Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Hodiy_uz | Расмий канал

hodiy_uz
Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz ! Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar : Telegram: https://t.me/hodiy_uz Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
Подписчики
1 532
24 часа
-1
30 дней
9
Просмотры
339
ER
22,13%
Посты (30д)
388
Символов в посте
466
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 13, 13:06

Hodiy_uz | Расмий канал
pinned a photo

September 13, 13:06
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“...
албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).
2026 ЙИЛ 14 СЕНТЯБРЬ
(1448 ҳ -
03 РАБИУС СОНИ) ДУШАНБА
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

Бомдодни кириши - 4:59

Бомдод Жамоат в. 05:40

Бомдодни охирги вақти 06:18
Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 04:59

ҚИЁМ - 12:34 Жамоат в. 13:00

АСР - 17:00 Жамоат в. 17:10

ШОМ - 18:55 Жамоат в. 19:05
Рўза тутганлар 18:55 дан ифторлик қилсалар бўлади.

ХУФТОН-20:06 Жамоат в. 20:40
Islom.uz
маълумотлари асосида тайёрланди.
@hodiy_uz

September 13, 11:05

ТУЙҒУ
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир мис патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик ташлаб чиқиб кетаётганини кўрдим. Ундан:
- Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим.
У:
- Қоровулга, бувим айтдилар, деди.
Мен:
- Буёққа кел, дедим. Қизим келди. Унга:
- Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим.
У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда менинг олдимга келиб сўради:
- Нега ундай қилдингиз?
Мен дедим:
- Чунки таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса туйғу билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради.
Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади.
Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиз ҳис қилади.
Мол бериш билан руҳ бериш ўртасида катта фарқ бор. Ана шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроқдир.
Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас.
@hodiy_uz

September 13, 01:39

Кимнинг мақсади дунё бўлса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбини бой қилиб қўяди ва ишларини жамлайди (тартибга солади), дунё эса унга хор бўлиб (ўзи) келади. Кимнинг нияти дунё бўлса, Аллоҳ унинг икки кўзи орасига камбағалликни қўйиб қўяди ва ишларини тарқоқ қилади...»
(Термизий ривояти)
Эрталабдан ниятингиз Аллоҳнинг розилиги бўлса, дунё ишлари ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади.
@hodiy_uz

September 13, 01:39
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳикмат
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».
@hodiy_uz

September 13, 01:39
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳадис
РАСУЛУЛЛОҲ

НИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб
"Ассалому алайкум, Ассалому алайкум"
дер эдилар»
(Имом Абу Довуд ривояти).
@hodiy_uz

September 13, 00:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ИХЛОС
“Илм уруғ, амал экиндир унинг суви ихлосдир”.
“Аллоҳ ғараз аралашган амални суймайди, ғараз аралашган қалбни ҳам. Ғараз аралашган амални У Зот қабул қилмайди. Ғараз аралашган қалб У Зотга яқинлаша олмайди. Ихлоссиз бўлган илм ҳаётсиз суратдир, руҳсиз жасаддир. Улуғ Аллоҳ амалларнинг ҳақиқатларини талаб қилади, расмлари ёки суратларини эмас. Шунинг учун ҳам У Зот ҳудди қулфуруш соҳта қулларни қайтарганидек соҳта амалларни қайтариб юборади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта Аллоҳ суратларингизга қарамайди балки қалбларингизга қарайди”
, - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Яна бир ҳадисда қўллари ила қалбларига ишора қилиб:
“тақво бу ердадир”
дедилар ва кўкракларига уч маротаба ишора қилдилар”. (Имом Муслим ривояти).
@hodiy_uz

September 12, 20:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому Алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қадрдонларим!
Бугунги Якшанба куни ҳаммамизга хайрли бўлсин.!
Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саховат, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у-жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт-саодат ато қилсин.
Юртимиз тинч бўлсин !
@hodiy_uz

September 12, 15:14

Hodiy_uz | Расмий канал
pinned a photo

September 12, 15:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“...
албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).
2026 ЙИЛ 13 СЕНТЯБРЬ
(1448 ҳ -
02 РАБИУС СОНИ) ЯКШАНБА
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

Бомдодни кириши - 4:58

Бомдод Жамоат в. 05:35

Бомдодни охирги вақти 06:17
Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 04:58

ҚИЁМ - 12:34 Жамоат в. 13:00

АСР - 17:01 Жамоат в. 17:15

ШОМ - 18:57 Жамоат в. 19:10
Рўза тутганлар 18:57 дан ифторлик қилсалар бўлади.

ХУФТОН-20:07 Жамоат в. 20:45
Islom.uz
маълумотлари асосида тайёрланди.
@hodiy_uz