Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

hikoyanew
⌨ Чат @HIKOYANE Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!! 💵 Реклама 👉 @kanallrekllama
Subscribers
24 895
24 hours
25
30 days
-5
Post views
2 139
ER
8,59%
Posts (30d)
183
Characters in post
467
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
October 26, 06:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

HIKOYANEW
HIKOYANEW

October 26, 04:09

Айрилмайди дема...
Аллоҳ буюрса, ҳамма нарса айрилади: ой кечадан, қуёш кундуздан, севганинг дунёдан...
Вақти келганида Мажнун ҳам Лайлосидан, Зулайҳо Юсуфидан, Яқуб алайҳиссалом кўзларидан, Айюб алайҳиссалом соғлиғидан айрилганидек... Бир кун албатта айрилади: дарахт япроғидан, тоғлар ўрнидан, боғлар маконидан, ботил эса ҳақдан...
Бир онда келади ажал. Бир онда қоим бўлади қиёмат. Касаллар айрилади, кулганлар айрилади, бахтлилар айрилади, бойлар ҳам, фақир ҳам айрилади бу фоний дунёдан...
Дўстлар айрилади душманлардан, ўликлар айрилади тириклардан. Фақатгина ўликлар эмас, кўнглимиз қолганлар айрилади қалбимиздан...
Одам алайҳиссалом Ҳаво онамиздан айрилганидек; Қуръон ер юзидан, ёмғирлар булутдан, кемалар соҳилдан, юлдузлар кўкдан айрилади бир кун. Кун келади ой ҳам айрилади ўртасидан ва иймон келтирганлар ила инкор этганлар ҳам айрилади бир-биридан.
Ҳожар Каъбадан айрилганидек, хайр ила шар айро бўлганидек, дўзаҳ аҳли ила жаннат аҳли бирлашолмаганидек — сени севганлар ила севмаганлар ҳам айрилади бир-биридан.
Алвидо сўзи тилдан, кўз ёши кўздан, суйганларинг ҳаётдан, дўст душмандан айрилганидек, ҳар жасаднинг охири айрилиқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам айрилмадими Ҳадижасидан? Ҳуддики ҳар муҳаббатнинг сўнги айрилиқ бўлганидек...
Айрилмайди деб хаёл сурма.
Бир кун албат айрилиқнинг ўткир шаробини тотасан. Руҳ жасаддан, қушлар осмондан, фасллар баҳордан, умрлар ёшликдан, чеҳралар гўзалликдан, бола она қорнидан айрилганидек.
Айрилиқ йўқ дема, бу дунё фироқлари билан, маҳбубларнинг ҳижрони билан машҳур. "Энг оғири отасизлик" дема. "Дунё бундай оғир жудолик кўрмади" дема. Дунё 1400 йил аввал тотиб бўлган айрилиқнинг энг аччиқ заҳрини...
Энг оғири — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматдан айрилиб кетганларидир. Ахир Абу Бакр дўстсиз, Билол муҳаббатсиз, Умар ҳеч кимсиз, Фотима розияллоҳу анҳо отасиз, Оиша розияллоҳу анҳо ёрсиз, дунё комил шахссиз, Мадина Муҳаммад алайҳиссаломсиз қолгани мусибатларнинг энг оғири эмасми?!
Шундай экан, айрилиқдан арз қилма, эй қалб. Бизнинг ҳижронимиз Жаннатгача. Бир кун Аллоҳ ҳижроннинг бадалини Жаннатдаги абадий висол билан ҳисоб қилади, иншааллоҳ...
HIKOYANEW

October 26, 02:24
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимаики бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.
Кунингиз файзу баракотга тўлсин!
HIKOYANEW

October 25, 19:03

Таҳажжуд номози ўқиш тартиби
🌺

October 25, 16:02
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ишқ
Аллоҳни севган ошиқлар аҳдида ёр бўлдилар, Муҳаббат йўлларида ҳамиша бедор бўлдилар. Мусаффо ишқ, жомидан уларни этди бахраманд, Ишқида бор нарсадан кечиб бахтиёр бўлдилар.
HIKOYANEW

October 25, 05:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сен мени ёмон кўрма! Мен ҳақимда ўзинг чизиб олган суратни ёмон кўряпсан, холос. Аслида бу сурат мен эмас, ўзингсан!
#kochirilgan
HIKOYANEW

October 25, 05:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

АЛЛОҲГА СОДИҚЛИК
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Ким рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.
HIKOYANEW

October 25, 05:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

🔔
Охир замонда ғариб мўминлар...
✅
Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:
Одамлар бошига шундай замон келади, унда мўмин киши умматлар ичида энг бечора сифат бўлиб қолади.
Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба».
✅
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
Одамлар бошига шундай замон келади - мўмин киши уларга нисбатан жирканч мурдага ўхшаб кўринади, шунда мунофиқ бармоғи билан унга ишора қилади.
Ибн Муфлиҳ, «Шарият одоблари», 1/193.
✅
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
Охир замонда мўмин киши бечора сифат бўлиб қолишининг сабаби; шаҳват ва шубҳага кетган бузиқ одамлар ичидаги ғариблигидир. Ана уларнинг ҳаммаси унга озор беради, уни ёмон кўришади, чунки у уларнинг йўлига қарши чиқади, унинг ғояси уларнинг ғоясига тўғри келмайди, улар турган нарсадан -ботилдан- ажраб олади.
Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба».
HIKOYANEW

October 25, 01:06
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги тонг муборак  бўлсин!
Аллоҳ тонгда қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака,
беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ато қилсин!
Яхши ният ва яхшилар доимо ҳамрохимиз бўлсин!
HIKOYANEW

October 24, 18:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

HIKOYANEW
HIKOYANEW