчи имзолагандан кейинги статус;
3️⃣
-
Рад этилди
: имзоловчилар буйруқни рад этган статус;
4️⃣
-
Имзоланди
: тасдиқловчи имзолагандан кейинги статус.
‼️
Муҳим!!!
⚠️
Буйруқларда
камида
2 та турдаги имзоловчи яъни
Тайёрловчи
ва
Тасдиқловчи
бўлиши шарт.
⚠️
Буйруқ
рад этилганда
унинг матнини, имзоловчиларини ёки талабаларини ўзгартириш орқали
Қоралама
статусига ўтказиш ва қайтадан имзолаш жараёнини амалга ошириш мумкин.
#ХЕМИС
#Буйруқ
Миллий консультант
Хемис тизимининг янги ишга туширилган
Таълим буйруқлари
функционалидан фойдаланиш бўйича 2026 йил 18 феврал куни республиканинг барча олий таълим ташкилотлари учун семинар ўтказилда.
Семинар натижасида тизимни такомиллаштириш бўйича қуйидаги
таклифлар
келиб ташди.
#ХЕМИС
#Семинар
Миллий консультант
Тизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!!
Тизимнинг янги версиясида (1.6.6 13.02.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1) Талабалар базаси саҳифасига хорижий талабаларни верификация орқали тизимга киритиш функционали қўшилди
2) Талабалар базаси саҳифасига ўқишини кўчирган талабаларни верификация орқали тизимга киритиш функционали қўшилди
3) Талабалар базаси саҳифасига академик мобиллик дастури орқали келган талабаларни верификация ёрдамида тизимга киритиш функционали қўшилди.
4) Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари функционалига талабаларни ўқишдан четлаштириш буйруғи ва функцияси қўшилди
5) Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари функционалига талабаларни курсда қолдириш буйруғи ва функцияси қўшилди
6) Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари функционалига талабаларга академик мобиллик бериш буйруғи ва функцияси қўшилди
7) Талаба ҳаракати / Таълим буйруқлари функционалига талабаларга академик таътил бериш буйруғи ва функцияси қўшилди
8) Қабул тури ва Ўқишни кўчириш тури номли янги классификаторлар ишлаб чиқилди ва тизимга қўшилди
9) Фанларнинг баҳолаш қайдномасидаги рейтинг баҳолаш тизими бўйича ҳисоблаш усулидаги техник хатолик тузатилди
#ХЕМИС
#Версия
Миллий консультант
📢
E’LON
Hurmatli HEMIS mas’ullari!
❗️
Transfer tizimi orqali o‘qishni ko‘chirish hamda o‘qishni tiklash uchun ariza topshirgan va ularga ijobiy javob berilgan talabalarni HEMIS tizimiga kiritish uchun ruxsat ochildi.
⚠️
DIQQAT!
O‘qishni ko‘chirib kelgan talabalar avvalgi OTMdan chiqarilgan
(o‘qishdan chetlatilgan holatida) bo‘lishi shart. Aks holda ularni tizimga kiritish imkoni bo‘lmaydi.
Kiritish uchun qo'llanma
Barcha mas’ullardan mazkur jarayonga mas’uliyat bilan yondashishlari so‘raladi.
Академик мобиллик дастурида ўқиётган талабаларни киритиш
✅
Хемис тизимига
хорижий
ёки
республиканинг
бошқа олий таълим ташкилотидан академик мобиллик дастури асосида ўқишга келган талабаларни киритиш ва буйруқларини расмийлаштириш имконияти қўшилди.
Бунда:
👉
1)
Таълим буйруқлари
менюсида "Академик мобилликка қабул қилиш" туридаги буйруқ яратилади.
👉
2)
Талабалар базаси
менюсида
Мобил талабани киритиш
кнопкаси босилади ва талаба анкетасига буйруқ, мобиллик тоифаси, юборувчи давлат ва муассасаси киритилади.
👉
3) Буйруқнинг
Талаба қўшиш
қисмида ушбу буйруққа бириктирилган талабалар
ўқув режа
,
семестр
ва
гуруҳга
бириктирилади.
👉
4)
Е-ҳужжатлар / Ҳужжатни имзолаш
менюсида буйруқ масъуллар томонидан ЭРИ билан имзоланади.
👉
5)
Таълим буйруқлари
саҳифасида буйруқ
Бажариш
қилинади ва талабалар тегишли гуруҳларда кўринади.
‼️
Муҳим!!!
⚠️
Гуруҳга бириктиришда ўқув режанинг ўқув йили жорий ўқув йилига тенг ёки ундан кичик бўлиши ҳамда ўқув режа тасдиқланган бўлиши керак.
#ХЕМИС
#Буйруқ
Миллий консультант