
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди:
«Пахлавонларнинг даражаларини дангасалар умид қилмай қўяқолсин. Чунки, роҳат лаззатига роҳат билан эришилмайди. Ким экса ўради, ким жидду-жаҳд қилса топади. Мол-дунё тер тўкишсиз ҳосил бўлмаганидек, илм ҳам меҳнат-машаққатсиз етиб бўлинмайди. Бахил одам саховатпеша исмига эриша олмайди, ботир лақаби ҳам узоқ заҳматдан кейин ҳосил бўлади».
("Табассур", 401-402)
HIKOYANEW
#КУН_ҲАДИСИ
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратсиз кишидан намоз ва ҳаром пулдан садақа қабул қилинмайди».
Ҳаннод ўз ривоятида («илла би туҳури», яъни «намоз фақат таҳорат билангина қабул қилинади») деди.
Муслим, Абу Довуд, Ан-Насоий ва Ибн Можа ҳам шу ҳадисни ривоят килганлар.
«Ғулул» - хиёнат, ўғрилик, ҳийла, пора ва суиистеъмол қилиш йўли билан топилган ҳаром молдир. Қози Абу Бакр ибн Ал-Арабий бу ҳадис тафсирида айтади: «Таҳоратсиз намоз қабул қилинмай, жазони тақазо этганидек, ҳаром молдан берилган садақа ҳам шундайдир. (Ўзбекча таржимада «ғулул»нинг умумий маъноси бўлган «ҳаром» деган сўзни танладик).
Бу ҳадис ушбу бобда ворид бўлган ҳадисларнинг энг саҳиҳи ва энг ҳасанидир. АбулМалиҳдан, унинг отасидан, Абу Ҳурайра ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан ҳам бу бобда ҳадис ривоят қилинган. Абул-Малиҳ ибн Усоманинг номи Омир бўлиб, уни Зайд ибн Усома ибн Умайр Ал-Ҳузалий деб ҳам аташади.
HIKOYANEW
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Аллоҳим барчамизга
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!
Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!
HIKOYANEW
Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ унинг эвазига ундан чандон яхшисини унга беради.
HIKOYANEW
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Инсон фарзандининг жисмида тўрт жавҳар борки, тўрт нарса бу жавҳарни кетказиб туради.
Жавҳарлар қуйидагилар:
1.Ақл. 2.Дин. 3.Ҳаё. 4.Солиҳ амал.
1.Ғазаб ақлни кетказади.
2.Ҳасад динни кетказади.
3.Таъма ҳаёни кетказади.
4.Ғийбат солиҳ амалларни кетказади.
“Мунаббиҳот” китобидан.
HIKOYANEW
13304.
“Аллоҳ сенга улар
(ёмонлиги)
дан кифоя қилур”,
Бақара сураси, 137-оят.
Бақара сураси менга шуларни ўргатди: Аллоҳнинг розилиги учун сажда қилган пешона (соҳиби) агар бутун олам, борлиқ унинг қаршисига чиқса ҳам ҳеч қачон синмайди.
Роббим сен бўлмасанг,
(менга)
ҳеч нарса санад, суянч бўлмасди ва ҳеч ким
(менга ҳимоячи)
бўлмасди.
Сен менга кифоясан, етарлисан, Сени Аллоҳ эканинг менга кифоядир.
Ношукрликка одатланиш эҳсонни кесади.
Изоҳ.
Ато этилган неъматларга ношукрлик қилганлари сабабли ўша неъматлардан маҳрум бўлган ва ҳалокатга гирифтор бўлган қавм ҳақида Аллоҳ таоло дейди:
«Аниқки, Сабаъ
(қабиласи)
учун ўз масканларида
(Аллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган)
бир аломат бор эди – ўнг томон ҳам, сўл томон хам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз
(берган)
ризқи рўздан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар!
(Шаҳрингиз)
покиза шаҳардир,
(Парвардигорингиз)
мағфират қилгувчи Зотдир»
(деган эдик).
Бас, улар
(Бизга шукр қилишдан)
юз ўгиришгач, Биз уларнинг устига тўғон билан (тўсиб кўйилган) селни
(очиб)
юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ-тахир мевали, юлғунзор ва яккам-дуккам бутазор «боғлар»га алмаштириб қўйдик».
Сабаъ, 15-16-оятлар.
«Мадорижус соликин» китобида айтилади: «Шукр соликларнинг энг баланд манзилларидан бири бўлиб, у ризо мақомидан ҳам юқорироқдир. Чунки ризо шукрнинг ичида. Шундай экан, ризосиз шукрни тасаввур қилиш муҳол.
Шукр иймоннинг ярми ва у бешта қоидага асосланади:
1) шукр қилувчининг шукр қилинадиган Зотга тўла бўйсуниши;
2) У Зотни яхши кўриши;
3) У Зотнинг неъматини тан олиши;
4) берган неъмати учун У Зотни мақташи;
5) ато этилган неъматни У Зот ёмон кўрадиган йўлда ишлатмаслиги. Агар бу бештадан биттаси йўқолса, шукр қоидаси бузилади».
«Яна Парвардигорингиз билдирган
(бу сўзларни)
эслангиз: «Қасамки, агар сизлар
(Менинг берган неъматларимга)
шукр қилсангизлар, албатта
(уларни янада)
зиёда қилурман. Энди агар ношукрлик қилсангизлар, албатта азобим жуда қаттиқдир»
Иброҳим, 7-оят.
Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида келади, Пайғамбар алайҳиссалом тунлари қойим бўлиб, намоз ўқирди, ҳатто товонлари ёрилиб кетган эди. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳолни кўриб: Шунчалик қиляпсизми, ахир Сиз олдинги-ю кейинги гуноҳлари мағфират қилинган зотсиз-ку?! – деди. Шунда Расули акрам: – Эй Оиша, шукур қилувчи бандалардан бўлмайинми, – дедилар.
“Унвонул баён”дан
HIKOYANEW
#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ ушбу тонгдабарчамизнинг муродимизни
ҳ
осил, мушкулларимизниосон қилсин. Қилган яхшиниятларимизни ижобат айлаб, хайр-у барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.
Фарзандларимиз, оиламиз
ва яқинларимизни Ўзипаноҳида асрасин.
Кун давомида яхшилик ваяхшилар ҳамрохингиз бўлсин!!!
HIKOYANEW
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби
🌺