Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ibratli_sozlar
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇 👇 @Bronzam . . . . . .
Subscribers
21 300
24 hours
-100
30 days
-300
Post views
1 224
ER
5,75%
Posts (30d)
368
Characters in post
1 677
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Entertainment & Media
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Lifestyle & Services
Summary
June 12, 07:09
Media unavailable
1
Show in Telegram

#ЧИМИЛДИҚДАГИ_ДАХШАТ
Опам билан тўйимиз бир кунда бўлди. Тўйим куни кечаси, ичкарига маст ҳолда кириб келган куёвнинг аҳволини кўриб қўрқиб кетдим ва олдига югуриб бордим.
- Сизга нима бўлди? - қўлидан тутиб сўрадим, аммо у мени итариб юборди ва бақирди.
- Қилар ишни қилиб бўлган экансанку. АКАМ БИЛАН НИМА ҚИЛДИНГ?
Кейин эса, қўлига пичоқ олиб, ўз бўғзига тиради
ВА БИР СОНИЯ ЎТМАЙ
😰

June 12, 05:41

​​
📝
АКИЛЛИ КАЙНОНА!
ХАР БИР КЕЛИНГА ШУНАКА КАЙНОНА УЧРАСИН ИЛОХИМ.
БИЗНИНГ ХАМ БОШИМИЗДА КАЙНОНА БУЛИШ БОР ИНША АЛЛОХ. БУ ИБРАТЛИ ХИКОЯ БИЗ УЧУН ХАМ МУХИМ АЗИЗ ДУГОНАЖОНЛАР ...
....Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан.
....У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алохида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Туйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди: Қизим.!..бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим.
....Нима учун биласизми.? Келин жимгина ерга караб бош ирғиди. Ҳаётда яккаю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли булишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи булишдан паноҳ сўрадим.
....Мен узбек аёлиман.! Ким у узбек аёли.? Қаерда номи тилга олинган узбекни.? Қуръондами ё хадисда.? Ҳеч каерда.!
....Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар.
....Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан панох топгувчилар бу, муслималар.!
....Муслима аёл қандай бўлади.? Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва хадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди.
....Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатдики, ҳеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон товоқ, кир чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан.
....Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, Одобли ва иймонли зурриёдларни етиштиришдир.
....Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик килмаслиги шарт.!
....Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўладики, ....ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!!!! Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак. ....Қайси фарзанд ота онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади.? ....Қайси фарзанд ота онасини бехурмат қилади.? ....Аксинча ҳар бир фарзанд ота онасини мехр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солих, охиратини уйловчи фарзандларни назарда тутяпман. Кизпошшам.! ....Шуни билингки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр буйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубхангиз бўлмасин. Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қ илишга келдингиз ва фикр хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи булсангиз аввало эрингиздан олинг, У сизни хожангиз.
....Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг якин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл Муҳаббат. Эрингизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Хар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзоту махлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич ичидан сиздан рози булади.
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 12, 01:22
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Бисмиллах
БУГУН
🤝
🤝
⬇️
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝
🤝








Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌺
🌸
🌷
Шукур етдик шу кунга,
🌸
🌷
Кўнгил тўлар таскинга,
🌸
🌷
Ҳаж мақоми мискинга,
🌸
🌷
Жума муборак бўлсин.

ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДРДОН!!!
🌷
Яқинларга Улашинг..
🌸
Каналимизга обуна
бўлинг
👇
💖
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:44

Ўткинчи дунё асари ёпиқ каналда тўлиқ жойланди бир нафасда ўқишни хохловчилар
4073420043120553
Qosimova Nodiraxon
Шу карта 15 минг толов қилиб чекини
@Smmka_oilali
га юборинг
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:44

#У‌ткинчи_дунё
#No_122
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Дадажон уйга қайтдингизми?
Мунира, Содиқга қўнғироқ қилди
—Озроқ ишларим кўпайиб кетди. Ой охри ҳисобот топшириш пайти.
—Синглим уйга кетганди, телефонини кўтармаяпти.
Мунира хадиксираб гапирди
—Хавотир олма, эшикни ичкаридан қулфлаб, ухлайди.
Шунга эшитмаяпти шекили.
—Майли дадажон, уйга боргач менга қўнғироқ қилинг.
—Хўп, хижолат бўлмай болаларга яхши қара. Мен узоғи икки соатда етиб бораман.
—Майли яхши ишлаб олинг.
Мунира, телефонни ўчириб кўнгли ғашланиб, ташқарига чиқди.
—Жама, Мунисани ташлаб қўйдингизми?
—Ха дадангиз келиб бўлган экан. Уйга кириб кетди
—Нима? Дадам билан хозир гаплашдимку? Дадам ишда экан.
Мунира ховлиқиб гапирди
—Эшикни очаман деганди, эшик очиқ экан дадам келибди кетаверинг деди...
—Юринг мени олиб боринг...
Мунира шошди
—Хўп, лекин Ботир акадан сўраш керак
—Синглимни хаётини олдида, бировдан рухсат сўрашим шарт эмас
Мунира машинага ўтирди
—Хўп ...
Жама машинани ўт олдирди
—Шошманг. Уйни калитини олиб олай.
Мунира Жамани жавобини хам кутмай, югуриб кириб кетди.
Эшикдан кириб илгакдаги калитни олиб, тез ортига қайтди.
💫
💫
💫
💫
—Ака, илтимос айтганингизни қиламан, фақат мени номусим билан ўчашманг.
Ароқ ҳиди анқиб турган Муслимдан жирканиб гапирди
—Кўп гапирма, кайфиятимни бузма..
Муслим алжираб гапирди
—Ифлос номард экансан..
Муниса бақирди
—Нима десанг розиман. Бугун меники бўласан..
Муслим, Мунисани кўйлагини ертиб ташлади
—Бас қил.. йўқол..
Муниса куч билан Муслимни ўзидан итарди.
Куч билан ўрнидан туриб, эшикка югурди.
—Қаёққа кетяпсан?
Муслим ўрнидан Мунисани билагидан маҳкам сиқди
💫
💫
💫
💫
—Дадам айтгандек ичкаридан қулфлаб ухлаб ётибди шекили?
Тез чиқаман..
Мунира Жамага гапириб эшикни очди.
Ичкарига кирдию, Мунисани овозидан оёқ қўли бўшашиб кетди.
Секин юриб, хонага яқинлашиб, Мунисани устида тинмай ташланаётган Муслимни кўриб қотиб қолди.
—Ё Аллоҳим..
Мунира ерга ўтириб қолди. Бақирай деса овози чиқмайди, ёрдам берай деса, оёқ қўли ўзига бўйсунмас эди.
Кўзларидан эса тинмай ёш оқарди.
Бирдан кўзи дераза четида турган, катта пичоққа тушди.
Ўзида куч тўплаб, пичоқни олиб хонага бостириб кирди.
Бор кучи билан, Муслимни биқинига пичоқни тиқиб олди.
Мунисани устига тушган Муслимни олиб.
—Бу мени хаётимни барбод қилганинг учун..
Ўнг сонига пичоқни суқди.
—Бу эса, синглимни бадном қилмоқчи бўлганинг учун.
Чап сонига хам пичоқни суқиб, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб ўтириб қолди.
Муслим оғриқ зарбидан хушини йўқотди.
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:44

#У‌ткинчи_дунё
#No_121
#муаллиф_Қосимова_Нодира
Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Мунира яхши бўлиб, шифохонадан чиқди. Болалар нимжон бўлгани сабабли, уйига хамшираларни ёрлашди.
Муниса опасини хамма ишларини ўзи юргизар, кунда келиб Мунирадан хабар олиб кетарди.
—Муни, бугун қолақол кеч бўлиб қолди.
Шом пайти бўлгани учун Мунира Мунисани юборгиси келмасди.
—Опа, дадам ишдан келадиган пайти бўлиб қолди. Бориб бирор нима тайёрлай.
—Шошма, Жама олиб бориб қўяди.
—Майли яхши бўларди.
Муниса сумкасини қўлига олди.
Мунира эшикда турган Жамани чақириб, Мунисани ташлаб қўйишини айтди.
—Кеч бўлганда, кетмасангиз бўлмайдими?
Жама ойнадан ташқарига қаради.
—Дадам келади ишдан, ўзини ёлғиз ташлаб қўйишни хохламайман. Келишига иссиқ овқат бўлса яхшида.
—Ха яхши, мен қараб тураман кириб кетгунизгача. Сиз қўрқмай бораверинг.
Жама етиб боришгач, машинадан тушиб, Муниса кетган томонга қараб турди.
Муниса калит суқмоқчи бўлганда, эшик очилиб кетди.
—Кетаверинг, дадам келибди.
Муниса Жамага қараб гапирди
—Майли, яхши дам олинг.
Жама машинасига ўтириб, хайдаб кетди.
Муниса, уйга кириб ичкаридан қулфлади.
—Дадажон, дадаааа....
Муниса дадасини қидириб бақирди.
—Дада эмас, акааа
Ичкаридан Муслим чиқди
—Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Муниса бироз чўчиб гапирди.
—Сени кўргани келдим ва сенга хам опангни эридек бой эр топиб қўйдим.
Муслим, Мунисага яқинлашиб келаркан, хуник тиржайди
—Яхшиликча бу ердан кетинг йўқса .
—Йўқса, нима бўлади?
Муслим, Мунисани гапини бўлди.
—Хозир дадам келиб, абжағингизни чиқаради.
Муниса ўзини дадил тутишга уринсада, барибир қўрққани билиниб турарди.
—Хе.. ўша дадангни..
Муслим сўкинди.
—Менга ундай гапларни гапирманг. Дадамни эса хорам тилингизга олманг..
—Ўчир овозингни..
Муслим, Мунисани иягидан махкам сиқди
—Қўйиб юбор..
—Жуда очилиб кетибсан.
Муслим Мунисага яқин келди
—Ақлинг жойидами?
Муниса типирчиради
—Жойида эди, сени кўриб ақлдан оздим.
Муслим Мунисани деворга тиради
—Озгина кўрмасам шунча гўзаллик..
Муслим Мунисани тўзғиб кетган сочларини орқага олди.
—Катта қиз бўлиб қолибсан..
Муслим, Мунисани бошдан оёқ текширди
—Ака қўйиб юборинг..
Муниса йиғлаб юборди
—Йиғлама, хеч ким билмайди. Сен ва мен...
Муслим, Мунисани икки қўлини деворга тираб, махкам сиқди
—Сиз мени акамсиз, мен эса ўз синглингиз, сизни орингиз, сизни шанингизман..
Муниса қалтираб гапирди
—Хеч нима қилмайди. Айтяпманку, хеч ким билмайди деб..
Муслим, Мунисани бўйнига лаб босди
—Бас қил..
Муниса, Муслимни оёғи орасига тегди.
Муслим, жахл билан Мунисага қаради.
—Энди мендан яхшилик кутма
Муслим Мунисани даст кўтариб, ичкарига олиб кириб кетди.
Муниса бақириб питирлаганча акасига кучи етмай қолди.
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:35

#У‌ткинчи_дунё
#No_120
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Керак эмас, ёлғиз яшамай деб сенга илтимос қилган эдим.
—Мен яна гаплашиб кўраман, хафа бўлмай туринг опа.
Хуморани кўнгли бўшаб гапирди.
—Кутаман. Озгина макрингни ишга солсанг, албатта кўнади.
—Хўп, кечгипайт уйга келсин, яна гаплашиб кўраман.
—Хомиладор одам шунақа бўлиб қоларканда синглим, хафа бўлма.
Розия айёрлик қилди
—Хафа эмасман опажон. Хижолат бўлманг.
Хумора телефонни ўчириб ўйланиб қолди.
—Опамни хам гаплари рост, ахир хомиладор аёл ёлғиз қолиши, бу ўта хавфли. Кейин эри тухмат қилган, уни устига боласини хам олиб қўйган, хозир опамни олдида мен турмасам, ким туради?
Хумора, ичидаги гапни ташига чиқариб гапирди.
—Нималарни ўйлаб қолдингиз қизим?
Каромат эшикдан кириб келди
—Хеч нима ойижон.
Хумора жилмайишга уринди.
—Яна опангиз билан гаплашдингизми?
—Ха, опамга рахмим келяпти.
—Шу опангиз, жа серқатнов бўлиб қолди, тинмай қўнғироқ қилади.
Ўтган куни, телефонингиз ошхонада қолиб кетган экан. Тинмай бўлаётган қўнғироқ овозидан ташқарига чиқиб қарадим.
Опангиз экан, кечаси соат иккида нимани гаплашасиз?
Кароматни жахли чиққани шундоқ билиниб турарди
—Кечиринг ойижон. Опам хозир қийин вазиятда, шунга ёрдам сўраяпти мен эса ўша ёрдамни бера олмаяпман.
—Қандай ёрдам экан?
Каромат диванга ўрнашди
—Бизни уйда яшаб турай деяпти.
—Яни?
—Яни, биз билан бирга яшаб турса дегандим. Кўп эмас, кўзи ёригунча
—Ақлингизни еб қўйибсиз, бугун уйингизни сўрабди. Эртага эрингизни сўраса хам бериб турасизми?
—Бу нима деганингиз?
Хумора жахл аралаш гапирди.
—Ақлингиз ишласа билиб оласиз. Ўша қариндошингиз яхши аёл эмас, яхши аёл хеч қачон кўчада қолмайди.
—Хар қанча гапингиз бўлса ўзимни гапиринг. Опамни аралштирманг, у бир тухматга қолган аёл холос.
Хумора югуриб хонасига кириб кетди.
—Тавба, тили чиқиб қолибди. Ўша фохиша опанг билан гаплашганингни кўрай, ўзингни хам уйдан хайдаб соламан.
Каромат Хуморани ортидан бақириб қолди
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi
🛑
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 16:18

​​
​​Овқатдан сўнг тарвуз сўйиб келди
и. Кейин куёвга аста ётиғи билан насиҳат қилишга киришди. Аммо отанинг икки ёшнинг турмуши бузилиб кетмаслиги учун қилаётган насиҳатлари куёвга қаттиқ ботди. Унга яхши гапириш билан таъсир кўрсатишнинг иложи йўқлигидан отанинг хуноби ошди. Асаби қўзғаб, тутоқиб кетди.
- Ҳей, ношукр банда, шундоқ хотиннинг қадрини билмасанг кўр бўласанку ахир.
- Нималар деп валдираяпсиз? Сизнинг сўзингиз билан кўр бўлсам бўлақолай.
- Билиб қўй, Худога соламан.
- Қўлингдан келганини қилмайсанми? - Жамшид энди сенсирашга ўтди. Бу ҳам етмагандек, қайнотасининг кўксидан қаттиқ итариб Ота чайқалиб бориб боши билан деворга урилди. У пастки лабини тишлаганча, кўзларидан оқаётган алам ёшларини артаркан, қайта-қайта "Худога солдим" дейишдан нарига ўтмади.
Шу куни Ҳилола эри билан бирга кетди. Бироқ қайнота-куёв шундан кейин юз кўрмас бўлишди. Қиз гоҳо-гоҳо бирров келиб отасидан хабар олиб кетарди. Кўнгли қаттиқ ранжиган Самиғ ота қизидан куёвнинг аҳволини сўраб қўяр, аммо у билан учрашишни хаёлига келтирмасди. Ҳилола эса эрининг барча зуғумларига дош бериб, иложи борича унинг кўнглини олишга уринарди. Тик боқишга журъат қилолмасди ҳам. Зеро, онаси раҳматлик ўлими олдидан "Турмушга чиққанингда, эрингнинг ҳурматини ўрнига қўй, чунки эр пир бўлади", дея насиҳат қилганди. Гарчи, бундай эр ҳеч қачон пир бўлолмаслигини яхши билса ҳам, унга қарши чиқиб онасининг руҳини чирқиратишдан чўчирди. Жамшид эса индамас хотинни хўрлашни тобора кучайтирди.
Ота қизини кўп соғинар, лекин бориб кўришга юраги дов бермасди. Ношукр куёви билан бақамти келиш унинг учун жуда азоб эди. Ҳилола ҳам фарзандсизлик азоби, оила ташвиши, эрининг зуғуми туфайли барвақт қариди. У бора-бора руҳий касалликка чалинди. Қўни-қўшнилар унинг гоҳ ёш болалардек ҳўнграб йиғлашини, гоҳ қаҳ-қаҳ отиб кулишини эшитиб эзилиб кетишарди. Аммо унга бирор ёрдам беришдан ожиз эдилар. Баъзи кунлари кўчага чиқиб кетаётган эрининг этакларига осилиб олган хотин "Худога солдик... худога солдик" дея қичқириб қоларди. Бундай пайтларда эри унинг қўлидан силтаниб қутулиб кетишга уринар, баъзида тепиб ҳам юборарди. Қизининг аҳволидан хабар топган ота бир неча бор келиб, ташқаридан қулфланган кўча эшик тирқишидан мўралаб, қизини чақириб кўрди. Аммо у отасини таниш даражасида эмас эди. Ҳилола бир неча йил шу йўсин азобланиб, бу дунёни тарк этди. Қизининг вафоти отани янада ўртаб юборди. У ҳар куни намоздан кейин кўзларидан шашқатор ёш тўкиб, қизининг умрига зомин бўлган куёвининг жазоланишини Аллоҳдан ўтиниб сўрарди.
Ёлғиз қизидан барвақт ажралган отанинг юраги айрилиққа бардош бера олмади. Бир неча ойдан сўнг қишлоқ аҳли Самиғ отани ҳам сўнгги йўлга кузатди. Орадан кўп ўтмай қўшни қишлоққа борган кишилар "Жамшид ака йиқилиб тушибди, иккала кўзи кўрмай қолганмиш. Кўчада етаклаб юришибди", деган гап топиб келишди.
Бахтиёр МАНСУРОВ
📚
Ibratli Hikoyalar
📚

June 11, 13:36

​​Қаҳрамоннинг
кимлигини яқиндан билмай, танимай кўчада учратганимда эътиборимни тортиш коэффиценти жуда паст даражада бўлиши тайин эди. Бироқ уни нафақат мен , балки бутун гуруҳимиз "Устоз"дея , устоз деганда ҳам "ўта маҳоратли устоз" дея тан олишимиз учун у ўтган бир соат дарс кифоя бўлди.
Мен буларни нима учун ёзяпман. Ташқи кўриниш аксар ҳолатда алдамчи бўлар экан. Кишига баҳо берадиган асосий меъзон унинг сийрати.
Инсоннинг ҳусни унинг одоби ва тафаккуридадир.
Уч кун аввал икки яқинимни буюк ибодат- Ҳаж сафарига кузатдик. Уларга оқ йўл тилаш мақсадида уйларига борганимда эътиборимни тортган нарса ҳамон ёдимда. Сафар қилувчиларнинг яқинлари ўзгача иштиёқ билан хонанинг бир четига иккита жомадон қўйиб , эр ва аёл учун сафарда керак бўлаётган буюмлар тахлашишга кўмаклашаетган ва "ҳеч бир нарса қолиб кетмадими ?" дея қайта- қайта текширилиб кўришаётган эди. "Бўлди , барча нарса тахт" дейилган вақтда уй бекаси чиройли жилдда ўралган Қуръони Каримни олиб чиқиб юкларнинг энг юқорисига жойлади:
"Бу мен ўқийдиган Қуръон китобларимнинг ичида энг кўп ҳамроҳ бўлгани. Мадина ва Макка шаҳрида ҳам уни ўқишни истайман". Ўша вақтда юрагимдан нимадир "чирт" этиб узилгандек бўлди ... Сабаби бу ҳолат мен учун Аллоҳга муҳаббат , илмга садоқат , комиллик ... бир сўз билан айтганда иймоннинг энг гўзал намунаси бўлиб кўринганди . Бошқача бўлиши мумкинмас...
У муборак сафар учун учиб кетишига ярим кун қолганда ҳам ишхонасида бемор гўдакларни қабул қилиб , маслаҳат берганидан хабарим бор.
Ха азизлар , орамизда ана шундай асл инсонлар кўп. Мен ундайларни "Аллоҳнинг суюкли бандалари" дегим келади.
Улар аллақачон каъбага қиёс қилинмиш инсон кўнглини вайрон қилишдан ўзни тия билганлар, ўша кўнгилларга мудом яхшилик куртагини қадаб , саодат аталмиш ҳосил йиғиштириш умидида яшаётган инсонлар.
Шундайлар бор учун ҳам ҳаёт гўзал . Яшашга иштиёқимиз янада ортишида ундайларнинг ҳиссаси бисъёр...
Нима дедингиз ....
📚
Ibratli Hikoyalar
📚