
Hodiy_uz | Расмий канал
#kun_hadisi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: “
Модомики, бандамнинг лаблари Мени зикр этиб қимирлар экан, Мен у билан биргаман
», дейди”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
@hodiy_uz
#ҳаёт_ҳақиқатлари
Бир кун келиб инсон шундай ҳақиқатни англайди...
Бахт ортидан югуриб эришиладиган манзил эмас. Уни фақат кўра биладиган, ҳис қила оладиган қалбгина топади.
Кўп нарсага эга бўлиш бойлик эмас. Бор неъматларингизни қадрлаш — энг катта бойликдир.
Тинч қалб... Соғлом тана... Ота-онангизнинг дуоси... Оила бағри... Самимий инсонлар... Мана шулар пул билан сотиб олиб бўлмайдиган ҳақиқий бахтдир.
Вақт эса ҳеч кимни кутмайди... Кеча ортга қайтмайди, эрта эса ҳали келмаган.
Шунинг учун бугун ёнингиздаги инсонларни қадрланг. Яхши сўзни кечиктирманг. Меҳрни аяманг. Шукрни унутманг.
Чунки бахт келажакда эмас... У — шукр қиладиган, муҳаббат билан яшайдиган ва ҳар бир неъматни ҳис этадиган қалбда яшайди.
@hodiy_uz
#kun_hadisi
🌙
Уларга осмон эшиклари очилди
💬
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
✨
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдан бир киши: «Аллоҳу акбару кабиирон, вал‑ҳамду лиллааҳи касиирон, ва субҳааналлоҳи букротан ва асиилан», деди.
✨
Шунда
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон‑фалон калималарни айтган ким?» дедилар.
💬
Қавмдан бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «
Улардан завқландим, уларга осмон эшиклари очилди
», дедилар».
💬
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери уларни тарк этмадим».
Маъноси
: «Аллоҳ улуғнинг улуғидир. Аллоҳга ҳамдларнинг кўпидир. Эртаю кеч Аллоҳни пок деб ёд этарман».
Имом Муслим ривояти.
@hodiy_uz
#кайфият
Қачонки вақтингизни чиройли суратда тақсимлай олсангиз, кунингиз худди кўп нарсаларни ичига сиғдирган сандиқдек бўлади.
Хайрли тонг...
@hodiy_uz
🌹
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
💐
Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
🌹
Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌤
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
@hodiy_uz
Мени яна дарралаб, эвазига яна ҳадис айтиб беринг
Қироат ва ҳадис имоми Ҳишом ибн Аммор раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Отам уйини йигирма минг дирҳамга сотиб, ҳаж қилишим учун ҳаражатларимни таъминлаб бердилар. Мен йўлга отландим.
Мадинага етиб, баъзи масалалрни сўраш учун имом Моликнинг илм ҳалқасига бордим. У киши ҳудди подшоҳлардек ҳайбат билан ўтирар, атрофида эса бир нечта хизматчилар ҳозир-у нозир, одамлар эса у кишидан савол сўрашар эди. Имом эса ҳар бир саволга жавоб берарди.
Мажлис тугаганидан кейин ундан: “Менга ҳадис айтиб беринг”, дедим. У эса: “Сен айт”, деди. – “Йўқ, сиз менга айтинг”, дедим. У зот эса яна менга айтишимни буюрди. Мен эса яна сўраган эдим Имом хизматчисини чақириб, мени ўн беш дарра уришини буюрди.
Хизматчи буюрилганидек мени ўн беш дарра урди. (Ҳишом ибн Аммор Шомдан борганлар. У юртларда ҳадисни устоз айтар, талабалар эса эшитар эди. Имом Моликнинг илм ҳалқаси бошқача бўлган – гоҳида ўзлари ҳадис айтар, гоҳида эса талабалардан сўраб, хатоларини тўғирлаб қўярдилар. Буни эса Ҳишом билмаганлар. Имом Моликнинг гапини қайтараверганларидан кейин у киши буни одобсизликка йўйганлар.)
Мен йиғладим. – “Нега йиғлаяпсан, қаттиқ урдими?”, – деди имом. – “Отам ўз уйини сотиб, мени сиздек зот билан кўришиб, оғзингиздан ҳадис эшитишим учун олдингизга жўнатган эди. Сиз эса ҳеч бир айбим бўлмаса ҳам мени калтаклатдингиз. Қасамки, сизни кечирмайман!”, – дедим.
Имом гапимдан таъсирланди ва: “Нима қилсам кечирасан?”, деди. – “Ўн беш дарра калтаклатдингиз, энди ўн бешта ҳадис айтиб берасиз”, дедим. У киши менга сўраганимдек, ўн бешта ҳадис айтиб берди.
Тўхтаганидан кейин у кишига: “Мени яна дарралаб, эвазига яна ҳадис айтиб беринг”, дедим. Имом Молик гапимдан кулиб юборди ва: “Бўлди, боравер энди”, деди.
“Сияру аъломун нубало”
@hodiy_uz
#Muslim_podcast
📱
🗣
FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK
❓
🎙
Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov
–
Andijon shahar bosh imom-xatibi
🎞
To‘liq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da ko‘ring!
📝
Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ
Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:
«Мўмин қўрқоқ бўладими?»
«Ҳа», деб жавоб бердилар. Яна сўрашди:
«Мўмин бахил бўладими?»
«Ҳа», дедилар. Яна сўрашди:
«Мўмин ёлғончи бўладими?»
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ!»
— деб жавоб бердилар
(Имом Молик ривояти).
• Инсон сифатида мўминда қўрқоқлик ёки бахиллик каби баъзи нафсоний ва табиий нуқсонлар учраши мумкин. Чунки булар инсоннинг заифлигидан келиб чиқади ва иймонни илдизи билан суғуриб ташламайди.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин кишининг ёлғончи бўлишини қатъиян инкор қилдилар. Чунки ёлғон иймоннинг зидди бўлиб, у тўғридан-тўғри мунофиқлик аломатидир. Бошқа бир ҳадисда:
«Мўминда ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди»
, деб марҳамат қилинган.
• Ушбу набавий ўгит ҳар бир мусулмонни тилига эҳтиёт бўлишга, ҳар қандай вазиятда — хоҳ тижоратда, хоҳ оилада, хоҳ оддий ҳазилларда ҳам фақат рост сўзлашга ундайди. Ростгўйлик жамиятда ишонч ва баракани олиб келса, ёлғон бандани Аллоҳнинг назаридан ва ҳидоятидан маҳрум қилади.
@hodiy_uz
Hodiy_uz | Расмий канал
pinned a photo
“...
албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).
2026 ЙИЛ 28 ОКТЯБРЬ
(1448 ҳ -
17 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ЧОРШАНБА
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)
⏰
Бомдодни кириши - 05:44
⏰
Бомдод Жамоат в. 06:20
⏰
Бомдодни охирги вақти 07:02
Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 05:44
⏰
ҚИЁМ - 12:22 Жамоат в. 13:00
⏰
АСР - 16:00 Жамоат в. 16:15
⏰
ШОМ - 17:46 Жамоат в. 17:55
Рўза тутганлар 17:46 дан ифторлик қилсалар бўлади.
⏰
ХУФТОН-18:57 Жамоат в. 19:50
Islom.uz
маълумотлари асосида тайёрланди.
@hodiy_uz